30.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3274
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 30.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3274
Кучга кириш санаси
01.10.2020
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
20. Мазкур Низомнинг 2-иловасидаги ҳомиладор аёлнинг ҳаётига хавф солувчи тиббий кўрсатмалар натижасида ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатишни амалга ошириш учун марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникаси раҳбари буйруғига асосан консилиум ташкил этилади.
24. Мазкур Низомнинг 2-иловасидаги ҳомиладор аёлнинг ҳаётига хавф солувчи тиббий кўрсатмалар натижасида ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш амалга оширилгандан сўнг эр-хотин ёки аёл ўз ҳудудидаги скрининг марказларга кейинги ҳомиладорликкача текшириш ўтказиш учун юборилади.


_________________________ нинг раҳбари

(тиббиёт муассасаси номи)

____________________________________

(раҳбарнинг Ф.И.О.)

_____________________ манзилда яшовчи,

________________________ йилда туғилган

фуқаро ___________________________дан

(Ф.И.О.)



Ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатишга ихтиёрий розилик
АРИЗАСИ

___________________________________________________________________ да яшовчи фуқаро

(яшаш манзили)

__________________________________________________________________________________

(туғилган йили, ёши)

______________________________________________________________________________нинг

(ҳомиладор аёлнинг Ф.И.О.)

__________________ ҳафталик муддатдаги ҳомиладорлигини сунъий равишда тўхтатишга ва бунинг учун муолажа ўтказишларига ўз ихтиёрим билан розилик бераман.
Мен шифокордан ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатишнинг усуллари (дори воситалари ва жарроҳлик йўли билан) ҳамда бу усулларнинг афзалликлари, камчиликлари, ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатишнинг кутилаётган оқибатлари, асоратлари, оғриқсизлантириш усуллари, уларнинг самараси, кузатилиши мумкин бўлган асоратлари тўғрисида ҳамда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш тартибига қатъий риоя қилинган ҳолда ҳам муолажа вақтида ва ундан кейин кузатилиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олишга тўлиқ кафолат йўқлиги, даволовчи шифокор ёзиб берган дори воситаларини қабул қилишим лозимлиги, жинсий ҳаёт тартиби ҳақида ва бу тартиб бузилганда кузатилиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида маълумот олдим. Ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатишга ишончим комил бўлмаса, мазкур усулдан бош тортишим мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилдим.
Хомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш усуллари билан танишган ҳолда, ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатишнинг қуйидаги усулини танладим (кераклисини тагига чизилсин):
дори воситалари орқали;
жарроҳлик йўли билан.

Ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатишни дори воситалари орқали амалга ошириш баённомаси, унга қарши кўрсатмалар ва муолажани қўллашда юз берадиган ножўя таъсирлар ҳамда дори воситаларини қўллаш йўриқномаси билан танишиб чиқдим ва қуйидагилардан бирини танладим (кераклисини тагига чизилсин):

Дори воситаси(лари)ни уйда қабул қилишга ва ўз вақтида шифохонага мурожаат қилишга ва ҳомила тўла тушгунча шифокор назорати остида бўлишга розиман

Дори воситаси(лари)ни шифохонада қабул қилишга ва ҳомила тўла тушгунча шифокор назорати остида бўлишга розиман

Ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатишни жарроҳлик усули билан амалга ошириш баённомаси, жарроҳлик йўли билан ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш босқичлари, жарроҳликдан сўнг кузатилиши мумкин бўлган асоратлар ва оқибатлар билан танишдим ва ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатишни жарроҳлик усули билан амалга оширишни танладим.
Ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатишни амалга ошириш учун оғриқсизлантириш усуллари билан танишдим ва қуйидагилардан бирини танладим (кераклисини тагига чизилсин):
вербал усул;
маҳаллий усул;
оғриқсизлантирувчи дори воситалари орқали;
седация усули;
умумий оғриксизлантириш орқали;
бошқа усуллар.
Ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатишда эҳтимолий асоратлар ҳақида тўлиқ маълумотларни олганлигимни, ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмаганлигини ҳамда онгли ва ихтиёрий равишда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатишга қарор қабул қилганимни тасдиқлайман.

_______________________

(Ф.И.О.)

_______________________

(имзо)

_______________________

(ариза тўлдирилган сана)

Т/р

Тиббий кўрсатмалар номи

Қарши кўрсатмалар шакли, босқичи, даражаси, фазаси

Изоҳлар

Айрим инфекцион ва паразитар касалликлар

1.

Сил касаллиги:

Барча фаол шакллари

а) бактериологик ва гистологик тасдиқланган нафас аъзолари сил касаллиги

б) бактериологик ва гистологик тасдиқланмаган нафас аъзолари сили

в) асаб тизими сили

Сил менингити (туберкулёзли менингит) — мия пўстлоғи сили (бош мия, орқа мия) ҳомиладорликни тўхтатиш учун нисбий қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланади, консилиумда индивидуал равишда ҳал этилади.

г) бошқа аъзолар ва тизимлар сили

д) суяклар ва бўғимлар сили

е) сийдик йўллари сили (аёлларда)

ж) ичак ва чарви лимфатик тугунлари сили

з) милиар сил

Ҳомиладорликни тўхтатиш учун нисбий қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланади, консилиумда индивидуал равишда ҳал этилади.

2.

Қизилча

Ҳомиладорликнинг ўн икки ҳафтасигача бўлган муддатида тўхтатиш, жумладан ҳомиладор аёл қизилча билан касалланган бемор билан алоқада бўлганида, ҳомиладор аёлда иммунитет мавжуд бўлмаганда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш амалга оширилади.

Ўсма касалликлар

3.

Кичик тос соҳасидаги кимётерапия ёки нур терапиясини талаб этадиган хавфли ўсмалар

Қон ва қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари

4.

Илк бор аниқланган ўткир лейкозлар

5.

Миелодиспластик синдромлар

6.

Юқори хавф гуруҳидаги лимфомалар

7.

Лимфогранулематоз

III-IV босқичлар

8.

Сурункали миелолейкоз:

а)тирозинкиназа ингибиторлари билан даволашни талаб этадиган

б) касалликнинг сўнгги босқичи

Ҳомиладорликни ўн икки ҳафтагача бўлган муддатида тўхтатиш;

тирозинкиназа ингибиторлари билан даволаш даврида ҳомиладорлик юзага келганда, даволаш тўхтатилиши
ва терапиянинг бошқа турлари тавсия этилиши зарур.

9.

Сурункали миелопролифератив касалликлар

10.

Апластик камқонлик

Оғир шакли

Ҳомиладорликнинг йигирма ҳафтагадан кейинги муддатларида ҳомиладорликни сақлаб қолиш масаласи консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал этилади.

11.

Гемолитик камқонлик

Ўткир гемолитик кризларнинг оғир қайталанувчи кечиши

12.

Идиопатик тромбоцитопеник пурпура

Сурункали узлуксиз қайталанувчан кечиши, терапиянинг ҳар қандай шаклига рефрактерлик

Ҳомиладорикнинг муддатидан қатьи назар ҳомиладорликни сақлаб қолиш масаласи консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал этилади.

13.

Порфириянинг ўткир даври, сўнгги ҳуружидан 2 йилдан кам бўлган даврда «ёруғ» даврнинг давом этиши

Изоҳ: 1. Илк ташхисланган ўткир лейкоз, миелодиспластик синдромлар, юқори хавф лимфомалари, лимфогранулематоз III-IV босқичи, сурункали миелопролифератив касалликлар, гемолитик камқонлик ва порфириянинг ўткир ҳуружида ҳомиладорликнинг ўн икки ҳафтагача бўлган муддатида ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш тавсия этилади.

2. Ҳомиладорликни ўн икки ҳафтадан кейинги муддатларидаҳомиладор аёлнинг ҳаётига хавф солувчи қон ва қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари мавжуд бўлганда, ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал қилинади, бунда шифокор-гематолог иштироки таъминланиши лозим.

3. Ҳомиладорликни суньий равишда тўхтатиш қон компонентлари (янги музлатилган, тромбоконцентратлар, эритроцитар масса) билан таъминлаш шароитига эга бўлган тиббиёт муассасаларида стационар шароитда амалга оширилади.

Эндокрин тизим касалликлари. Овқатланиш тартиби ва модда алмашинувининг бузилиши

14.

Қандли диабет касаллиги оғир нефропатия асорати билан

15.

Буйрак трансплантациясидан кейинги қандли диабет

16.

Қандли диабет пролифератив ретинопатия ривожланиши билан

17.

Гиперпаратиреоз

Фаол даври (жарроҳликкача)

Висцерал ва суякларда ўзгариш билан бўлган оғир кечиши мавжуд бўлганда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш масаласи консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал этилади.

18.

Акромегалия

19.

Пролактинома

Допамин агонистларига резистентлик ва хиазмал бузилишлар мавжуд бўлганда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш масаласи консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал этилади.

20.

Иценко-Кушинг синдроми

Фаол даври

Руҳий бузилишлар

21.

Сурункали ва давомли руҳий бузилишлар, оғир ва барқарор оғриқ билан (психозлар ва ақлий заифлик) ёки ҳомиладорлик ва туғруқ таъсирида зўрайишининг катта эҳтимоли билан

22.

Ирсий ва дегенератив руҳий бузилишлар

Психиатрия муассасаси томонидан боланинг онаси ёки отасида тасдиқланган бўлиши керак.

23.

Яққол ифодаланган психоген бузилишлар

24.

Психоактив моддаларни истеъмол қилиш билан боғлиқ руҳий бузилишлар

25.

Кайфият бузилишлари (аффектив бузилишлар)

Ҳомиладор аёлда ўз жонига суиқасд қилиш ҳаракатлари мавжуд бўлганда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш масаласи консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал этилади.

Асаб тизими касалликлари

26.

Марказий асаб тизимининг яллиғланиш касалликлари

27.

Асосан марказий асаб тизимини шикастловчи тизимли атрофиялар(Гвитингтон хореяси)

Оғир кечиши

Кучли ифодалангандеменция, психотик бузилишлар мавжуд бўлганда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш масаласи консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал этилади.

28.

Ҳаракат неврони касаллиги (ёнбош амиотрофик склероз)

Оғир кечиши

Ўсиб бораётган бульвар фалаж, орқа мияга хос, мушак атрофиялари мавжуд бўлганда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш масаласи консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал этилади.

29.

Паркинсонизм

Оғир шакли (ўзига ўзи хизмат қилишнинг имкони йўқлиги)

Паркинсонга қарши даволаш асоратлари (дискинезиялар, ортостатик гипотония) мавжуд бўлганда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш масаласи консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал этилади.

30.

Дистониялар

Умумлашган шакллари

31.

Марказий нерв системасининг демиелинизирловчи касалликлари (тарқалган склероз)

Ривожланувчи кечиши

Ўсиб бораётган фалажлар, кўрув асабларининг атрофияси, ютиниш, нафас олиш, юрак қон-томир фаолияти бузилиши, тос ўзгаришлари (сийдик тутиб тура олмаслик, сийдикнинг ўткир тутилиб қолиши) мавжуд бўлганда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш масаласи консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал этилади.

32.

Эпилепсия

Оғир кечиши

Эпилепсияга қарши терапия ва эпилептик психозларга резистентлик, ҳуружларнинг тез-тез кузатилиши мавжуд бўлганда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш масаласи консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал этилади.

33.

Мия қон айланишининг ўткир бузилишлари (церебрал, орқа мия)

Оғир кечиши

Кучли ифодаланган онг (сопор, кома) ва витал функцияларнинг (нафас олиш, юрак қон-томир фаолияти) бузилишлари мавжуд бўлганда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш масаласи консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал этилади.

34.

Уйқу бузилиши: каталепсия ва нарколепсия

35.

Нерв чигаллари ва тутамларининг шикастланиши

36.

Яллиғланишли полиневропатия, Гийена-Барре синдроми

Оғир кечиши

Ўсиб бораётган бўшаштирувчи тетрапарез, витал функциялар бузилиши мавжуд бўлганда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш масаласи консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал этилади.

37.

Асаб-мушак синапси ва мушак касалликлари

38.

Гепатолентикуляр дегенерация (Вильсон-Коновалов касаллиги)

Оғир шакли

Жигар етишмовчилиги ва портал гипертензия мавжудлиги, қизилўнгач веналари варикоз кенгайишларидан қон кетиш, психотик бузилишлар мавжуд бўлганда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш масаласи консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал этилади.

Кўз ва унинг ёндош аппарати касалликлари

39.

Кўриш аъзоларининг хавфли ўсмалари (ёрдамчи аппарати, кўз, кўз косаси)

Аралаш кимёвий нурли даво муолажалари олиш даврида ва шу муолажа ўтказилганидан кейин 3 — 5 йил давомида ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш масаласи консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал этилади.

Қон айланиш тизими касалликлари

40.

Юрак ревматоид нуқсонлари:

а) ревматоид жараён фаоллиги билан кечадиган юрак нуқсонлари

б) қон айланиши етишмовчилиги билан кечадиган юрак нуқсонлари

2Б, 3-даражаси

в) бактериал эндокардит асорати бўлган юрак нуқсонлари

г) юрак ритми бузилиши билан кечадиган юрак нуқсонлари: тебранувчи аритмия, пароксизмал тахикардиянинг тез-тез ҳуружлари, Морганьи-Адамс-Стокс ҳуружлари билан кечувчи тўлиқ атриовентрикуляр блокада

Ҳомиладорликнинг йигирма ҳафтасидан кейинги муддатларида электрокардиостимулятор ўрнатилиши мумкин, бунда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш амалга оширилмайди.

д) ҳомиладорлик давомида ёки анамнезда тромбоэмболик асоратлар билан кечадиган юрак нуқсонлари, ҳамда юрак соҳасида тромблар мавжудлиги

е) атриомегалияли ёки кардиомегалияли юрак нуқсонлари

41.

Юракнинг туғма нуқсонлари:

а) қон отилиши нуқсони бўлган юрак касалликлари (юрак бўлмаси орасидаги тўсиқ нуқсони, юрак қоринчалар орасидаги тўсиқ нуқсони, очиқ артериал найча):

қон айланиши етишмовчилиги 2Б-даражаси билан ёндош кечадиган юрак нуқсонлари;

ўпка гипертензияси билан кечувчи юрак нуқсонининг 3-даражаси;

бактериал эндокардит асорати бўлган юрак нуқсонлари.

Ўпка гипертензияси II-IV даражаси

(Хит-Эдвардс бўйича таснифлаш)

б) юрак чап қоринчаси (аорта стенози, аорта коарктацияси) ёки ўнг қоринчадан (ўпка артерияси стенози) қон отилиши қийинлашган юрак нуқсонлари:

қон айланиши етишмовчилиги 2А-даражаси ва ундан юқори даражалар билан кечадиган юрак нуқсонлари;

постстенотик кенгайиши мавжуд нуқсонлар (аорта ёки ўпка артерияси аневризмаси).

в) 3-4 даражали регургитация ва ритмнинг жиддий бузилишлари билан кечадиган атриовентрикуляр клапанларнинг туғма нуқсонлари

г) кардиомиопатиялар:

дилатацион кардиомиопатия;

рестриктив кардиомиопатия;

чап, ўнг ёки иккала қоринчалар чиқиш трактининг кучли обструкцияси билан кечувчи гипертрофик кардиомиопатия;

юрак ритми жиддий бузилишлари билан кечадиган чап қоринча обструкциясисиз гипертрофик кардиомиопатия.

д) Фалло тетрадаси

Паллиатив жарроҳликдан кейин коррекция қилинмаган ҳолларда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш масаласи консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал этилади.

е) Фалло пентадаси

Паллиатив жарроҳликдан кейин коррекция қилинмаган ҳолларда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш масаласи консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал этилади.

ж) Эбштейн аномалияси

Коррекция қилинмаган ҳолларда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш масаласи консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал этилади.

з) юракнинг мураккаб туғма нуқсонлари (магистрал томирлар транспозицияси, атриовентрикуляр коммуникациянинг тўлиқ шакли, умумий артериал устун, юрак ягона қоринчаси, атриовентрикуляр ёки ярим ой қопқоқлари атрезияси)

и) Эйзенменгер синдроми

к) Лютамбаше синдроми

л) Айерс (Аэрза) (синдроми) касаллиги (ўпка гипертензияси билан кечувчи ўпка артериясининг чегараланган склерози)

42.

Миокард, эндокард ва перикард касаллиги:

а) ҳар қандай этиологияли миокарднинг ўткир ва ўткир ости шакллари

б) сурункали миокардит, қон айланиш етишмовчилиги 2Б ва 3-даражаси, ритмнингмураккаб ва турғун бузилишлари — тебранувчи аритмия, пароксимал тахикардия қайталанувчи ҳуружлари, тўлиқ атриовентрикуляр блокада, Морганьи-Адамс-Стокс ҳуружлари билан кечадиган миокардиосклероз
ва миокардиодистрофия

в) ҳомиладорлик вақтида ёки анамнезда қон айланиши етишмовчилиги ва ритм бузилишлари мавжуд вазиятдаги миокард инфаркти

г) бактериал эндокардит: ўткир ва ўткир ости бактериал эндокардит

д) перикардит: ўткир, ўткир ости, жарроҳлик ва констриктив перикардит

43.

Юрак ритми бузилишлари:

а) тебранувчи аритмия

Антикоагулянт дори воситаларини қабул қилмасдан ҳомиладорликни суньий равишда тўхтатиш амалга оширилади.

б) ҳуружлар тез-тез кузатиладиган пароксизмал тахикардия

Ҳомиладорликнинг йигирма ҳафтасидан кейинги муддатларда радиочастотали аблация қўлланилиши мумкин.

в)аритмиянинг тез-тез ҳуружлари билан кечадиган Вольф-Паркинсон-Уайт синдроми

Ҳомиладорликнинг йигирма ҳафтасидан кейинги муддатларда радиочастотали аблация қўлланилиши мумкин.

г) Морганьи-Адамс-Стокс ҳуружлари билан кечадиган тўлиқ атриовентрикуляр блокада ва юрак қисқаришлар сонининг бир дақиқада 40 тадан кам бўлиши

Ҳомиладорликнинг йигирма ҳафтасидан кейинги муддатларда радиочастотали аблация қўлланилиши мумкин.

44.

Бошдан кечирилган кардиожарроҳлик амалиётларидан кейинги ҳолатлар:

а) митрал комиссуротомиядан кейин:

митрал клапаннинг травматик етишмовчилиги;

рестеноз;

ўпка гипертензияси;

фаол ревматизм

б) сунъий ёки биологик транплантатлар билан протезлашдан кейин (ревматик ёки юрак туғма нуқсонларида) кўп клапанли протезлашдаги бир клапан протези функциясининг бузилиши

в) юрак туғма нуқсонининг паллиатив (тўлиқмас) коррекцияси

г) ўпка гипертензияси қолдиқ аломатлари қолган юрак туғма нуқсонининг жарроҳлик коррекциясидан кейин

д) қониқарсиз натижа билан бажарилган ҳар қайси юрак нуқсонининг жарроҳлик коррекцияси

45.

Томир касалликлари:

а) аорта ва унинг шохлари касалликлари: аортанинг ҳар қайси соҳасида жойлашгананевризмалар (кўкрак, қорин), жумладан реконструктив жарроҳлик амалиётидан кейин, яъни магистрал артерия қон томирларини (мия, буйрак, талоқ, ёнбош) шунтлаш ва протезлаш шунингдек жарроҳлик амалиётидан кейинги даврда

б) тромбоэмболия касаллиги ва тромбоэмболик асоратлар (бош мия, қўл, оёқ, буйраклар артериялари, мезентериал қон-томирлар ва ўпка артерия шохларининг тизимли эмболияси)

46.

Гипертония касаллиги, гипертония касаллиги ўтказилган терапиядан самара бўлмаган вазиятда

II-III босқичлари

Гипотензив терапиянинг муносиблиги консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал қилинади.

Нафас аъзолари касалликлари

47.

Ўпка касалликлари натижасида келиб чиққан, терапевтик даво муолажалари самара бермаган оғир нафас етишмовчилиги

48.

Терапевтик даво муолажалари самара бермаган юқори ўпка гипертензияси билан кечувчи касалликлар

Овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари

49.

Ўн икки бармоқли ичак пилорик қисми стенози ва қон кетиши билан асоратланган ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги

50.

Жигар етишмовчилиги билан кечувчи юқори фаол сурункали гепатит

Ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш масаласи консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал қилинади.

51.

Портал гипертензия мавжуд ҳолатдаги жигар циррози, қизилўнгач варикоз веналаридан қон кетиш хавфи, жигар етишмовчилиги

52.

Жигар ўткир ёғли дистрофияси

53.

Стеноз ва оқмалар билан асоратланган, сўрилиш ва қон кетишлар билан кечадиган Крон касаллиги

54.

Йўғон ичак токсик дилатацияси, профуз
ич кетишлар, ичакдан массив қон кетиш билан асоратланган неспецифик ярали колит

55.

Целиакия, ингичка ичакда сўрилиш бузилиши

Ташхис ингичка (ўн икки бармоқли ичак) ичакнинг гистологик текшируви ва тўқима трансглутамазаси ва глиадинга антителарни иммунологик тестлар орқалитекшириш йўли билан тасдиқланиши лозим.

56.

Қорин девори чурраси

Қорин девори ажралиши билан кузатиладиган катта ҳажмдаги чурралар мавжуд бўлганда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш масаласи консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал этилади.

57.

Ичак тутилиши билан кечадиган ичак чандиқ касаллиги

58.

Ичак яралари

Ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш масаласи консилиум томонидан индивидуал равишда ҳал қилинади.

Сийдик-айирув тизими касаллиги

59.

Ўткир гломерулонефрит

60.

Сурункали гломерулонефритнинг ҳар қандай шакли

ҳуруж даврида: нефротик синдром; антигипертензив терапияга резистент артериал гипертензия; буйраклар функциясининг бузилиши (қондаги креатинин 200 мкмоль/л)

Антигипертензив терапиянинг ҳомиладор аёл ҳолатига мослиги консилиум томонидан баҳоланади.

61.

Ҳар қандай этиологияли сурункали буйрак етишмовчилиги

Ҳомиладорлик юзага келгунга қадар ҳар қандай ташхисда қон зардобидаги креатинин даражаси 200 мкмоль/л
(1,8 мг/дл) дан ошмаслиги зарур;

Ҳомиладорликнинг муддатидан қатъи назар қон зардобида креатинин миқдорининг прогрессив ошиб борганда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш амалга оширилади.

62.

Ягона буйрак (туғма ёки нефрэктомиядан кейин), азотемия, артериал гипертензия, сил, пиелонефрит, гидронефроз

Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима касалликлари

63.

Туғма кўп сонли артрогриппоз

64.

Ахондроплазия

65.

Дистрофик дисплазия

66.

Ахондрогенезия

67.

Тугалланмаган остеогенез

68.

Қўл-оёқнинг туғма йўқлиги

69.

Ревматоид васкулит

Ҳуруж даврида

70.

Бошқа аъзолар ва тизимлар иштирокидаги ревматоид артрит

Ҳуруж даврида

Ҳаёт учун муҳим аъзоларни зарарловчи юқори фаоллик бўлганда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш амалга оширилади.

71.

Катта ёшдаги шахсларда ривожланадиган Фелти синдроми, Стилл касаллиги

Ҳуруж даврида

72.

Тугунли полиартериит

Ҳуруж даврида ва (ёки) оғир кечиши

Хавфли гипертензия, кўп аъзолар зарарланиши натижасида ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш амалга оширилади.

73.

Ўпкани зарарловчи полиартериит (Чердж-Стросс)

Ҳуруж даврида

Ўпка зарарланиши ва қон туфлаш натижасида ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш амалга оширилади.

74.

Вегенер гранулематози

Ҳуруж даврида ва (ёки) оғир кечиши

Ўпка ва буйраклар зарарланиши натижасида ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш амалга оширилади.

75.

Аорта ёйи синдроми (Такаясу) (носпецифик аортоартериит)

Оғир кечиши

Қон айланиши етишмовчилиги симптомлари билан кечувчи юрак аортал клапанлари зарарланиши натижасида ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш амалга оширилади.

76.

Тизимли қизил бўрича

Ўткир кечиши, жараён юқори фаолликда сурункали кечиши, ҳаётий муҳим аъзоларнинг зарарланиши

Буйраклар (нефротик синдромли нефрит), марказий асаб тизими (психоз, эписиндром), юрак (эндокардит, перикардит), ўпка (пневмонит, плеврит) зарарланиши ёки функцияларининг бузилиши ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш амалга оширилади.

77.

Дермато(поли)миозит

Ҳуруж даври ва (ёки) узоқ вақт глюкокортикоидлар катта дозаларини талаб этадиган терапия

78.

Кучайиб борадиган тизимли склероз (тизимли склеродермия)

Жараённинг юқори фаоллигида ўткир
ва сурункали кечиши

Буйрак, ўпка, юрак зарарланиши, функцияларининг бузилиши натижасида ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш амалга оширилади.

79.

Қуруқ синдром (Шегрен)

Ҳуруж даврида

Буйрак, ўпка зарарланиши, гипергамма ва (ёки) криоглобулинемик пурпура натижасида ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш амалга оширилади.

80.

Бириктирувчи тўқиманинг аралаш касаллиги

Ҳуруж даврида

Ўпка, буйрак, юракни зарарловчи юқори фаоллик натижасида ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш амалга оширилади.

81.

Анкилозловчи спондилит (Бехтерев касаллиги)

Қон айланиши бузилиши аломатлари билан кечадиган аортал қопқоқлар зарарланишида ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш амалга оширилади.

Ҳомиладорлик, туғруқлар ва туғруқдан кейинги давр

82.

Елбўғоз

Елбўғоз 2 йилдан кам бўлмаган муддатда аввал ўтказилган бўлса, ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш амалга оширилади.

83.

Хорионэпителиома

84.

Стационар шароитда даво чоралари ўтказилганлигига қарамасдан ҳомиладорлик даврида давомий кучли қайд қилиш

Даво муолажаларининг ҳомиладор аёл ҳолатига мослиги консилиум томонидан баҳоланади.

85.

Ҳомиладорлик даврида тератоген таъсирга эга дори воситаларини қабул қилиш тавсия этилган касалликлар ва ҳолатлар

Ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш масаласи консилиум ва шифокор-генетик томонидан индивидуал равишда қилинади.

Физиологик ҳолатлар

86.

Физиологик ҳолатлар

14 ёшга тўлгунга қадар ҳомиладор аёлнинг физиологик етилмаган ҳолати

Ҳомиладорликнинг йигирма икки ҳафтасигача бўлган муддатда ҳомиладорлик сунъий равишда тўхтатиш амалга оширилади, ҳомиладорликнинг йигирма икки ҳафтасидан кейинги муддатларда ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш масаласи индивидуал равишда консилиум томонидан ҳал қилинади.

Изоҳ: Ҳомиладор аёлда мазкур Рўйхатда мавжуд бўлмаган касаллик(лар) аниқланса ҳамда мазкур касаллик (лар) ҳомиладорлик ва туғруқ учун хавф туғдирса ёки ҳомиладор аёл саломатлиги учун жиддий шикаст етказиши мумкин бўлса, ҳомиладорликни суньий равишда тўхтатиш масаласи индивидуал тартибда консилиум томонидан ҳал қилинади.