Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

10. Ушбу Низомнинг 9-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги ҳолатларда, экспертиза комиссиясининг хулосасида МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш мумкин эмаслиги тасдиқланиши ёки алоҳида МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашни тасдиқлашга олиб келиши мумкин бўлмаган шартлар ва шароитлар кўрсатилган бўлиши лозим.
ушбу Низомнинг 9-банди учинчи хатбошида назарда тутилган МҲХС ҳужжатларининг айрим қоидаларини чиқариб ташлаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга киритиш тўғрисида;
ушбу Низомнинг 9-банди тўртинчи хатбошида назарда тутилган алоҳида МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш мумкин эмаслиги тўғрисида.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати


1-босқич

Молия вазирлиги

МҲХС фонди билан МҲХС ҳужжатларининг давлат тили ва бошқа тиллардаги матнидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун шартнома тузиш.

Белгиланган муддатларда


2-босқич

Молия вазирлиги

МҲХС фондидан олинган МҲХС ҳужжатларининг давлат тилидаги матнини экспертиза комиссиясига тақдим этиш.

Ҳужжатлар олингандан сўнг

10 кун муддатда


3-босқич

Экспертиза комиссияси

(таркиби Молия вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланади)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш мумкинлигини тасдиқлаш мақсадида МҲХС ҳужжатларини ҳар томонлама кўриб чиқиш ва натижаси бўйича экспертиза хулосасини тақдим этиш.

Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг бир календар

ой муддатда


4-босқич

Молия вазирлиги

Экспертиза комиссиясининг хулосаси асосида МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга киритиш ёки тугатиш тўғрисида Молия вазирлигининг буйруғини қабул қилиш ва Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш.

Экспертиза комиссияси хулосаси тақдим этилгандан сўнг бир ҳафта муддатда


5-босқич

Адлия вазирлиги

1. Молия вазирлигининг МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга киритиш ёки тугатиш тўғрисидабуйруғини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2. Молия вазирлигининг МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олиш тўғрисидаги буйруғини ҳамда МҲХС ҳужжатлари матнини «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилиш.

Молия вазирлигининг буйруғи тақдим этилгандан сўнг ўттиз кун муддатда


6-босқич

Молия вазирлиги

МҲХС ҳужжатлари расмийэълон қилингандан сўнг веб-сайтда жойлаштириш.

Давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг

уч кун муддатда


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси