Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 4 май,
ПФ-5035-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги ПФ-5035-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сонли «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида:
а) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги «Хизматга» сўзи «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматига» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2721-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорида:
а) номланиши ва муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1 ва 2-иловаларнинг номланишидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-иловада:
номланишидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмонан ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-бандда:
куйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (кейинги ўринларда — мурожаатлар) билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизимининг фаолият юритишини таъминлаш;
давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши ҳолатини чуқур таҳлил қилиш, улар фаолиятидаги муаммолар ва камчиликларни аниқлаш»;
иккинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мурожаатлар кўриб чиқилаётганда аниқланган, биринчи навбатда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузувчи тизимли қоидабузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга қаратилган ҳуқуқни кўллаш амалиёти ва амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш»;
8-бандда:
«а» кичик банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши ҳолатини чуқур таҳлил қилади, улар фаолиятидаги муаммолар ва камчиликларни аниқлайди»;
иккинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
«в» кичик бандда:
куйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилиши билан боғлиқ фуқароларнинг мурожаатларини ҳар томонлама ва холис кўриб чиқилишини таъминлайди»;
иккинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
12-банддаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича» сўзлари «Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 5 ва 7-иловаларда:
2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банддаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича» сўзлари «Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин.