Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Кутилаётган аниқ натижа

Амалий чора-тадбирлар ва уларни 2020-2021 йилларда амалга ошириш босқичлари

Чора-тадбирларни амалга ошириш муддатлари

Ижро учун масъул бўлган шахслар

Шахсий

жавобгарлик

I. Икки томонлама чора-тадбирлар

1.

Туркия Республикаси Вице-президенти Ф. Октайнинг ташрифини ўтказиш.

1. Ташриф муддатларини келишиш.

2020 йил август

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
(Л. Қудратов), Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси (А. Агзамходжаев)

С. Умурзаков

2. Ташрифни ташкиллаштириш бўйича тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2020 йил август-сентябрь

3. Ташриф доирасида имзоланадиган битимлар ва шартномалар тўпламини тайёрлаш.

2020 йил сентябрь

2.

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш.

1. Тадбирни ўтказиш муддатларини келишиш.

2020 йил август

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
(Л. Қудратов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси (А. Агзамходжаев),

вазирлик ва идоралар

С. Умурзаков

2. Тадбир давомида муҳокама қилиш учун ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш.

2020 йил август-сентябрь

3. Тадбирни ўтказиш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилиш.

келишилган муддатларда

3.

Савдо вазири Р. Пекжан бошчилигидаги Туркия ишбилармон доиралари делегациясининг ташрифини ташкил қилиш.

1. Ташриф муддатларини келишиш.

2020 йил август

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

С. Умурзаков

2. Икки мамлакат ишбилармон доиралари билан биргаликдаги тадбирларни кўриб чиқиш.

2020 йил сентябрь

3. Ташрифни ташкиллаштириш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

келишилган муддатларда

II. Олий даражада илгари эришилган келишувларнинг амалга оширилишини таъминлаш

4.

Олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга ошириш.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПҚ-3363-сон, 2018 йил 12 майдаги ПҚ-3717-сон, 2020 йил 4 мартдаги ПҚ-4627-сон қарорлари билан тасдиқланган йўл хариталари ижроси тўғрисида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига батафсил ахборот киритиш.

ҳар ойнинг
3-санасига қадар

вазирлик ва идоралар

С. Умурзаков

2. Тегишли вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини танқидий таҳлил қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиш.

ҳар ойнинг
10-санасига қадар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),
вазирлик ва идоралар

III. Савдо ҳамкорлигини фаоллаштириш, саноат кооперациясини кучайтириш

5.

Саноат кооперациясини чуқурлаштириш, учинчи мамлакатларга экспорт қилишга мўлжалланган қўшма ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш.

1. Саноат кооперацияси лойиҳалари рўйхатини аниқлаш.

2020 йил август

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),
вазирлик ва идоралар

С. Умурзаков

2. Лойиҳа таклифлари ва бизнес-режаларни тайёрлаш

2020 йил август

3. Рўйхатни келишиш, лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирган Туркиянинг хусусий компанияларини аниқлаш.

2020 йил сентябрь

4. Видео-конференцалоқа ташкиллаштириш, келишилган лойиҳалар тўпламини шакллантириш.

2020 йил сентябрь-октябрь

6.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

1. Дипломатик каналлар орқали ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланишини ташкиллаштириш.

2020 йил

сентябрь-октябрь

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (И. Эргашев),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)

У. Барноев

2. Битимда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

келишилган муддатларда

7.

Ўзбекистон ва Туркияни боғловчи транспорт йўлакларининг самарадорлигини ошириш.

1. Туркия томонига жорий йил январь ойида Ўзбекистон, Қирғизстон Республикаси, Туркманистон, Озарбайжон ва Грузия ўртасида имзоланган «Боку Тбилиси Карс» йўлаги бўйлаб юкларни транзит ташишда чегирмалар тақдим этиш тўғрисидаги Протоколга қўшилиш юзасидан расмий таклиф йўллаш.

2020 йил август

Транспорт вазирлиги,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

С. Умурзаков

2. Ушбу йўлак бўйлаб юкларни ташишни ташкиллаштириш жараёнида юзага келадиган масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш.

заруриятга қараб

IV. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор тармоқлари ва йўналишларини ислоҳ қилиш учун
маслаҳат ва эксперт кўмагини жалб қилиш

8.

Вазирлик ва идоралар, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларининг кадрлар салоҳиятини ошириш.

1. Махсус тренинглар ва ўқув дастурларини ташкил қилиш жадвалини Туркия томони билан келишиш.

2020 йил август-сентябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар

С. Умурзаков

2. Махсус тренинглар ва ўқув дастурларининг иштирокчиларини саралаб олиш.

тадбирлардан бир ой аввал

3. Тренинглар ва ўқув дастурларида Ўзбекистон вакилларининг иштирокини таъминлаш.

