29.08.2020 йилдаги 526-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон қароридаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг тегишли бандлари бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан давлат харидларини амалга оширишда ўрнатилган чекловларни ечиш;

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Молиялаштириш манбаси
(млрд. сўм)

Ҳужжат шакли, кутилаётган натижа

Макроиқтисодий барқарорлаштиришни таъминлаш

1.

Инқирозга қарши комплекс чора-тадбирларни ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш ҳисобига 2020 йил якунига кўра ижобий иқтисодий ўсишни таъминлаш.

2020 йил давомида

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги, Марказий банк, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Иқтисодиётда вазиятнинг меъёрга келиши ва уни босқичма-босқич тиклаш назарда тутилади.

2.

Ўзбекистон Республикаси номидан ёки Ҳукумат кафолати остида имзоланадиган янги келишувларни қонунчиликда ўрнатилган энг юқори ҳажмлардан ошмаслигини таъминлаш ҳамда консолидациялашган бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш.

Қарз маблағларини фақатгина инфратузилма ва ижтимоий объектларни ривожлантириш учун ишлатишни кўзда тутувчи қоидани жорий этиш. Ички қарзлар улушини босқичма-босқич кўпайтириш орқали давлат қарзи тузилмасини диверсификация қилиш.

2020 йил сентябрь

Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Марказий банк

Чора-тадбирлар режаси.

Давлат ташқи қарзини кескин ўсишига йўл қўйилмаслиги ва бюджет тақчиллиги оширилмаслиги назарда тутилади.

3.

Энергоресурслар бозорини либерализация қилиш, рақобат муҳитини ривожлантириш, давлат корхоналарини (шу жумладан, банкларни) ислоҳ қилиш, мулкдорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш таъсирчанлигини таъминлаш, ер муносабатларини ислоҳ қилиш бўйича кўзда тутилган таркибий ислоҳотларни амалга оширилишини тезлаштириш ҳамда бизнес ва инвестицион муҳитни яхшилашга қаратилган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.

2021 йил
апрель

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги, Марказий банк, Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги,

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Инвестицион муҳит яхшиланиши, хусусий ва хорижий инвестициялар ҳажми ошиши ҳамда давлат маблағларини ва банк кредитларини ишлатишга бўлган босим камайиши назарда тутилади.

4.

Хусусийлаштирилиши белгиланган Давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш учун тайёргарлик кўриш жараёнларини тезлаштириш, улардаги корпоратив менежмент сифатини яхшилаш.

2020 йил декабрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Марказий банк,

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Иқтисодиётда давлат корхоналарининг улушини босқичма-босқич камайтириб бориш, иқтисодиёт тармоқлари самарадорлигини ошириш назарда тутилади.

5.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар айланмасининг гаров механизмини такомиллаштириш.

2020 йил октябрь

«Давгеодезкадастр» қўмитаси,
Иқтисодий тара???қиёт вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ,
Адлия вазирлиги, Марказийбанк

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Қишлоқ хўжалигида инвестицион имкониятларни кенгайтириш назарда тутилади.

6.

Инфляцияни ва пул кредитлари (сўм) бўйича фоиз ставкаларини тушириш учун керакли шароитларни яратиш, молиявий бозорнинг бошқа сегментларини ривожлантириш.

2020 йил
ноябрь

Марказийбанк, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги,
манфаатдор вазирлик

ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Сўмдаги кредитларнинг жозибадорлигини ошириш, валюта кредитларига бўлган талабни камайтириш, фонд бозорида молиявий ресурларни жалб қилиш имкониятларини янада кенгайтириш, иқтисодиётда долларлашув даражасини пасайтириш назарда тутилади.

7.

Маблағларни мажбурий захира фондида сақлашга қўйиладиган талабларни енгиллаштириш ва пул-кредит сиёсати воситаларидан самарали фойдаланиш орқали банкларга ликвидликни таъминлаш, шунингдек, кичик бизнес ва тадбиркорликнинг иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш учун 3 — 6 ойлик ликвидликни таъминлаш орқали Марказий банкнинг янги воситаларини жорий этиш.

Доимий

Марказий банк, тижорат банклари

4 800

(Марказий банк маблағлари)

Чора-тадбирлар режаси.

Банк тизимининг жами активларида юқори ликвидли активлар улушини 10 фоизлик даражада сақлаб туриш назарда тутилади.

8.

Жаҳон банки билан ҳамкорликда нобанк кредит ташкилотларининг ривожланиши учун ҳуқуқий асос яратишни назарда тутувчи «Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил ноябрь

Марказий банк, Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси.

2025 йилга келиб нобанк кредит ташкилотлари активлари улушини жами кредит ташкилотлари активларидаги улушини 0,35 фоиздан 4 фоизгача ошириш назарда тутилади.

9.

«Банкларда корпоратив бошқарув тўғрисида»ги Низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш орқали корпоратив бошқарув соҳасидаги Базел қўмитасининг принципларини жорий этиш.

2020 йил октябрь

Марказий банк

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Банкларда халқаро стандартларга мос келадиган корпоратив бошқарув тизимини шакллантириш назарда тутилади.

10.

Жаҳон банки билан биргаликда лойиҳаолди тадқиқотларни ишлаб чиқиш ва молиявий хизматлардан фойдалана олишни ошириш Миллий стратегиясининг қайта ишланган лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил октябрь

Марказий банк, Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Аҳоли ва кичик бизнес субъектларининг молиявий хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, молиявий хизматлар кўлами ва сифатини яхшилаш назарда тутилади.

11.

Макропруденция воситаларидан фойдаланган ҳолда иқтисодиётда долларлаштиришни пасайтириш бўйича зарур чораларни амалга ошириш

2021 йил декабрь

Марказий банк, тижорат банклари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Банкларнинг активлари ва мажбуриятлари таркибида долларлаштириш даражасини пасайтириш учун рағбатлантирувчи ва тартибга солувчи чора-тадбирлардан фойдаланиш, шу жумладан, банкларнинг активлари ва пассивларида хорижий валютанинг улушини пасайтириш учун макроиқтисодий шароитларни яратиш назарда тутилади.

12.

Банкнинг мижозларни жалб қилиш даражасини ошириш, шу жумладан:

— аҳолининг кенг қатлами ва тадбиркорлик субъектлари учун кам харажат талаб этадиган банк хизматлари ва маҳсулотларини стан-дартлаштириш орқали банк хизматлари турларини кенгайтириш;

— истеъмолчиларнинг қониқиш даражаси (CSI), шунингдек, истеъмолчиларнинг мойил-лиги индекси (NPS) асосида банк хизматлари сифатини баҳолаш тизимини жорий этиш.

2020 йил сентябрь

Марказий банк,
тижорат банклари

Чора-тадбирлар режаси.

Банкларда хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиш тизимини яратиш ҳамда банк маҳсулотлари ва хизматлари сифатини яхшилаш назарда тутилади.

13.

Мавжуд маълумотларни тўлиқ таҳлил қилиш, солиқ органларининг ҳодимларининг салоҳиятини мустаҳ-камлаш ва солиқ талабларини ихтиёрий равишда бажаришга ёрдам берадиган ишларни ташкил қилиш мақсадида замонавий маълумотларни қайта ишлаш Марказини ва тегишли дастурларни яратиш.

20212023 йиллар

Давлат солиқ қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

60,0 млн.долл.
(Жаҳон банкининг маблағлари)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Маълумотларни таҳлил қилиш ва уларни таққослаш дастурларини яратиш назарда тутилади.

14.

Солиқ органларида ўзини ўзи банд қилган шахсларни масофадан туриб рўйхатдан ўтказиш учун «Ўзини ўзи банд қилиш» мобил иловасини ишлаб чиқиш.

2020 йил сентябрь

Давлат солиқ қўмитаси,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Давлат солиқ қўмитаси маблағлари

Чора-тадбирлар режаси.

Жисмоний шахсларнинг даромадларини легаллаштириш назарда тутилади.

15.

Корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдириш учун ҚҚС ва ортиқча тўланган даромад солиғини ўз вақтида тўлаб бериш чораларини кўриш.

2020 йил давомида

Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Айланма маблағларнинг ортиқча жалб қилинишини бартараф этиш назарда тутилади.

16.

Республика ҳудудида ишлаб чиқарилган товарлар ва импорт қилинган товарларнинг акциз солиғини босқичма-босқич бирхиллаштириш.

2020 йил давомида

Молия вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Давлат божхона қўмитаси,
Давлат солиқ қўмитаси

Чора-тадбирлар режаси.

Соғлом рақобат муҳитини яратиш назарда тутилади.

17.

Мол-мулк (кўчмас мулк ва транспорт воситалари) олди-сотдисини амалга оширишда замонавий банк хизматларидан фойдаланиш.

2020 йил декабрь

Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Марказий банк

Чора-тадбирлар режаси.

Мол-мулк (кўчмас мулк ва транспорт воситалари) бўйича томонлар ўртасидаги олди-сотди шартномаларни нотариал идоралар орқали расмийлаштиришда ўзаро ҳисоб-китобларни замонавий банк хизматларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тизимини жорий қилиш назарда тутилади.

Божхона маъмурчилиги

18.

Нотариф чораларни қўллаш самарадорлигини баҳолаш тартибини тасдиқлаш ва механизмини жорий этиш.

2021 йил
март

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

Жаҳон банки маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Тақиқ ва чекловларни қўллаш тизимини такомиллаштириш, бизнес юритишда олдиндан кўра билиш шароитларини яратиш, аниқ тармоқлар, ҳудудлар ва иқтисодиётни ривожлантиришда қўлланиладиган чора-тадбирларнинг реал таъсирини таҳлил ва назорат қилиш самарадорлигини таъминлаш назарда тутилади.

19.

Божхона божи бўйича имтиёзларни мақбуллаштириш.

2020 йил декабрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Иқтисодиётда божхона иштирокчиларига тенг шароитларни яратиш назарда тутилади.

20.

Божхона тўловчисининг ягона шахсий ҳисоб рақамини юритиш амалиётини жорий этиш.

2020 йил декабрь

Давлат божхона қўмитаси

Давлат божхона қўмитаси маблағлари

Давлат божхона қўмитаси буйруғи.

Реал вақт режимида тўловларни назорат қилиш назарда тутилади.

21.

Божхона имтиёзларни қўллаган ҳолда импортқилинадиган хом ашёлардан мақсадли фойдаланиш бўйича божхона назоратини ўтказиш.

2020 йил давомида

Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси

Чора-тадбирлар режаси.

Божхона имтиёзларининг тўғри қўлланилиши устидан назорат қилиш назарда тутилади.

Бюджет сиёсати

22.

Ижтимоий нафақаларни кўриб чиқиш ва тайинлашини автоматлаштириш.

2020 йил якунига қадар республика бўйича «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини босқичма-босқич жорий этиш.

2020 йил давомида

Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги

600 минг долл.

(UNICEF маблағлари)

5,0 млн. долл., (Жаҳон Банки қарз маблағлари)

Амалий чора-тадбирлар.

Оилаларнинг эҳтиёжларини аниқлаш жараёнида шаффофлик ва объективликни таъминлаш назарда тутилади.

23.

2021 йилда 4 та вазирлик мисолида бюджет харажатлари самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш.

2021 йил январь

Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

400,0 минг долл.

(Жаҳон Банки қарз маблағлари)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Бюджет маблағларини олувчиларнинг бюджет маблағ-ларидан самарали фойдаланиши учун жавобгарлигини кучайтириш назарда тутилади.

24.

Давлат дастурлари ва тадбирлари кесимида бюджет тақсимотини босқичма-босқич амалга ошириш орқали «Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини такомиллаштириш.

2020 йил декабрь

Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Халқаро Валюта Жамғармаси-нинг техник ёрдами

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси.

Фискал шаффофликни янада оширириш ва бюджет олувчиларнинг Олий Мажлис олдида ҳисобдорлигини кучайтириш назарда тутилади.

25.

Давлат молия статистикасини (GFS) институционал қамраб олишни GFS ҳисоботига киритиш орқали такомиллаштириш.

Бунда бюджетдан ташқари маблағлар ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари ҳисоблари, давлат иштирокидаги корхоналарни кредитлаш ҳажми бўйича бухгалтерия ҳисоби маълумотларини кўрсатиб ўтиш.

2020 — 2022 йиллар

Молия вазирлиги,
Давлат солиқ
қўмитаси,
Давлат активларини бошқариш агентлиги

Халқаро Валюта Жамғармаси-нинг маблағлари

Чора-тадбирлар режаси.

Давлат молиясини бошқариш самарадорлигини ошириш назарда тутилади.

26.

Давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларига мувофиқ миллий бухгалтерия ҳисоби стандартларини босқичма-босқич амалга ошириш орқали Давлат секторида бухгалтерия ҳисоби стандартларини жорий этиш (IPSAS).

2020 — 2025 йиллар

Молия вазирлиги,
Давлат солиқ қўмитаси,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

500,0 минг долл.

(Осиё Тараққиёт Банкининг техник ёрдами)

Чора-тадбирлар режаси.

Бюджет маълумотларининг қамрови, ўз вақтидалиги ва ишончлилигини такомиллаштириш назарда тутилади.

27.

Ижтимоий-иқтисодий мақсадларга йўналтирилган марказлашган инвестициялар самарадорлигини ошириш, давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA) тизимини жорий этиш.

2021 йил
март

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги

Халқаро Валюта Фондининг техник ёрдами

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Ижтимоий соҳа тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмаси ва бошқа тармоқлар бўйича инвестиция лойиҳаларини танлаш меъёрлари ва муҳимлигини белгилаш тартиби ўрна�илади;

марказлашган инвестициялар ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ва таклиф этиладиган лойиҳалар маълумотларининг ҳар йили янгиланадиган ягона базаси яратилади;

Инвестиция дастурини марказлашган инвестициялар ҳисобидан амалга ошириш доирасида ҳудудий лойиҳаларни маҳаллий ресурслар, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бажариш орқали Давлат бюджети улушини босқичма-босқич камайтирилади.

28.

Фискал рискларни баҳолаш механизмларини ишлаб чиқиш.

2020 йил ноябрь

Молия вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

Халқаро Валюта Жамғармасининг техник ёрдами

Чора-тадбирлар режаси.

Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш назарда тутилади.

29.

Давлат бюджети ҳисоботини шакллантириш, тақдим қилиш ва нашр этиш жараёнини такомиллаштириш.

2020 йил давомида

Молия вазирлиги,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

АҚШ Ғазначилик ва Халқаро Валюта Жамғармасининг техник ёрдами

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Давлат бюджетининг шаффофлигини ошириш ва бюджет маблағлари олувчиларининг бюджет маблағларидан самарали фойдаланишда уларнинг жавобгарлигини кучайтириш назарда тутилади.

Ташқи савдо: экспортни рағбатлантириш, экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва янги ташқи бозорларни ўзлаштириш

30.

2020 йилда экспортни 17 миллиард доллар даражасида таъминлаш.

2020 йил

давомида

Экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Рeспублика комиссияси

Амалий чора-тадбирлар.

Республика иқтисодиётига хорижий валюта тушумини кўпайтириш назарда тутилади.

31.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сон Фармони талабларига мувофиқ экспорт тушумлари ҳисобига қайтариш шарти билан 6 ойгача бўлган муддатга нақд пул шаклида кредитлар ажратиш механизмини жорий этиш.

2020 йил сентябрь

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Марказий банк

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт ҳажмини ошириш назарда тутилади.

32.

Экспорт тушумини қайтариш муддатини 180 кунгача узайтириш.

2020 йил сентябрь

Давлат солиқ қўмитаси,
Давлат божхона қўмитаси,
Марказий банк, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Мамлакат экспорт географиясини кенгайтириш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш назарда тутилади.

33.

Экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган саноат тармоқларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш.

Хусусан, 2021 йилда тўқимачилик маҳсулотларини — 1,5 баравар, электротехника маҳсулотларини — 1,3 баравар, ипак қурти, чарм ва бошқа соҳалар экспортини камида 20 фоизга ўсишини таъминлаш.

2020 йил

декабрь

Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тармоқ корхоналари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва юқори қўшимча қийматли маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятини яратиш назарда тутилади.

34.

Экспорт қилувчи корхоналарни давлат томонидан экспорт фаолиятида эришган ҳақиқий ва аниқ натижаларига асосланган рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш.

2020 йил

декабрь

Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Экспорт ҳажмини ошириш назарда тутилади.

35.

Ўзбекистонда МДҲ эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битими шартларини татбиқ этиш муддатини узайтириш.

2020 йил

декабрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги

Амалий ҳаракатлар.

Музокаралар ўтказилиб, аниқ келишувларга эришилганидан сўнг ташқи савдо бозорига чиқиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш назарда тутилади.

36.

Ўзбекистон учун Европа Иттифоқининг «GSP+» бенефициар мақомини олишни тезлаштириш.

2020-2021 йиллар

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги

Амалий ҳаракатлар.

Товарлар экспорти ҳажмини ошириш назарда тутилади.

37.

Хитой Халқ Республикаси ва Европа Иттифоқи мамлакатларига чорвачилик маҳсулотларини экспорт қилишга рухсат олиш жараёнини тезлаштириш.

Бунда, чорвачилик маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш

2020-2021

йиллар

Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Амалий ҳаракатлар.

Чорвачилик маҳсулотлари экспортининг ўсишига эришиш назарда тутилади.

38.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиш (саралаш, сақлаш, қайта ишлаш ва логистика) инфратузилмасини ривожлантириш, автотранспорт паркаларини кенгайтириш.

2021 йил

январь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги

Ташаббускорлар маблағлари, банк кредитлари

Чора-тадбирлар режаси.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш назарда тутилади.

Камбағалликни қисқартириш: аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига имтиёзлар бериш

39.

Қуйидагиларни кўзда тутган ҳолда камбағаликни қисқартириш дастурини ишлаб чиқиш:

аҳоли, айниқса ёшлар ва аёллар ўртасида замонавий тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш;

бизнес ташаббусларини, биринчи навбатда, маҳаллий ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ҳисса қўшадиган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш;

ишсизларни қайта тайёрлаш ва талаб юқори бўлган касбларга ўргатиш бўйича кенг кўламли дастурларни амалга ошириш;

халқаро тажриба асосида камбағалликни баҳолаш мезонлари ва уни аниқлаш усулларини ўз ичига ??�ган методологияни ишлаб чиқиш.

2020 йил
октябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Камбағалликни қисқартириш бўйича тизимли ва мувофиқ-лаштирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши натижасида, мамлакатда камбағалликни қисқартириш даражаси пасайишига эришиш назарда тутилади.

40.

Камбағаллликни баҳолаш мезонлари ва уни аниқлаш усулларини ўз ичига олган методологияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Бунда, Халқаро тажрибага асосланиб, камбағалликни аниқлашнинг мезонларини ишлаб чиқиш ва Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани мисолида камбағаллик чегараси ва жаҳон амалиётида тан олинган 4 (мутлақ, нисбий, моддий етишмовчилик, кўп ўлчовли қашшоқлик индекси) усулларини қўллаш натижаларини таҳлил қилиш.

2020-2021

йиллар

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,Статистика қўмитаси,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Камбағалликка қарши кураш чораларини тизимлаштириш орқали аҳоли муаммоларини ҳал қилишнинг кейинги усуллари билан республика бўйлаб камбағалликни кўп ўлчовли баҳолаш мезонларини амалга ошириш назарда тутилади.

41.

Республиканинг барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга эришиш чора-тадбирларини амалга ошириш, яшаш минимуми ва минимал истеъмол саватини ҳисоблаш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда аҳоли даромадлари табақалашувини ўрганиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш ҳамда уларнинг давлат мақсадли дастурлари билан ўзаро мувофиқлигини таъминлаш.

Ишлаб чиқилган метология доирасида республиканинг 5 та ҳудуди (Тошкент шаҳри, Фарғона, Тошкент, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида) мисолида апробация ўтказишни ташкил этиш.

2020-2021

йиллар

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Тасдиқланган усуллар амалиётда 2021 йилдан бошлаб амалга оширилади.

42.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти негизида Ўзбекистонда «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ўрганиш» Илмий марказини ташкил этиш.

2020 йил
октябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Иқтисодий тадқиқотлар
ва ислоҳотлар маркази, Прогнозлаш-тириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

Бюджет маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Камбағалликни қисқартириш масаласида илмий-услубий ва илмий-тадқиқот ишлари базаси такомиллаштирилиб, туман (шаҳар) миқёсида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш назарда тутилади.

43.

Вазирлик-вилоят-туман-маҳалла кесимидаягона ижтимоий реестрни жорий этиш.

Бунда, уйма-уй ўрганиш натижаларига кўра, энг муҳтож ва муҳтож оилаларнинг рўйхатларини шакллантириш;

Ушбу оилаларни рўйхатга олиш, камбағалликка чек қўйиш учун режалар ишлаб чиқилишини таъминлаш;

Пандемия даврида молиявий ёрдамга муҳтож аҳоли рўйхатини тўлдириш ва муҳтожларга молиявий ёрдам учун қўшимча 992 миллиард сўм маблағ ажратиш;

2020 йил охирига келиб:

235 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга қўшимча молиявий ёрдам ажратиш;

28000 эҳтиёжманд уй хўжаликларида парвариш қилинадиган эчкиларни тарқатиш, 50 мингга паррандалар ва 100 мингта қуёнлар, 51 минг гектар ерни ўзлаштириш натижасида 45 минг кишини иш билан таъминлаш,

«Саховат ва кўмак» миллий ҳаракати доирасида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилаларни иш билан таъминлаётган тадбиркорларга тижорат банкларининг кафолатлари ва кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш бўйича мақсадли таклифларни ишлаб чиқиш.

2020 йил
декабрь

Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Мехнат вазирлиги,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Амалий ҳаракатлар.

Моддий ёрдамга муҳтож аҳолининг ҳар томонлама шаклланиши ва ижтимоий ҳимоя чораларини кучайтириш назарда тутилади.

44.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактабида қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш.

Касб ва мутахассисликлар бўйича ўқитиш ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳисобидан қоплаш механизмини жорий этиш.

2020 йил
октябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Аҳолини тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва бошқариш кўникмаларига ўргатиш ҳажмини ошириш, шу жумладан, бизнес ҳамда ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш масалалари ва масофавий таълим кўламини кенгайтириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тайёрлаш, уларни ижтимоий ва номоддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳажмини ошириш назарда тутилади.

45.

Аҳолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиб, уларни яна сотадиган савдо ва харид ташкилотларини ривожлантиришни (ёки яратишни) рағбатлантириш.

Бунда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш кооперативлари фаолиятини ўрганиш;

Кооперативлар ташкил этиш мумкин бўлган ҳудудлар рўйхатини шакллантириш;

Ўрганишлар натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритиш.

2020 йил

октябрь

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Чора-тадбирлар режаси.

Қишлоқларда кооперативлар ташкил этиш орқали янги иш ўринлари яратиш ва қишлоқ аёллари бандлигини таъминлаш назарда тутилади.

46.

Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача камбағалликни қисқартириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

Бунда, миллий барқарор ривожланиш мақсадларининг амалга оширилиши мониторинги кўрсаткичлари, миллий иқтисодиёт салоҳияти ва вазифаси ҳамда халқаро тажрибани ўрганиш;

бўлажак иқтисодиётнинг ҳаракатлантирувчи кучларини аниқлаш.

2021 йил

март

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Иқтисодий тадқиқотлар
ва ислоҳотлар маркази,
Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Ўзбекистон Республикасида камбағалликни қисқартириш стратегияси ишлаб чиқилади.

47.

Қуйидаги устувор йўналишларга оид статистик кўрсаткичларни баҳолаш орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини, табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини, иқтисодий ва инвестицион салоҳиятни, шунингдек, барқарор ва динамик ривожланиш учун ҳудудларнинг бошқа қиёсий афзалликларини баҳолашнинг ягона тизимини жорий этиш.

Бунда:

иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик;

меҳнат бозори самарадорлиги;

ижтимоий хизматларнинг мавжудлиги ва сифати;

инфратузилмани ривожлантириш ва мавжудлиги;

иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификацияси;

ишбилармонлик муҳитининг сифати ва тадбиркорликни ривожлантириш;

молиявий мустақиллик, банк-молия соҳасини ривожлантириш;

жойларда давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва ахборотнинг мавжудлигини назарда тутиш.

2021 йил

апрель

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази,
Давлат статистика қўмитаси,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Индексни ҳисоблаш муайян ҳудудларга хос сиёсатни ишлаб чиқишда ҳисобга олинадиган хавф омилларини таҳлил қилиш ва кўрилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш имконияти назарда тутилади.

48.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясига қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда қўшимчалар киритиш:

— чорвачилик билан шуғулланувчи кам таъминланган оилалар учун алоҳида озуқа базасини яратиш;

— «бир қишлоқ-бир маҳсулот» тамойилига асосан, боғдорчилик ва бошқа ликвидли ва юқори қўшимча қийматга эга экспортбоп экинлар етиштириш ва уларни йирик корхоналар билан биргаликда қайта ишлашга оид қўлланмалар, рисолалар ва амалий материаллар ишлаб чиқиш ва бепул тарқатиш.

2020 йил якунига қадар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Халқаро ташкилотлар, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Қишлоқ аҳолисининг бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш назарда тутилади.

49.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 11 майдаги ПҚ-4709-сон қарорига мувофиқ республика ҳудудларини айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга босқичма-босқич ихтисослаштириш.

2020 йил якунига қадар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Қишлоқ хўжалиги махсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалиги кооперацияларининг фаолиятини ташкил этиш, агро-кластерлар яратиш орқали аҳоли даромадларини ошириш назарда тутилади.

50.

«Саховат ва кўмак» жамғармаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиалларини самарали фаолият олиб боришини таъминлаш.

2020 йил якунига қадар

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Чора-тадбирлар режаси.

51.

Маълумотлар таҳлили, мобил дастурлаш ва бошқа йўналишларни ривожлантириш соҳаларида «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида иштирок этадиган ёшларнинг қамровини кенгайтириш ва сонини кўпайтириш.

2020 йил якунига қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

Чора-тадбирлар режаси.

Республикада ахборот технологиялари соҳасида фаолит кўрсатаётган ёшларни янги замонавий билимлар ва амалиёт билан бевосита шуғулланиши ҳамда халқаро тажрибаларни ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда кўриб чиқиши имконини назарда тутилади.

Тадбиркорлик субъектларини номолиявий қўллаб-қувватлаш чоралари

52.

Кичик бизнес субъектлари томонидан маҳсулотларни улгуржи ва чакана савдосига шароитлар яратиш, жумладан, янги чакана савдо корхоналари, шунингдек, қишлоқ жойларда универсал дўконлар ташкил этишни рағбатлантириш.

2020 йил сентябрь

Давлат солиқ қўмитаси,

Қорақалпоғистон Републикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар режаси.

Қишлоқ жойларда истеъмол товарларга бўлган талабни қондириш имкониятлари назарда тутилади.

53.

Кичик саноат зоналарида бош режа асосида архитектуравий режалаштириш тасдиқлангандан кейин ер участкаларини ажратиш.

2021 йил
январь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,

Қорақалпоғистон Републикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Кичик бизнес субъектларининг ишлаб чиқариш лойиҳалари учун ташқи инфратузилма объектларига қулай уланиш имкониятлари назарда тутилади.

54.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан маъқулланган инновацион стартап лойиҳалар асосида туман (шаҳар)лар марказларида камида 1 тадан технопарк ташкил этиш.

2021 йил

январь

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Давлат активларини бошқариш агентлиги,

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,

Қурилиш вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Қорақалпоғистон Републикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Инфратузилма харажатлари (смета бўйича, жойлашти-рилган жойнинг аниқланишига қараб)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Технопарклар сонини кўпайтириш ва уларнинг ҳудудида илғор ишлаб чиқаришларни яратиш назарда тутилади.

55.

Мавжуд кичик саноат зоналарида кичик бизнес ва тадбиркорлик учун ер ажратишни тезлаштириш;

Аҳолиси 10 минг кишидан ортиқ бўлган барча аҳоли пунктларида кичик саноат зоналарини ташкил этиш.

2020 йил

октябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

«Давергеодезкадастр» қўмитаси,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Қорақалпоғистон Републикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар режаси.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш назарда тутилади.

56.

Инновацион ғоялар ва стартапларнинг экотизимини қўллаб-қувватлаш учун инфратузилмани яратиш.

2020 йил

октябрь

Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инновация вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Стартап лойиҳалар ва инновацион ғояларни молиялаштириш имкониятларининг кенгайиши назарда тутилади.

Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича молиявий таъминлаш чоралари

57.

Инвестиция дастури шакллантирилиш жараёнида кичик саноат зоналари учун муҳандислик ва транспорт инфратузилмасини яратиш бўйича махсус йўналиш сифатида капитал қуйилмалар ҳажмини белгилаш.

Доимий

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик
ва идоралр

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Республикада фаолият кўрсатаётган кичик са�оат зоналарининг муҳандислик коммуникациялари босқичма-босқич яхшиланиши назарда тутилади.

58.

Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш.

2021 йил
январь

Савдо-саноат палатаси,

«Тадбиркор аёл» уюшмаси,

Молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
тижорат банклари

100,0

(аёллар тадбиркорли-гини қўллаб-қувватлаш бўйича тасдиқланган дастур доирасида)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Тадбиркор аёллар сонини кўпайтириш, камбағаллик кўламини камайтириш ва аҳоли бандлигини ошириш назарда тутилади.

59.

Республика туман (шаҳар)ларида жадвалга асосан маҳаллий муваффақиятли тадбиркорларни жалб қилган ҳолда, ёш ва аёл тадбиркорлар учун йил давомида мавзули семинарлар (мураббийлик) туркумини ташкил этиш.

2020 йил
октябрь

Савдо-саноат палатаси,

Ёшлар иттифоқи,

«Тадбиркор аёл» уюшмаси,

Қорақалпоғистон Републикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар режаси.

Ёш ва аёл тадбиркорлар томонидан замонавий, илғор билим ва кўникмалар эгалланади.

60.

Тадбиркорларни қўшимча санитария-гигиена талабларига риоя қилган ҳолда, карантиндан кейинги даврда фаолият юритишга ўргатиш бўйича ўқув-семинарларини ўтказиш.

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

Савдо-саноат палатаси,

Қорақалпоғистон Републикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар режаси.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан санитария-гигиена тадбирлари бажарилган ҳолда фаолият кўрсатишини таъминлашга эришилади.

Саноат: катта зарар кўрган тармоқларни қўллаб-қувватлаш, тармоқларда бошланган ислоҳотларнинг давом этишини таъминлаш, рақобатбардошликни ошириш, жумладан, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш

Нефт ва газ саноатини ривожлантириш

61.

Туркманистон ҳудуди орқали транзит йўлини очиш бўйича қисқа муддатларда Ҳукуматлараро музокараларни ўтказиш.

2020 йил якунига қадар

Ташқи ишлар вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

Энергетика вазирлиги,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

Ҳукуматлараро битим лойиҳаси.

Осиё, Эрон ва Туркияга экспорт қайта тикланади, 2020 йил охирига қадар белгиланган экспорт ҳажмларига эришиш имкониятлари яратилади.

62.

Экспорт прогноз кўрсаткичларини бажариш мақсадида:

юқори қўшилганқийматга эга бўлган тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш (полиэтилен қувурлар, поддонлар ва бошқалар);

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатчилари томонидан тижорат таклифларини тарқатиш орқали экспорт йўналишларини кенгайтириш.

2020 йил

сентябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Энергетика вазирлиги,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

Таҳлилий-ахборот.

Амалга оширилган чоралар натижасида полимер маҳсулотларининг экспорт параметрларини ўртача 20 — 25%га ошириш мумкин, бу эса 2020 йилда белгил?н�ан прогнозларга эришиш имконини беради.

63.

Суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилар томонидан фақат биржа савдолари орқали сотишни амалга оширишга тўлиқ ўтиш ва аҳолининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида бозорнинг барча иштирокчиларига тенг ва шаффоф тизим орқали суюлтирилган газ ҳажмларини етказиб беришни таъминлаш.

2020-2021

йиллар

Энергетика вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни мавжуд 900 минг тоннадан йилига 1,5 млн тоннагача кўпайтириш ва аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажмини оширишни таъминлашга эришилади.

64.

Темир йўлда юк ташиш учун онлайн ариза киритиш тизимини жорий этиш ва тақдим этилган аризанинг ҳолатини кузатиш.

2020-2021

йиллар

Транспорт вазирлиги,

«Ўзбекистон темир йуллари» АЖ,

Энергетика вазирлиги,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

Чора-тадбирлар режаси.

Истеъмолчиларга товарларни тез етказиб бериш тизими яратилади;

Шунингдек, вагонлар бўйича қабул қилинадиган аризаларни кўриб чиқиш операцияларини жадаллаштириш ҳамда тақдим этилган аризалар ҳолатини кузатиш учун имконият яратилади.

65.

Экспортга техник олтингугурт етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш.

2020 йил
сентябрь

Энергетика вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

Таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси.

120 минг тонна техник олтингугурт маҳсулотларини экспорт қилиш назарда тутилади.

Гидроэнергетикани ривожлантириш

66.

Гидроэнергетикада қурилиш-монтаж ишларининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, янги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини (ШНҚ) ишлаб чиқиш.

2020 йил якунига қадар

Қурилиш вазирлиги,

Энергетика вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ

Чора-тадбирлар режаси.

Кўмир саноатини ривожлантириш

67.

Иссиқлик электр станцияларига кўмир ёқилғисини етказиб бериш ҳажмини камайтириш ва биржа савдолари орқали сотишни кўпайтириш.

2020 йил якунига қадар

Энергетика вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

«Ўзбеккўмир» АЖ

Чора-тадбирлар режаси.

808 миллиард сўмлик 4,3 миллион тонна кўмир сотиш назарда тутилади.

Металлургия саноатини ривожлантириш

68.

Молиявий ҳисоботларнинг Халқаро стандартлари (МҲХС) талабларига мувофиқ ҳисобот олиб бориш тизимига ўтиш.

2021 йил

сентябрь

«Навоий КМК» ДК, «Навоий КМК» АЖ

«НКМК» АЖнинг лойиҳа офиси доирасида

«НКМК» АЖнинг ўз маблағлари

Чора-тадбирлар режаси.

«НКМК» АЖ Молиявий ҳисоботларнинг Халқаро стандартлари (МҲХС)га мувофиқ ҳисобот олиб бориши тизимга ўтишига эришилади.

69.

JORC кодекси бўйича захираларни қайта баҳолаш ва давлат баланси ҳисобини олиб боришда JORC кодекси асосида баҳолаш натижаларидан келиб чиқиш.

2021 йил

март

«Навоий КМК» ДК, «Навоий КМК» АЖ

«НКМК» АЖнинг лойиҳа офиси доирасида

«НКМК» АЖнинг ўз маблағлари

Чора-тадбирлар режаси.

JORC кодекси бўйича захираларни қайта баҳолаш ва Давлат баланси ҳисобини юритишда JORC кодекси натижаларини қабул қилишга ўтилади.

70.

Евробонд ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ESG кредит ва рейтингларини олиш бўйича ташкилий ишларни амалга ошириш.

2021 йил

июнь

«Навоий КМК» ДК, «Навоий КМК» АЖ

«НКМК» АЖнинг ўз маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.

Халқаро консультантларни жалб қилиш, рейтинг агентликлари ва инвестицион банклар билан ишлаш имконияти асосида корхона мавқеи оширилади.

Автомобилсозлик саноатини ривожлантириш

71.

«Ўзавтосаноат» АЖ корхоналарини молиялаштириш ва ускуналарни сотиб олишни тезлаштиришни таъминлаш.

2020 йил

III-IV чорак

«Ўзавтосаноат» АЖ

Амалий чора-тадбирлар.

«Ўзавтосаноат» АЖ корхоналари сотиш ҳажмининг ўсишига эришилади.

72.

BCG халқаро консалтинг компаниясини жалб этган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг автомобиль саноатини ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқиш.

2020 йил якунига қадар

«Ўзавтосаноат» АЖ

«Ўзавтоса-ноат» АЖнинг ўз маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Республика автомобиль саноати ривожланишнинг узоқ муддатли стратегияси белгиланади.

73.

Автомобилсозлик соҳасида ягона саноат сиёсатини юритишга йўналтирилган «Саноат усулида йиғиш тўғрисида»ги Низомни ишлаб чиқиш.

2020 йил

октябрь

«Ўзавтосаноат» АЖ

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Ўзбекистон Республикасида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш тартибини соддалаштириш тизимини жорий қилиш орқали соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳамда штамплаш, пайвандлаш, бўяш ва йиғиш технологик операцияларнинг тўлиқ циклини амалга оширишни таъминлаш бўйича аниқ мезонлар тасдиқланади.

74.

Қишлоқ хўжалигининг барча соҳалари, шу жумладан, чорвачилик, боғдорчилик, сабзавотчилик, ўрмончилик учун қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш мақсадида мавжуд эҳтиёжларни ўрганиб, қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчи корхоналарни 2025 йилгача замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш Давлат дастурини ишлаб чиқиш.

2021 йил
март

Қишлоқ хўжалик вазирлиги. Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Қишлоқ хўжалигининг барча соҳалари учун зарур бўлган қишлоқ хўжалик т?х?и�аларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқаришга эришиш имконияти пайдо бўлади.

Электротехника саноатини ривожлантириш

75.

Электротехника маҳсулотларини экспорт қилиш учун чегарага туташ ҳудудларда махсус савдо зоналарини яратиш.

2020 йил

декабрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Экспорт миқдори оширилади, экспортбоп янги товарлар номенклатураси диферсификация қилинади ҳамда экспорт географияси кенгайтирилади.

76.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорти ҳажмини ошириш учун экспортдан кейинги молиялаштириш тизимини яратиш.

2020 йил
октябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулот экспорт қилинганда, суғурта полисини харидор ўз вақтида тўлаш шарти асосида Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспортдан кейинги молиялаштириш тизими яратилади.

77.

Электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Жанубий Корея ва Япониянинг «бренд» компанияларини жалб қилиш.

2020-2021

йиллар

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инновациялар вазирлиги

Чора-тадбирлар режаси.

Янги бозорларни эгаллаш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда жаҳон стандартларига мос равишда рақобатбардош экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришилади.

78.

Якка тартибдаги уй-жой ва кўп хонадонли квартираларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларида ҳар бир уйни номинал қувватининг 25 фоизини қайта тикланадиган энергия билан таъминлаш мажбурияти белгиланмаган бўлса, танлов (тендер) савдоларини ўтказишни тақиқланиши бўйича тартибни жорий этиш.

2020 йил

декабрь

Қурилиш вазирлиги,
Энергетика вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Республикада илғор технологияларни жорий этиш, корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш таъминланади.

79.

Электротехника маҳсулотлари экспортини ошириш мақсадида, ташқи истеъмол бозорларида тизимли равишда чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш.

Доимий

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инновациялар вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

Чора-тадбирлар режаси.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспорт қобилияти ҳамда уларнинг экспорт географиясини кенгайтиришга хизмат қилади.

80.

Маҳаллий инвесторларга нисбатан хорижий инвесторларга бериладиган имтиёзларни қўллаш механизмини яратиш.

2021 йил
январь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Маҳаллий инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали доимий янги иш ўринлари яратиш ва импортни қисқартиришга эришилади.

81.

Соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида электроника ва электротехника соҳасидаги мустақил ўқув муассасасини ташкил этиш бўйича Кореянинг илғор технологиялар институти (KAIST), Токио илғор технологиялар институти (Япония), «Нанянг» технология университети (Сингапур), «Цинхуа» университети (Хитой) вакиллари билан музокаралар ўтказиш.

2020-2021

йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Инновациялар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,«Ўзэлтехсаноат»

уюшмаси

Чора-тадбирлар режаси.

Электротехника саноатида илғор технологияларни жалб этиш бўйича янги билим ва кўникмаларни жорий этиш орқали кадрлар тайёрлаш тизими барпо этилади.

Фармацевтика саноатини ривожлантириш

82.

Фармацевтика эркин иқтисодий зоналарини етарли кучланишга эга подстанциялар ва трансформаторлар билан таъминлаш.

Етарли кучланишга эга подстанциялар ва трансформаторларни ўрнатиш («Паркент-фарм» СЭЗ — 6300 кВатт; «Косонсой- фарм» СЭЗ — 410 кВатт; Бўстонлиқ фарм» СЭЗ — 12 МВатт).

2020-2021

йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳисоб-китобларига асосан

Чора-тадбирлар режаси.

Фармацевтика эркин иқтисодий зоналаридаги корхоналарда ишлаб чиқариш ҳажми оширилади.

83.

Маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни манзилли қўллаб-қувватлаш мақсадида узоқ муддатли кредитлар ажратиш.

2020 — 2025 йиллар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

500 млн доллар

Чора-тадбирлар режаси.

Биотехнологик ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун инфратузилма яратилади.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш

84.

Сифатсиз тайёр тўқимачилик истеъмол товарларнинг импортини чеклаш мақсадида нотариф бозор услубий талабларини жорий этиш.

2021 йил

июль

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Истеъмол бозорларини сифати паст ва қалбаки импорт маҳсулотларидан ҳимоя қилиш, маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

85.

Европа Иттифоқи, Туркия, Хитой, Корея Республикаси ва бошқа давлатларининг божхона божларини камайтириш ёки бекор қилишга эришиш (5 — 12%) орқали маҳаллий тўқимачилик маҳсулотларини ташқи бозорларга кириб боришини кенгайтириш, шунингдек халқаро савдо компаниялари ва брендлари томонидан юзага келаётган «тўсиқ»ларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш.

2021 йил мобайнида доимий

Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Дунё мамлакатларида янги бозорларини ўзлаштириш, экспорт ҳажмини ошириш чоралари кўрилади.

86.

Олий таълим муассасаларида ихтисосликлар бўйича амалий машғулотларни ошириш орқали ўқув соатларини кўриб чиқиш.

Тармоқ корхоналарида амалий машғулотлар ва ишлаб чиқариш амалиётларини ўтказиш (иш услубиётини ўрганиш билан).

Тармоқ учун малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича (технолог, дизайнер) хорижий мутахассисларни жалб этиш орқали қўшма олий таълим муассасаларни (ЕИ, Туркия, Хитой, Ҳиндистон) ташкил этиш.

Корхона йўналиши бўйича қабул режасини тўлов контрактларини пасайтиришни ҳисобга олган ҳолда ошириш (кечки ва сиртқи ўқув шакли). Тўқимачилик ва тикув-трикотаж мутахассисликлари бўйича илимй тадқиқот ишларини ўтказиш ҳамда мутахассисларни ўқитиш (малака ошириш, қайта тайёрлаш) харажатларини корхоналарнинг солиқ базасидан чиқариш бўйича таклиф киритиш.

2021 йил сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Ташқи ишлар вазирлиги,

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Меҳнат ресурслари билан таъминлаш, ишлаб чиқариш даражасини ҳамда тармоқ корхоналарида меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилади.

Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш

87.

Тармоқ корхоналарини техник ва технологик модернизациядан ўтказиш, шунингдек, 2020 — 2022 йилларда янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш.

2020 — 2022 йиллар

«Ўзчармсаноат» уюшамаси,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

2 200,0

Чора-тадбирлар режаси.

Тайёр чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари 1 798,0 млн.кв.м.га, пойабзал ишлаб чиқариш қувватлари 67,1 млн.жуфтга, чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари 5,3 млн. донага етказилади. Шунингдек, 2020 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 3647,2 млрд.сўмга етказилади.

88.

Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги элчихоналари кўмагида чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорлари конъюнктурасини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг ривожланиш йўналишларини ўрганиш.

Доимий

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

«Ўзчармсаноат» уюшмаси

Амалий чора-тадбирлар.

Маҳаллий маҳсулотлар экспортини оширишга хизмат қилади.

89.

Халқаро илғор тажрибалар асосида республика ҳудудига чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларининг ноқонуний олиб киришнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш.

2020 йил

октябрь

Давлат божхона қўмитаси,
Давлат солиқ қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

«Ўзчармсаноат» уюшмаси

Чора-тадбирлар режаси.

Республика ҳудудига чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотларининг ноқонуний олиб киришнинг олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинади.

90.

Олий таълим муассасаларида тўқимачилик, чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоқлари бўйича амалдаги мутахассисликлар йўналишларни хатловдан ўтказиш ҳамда янги таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифларни киритиш.

2020 йил
ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
«Ўзчармсаноат» уюшмаси

Таҳлилий-ахборот.

Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш

91.

2020 йилнинг куз-қиш даврида тармоқ корхоналарини табиий газ ва электр энергияси билан барқарор таъминлаш.

2020 йил сентябрь — декабрь

Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Амалий чора-тадбирлар.

Тармоқ бўйича 22 трлн. сўм миқдорда маҳсулотлар ишлаб чиқариши таъминланади.

92.

Тармоқ корхоналарини 2021 йилда 482,0 минг тонна миқдорида зарурий сифатдаги маҳаллий кўмир билан таъминлаш масаласини ҳал этиш.

2020-2021

йиллар

Энергетика вазирлиги,

Давлат геология қўмитаси

Амалий чора-тадбирлар.

Тармоқ бўйича 22 трлн. сўм миқдорда маҳсулотлар ишлаб чиқариши таъминланади.

Геология соҳасини ривожлантириш

93.

Геологик объектларни, хусусан 20 та конни халқаро молия институтлари ва консалтинг компаниялари техник ёрдамини жалб қилган ҳолда танловлар (аукционлар) ўтказиш асосида салоҳиятли инвесторларга таклиф этиш.

2020 йил

декабрь

Давлат геология қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, тижорат банклари кредитлари, грантлар ва Халқаро молия ташкилотлар маблағлари

Чора-тадбирлар режаси.

Фойдаланилмаётган конларни саноат усулида қазиб чиқариш бўйича чет эл инвесторлари фаол жалб қилинади.

Заргарлик саноатини ривожлантириш

94.

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Истеъмолчилар хуқуқини химоя қилиш агентлиги билан биргаликда маҳсулот сифатини назорат қилиш чораларини кўриш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2020 йил сентябрь

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси,

Молия вазирлиги Асиллик даражасини белгилаш палатаси, Истеъмолчилар хуқуқини химоя қилиш агентлиги

Чора-тадбирлар режаси.

Тармоқда қора бозор улушини қисқартириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган маҳсулотни сифатини ошириш чоралари кўрилади.

95.

Заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари томонидан қимматбаҳо металларни сотиб олишда 180 кунгача тўлов муддатини узайтириш механизмини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2020 йил

октябрь

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси,

Молия вазирлиги, Марказий банк

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилади.

Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш

96.

Тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари (қандолат маҳсулотлари, гўшт, сут маҳсулотлари, қайта ишланган мева-сабзавотлар, сариёғ, маргарин) импорти учун квоталар ўрнатиш механизмини жорий этиш.

2020 йил

октябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

97.

Алкогол ва тамаки маҳсулотлари айланмасини тартибга солишни таъминлаш.

2020 йил

октябрь

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси.

Маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини ошириш, истеъмол бозорини паст сифатли ва контра факт импорт маҳсулотларидан ҳимоя қилиш.

Қишлоқ хўжалигини тиклаш бўйича чора-тадбирлар

98.

Фойдаланишдан чиқарилган ва ер ости сув захираларига эга бўлган ер майдонларини фойдаланишга киритиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2020 йил
сентябрь — декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги,

Давлат геология қўмитаси

Чора-тадбирлар режаси.

Қўшимча иш ўринларини яратиш, бунда, энг аввало аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кам таъминланган қатламини қамраб олиш назарда тутилади.

99.

Ғалладан бўшаган 777,6 минг гектар экин майдонларига такрорий экин экишга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўлиқ ва самарали жойлаштирилишини таъминлаш.

2020 йил сентябрь

Қишлоқ хўжалик вазирлиги
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар режаси.

Такрорий экин ҳисобига 11,4 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирилади.

100.

Маҳаллий ҳокимликлар захираларида бўлган 307,1 минг гектар лалими ва яйловли ерларни ем-хашак экинларини экиш учун ажратиш.

2020 йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар режаси.

Гўшт ишлаб чиқариш ҳажми 47,6 минг тоннага ва сут ишлаб чиқариш ҳажми 286 минг тоннага оширилади.

101.

Республика ҳудудларининг тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиқиб, уруғлик картошкасини етиштириш учун ихтисослаштириш, хусусан, 40 та туманда картошка, 23 та туманда уруғлик картошкасини етиштириш бўйича ихтисослаштириш ишларини жадаллаштириш.

2020 йил

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар режаси.

Маҳаллий ишлаб чиқариш орқали аҳолининг картошкага бўлган эҳтиёжи қондирилади.

102.

Шоли етиштириш ва қайта ишлаш бўйича ривожланган хорижий мамлакатларнинг (Хитой, Япония, Вьетнам) замонавий технологияларини қўллаш.

2020 йил

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар режаси.

Ички ресурслар ҳисобига аҳолининг гуручга бўлган талаби таъминланади.

103.

Сувни тежайдиган технологияларни жорий этаётган фермер хўжаликларига ушбу тадбирларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан субсидиялар ажратилиши юзасидан Вази?лар �аҳкамасига таклиф киритиш.

2020 йил
октябрь

Сув хўжалиги вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси.

Сув сарфи 50%га, минерал ўғитлар сарфи 37%га, ёқилғи сарфи 35%га тежашга, шунингдек, ўртача рентабеллик даражаси 35%га етказишга эришилади.

104.

Насос станцияларини ҳар йили ва босқичма-босқич модернизация қилиш, хусусан 2020 йилда 163 насос агрегатларини алмаштириш, шунингдек, 50 та сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шерикчилик асосида хусусий секторга бериш ва сувни етказиб бериш бўйича давлат харажатларининг бир қисмини сув истеъмолчилари томонидан қоплаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш.

2020-2021

йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Бюджет маблағлари,

Халқаро молия институтлари маблағлари

Чора-тадбирлар режаси.

Ушбу тадбирлар электр энергиясини тежаш ва бюджет харажатларини қисқартириш имконини беради.

105.

Деҳқон бозорларида аҳоли томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмол қилиш бўйича кунлик айланмалар мониторинги тизимини жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2020 йил
октябрь

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,
Давлат солиқ қўмитаси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси.

Ички ва ташқи бозорларда талаб мувозанатини сақлаб туриш орқали қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозоридаги номутаносибликларни бартараф этиш ва тартибга солиш механизми такомиллаштирилади.

106.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг веб-сайтида маҳаллий экспортёрлар ва бошқа манбалардан олинган маълумотлар асосида жорий экспорт нархларини эълон қилиб бориш (ҳар ҳафта ва ундан кўпроқ) .

Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишларида Россия Федерацияси божхона органлари томонидан ҚҚС ҳисоблашда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг веб-сайтида эълон қилинган жорий экспорт нархларини қўллаш масаласини муҳокама қилиш.

2020 йил якунига қадар

Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси,

Ўзбекистон экспортёрлари уюшмаси

Амалий чора-тадбирлар.

Россия Федерациясига экспорт қилиш жараёни осонлашади.

107.

Республикада уруғчилик хўжаликлари ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш.

2020 йил

декабрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давлат божхона қўмитаси

Чора-тадбирлар режаси.

Уруғлик материалларни импорт қилишда харажатлар қисқаради.

108.

Жисмоний ва юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер майдонларини ижарага беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий қилиш.

2020 йил

декабрь

«Давергеодезкадастр»,
Қишлоқ хўжалиги вазирл??ги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Инвестицион муҳит яхшиланиши ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида инвестицион жозибадорликни оширилиши назарда тутилади.

109.

Ҳар бир ҳудудда кўчат етиштириш мақсадида замонавий кўчатхоналар ташкил этиш учун ер майдонларини ажратиш.

Академик М. Мирзаев номидаги илмий текшириш институти ер майдонларида маҳаллий ва хорижий инвестициялар иштирокида интенсив технологиялар асосида хўжаликларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш.

2020-2021

йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Боғдорчилик ва иссиқхоналарни ривожлантириш агентлиги

Чора-тадбирлар режаси.

Паст бўйли ва ярим паст бўйли кўчатларга бўлган талаб қондирилади.

110.

Интенсив боғлар ташкил этиш, иссиқхоналар ва лимон етиштириш майдонини кенгайтириш учун хорижий кредит линияларини жалб қилиш чораларини кўриш.

2020-2021

йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Чора-тадбирлар режаси.

26 минг гектар интенсив боғлар, 1050 гектар исиқхоналар, 2496 гектар лимонзорлар барпо этилади.

111.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини кенгайтириш ва такомиллаштириш.

2020 йил

октябрь

Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Соҳани бошқаришда давлатнинг ролини қисқартириш ва инвестицион жозибадорликни ошириш назарда тутилади.

112.

Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилиш тартибини такомиллаштириш.

2020 йил

октябрь

Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Соҳани бошқаришда давлатнинг ролини қисқартириш ва инвестицион жозибадорликни ошириш назарда тутилади.

Тармоқлараро ҳамкорлик ва маҳаллийлаштириш

113.

Тармоқ корхоналари томонидан 2020 йил III чоракда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича режа-жадвални ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил сентябрь

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзбекнефтегаз» АЖ, «Ўзавтосаноат» АЖ, «Ўзэлтехсаноат» АЖ, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси

Чора-тадбирлар режаси.

Умумий суммаси 123,1 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.

114.

Ишлаб чиқариш ҳажмини оширишни ҳисобга олган ҳолда экспортбоп маҳ?ул??тлар ишлаб чиқаришга қаратилган янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш

2021 йил

январь

Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари тизимидаги барча тармоқ корхоналари

Чора-тадбирлар режаси.

Саноатнинг барча йўналишларида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилади.

Туризмни тиклаш бўйича чора-тадбирлар

115.

Туризм соҳасида иш ўринларини сақлаш мақсадида молиявий аҳволи ёмонлашган хўжалик юритувчи субъектларга фоизсиз кредитлар бериш ва мавжуд кредитлар бўйича фоиз ставкалари харажатларини қоплаш механизмларини жорий этиш.

2020 йил

октябрь

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Давлат бюджети, Инқирозга қарши жамғармаси ва Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Туризм инфратузилмасини, соҳадаги корхоналар фаолиятини пандемиядан кейин қайта тиклаш ва жадаллаштириш назарда тутилади.

116.

Туризм соҳасида субъектларнинг хорижий туристларни жалб қилишни жадаллаштиришга қаратилган янги инфратузилма объектларини яратиш бўйича лойиҳаларга йўналтирилган харажатларини қоплаш механизмларини жорий этиш.

2020 йил

октябрь

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Давлат бюджети, Инқирозга қарши жамғармаси ва Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Туризм инфратузилмасини, соҳадаги корхоналар фаолиятини пандемиядан кейин қайта тиклаш ва жадаллаштириш назарда тутилади.

117.

Қуйидагилар орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг савдо инфратузилмасини халқаро электрон савдо майдончалари инфратузилмаси билан интеграциялаш:

маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга ўзларининг маҳсулотларини сотиш учун электрон савдо майдончалари имкониятларидан фойдаланиш бўйича халқаро савдо маслаҳатчилари иштирокида бепул тренинглар ўтказиш;

халқаро электрон савдо майдончаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг сувенир ва ҳунармандчилик буюмларини намойиш этиш;

халқаро электрон савдо майдончалари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш бўйича музокаралар олиб бориш.

2020 йил
IV чорак

Савдо-саноат палатаси,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси

Таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси.

Кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни халқаро майдонда тарғиб қилишга эришилади.

118.

Тиббий туризмни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Онлайн брон қилиш хизматлари билан тиббий муассасалар, хизматлар ва нархлар тўғрисида маълумот жойлаштирилган тиббий туризм портали яратилади;

Соғломлаштириш ва дам олиш масканларига инвесторлар жалб қилинади.

119.

Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўллари ҳудудида туристик инфратузилма мажм�асини яратиш ва ривожлантириш.

2020 йил

ноябрь

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Жиззах, Бухоро, Навоий ҳокимликлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўллари ҳудудида сув фаолияти ва пляж туризмини ривожлантириш, муҳандислик коммуникация тармоқларини ривожлантириш, йўловчиларни ташиш учун доимий автобус хизматларини ташкил этиш назарда тутилади.

Инвестицион сиёсат: Марказлаштирилган инвестициялар, қурилиш ва инфратузилма самарадорлигини ошириш, хусусий ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни рағбатлантириш, Халқаро молия институтлари, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини, тижорат банкларининг кредитларини ўзлаштириш.

120.

Йирик инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан, 2020 йилда фойдаланишга топшириш кўзда тутилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг аниқ механизмини яратиш.

2020 йил сентябрь

Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги, манфаатдор вазирлик

ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Йирик инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга эришилади.

121.

Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида истиқболли лойиҳаларни аниқлаш ва уларни амалга ошириш учун тармоқ дастурлари ва ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш.

2020-2021

йиллар

Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида истиқболли лойиҳалар амалга оширилади ва давлат бюджети маблағлари тежалишига эришилади.

122.

Умумтаълим мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича энергия тежамкорлик талаблар асосида қуввати 24 тагача ўқув ўринли бўлган намунавий лойиҳа ишлаб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2020 йил

октябрь

Халқ таълими вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги

Таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси.

Умумтаълим мактаблари қурилиши сифати оширилади.

123.

Ҳудудлар ва тармоқларни янада ривожлантиришга ҳамда иқтисодий ўсишга хизмат қиладиган хом ашё тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг узлуксиз занжири асосида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш (мисни, чарм, ипак ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш).

2020 йил

октябрь

Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Олмалиқ КМК,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик

ва идоралар

Таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси.

Қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади ва бюджет даромадлари оширилади.

124.

Давлат инвестицияларини бошқариш самарадорлигини баҳолаш натижаларига кўра, 2021 йилдан бошлаб Инвестиция дастурига киритиладиган, биринчи н?вба�да, камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қиладиган лойиҳаларни танлаш бўйича мезонларни ишлаб чиқиш.

2020 йил

ноябрь

Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Камбағалликни қисқартиришга, янги иш ўринларини яратишга, бюджет маблағларидан янада самарали ва оқилона фойдаланишга йўналтирилган Инвестиция лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш ва давлат инвестициялари самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

125.

Бюджет маблағларидан янада самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида, юқори кумулятив таъсирга эга бўлган (саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаси ва аҳолининг юқори концентрацияланган жойларига муҳандислик коммуникацияларни олиб бориш) инфратузилма лойиҳаларини биринчи навбатда молиялаштирилиши учун бюджет маблағларини йўналтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2020 йил

октябрь

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Таҳлилий-ахборот.

Бюджет маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланишга эришилади.

126.

Ўзбекистон Республикасининг 2025 йилга қадар Инвестиция стратегиясини тасдиқлаш.

2020 йил

октябрь

Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Республиканинг 2025 йилга қадар инвестицион сиёсатни белгилаш, ҳудудлар/тармоқлар имкониятларидан келиб чиқиб тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш самарадорлиги ва таъсирини баҳолашга хизмат қилади.

127.

Миллий манфаатларни ҳимоя қилишга, миллий хавфсизликка зарар етказадиган (ёки етказмайдиган) жиҳатларини ҳар томонлама ўрганмасдан, чуқур иқтисодий таҳлил қилмасдан ва эксперт хулосаси мавжуд бўлмаган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича битимларнинг имзоланишига йўл қўймасликка йўналтирилган, шунингдек, хорижий инвесторларни юқори технологияли лойиҳаларда иштирок этишга ундайдиган Инвестициялар хавфсизлиги миллий концепциясини ишлаб чиқиш.

2021 йил

январь

Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Тармоқ ва ҳудудларга инвестиция жалб қилиниши мезонлари тартибга солинади.

128.

2021 — 2023 йилларда ирригация ва мелиорация тизимларини комплекс ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

2020 йил

декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Ирригация ва мелиорация тизимларини тизимли ривожлантириш — ҳосилдорлик ҳамда экспорт салоҳиятни оширишга хизмат қилади.

129.

2030 йилга қадар биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш объектларини ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирли?и,

Молия вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

2030 йилга қадар биринчи тиббий-санитар пунктларни тизимли ривожлантириш ҳамда қишлоқ жойларда тиббий хизмат сифатини яхшилашга эришилади.

130.

Халқаро стандартлар асосида қурилиш меъёрлари ва қоидаларга замонавий талабларни жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2020 йил

ноябрь

Қурилиш вазирлиги,

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик

ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Қурилиш меъёрлари ва қоидалари такомиллаштирилади.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш

131.

2030 йилгача автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

2020 йил

октябрь

Транспорт вазирлиги, манфаатдор вазирлик

ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Автомобил йўлларини тизимли ривожлантириш, шунингдек, саноатни ривожлантиришга кўмаклашувчи тегишли йўл инфратузилмасини яратишга хизмат қилади.

132.

Туман марказлари ва шаҳарларни юқори сифатли канализация тизимлари билан тўлиқ таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш дастурини танқидий кўриб чиқиш.

2020 йил

октябрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Сув таъминоти ва канализация тизимларини тизимли ривожлантириш, шунингдек, саноат зоналарини ривожлантиришга кўмаклашувчи тегишли инфратузилмани яратишга хизмат қилади.

133.

Инвестицияларни мониторинг қилиш имкониятини ўз ичига оладиган электрон тизимни жорий этиш

2021 йил

январь

Молия вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳаларни амалга ошириш мониторинги ҳамда муаммоли лойиҳалар бўйича қарорлар қабул қилиш самарадорлиги оширилади.

Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш

134.

Аҳолини кенга тармоқли интернетгауланиш имкониятларини ошириш.

2020 йил декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Телекоммуникация операторлари

ва провайдерлари

706,7

(хорижий кредитлар ва ижрочилар маблағи)

Амалий чора-тадбирлар.

700 мингта кенг тармоқли портларини ўрнатиш ҳисобига республикадаги портларнинг умумий сонини 2,8 миллионга етказилади.

135.

Мобил алоқалар тармоғини модернизациялаш ва кенгайтириш, шу билан бирга, тажриба тариқасида бешинчи авлод (5G) тармоғини жорий этиш.

2020 йил

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

«Ўзбектелеком» АЖ,
мобил алоқа тармоғи операторлари

704,8

(хорижий кредитлар ва ижрочилар маблағи)

Амалий чора-тадбирлар.

Мобил алоқа сифатини яхшилаш, асосан қишлоқ жойларда 2 мингдан кам бўлмаган база-станцияларини ўрнатиш орқали уларнинг миқдорини 28,1 мингтага етказиш, шу билан бирга, Тошкент шаҳрида мобил алоқа тизимининг бешинчи авлодини (5G) тажриба тариқасида жорий этишга эришилади.

136.

Оптик толали алоқа тармоғини қуриш.

2020 йил

декабрь

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Телекоммуникация операторлари

ва провайдерлари

84,0

(ижрочилар маблағи)

Амалий чора-тадбирлар.

7,5 км оптик толали алоқа тармоғини қуриш орқали республика бўйича уларнинг умумий узунлигини 50 минг км.га етказиш ҳисобига телекомуникация хизматлар сифатини яхшилашга эришилади.

137.

Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларини (маълумотлар маркази) яратиш.

2020-2021

йиллар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

960,8 (хорижий кредитлар ва ижрочилар маблағи)

Амалий чора-тадбирлар.

138.

Халқаро пакетли коммутация марказларини кенгайтириш ва модернизация қилиш.

2020-2021

йиллар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

«Ўзбектелеком» АЖ

464,1(хорижий кредитлар ва ижрочилар маблағи)

Амалий чора-тадбирлар.

Маълумотларни узатиш учун халқаро каналлар тармоқ кенглиги 3,000 ГБ/сек.га етказилади.

Тиббиёт соҳасида электрон хизматларни ривожлантириш

139.

«Ягона электрон тиббий карта» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2020 йил

ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги

11,0

(хорижий инвестициялар ва кредитлар

(Туркия)

Чора-тадбирлар режаси.

Тиббий ёзувларни электрон шаклда тўплаш ва сақлаш ҳамда

реал вақт режимида касалликларни таҳлил қилиш, кузатиш ва прогнозлаш тизими жорий этилади.

140.

Шошилинч тиббий ёрдам бўйича ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2020 йил

октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Инвестициялар

ва ташқи савдо вазирлиги

2,0

(Халқаро ривожланиш уюшмаси кредити)

Чора-тадбирлар режаси.

Шошилинч тиббий ёрдам жараёнларини реал вақт режимида кузатиб бориш, қўнғироқлар ва беморларга хизмат кўрсатиш сифатини электрон қайд этиш назарда тутилади.

141.

Коронавирус билан касалланган ва улар билан алоқада бўлган шаҳсларни рўйхатга олиш учун ахборот тизимини яратиш.

2020 йил

октябрь

Соғ�и�ни сақлаш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

мобил алоқа тармоғи операторлари

0,5

(ижрочилар-нинг бюджетдан ташқари маблағлари)

Чора-тадбирлар режаси.

Коронавирус инфекцияси бўлган беморларни марказлаштирилган рўйхатга олиш ва мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилишга хизмат қилади.

Таълим соҳасида электрон хизматларни ривожлантириш

142.

Олий таълим тизимида масофавий таълим технологияларини жорий этиш.

2020 йил

ноябрь

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Тошкент ахборот технологиялар университети

0,85

(ижрочилар маблағлари)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Университет талабалари учун масофавий таълим тизимини яратиш, АКТ йўналиши бўйича талабалар сонини кўпайтиришга эришилади.

143.

Аҳолини дастурлаш, график лойиҳалаш ва электрон тижорат асосларини ўргатиш учун шарт-шароитлар яратиш.

2020-2021

йиллар

Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

ҳокимликлари

Чора-тадбирлар режаси.

Ҳудудларда рақамли технологиялар ўқув марказларининг очилишига хизмат қилади.

144.

Аҳолининг халқ таълими ва олий таълим тизимида ўқув интернет ресурсларига эркин киришини ташкил этиш.

2020 йил

декабрь

Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

телекоммуникация тармоқлари операторлари

ва провайдерлари

Чора-тадбирлар режаси.

14 та ўқув интернет ресурсларига бепул киришни таъминлашга эришилади.

145.

«Электрон кундаликлар ва журналлар» лойиҳасини жорий этиш.

2020 йил

октбрь

Халқ таълими вазирлиги,
Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар

ҳокимликлари

71,3

(халқаро молия институтларининг маблағлари, грантлар, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Тошкент шаҳридаги мактабларда 400 мингдан ортиқ ўқувчиларнинг ўзлаштириши бўйича маълумотлар базаси шакллантирилади ва электрон таълим хизматлари жорий этилади.

Электрон давлат хизматларини ривожлантириш

146.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ҳаётийлик цикли бўйича янги хизматларни жорий этиш.

2020 йил

декабрь

Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 50 та янги электрон хизматларни жорий этиш назарда тутилади.

147.

Фуқароларни электрон хабардор қилиш ахборот тизимини жорий этиш.

2020 йил

декабрь

Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

0,6

(ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари)

Чора-тадбирлар режаси.

Электрон ҳукумат хизматлари бўйича фуқароларни хабардор қилиш ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш назарда тутилади.

148.

Электрон ҳукумат тизимининг ягона биллинг тизимини модернизация қилиш.

2020-2021

йиллар

Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

0,7

(ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари)

Чора-тадбирлар режаси.

Барча турдаги давлат бож ва йиғимлари учун тўловларни электрон кўринишга ўтказиш назарда тутилади.

149.

«Шаффоф қурилиш» ахборот тизимини жорий этиш.

2021 йил

март

Қурилиш вазирлиги,

Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

6,6

(ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали жамоатчилик учун қурилиш жараёнларининг барча босқичлари шаффофлигини таъминлаш назарда тутилади.

150.

«Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона тизимини модернизация қилиш.

2020-2021

йиллар

Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

1,7

(ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Электрон давлат хизматларидан фойдаланишда аҳоли учун қўшимча қулайликлар тақдим этиш назарда тутилади.

151.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталини модернизация қилиш ва унинг мобил иловасини ишлаб чиқиш.

2021 йил сентябрь

Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

1,5

(ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари)

Чора-тадбирлар режаси.

Электрон давлат хизматларидан мобил қурилмалар орқали фойдаланишда аҳоли учун қўшимча қулайликлар тақдим этиш назарда тутилади.

152.

Республика ҳудудларида IT-Паркнинг ҳудудий филиалларини ташкил этиш.

2020-2021

йиллар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ҳокимликлари,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Чора-тадбирлар режаси.

Республиканинг барча ҳудудларида IT-Паркнинг ҳудудий филиалларини очиш имконияти пайдо бўлади.

153.

Тошкент шаҳрида IT-Паркнинг янги инфратузилма объектлари қурилишини ташкил этиш.

2020-2021

йиллар

Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Чора-тадбирлар режаси.

IT-Парк резидентларига ўз фаолиятларини ривожлантиришлари учун зарурий инфратузилма ва замонавий лабораториялар тақдим этиш назарда тутилади.

154.

Муҳаммад ал-Хоразмий IT-мактаби ҳудудида IT-Парк филиалини қуриш.

2020-2021

йиллар

Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Чора-тадбирлар режаси.

Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш учун янги инфратузилма ва шароитлар яратиш назарда тутилади.

Электрон тижоратни ривожлантириш

155.

Электрон тижоратни янада ривожлантириш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2020 йил

ноябрь

Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Таҳлилий-ахборот.

156.

Бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича «Бизнес-навигатор» электрон порталини жорий этиш.

2020 йил

ноябрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

Чора-тадбирлар режаси.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича универсал онлайн платформани жорий этиш назарда тутилади.

157.

Электрон тижорат соҳасида статистик ҳисоблар ва солиқ солиш тизимлари қонунчилигини янада такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2021 йил

октябрь

Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси,
Давлат статистика қўмитаси,
манфаатдор вазирлик ва идоралар

Таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси.

Электрон тижорат соҳасида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш назарда тутилади.

158.

Юридик аҳамиятга эга ҳужжатларни ҳисобга олиш ва етказиш ягона миллий тизимини жорий этиш.

2020 йил

октябрь

Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбекистон почтаси» АЖ

1,0 (ижрочилар маблағлари)

Таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси.

Юридик аҳамиятга эга ҳужжатларни етказиб беришни такомиллаштириш назарда тутилади.

159.

«Ўзбекистон почтаси» АЖнинг миллий электрон савдо майдончасини ташкил этиш.

2021 йил

ноябрь

Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбекистон почтаси» АЖ

1,5 (ижрочилар маблағлари)

Таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси.

Интернет тармоғида Ўзбекистон маҳсулотлари савдосини ривожлантириш назарда тутилади.

Меҳнат ва бандлик соҳасини ривожлантириш

160.

Қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

42 минг ишсиз фуқаролар учун касбий тайёргарлик;

ишсизларга касб-ҳунар таълими ташкил этиш учун грантлар ажратиш;

1 мингта миллий профессионал стандартларни тасдиқлаш.

2020 йил давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

8,2 миллион доллар

(Жаҳон банкининг «Ўзбекистонни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш» лойиҳаси бўйича кредити)

Таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси.

Ишсизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш назарда тутилади.

161.

Хорижга ишлаш учун кетган ва ишини йўқотган Ўзбекистон Республикаси фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш.

2020 йил давомида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

манфаатдор вазирликлар
ва идоралар

20,0

(чет элларда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари)

Таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси.

Коронавирус пандемияси даврида чет элда ишини йўқотган фуқароларнинг иш билан таъминлаш ва даромадларини ошириш назарда тутилади.

162.

2030 йилгача аҳоли бандлигини таъминлашнинг миллий стратегиясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирликларва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Бандлик сиёсатини режалаштиришнинг узоқ муддатли сиёсатини шакллантириш назарда тутилади.

163.

Инсон капитали ва миллий ишчи кучларининг рақобатбардошлигини ошириш концепциясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирликларва идоралар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Меҳнат унумдорлиги ва миллий ишчи кучининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича самарали чоралар ва механизмларни ишлаб чиқиш назарда тутилади.