Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

1-ИЛОВА
Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан ер майдонида сарфланган харажатларни бозор қийматида ҳисоблаш тартиби

3-боб. Сарфланган харажатларнинг бозор қийматини қишлоқ хўжалиги ташкилотига қоплаш тартиби

4-боб. Якунловчи қоидалар

ИЛОВА
Фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектлар тугатилаётганда ёки мақбуллаштирилаётганда, уларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатларни бозор қийматида ҳисоблаш ва қоплаш тартиби бўйича СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча тўғрисида

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
6. Ихтиёрийлик асосида тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган қишлоқ хўжалиги ташкилоти раҳбари ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган кўчмас мулкни, шунингдек, бажарилган ишлар қийматини аниқлаш учун тегишли баҳолаш ташкилотига мурожаат қилади.
14. Туман (шаҳар) ҳокимлигида ҳисобот бўйича эътирозлар мавжуд бўлмаганда, тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ер майдони бир кун ичида Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ танловга қўйилади ҳамда талабгорларни ҳисоботда кўрсатилган қопланиши лозим бўлган харажатларнинг бозор қиймати ҳақида белгиланган тартибда олдиндан хабардор қилиш таъминланади. Мазкур талаб бажарилмаган тақдирда, ушбу ер майдони бўйича танлов ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


1-босқич

Фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъект,
баҳоловчи ташкилот

Ер майдонида сарфланган ҳаражатларнинг бозор қийматини аниқлаш учун баҳоловчи ташкилотга мурожаат қилади.

Келишувга эришилмаган тақдирда, уч кун муддатда


2-босқич

Баҳоловчи
ташкилот

Баҳоловчи ташкилот томонидан ер майдонларида қурилган объектларнинг ёки экин майдонларида сарфланган ҳаражатларнинг бозор қийматини аниқлаш мақсадида тегишли мутахассисларни жалб этиши ёки шу мақсадда туман ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги бўлимига мурожаат этади.

Фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъект билан шартнома тузилгандан сўнг икки кун муддатда


3-босқич

Баҳоловчи ташкилот,
туман (шаҳар) ҳокимлиги

Туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳисобот ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқади, агар баҳолаш натижалари бўйича тузилган ҳисоботдан норози бўлган тақдирда, ҳисоботнинг ишончлилиги бўйича экспертиза ўтказилади.

Икки кун муддатда


4-босқич

Туман (шаҳар)
ҳокимлиги

Туман (шаҳар) ҳокимлиги тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектнинг ер майдони танловга қўйилганда, талабгорларнинг ҳисоботда кўрсатилган қопланиши лозим бўлган ҳаражатларнинг бозор қиймати ҳақида олдиндан хабардор қилинишини таъминлайди.

Бир кун муддатда


5-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги, талабгор,
фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъект

Талабгор ҳаражатларнинг бозор қийматини тўлиқ тўламаса, туман (шаҳар) ҳокимлиги кейинги календарь кунидан кечиктирмай қуйидагиларга хат юборади:

ғолибдан кейин энг юқори балл тўплаган талабгорга — танлов ўтказилаётганда таклиф этилган ер участкасининг харажатлар қийматини тўлаш тўғрисидаги таклиф ҳақида.

Ғолибдан кейин энг юқори балл тўплаган талабгор ўн иш куни ичида ҳаражатларнинг бозор қийматини тўлиқ тўласа, у танлов ғолиби деб ҳисобланади ва унга мазкур ер майдони расмийлаштирилади.

Бир кун муддатда




Ўн кун муддатда


6-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Туман (шаҳар) ҳокимининг фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектнинг ер участкасини бошқа талабгорга ажратиш тўғрисидаги қарори қабул қилинади.

Харажатларнинг бозор қиймати фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектга тўлиқ қоплаб берилгандан сўнг


7-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Танлов иштирокчиси ўн иш куни давомида ҳаражатларнинг бозор қийматини тўлиқ тўламаса, у харажатларни тўлашдан бош тортган ҳамда танлов ўтказилмаган деб ҳисобланади. Бунда туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ер майдони кейинги танловга такроран қўйилади.

Бир кун муддатда

а) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси