Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 20 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2355-2]
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 30 мартдаги 2012/17-сон «Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2355, 2012 йил 26 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 199-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ш.Д. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 14 август,
2020-31-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 14 августдаги 2020-31-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:».
2. Низомнинг муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 84-моддасига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2020 й., 10/20/2355-2/1196-сон)