келишилган муддатларда

9.

АКТ ва электрон ҳукумат соҳаларини ривожлантириш.

1. АКТ соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Туркия томонига юбориш.

2020 йил

сентябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

С. Умурзаков,
О. Умаров

2. АКТ соҳасида, шу жумладан тажриба, илғор ишланмалар ва «ноу-хау»лар алмашинуви бўйича турк экспертларини жалб қилиш чораларини кўриш.

келишилган муддатларда

10.

Соғлиқни сақлаш инфратузилмаси объектларини бошқариш салоҳиятини ошириш.

Ўзбекистондаги клиникаларни бошқариш учун турк мутахассисларини жалб қилиш масаласини ўрганиш.

2020 йил август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

Б. Мусаев

11.

Сейсмология соҳасидаги салоҳиятни ошириш.

1. Сейсмология соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш ҳамда баланд бинолар, кўприклар, гидро-техник иншоотларни қуриш ва улардан фойдаланишда сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларида республиканинг илмий салоҳиятини ошириш учун маслаҳат кўмагини кўрсатиш юзасидан Туркия томонига сўров юбориш.

2020 йил сентябрь

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров),
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Т. Худайбергенов),

ФА Сейсмология институти (Юлдашев Б. ),

Энергетика вазирлиги (А. Султонов), «Ўзбекгидроэнерго» АЖ (А. Сангинов),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

А. Раматов

2. Келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

келишилган муддатларда

12.

Йўллар ва йўл бўйи инфратузилмасини қуриш соҳасига халқаро стандартларни жорий қилиш.

1. Йўллар ва йўл бўйи инфратузилмасини қуриш, шунингдек, улардан самарали фойдаланишда халқаро стандартларни жорий қилиш соҳасида кўмак кўрсатиш юзасидан Туркия томонига сўров юбориш.

2020 йил сентябрь

Автомобиль йўллари қўмитаси (А. Абдувалиев), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

А. Раматов

2. Келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

келишилган муддатларда

13.

Мамлакатда яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш.

1. Яширин иқтисодиётни қисқартириш соҳасида маслаҳат кўмагини кўрсатиш юзасидан Туркия томонига сўров юбориш.

2020 йил август

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),

соҳага алоқадор вазирлик ва идоралар

С. Умурзаков

2. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси сифатида ишлаш учун турк экспертини жалб қилиш.

2020 йил сентябрь

3. Туркия тажрибаси ва механизмлари асосида иқтисодиётнинг яширин секторини легаллаштириш ва инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича аниқ таклифларни биргаликда тайёрлаш.

2020 йил октябрь

4. Келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

келишилган муддатларда

14.

Ҳудудларни жадал саноатлаштириш, уларда тармоқларни ривожлантириш стратегиялари ҳамда комплекс ривожлантириш сиёсатини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришга халқаро сифат мезонларини жорий қилиш, шунингдек, махсус иқтисодий зоналарнинг самарали фаолиятини ташкил этиш механизмларини такомиллаштириш.

1. Ҳудудларни саноатлаштириш, уларда тармоқларни ривожланти?иш стратегиялари ва комплекс ривожлантириш сиёсатини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришга халқаро сифат мезонларини жорий қилиш, шунингдек, махсус иқтисодий зоналарнинг самарали фаолиятини ташкил этиш соҳасида маслаҳат кўмагини кўрсатиш юзасидан Туркия томонига сўров юбориш.

2020 йил август

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),

соҳага алоқадор вазирлик ва идоралар

С. Умурзаков

2. Мазкур йўналишларда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида вазир маслаҳатчиси сифатида ишлаш учун турк экспертларини жалб қилиш.

2020 йил сентябрь

3. Туркия тажрибаси асосида биргаликда аниқ таклифлар тайёрлаш.

2020 йил октябрь

4. Келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

келишилган муддатларда

15.

Ўзбекистонда ишлаётган турк консультантларининг фаолиятини самарали мувофиқлаштириш.

1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида Лойиҳа офисини очиш.

2020 йил август

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),

соҳага алоқадор вазирлик ва идоралар

С. Умурзаков

2. Республикамизда ишлаётган турк экспертлари, шунингдек, Туркия парламентининг Бюджет ва режалаштириш бўйича қўмитаси раиси Л. Элван, «Адолат ва тараққиёт» партияси раҳбарининг ўринбосари Ж. Йилмазни таклиф қилган ҳолда, Бош вазир ўринбосари инвестициялар ва ташқи савдо вазири раислигида Мувофиқлаштирувчи қўмита йиғилишларини ўтказиш.

ҳар ой

IV. Алоҳида йўналишлар бўйича икки мамлакатнинг ўзаро институционал ҳамкорлигини ривожлантириш

16.

Парламентаризмни ривожлантириш соҳасида тажриба алмашиш.

1. Тажриба алмашиш ҳамда Туркия томонининг билимлари билан ўртоқлашиш учун икки партия («ЎзЛиДеП» ва «Адолат ва тараққиёт» партияси) йўналиши бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга доир таклифларни Туркия томонига юбориш.

2020 йил август

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов),

Олий Мажлис Сенати (С. Сафоев),

ЎзЛиДеП (А. Хаитов)

С. Умурзаков

2. Партиялараро ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни Туркия томонига йўллаш.

2020 йил август

3. Битим лойиҳасини келишиш ва имзолаш.

2020 йил сентябрь

4. Битимда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

келишилган муддатларда

17.

Диний соҳада барқарорликни таъминлаш, мамлакат тараққиётининг дунёвий тамойилларини илгари суриш, экстремизмга қарши курашиш.

1. Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Туркия Диний ишлар бошқармаси ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Туркия томонига таклифлар юбориш.

2020 йил август

Диний ишлар қўмитаси (А. Ахмедов),

Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов)

Б. Мусаев

2. Ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил сентябрь

3. Келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

келишилган муддатларда

18.

Ҳудудлардаги тадбиркорлар учун инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш соҳасидаги салоҳиятни ривожлантириш.

1. Туркиянинг Ҳудудларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошидаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази ва Ўзбекистон ҳудудларидаги «Лойиҳалар фабрикаси» ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича Туркия томонига таклифлар юбориш

2020 йил август

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов), Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази
(Х. Тешабоев),

соҳага алоқадор вазирлик ва идоралар

С. Умурзаков

2. Ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва келишиш.

2020 йил сентябрь

3. Келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

келишилган муддатларда

V. Туркия билан инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш

19.

Энергетика ва тоғ-кон секторларига «Женгиз» компаниясининг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб қилиш.

1. «Женгиз» компанияси билан илгари «Акса Энержи» компанияси учун маъқулланган шартларда электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича электр энергиясини харид қилиш тўғрисида битим ва инвестиция битимини имзолаш.

2020 йил сентябрь

Энергетика вазирлиги
(А. Султанов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)

С. Умурзаков

2. Олтин конларини қазиб олиш лойиҳаларида иштирок этиш бўйича Туркия томонига таклифлар юбориш.

2020 йил август

Давлат геология қўмитаси (Б. Исломов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)

3. Музокаралар ўтказиш, қатъий келишувларга эришиш.

2020 йил октябрь-ноябрь

Энергетика вазирлиги
(А. Султанов),

Давлат геология қўмитаси (Б. Исломов)

20.

Тўқимачилик соҳасига «Агарта текстиль» компаниясининг инвестицияларини жалб қилиш.

1. Тайёр тўқимачилик маҳсулотларининг кенг номенклатурасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш.

2. Лойиҳани амалга ошириш шартларини келишиш учун «Агарта текстиль» компанияси раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифини ташкиллаштириш.

2020 йил август

Мудофаа саноати давлат қўмитаси (О. Исмоилов),

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)

С. Умурзаков

21.

Турк инвесторларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш.

1. Эркин иқтисодий зоналардаги тўғридан-тўғри инвестициялар киритилиши вақтида фаолият юритган сармоядорлар, шу жумладан «Ангрен» ЭИЗдаги «Дал Текник Макина» компанияси учун преференцияларни қайта тиклаш.

2020 йил август

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)

С. Умурзаков

2. Тошкент шаҳрида «Жиотто» кафелар тармоғини очган турк сармоядори фаолиятига маҳаллий ҳокимият органлари томонидан қилинган тўсқинликлар тўғрисидаги ахборотни ўрганиб чиқиш.

Мавжуд тўсиқларни бартараф этиш бўйича тугал чоралар кўриш ва амалга оширилган ишлар якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиш.

2020 йил 25 август

Тошкент шаҳар ҳокимлиги
(Ж. Артикходжаев),

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)

3. Турк инвесторларининг масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш мақсадида Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган Туркия компаниялари вакиллари билан республика вазирлик ва идоралари раҳбарлари ўртасида доимий, тўғридан-тўғри мулоқот учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги негизида платформа яратиш.

2020 йил август

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов)

С.У. Умурзаков

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси

А.Х. Камилов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири

Т.А. Ишметов

Ўзбекистон Республикаси молия вазири

А.С. Султанов

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири

Р.К. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

Ж.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири

Ш.М. Садиков

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

И.Р. Махкамов

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи

А.И. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси

А.А. Агзамходжаев

Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси

Л.Ш. Кудратов

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси