11.08.2020 йилдаги ПҚ-4802-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюк мутафаккир аждодимиз, мотуридийлик таълимоти асосчиси имом Абу Мансур Мотуридий ва унинг издошлари меросини чуқур ўрганиш, уларнинг ақида ва калом илми ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, шу асосда ёш авлодни эзгу умуминсоний ғоялар руҳида тарбиялаш, уларда маънавий ва маърифий қарашларимизга ёт бўлган зарарли таъсирларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (кейинги ўринларда — Дин ишлари бўйича қўмита), Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий каби буюк аллома аждодларимиз қолдирган бой маънавий меросни ўрганиш, жаҳон илм-фани ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини халқимиз, айниқса, ёшларга етказиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш, мамлакатимиз ҳудудида рўй берган Биринчи ва Иккинчи Ренессанснинг илмий-назарий асосларини тадқиқ этиш ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиётининг маънавий пойдеворини яратишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, маърифий-маданий роли ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ва кенг оммага, жумладан, халқаро жамоатчиликка етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда ҳамда хорижий давлатларнинг кутубхоналари ва архив фондларида сақланаётган буюк алломаларнинг калом илмига оид мероси ҳамда ислом дунёси учун муҳим илмий аҳамиятга эга бўлган қўлёзма, тошбосма асарларнинг асл ҳамда электрон нусхаларини тўплаш ва келажак авлодга етказиш учун тизимли илмий тадқиқотларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
исломий илмлар, хусусан, калом илми тарихи ва унинг бугунги кундаги аҳамиятини илмий тадқиқ этиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида илмий-назарий ва услубий масалаларга бағишланган анжуман, конференция, симпозиум, кўргазма, илмий маъруза, семинар-тренинг ва танловлар ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадқиқот натижалари юзасидан қомуслар, каталоглар, альбомлар, илмий-оммабоп ҳужжатли фильмлар, ахборот-ресурс базасини тайёрлаш ва оммавий ахборот воситалари, хусусан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилишни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислом тарихи ва калом илми йўналишидаги янги тадқиқотлар натижаларидан илмий жамоатчиликни кенг хабардор этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида ислом динининг илм-маърифат, маънавий поклик, тинчлик-осойишталик, тараққиёт ва бунёдкорликка чақирувчи ғояларини халққа, айниқса, ёшларга етказиш, мутаассиблик, экстремизмнинг мақсадлари, ғоявий негизлари, замонавий кўринишлари ва фаолият услубларини ўрганиш ҳамда уларга қарши курашишнинг илмий-маърифий асосларини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш учун тавсия этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний таълим муассасаларига илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий масалаларда ҳамда педагог кадрлар ва диний ходимларнинг малакасини ошириб боришда амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асрашга қаратилган стратегик аҳамиятга эга лойиҳа ва ташаббусларни ишлаб чиқиш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича васийлик кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 — 2024 йилларда Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича васийлик кенгаши Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради, унга юкланган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашади ҳамда фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг тузилмаси ва уставини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ учун зарур моддий-техник база ва инфратузилмани барпо этиш бўйича тегишли чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга юқори малакали мутахассисларни жалб этиш бўйича ташкилий ишларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг хорижий тадқиқотчи ва изланувчилар учун Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендияни таъсис этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро стипендияга номзодлар Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти билан боғлиқ изланишларни амалга оширувчи хорижий тадқиқотчи ва изланувчилар орасидан саралаб олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро стипендия совриндорларининг Ўзбекистондаги илмий изланишлари халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳисобига молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Марказ директорига:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижлик малакали мутахассисларни илмий тадқиқотчи сифатида жалб этиб, уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ илмий тадқиқотчилари ва мутахассисларининг хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида малака ошириши ва стажировка ўташи қиймати ҳамда шу билан боғлиқ харажатлар учун тўловларни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом олами ташкилотига (ICESCO) аъзо мамлакатлар ва бошқа давлатларнинг махсус муассасалари, университетлари ўртасида самарали халқаро ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш бўйича аниқ чораларни кўриб борсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказда ноёб қўлёзма асарларни ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси белгиланган тартибда шакллантирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган мақсадли илмий лойиҳаларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Марказга маблағлар ажратилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси мунтазам равишда Марказнинг асослантирилган таклифлари ва тўғридан-тўғри буюртмалари асосида илмий ходим ва тадқиқотчиларнинг хорижда амалиёт ўташи ва стажировкасини ташкил этиш ҳамда хорижлик илмий ходим ва тадқиқотчиларни Марказга жалб қилиш чораларини кўриб борсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Марказ раҳбарияти, илмий ходимлари ва мутахассисларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармонининг 11-банди амал қилиниши татбиқ этилсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПФ-6212-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2021 й., 06/21/6212/0358-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Дин ишлари бўйича қўмита икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.С. Қосимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 11 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4802-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4802-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича васийлик кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Р.Қ. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Васийлик кенгаши раиси

2.

З.Б. Махкамова

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

3.

А.Ж. Ташкулов

адлия вазири

4.

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

5.

У.К. Абидхаджаев

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

6.

С.Д. Тошбоев

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси

7.

Ф.Ф. Абдухаликов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори

8.

М.М. Камилов

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори

9.

Ш.А. Аюпов

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти

10.

Г.С. Исмаилова

«Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директори

11.

О.А. Хасанов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

12.

Ш.Ю. Зиёдов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори

13.

Лавозим бўйича

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, Васийлик кенгаши котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши ишига келишилган ҳолда бошқа вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик жамиятлари ва фуқаролик жамияти институтлари раҳбарлари ва мутахассислари жалб қилиниши мумкин.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4802-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 — 2024 йилларда Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганишни қўллаб-қувватлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъуллар

I. Ташкилий чора-тадбирлар

1.

Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганган маҳаллий ва хорижий олимлар ҳамда тадқиқотчилар, уларнинг илмий тадқиқотлари ҳақида маълумотлар базасини ташкил этиш.

1. Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганган маҳаллий олим ва тадқиқотчилар рўйхатини шакллантириш.

2020 йил сентябрь

Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов),
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази (Ш. Зиёдов),
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти (Б. Абдуҳалимов)

2. Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганган хорижий олим ва тадқиқотчилар рўйхатини шакллантириш.

2020 йил октябрь

3. Маҳаллий ва хорижий олим ҳамда тадқиқотчилар, уларнинг Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти бўйича ёзган мақола, рисола, китоб, монография, илмий тадқиқотлари ҳақида электрон база яратиш.

2021 йил май

2.

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказига доимий асосда фаолият юритувчи хорижий етакчи мотуридийшунос олим ва мутахассисларни жалб этиш.

1. Марказда фаолият юритиши мумкин бўлган хорижлик етакчи мотуридийшунос олимлар рўйхатини шакллантириш.

2020 йил ноябрь

Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов), «Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Хорижлик етакчи мотуридийшунос олимларни Марказ фаолиятига жалб этиш чораларини кўриш.

2021 йил октябрь

3.

Марказ илмий ходимларининг мотуридийлик таълимоти бўйича жаҳоннинг етакчи университетлари ва илмий-тадқиқот марказларида малака оширишини ташкил этиш.

1. Жаҳоннинг етакчи университетлари ва илмий-тадқиқот марказлари рўйхатини шакллантириш.

2020 йил октябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов),
«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмуродов)

2. Малака оширишда иштирок этиш учун ёш тадқиқотчилар, докторант ва магистрларни жалб қилиш.

2021 йилдан

3. Марказ илмий ходимларини танлов асосида хорижий таълим, илмий-тадқиқот ва бошқа муассасаларга докторантура ва магистратурага ўқишга, стажировка ўташга ёки малака оширишга юборишни ташкил этишга кўмаклашиш.

режа асосида

4.

Юртимиз мотуридийшунос олимларининг хорижий мамлакатларда мотуридийлик таълимотига бағишлаб ўтказиладиган халқаро конференцияларда доимий иштирокини таъминлаш.

1. Хорижий мамлакатларда мотуридийлик таълимотига бағишлаб ўтказиладиган конференциялар рўйхатини шакллантириш.

2020 йил ноябрь

Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),
Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

2. Ўзбекистондаги мотуридийшунос олимларнинг режа асосида халқаро конференцияларда иштирокини таъминлаш.

2021 йилдан режа асосида

5.

Марказга дунёнинг турли мамлакатларида нашр этилган исломий илмлар, жумладан, Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотига оид китобларни харид қилиш ва келтириш чораларини кўриш.

1. Исломий илмлар, Имом Мотуридий
ва мотуридийлик таълимотига оид китоблар рўйхатини шакллантириш.

2020 йил октябрь

Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов),
Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов),
Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

2. Молия вазирлиги томонидан Марказ тақдимномасига асосан китобларни харид қилиш учун зарур бўлган маблағларни ажратиш.

2021 йил февраль

3. Хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган китобларни божхона божларидан озод этиш.

алоҳида режа асосида

6.

«Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон» мавзусида онлайн конференция ва семинарлар ўтказиш.

1. Онлайн конференция ва семинарлар ўтказиш режасини ишлаб чиқиш.

2020 йил декабрь

Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов),
Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

2. Конференция ва семинарлар ўтказишни хорижий мамлакатлардаги марказлар билан мувофиқлаштириш.

2021 йилдан

3. «Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон» мавзусида онлайн конференция ва семинарлар ўтказиш.

режа асосида

7.

Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганишни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Имом Мотуридий» номидаги халқаро стипендияни таъсис этиш.

1. «Имом Мотуридий» номидаги халқаро стипендияни таъсис этиш тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил сентябрь

Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),
Ташқи ишлар вазирлиги
(А. Камилов)

2. Стипендияни молиялаштириш бўйича халқаро донор мамлакатлар маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб этиш.

алоҳида режа асосида

8.

Имом Мотуридий ва унинг издошлари илмий меросига бағишланган ўзбек, инглиз, араб тилларида фаолият юритувчи веб-сайт яратиш.

1. Марказ фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида ўзбек, инглиз, араб тилларида фаолият юритадиган веб-сайт яратиш.

2020 йил декабрь

Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов),
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Садиков)

2. Марказ веб-сайтини Имом Мотуридий
ва унинг издошлари илмий меросига бағишланган материаллар билан бойитиш.

мунтазам

9.

Диний таълим муассасаларининг ўқув дастурига Имом Мотуридий таълимоти бўйича махсус курслар киритиш.

1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2020 йил сентябрь

Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов),
Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),
Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов)

2. Ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

2020 йил сентябрь

3. 2020/2021 ўқув йилидан диний таълим муассасалари ўқув режасига киритиш.

2020 йил октябрь

II. Илмий-тадқиқот йўналишида амалга ошириладиган ишлар

10.

«Мотуридийлик» маънавий-маърифий, илмий-адабий чораклик журналини ташкил этиш.

1. «Мотуридийлик» маънавий-маърифий, илмий-адабий журналини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш.

2020 йил декабрь

Олий аттестация комиссияси (А. Юсупов),
Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),
Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов)

2. Журнални нашр этиш билан боғлиқ молиявий харажатларни Марказга бюджетдан ажратиладиган харажатлар сметасига киритиш.

2021 йил февраль

11.

Имом Мотуридий, Умар Насафий, Абу Муин Насафий, Абу Баракот Насафий каби мотуридийлик таълимоти уламоларининг ҳаёти ва илмий меросига оид халқчил рисолалар тайёрлаш.

1. Аждодларимиз ҳаёти ва илмий меросига оид халқчил рисолалар тайёрлаш бўйича Ижодий гуруҳни тузиш.

2020 йил декабрь

Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов),
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти (Б. Абдуҳалимов),
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази (Ш. Зиёдов)

2. Рисолаларни ҳар бир ҳудудга мос тарзда тайёрлаш, таҳрир қилиш.

2021 йил март

3. Рисолаларни нашр этиш.

2021 йил май

12.

Имом Мотуридийнинг «Китоб ат-тавҳид» (Тавҳид ҳақида китоб) асарини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш ва нашр этиш.

1. Хорижий ва маҳаллий мутахассислардан иборат таржимонлар гуруҳини шакллантириш.

2020 йил сентябрь

Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов),
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти (Б. Абдуҳалимов),
Тошкент ислом институти (У. Ғофуров),
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази (Ш. Зиёдов)

2. Илмий-изоҳли таржимани тайёрлаш, таҳрир қилиш.

2022 йил ноябрь

3. Асарни нашр этиш чораларини кўриш.

2022 йил декабрь

13.

Имом Мотуридийнинг «Таъвилот ал-Қуръон» (Қуръони карим оятларининг таъвили) асарини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш ва нашр этиш.

1. Хорижий ва маҳаллий мутахассислардан иборат таржимонлар гуруҳини шакллантириш.

2020 йил сентябрь

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази (Ш. Зиёдов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов),
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти (Б. Абдуҳалимов)

2. Таржимани амалга ошириш учун давлат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.

2021 йил январь

3. Илмий-изоҳли таржимани тайёрлаш, таҳрир қилиш.

2021 — 2024 йиллар

4. Асарни нашр этиш чораларини кўриш.

2024 йил ноябрь

14.

Саъдуддин Тафтазонийнинг «Шарҳу ақоиди Насафия» (Насафийнинг Ақида асарига шарҳ) асарини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш.

1. Ижодий гуруҳни шакллантириш.

2020 йил сентябрь

Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов),

Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов),
Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти (Б. Абдуҳалимов)

2. Таржимани амалга ошириш учун давлат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.

2020 йил декабрь

3. Илмий-изоҳли таржимани тайёрлаш, таҳрир қилиш.

2020 — 2023 йиллар

4. Асарни нашр этиш чораларини кўриш.

2023 йил август

15.

Камолиддин ибн Баёзийнинг ақида илмига оид «Ишоротул маром» (Мақсадга ишоралар) китобини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш.

1. Ижодий гуруҳни шакллантириш.

2020 йил сентябрь

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази (У. Уватов),
Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти (Б. Абдуҳалимов)

2. Илмий-изоҳли таржимани тайёрлаш, таҳрир қилиш.

2020 — 2022 йиллар

3. Асарни нашр этиш чораларини кўриш.

2022 йил июль

16.

Ибн Ҳумомнинг «Китобул мусаяра» асарини ўзбек тилига илмий-изоҳли таржима қилиш.

1. Ижодий гуруҳни шакллантириш.

2020 йил сентябрь

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази (Ш. Миноваров),
Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти (Б. Абдуҳалимов)

2. Илмий-изоҳли таржимани тайёрлаш, таҳрир қилиш.

2020 — 2022 йиллар

3. Асарни нашр этиш чораларини кўриш.

2022 йил август

17.

Дунё қўлёзма фондларида сақланаётган Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотига оид қўлёзма асарларнинг электрон нусхаларини жамлаш ҳамда уларнинг каталогини яратиш.

1. Хорижий ва маҳаллий мутахассислардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.

2020 йил сентябрь

Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази (Р. Баходиров),
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти (Б. Абдуҳалимов),
Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов)

2. Қўлёзмаларни аниқлаш, рўйхатини тузиш, электрон нусхаларини ҳомийлик маблағлари асосида мамлакатимизга олиб келиш чораларини кўриш.

2021 йилдан режа асосида

3. Олиб келинган қўлёзмаларни тадқиқ этиш.

режа асосида

18.

Мотуридийлик таълимотига оид Умар Насафийнинг «Ақоид», Усмон Ўшийнинг «Бадъул амолий», АбуБаракот Насафийнинг «Умда» каби ақидавий матнларнинг комплекс таржима ва шарҳини яратиш.

1. Таржимонлар гуруҳини шакллантириш.

2020 йил сентябрь

Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов),
Тошкент ислом институти (У. Ғофуров)

2. Таржимани тайёрлаш, изоҳ ва шарҳлар бериш.

2020 — 2022 йиллар

3. Асарни нашр этиш чораларини кўриш.

2022 йил март

19.

Мотуридийлик таълимотига оид энциклопедия тайёрлаш ва нашр этиш.

1. Ижодий гуруҳни шакллантириш, чора-тадбирлар режасини тузиш.

2020 йил сентябрь

Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти (Б. Абдуҳалимов),
Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов),
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази (Ш. Зиёдов), Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази (У. Уватов)

2. Маълумотларни жамлаш, умумлаштириш ва таҳрир қилиш.

2020 — 2023 йиллар

3. Энциклопедия томларини нашр этиш.

режа асосида

20.

Мотуридийлик таълимоти бўйича илмий тадқиқотлар (магистрлик, PhD, DSc) амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш.

1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2020 йил сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Ўзбекистон Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов),
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази (Ш. Зиёдов), Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази (У. Уватов)

2. Ақида масалалари билан шуғулланувчи тадқиқотчи ва магистрантларнинг Марказда мунтазам равишда стажировка ўташларини ташкил этиш.

режа асосида

3. Тадқиқотчилар диссертацияларининг ҳимоя олди муҳокамаларини Марказда ташкил қилиш ва шу асосда аппробация ва бошқа ҳимоя учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш.

режа асосида

21.

Ал-Aзҳар мажмуаси тадқиқотчилари ўртасида
Имом Мотуридий мероси бўйича танлов ўтказиш, ғолибларнинг Ўзбекистонга саёҳатини ташкил этиш, маҳаллий тадқиқотчилар учун тренинглар уюштириш.

1. Танловнинг ташкилий масалаларини Миср томони билан келишиш.

2020 йил сентябрь

Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
(Р. Қосимов), Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

2. Танловни ўтказиш.

2021 йил октябрь

3. Танлов ғолиблари томонидан Ўзбекистонлик тадқиқотчилар учун семинар-тренинглар ташкил этиш.

режа асосида

22.

Жаҳоннинг етакчи мотуридийшунос олимлари томонидан Имом Мотуридийнинг ҳаёти ва илмий меросига бағишланган йирик тадқиқотларни ўзбек тилига таржима қилиш.

1. Тадбирлар режаси ва таржимонлар гуруҳини шакллантириш.

2020 йил сентябрь

Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов),
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти (Б. Абдуҳалимов),
Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов),
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
(Ш. Зиёдов), Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази (У. Уватов)

2. Имом Мотуридийнинг ҳаёти ва илмий меросига бағишланган йирик тадқиқотларни саралаш.

2020 йил
ноябрь

3. Таржима ишларини амалга ошириш ва нашр этиш.

режа асосида

III. Маънавий-маърифий тарғибот йўналишида амалга ошириладиган ишлар

23.

Ижтимоий-маънавий муҳит оғир бўлган маҳаллаларда «Соғлом эътиқод асослари», «Ақидада адашмайлик», «Имом Мотуридийнинг ҳаёти ва илмий мероси», «Мотуридийлик таълимоти асослари» мавзуларида давра суҳбатлари ҳамда учрашувлар ташкил этиш.

1. Тадбирлар режаси ва тарғиботчилар гуруҳини шакллантириш.

2020 йил ноябрь

Маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш вазирлиги
(Р. Маматов),
Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),
Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов), Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов)

2. Тарғибот гуруҳи аъзолари учун ўқув-семинарлар ташкил этиш, тарғибот материалларини тайёрлаш.

2020 йил ноябрь

3. Тарғибот тадбирларини юқори савияда ўтказиш.

режа асосида

24.

Теле- ва радиоканаллар орқали Имом Мотуридий, Абу Муин Насафий, Нуриддин Собуний каби юртимиз алломаларининг ибратли ҳаёти ва бой илмий-маънавий мероси ҳақида кўрсатувлар, давра суҳбатлари ва эшиттиришлар тайёрлаш.

1. Юртимиз алломаларининг ибратли
ҳаёти ва бой илмий-маънавий мероси
ҳақида кўрсатувлар, давра суҳбатлари
ва эшиттиришлар ташкил этиш бўйича медиа режа ишлаб чиқиш.

2020 йил ноябрь

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), «Зиё» медиа маркази (А. Мухторов), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф. Абдухолиқов)

2. Медиа режа асосида кўрсатувлар, давра суҳбатлари ва эшиттиришларни тасвирга олиш ва қулай эфир вақтларида намойишини ташкил этиш.

режа асосида

25.

Имом Мотуридий, Абу Муин Насафийнинг ҳаёти ва илмий мероси ҳақида бадиий ва ҳужжатли фильмлар тайёрлаш.

1. Ижодий гуруҳни шакллантириш, чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2020 йил ноябрь

«Ўзбеккино» миллий агентлиги (Ф. Абдухолиқов), Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов)

2. Фильмлар сценарийларини ишлаб чиқиш.

2021 йил апрель

3. Тасвирга олиш ишларини ташкил этиш.

режа асосида

4. Фильмларнинг тақдимотларини ўтказиш, республика бўйича намойишларини йўлга қўйиш.

режа асосида

5. Бадиий ва ҳужжатли фильмлар тайёрлаш билан боғлиқ молиявий харажатлар ҳар йили Давлат бюджетидан «Ўзбеккино» миллий агентлигига фильмлар тайёрлаш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.

режа асосида

26.

Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимотини ўрганиш ва кенг тарғиб этишни рағбатлантириш мақсадида диний таълим муассасаларида мусобақа, викторина ва танловлар ўтказиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2020 йил октябрь

Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов),
Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),
Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов)

2. Тадбирларни юқори савияда ташкил этиш.

режа асосида

27.

Имом Мотуридий ҳаёти ва илмий мероси ҳақида бадиий асарлар яратишни рағбатлантириш.

1. Имом Мотуридий ва мотуридийлик таълимоти давомчилари саналган олимлар ҳақида бадиий асарлар яратиш бўйича танлов эълон қилиш.

2020 йил октябрь

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов),
Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов),
Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов)

2. Танловда иштирок этиш учун ёзувчилар, шоирлар, ёш ижодкорлар ва аҳолининг кенг қатламини жалб қилиш.

2021 йил май-июнь

3. Танлов натижалари бўйича танланган асарларни нашр этиш ишларини амалга ошириш.

2021 йил октябрь

28.

Расмий интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда ақида масалаларига оид савол-жавобли видеороликлар, чиқишлар эълон қилиб бориш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш, чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2020 йил октябрь

Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов),
Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов),
Дин ишлари бўйича қўмита
(А. Ахмедов)

2. Ақидага доир масалаларни саралаб, саволлар шакллантириш ва бунга мутахассисларни жалб этган ҳолда жавоблар тайёрлаш.

2020 йил ноябрь

3. Савол-жавобларни суратга олиш ва 2-3 дақиқалик видеоролик ва чиқишлар ташкил қилиш.

режа асосида

4. Тайёр бўлган ролик ва чиқишларни расмий сайтлар ва ижтимоий тармоқларда мунтазам равишда эълон қилиб бориш.

режа асосида

29.

Жума тезисларига долзарб ақидавий масалаларнинг мотуридийлик таълимотидаги талқини бўйича мавзулар киритиш.

1. Долзарб ақидавий масалалар бўйича жума тезисларига киритиладиган мавзулар рўйхатини шакллантириш.

2020 йил сентябрь

Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов),
Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов),
Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Р. Қосимов)

2. Мавзулар асосида жума тезисларини тайёрлаш.

2020 йил сентябрь

3. Жума тезислари асосида намозхонларга етказиш.

режа асосида

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.08.2020 й., 07/20/4802/1161-сон; 22.04.2021 й., 06/21/6212/0358-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон; 24.05.2023 й., 06/23/75/0292-сон; 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон)