Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг
Қарори
Сергели туманидаги «Ҳумо» маҳалласи ҳудудий чегарасини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги ва «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги «Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 48-сонли қарори, Сергели туман ҳокими ва Сергели туманидаги «Ҳумо» маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳудудий чегарасини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш тўғрисидаги илтимосномалар ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясининг 2020 йил 3 августдаги 07-Б-37-сонли баёнига асосан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши, қарор қилади:
1. Сергели туманидаги «Ҳумо» маҳалласи ҳудудий чегарасини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш тўғрисидаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясининг 2020 йил 3 августдаги 07-Б-37-сонли баёни, Сергели туман ҳокими ва «Ҳумо» маҳалла фуқаролар йиғини томонидан берилган илтимосномаси маъқуллансин.
3. Тошкент шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари сони 519 та деб юритилсин.
4. Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси (Д. Зуфаров), Сергели туман ҳокимлиги:
янги ташкил этилган маҳаллаларнинг тўлиқ шаклланиши ва фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилсин;
ҳудудларга ўзгартириш киритилган маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилсин.
5. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўрибосари (Х. Шакиров), Тошкент шаҳар молия бош бошқармаси (Л. Исматуллаев) янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун зарур маблағларни маҳаллий бюджетдан белгиланган тартибда ажратиш чораларини кўрилсин.
6. Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси (Д. Зуфаров), Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ. Расулов), Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси (Н. Турсунов) мазкур қарорга асосан ҳужжатларга ўрнатилган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилсин.
7. «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталари таҳририяти (А. Акромов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (П. Халиулин) мазкур қарор расмий эълон қилинсин ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.
8. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2020 йил 3 августдаги «Сергели туманидаги «Ҳумо» маҳалласи ҳудудий чегарасини ўзгартириш ва янги маҳаллаларни ташкил этиш тўғрисида»ги 134/17-6-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан сўнг кучга киради.
10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ҳ. Акилов ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Д. Зуфаров зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Т. МАТИБАЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 19 август,
149/18-6-сон
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2020 йил 19 августдаги 149/18-6-cон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Сергели туманидаги «Ҳумо» маҳалласининг ҳудудий чегараларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига янги ташкил этилаётган маҳаллалар рўйхати ва уларнинг номлари
|
Т/р |
Бўлинадиган маҳалланинг номи |
Бўлиш ҳисобига янги ташкил этилган маҳаллалар номи |
Изоҳ |
|
1. |
Сергели туманидаги «Ҳумо» маҳалласи |
«Янги турмуш» маҳалласи |
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясининг таклифи асосида номланди |
|
2. |
«Янги Ҳаёт» маҳалласи | ||
|
3. |
«Орият» маҳалласи | ||
|
4. |
«Марҳамат» маҳалласи | ||
|
5. |
«Гулшанобод» маҳалласи |
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2020 йил 19 августдаги 149/18-6-cон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Янги ташкил этилаётган маҳаллалар чегаралари ва тавсифи
«Хумо» маҳалласи
Маркази: 3Б-мавзесидаги 8-кўп қаватли уй
Аҳоли: 8024 та
Оила: 2675 та
Мирзо Турсунзода кўчаси ва Шокирариқ канали кесишган жойдан Шокирариқ каналининг чап томони бўйлаб Қўрғонтепа кўчасигача, Қўрғонтепа кўчасининг чап томони бўйлаб Шокирариқ кўчасигача, Шокирариқ кўчасининг чап томони бўйлаб Мирзо Турсунзода кўчасигача, Мирзо Турсунзода кўчасининг чап томони бўлаб Шокирариқ каналигача бўлган чегараларда.
«Янги турмуш» маҳалласи
Маркази: 3А-мавзесидаги 25-қўп қаватли уй
Аҳоли: 5256 та
Оила: 1752 та
Мирзо Турсунзода кўчаси ва Шокир ариқ канали кесишган жойдан Шокир ариқ каналининг ўнг томони бўйлаб Қўрғонтепа кўчасигача, Қўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб Меҳригиё кўчасигача, Меҳригиё кўчасининг ўнг томони бўйлаб Мирзо Турсунзода кўчасигача, Мирзо Турсунзода кўчасининг ўнг томони бўйлаб Шокир ариқ каналигача бўлган чегараларда.
«Янги Ҳаёт» маҳалласи
Маркази: 332-мактаб биноси
Аҳоли: 8790 та
Оила: 4395 та
Кўрғонтепа кўчаси ва 1-тор Кўрғонтепа кўчаси кесишган жойдан 1-тор Кўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб 332-мактабгача, 332-мактаб ҳудуди ва 88-уйни қамраб олган ҳолда Катта халқа йўлигача, Катта ҳалқа йўлининг ўнг томони бўйлаб, Қўрғонтепа кўчасигача, Қўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб 1-тор Кўрғонтепа кўчасигача бўлган чегараларда.
«Орият» маҳалласи
Маркази: 332-мактаб биноси
Аҳоли: 4028 та
Оила: 2008 та
1-тор Кўрғонтепа кўчаси ва 332-мактаб кесишган жойдан 1-тор Кўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб, 3-тор Қўрғонтепа кўчасигача, 3-тор Кўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб Катта ҳалқа йўлигача, Катта ҳалқа йўлининг ўнг томони бўйлаб, 88-уйгача, 88-уй ва 332-мактабнинг қамраб олмаган ҳолда 1-тор Қўрғонтепа кўчасигача бўлган чегараларда.
«Марҳамат» маҳалласи
Маркази: 331-мактаб биноси
Аҳоли: 9450 та
Оила: 4725 та
Кўрғонтепа кўчаси ва 1-тор Кўрғонтепа кўчаси кесишган жойдан 1-тор Кўрғонтепа кўчасининг чап томони бўйлаб 9-қурилиш ҳудудидаги ички кўча бўйлаб 45 ва 37-кўп қаватли уйларни қамраб олган ҳолда Шокирариқ кўчасигача, Шокирариқ кўчасининг чап томони бўйлаб Қўрғонтепа кўчасигача, Қўрғонтепа кўчасининг чап томони бўйлаб 1-тор Қўрғонтепа кўчасигача бўлган чегараларда.
«Гулшанобод» маҳалласи
Маркази: 331-мактаб биноси
Аҳоли: 4450 та
Оила: 2225 та
1-тор Қўрғонтепа кўчаси ва 9-қурилиш ҳудудидаги ички кўча кесишган жойдан 46, 47 ва 50-кўп қаватли уйларни қамраб олган ҳолда ички йўл бўйлаб Шокирариқ кўчасигача, Шокирариқ кўчасининг ўнг томони бўйлаб 2-тор Кўрғонтепа кўчасигача, 2-тор Қўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб 10-қурилиши ҳудудини қамраб олган ҳолда Катта ҳалқа йўлигача, Катта ҳалқа йўлининг ўнг томони бўйлаб 2-тор Қўрғонтепа кўчасигача, 2-тор Қўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб 1-тор Қўрғонтепа кўчасигача, 1-тор Қўрғонтепа кўчасининг ўнг томони бўйлаб 46-кўп қаватли уйгача бўлган чегараларда.