28.11.2018 йилдаги ПҚ-4037-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8-9 октябри кунлари Франция Республикасига расмий ташрифи Ўзбекистон ва Франция халқларининг ўзаро алоқалари тарихида мутлақо янги саҳифани очиб берди, икки мамлакат ўртасида кўптомонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда дўстлик ва ҳамфикрликни янада мустаҳкамлашда катта туртки бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Очиқ, дўстона ва конструктив руҳда ўтган олий даражадаги сермаҳсул музокаралар, парламент, ҳукумат, ишбилармон доиралари ҳамда жамоатчилик вакиллари билан учрашувлар томонларнинг Ўзбекистон ва Франция ўртасида икки мамлакат халқларининг узоқ муддатли ва туб манфаатларига хизмат қилувчи ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ҳар томонлама ривожлантиришга бўлган қатъий интилишларини яна бир бор тасдиқлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, ҳарбий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтириш бўйича қўшма қарорлар муҳокама этилди ва қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, ҳарбий-техникавий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган келишувларнинг сўзсиз ҳамда тўлақонли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Куйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Франция Республикасига расмий ташрифи давомида имзоланган икки томонлама шартномалар ва эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва сўзсиз амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилишни таъминлаш механизми 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Франция Республикасига расмий ташрифи давомида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни амалга ошириш бўйича амалий тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Франция Республикасига расмий ташрифи давомида имзоланган инвестиция лойиҳалари ва савдо битимларини амалга ошириш бўйича амалий тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасидаги 2018-2019 йилларга мўлжалланган кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувларни амалга ошириш юзасидан амалий тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг ЮНЕСКО Бош директори О. Азуле билан учрашуви якунлари бўйича ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан амалий тадбирлар режаси («Йўл харитаси») 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу қарорнинг 3-иловасида кўрсатилган муддатларда инвестиция битимларини ва савдо шартномаларини амалга ошириш тармоқ жадвалларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5565-сон Фармони билан тузилган Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини таъминлаш масалалари бўйича республика мувофиқлаштирувчи гуруҳи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Франция Республикасига олий даражадаги ташриф давомида имзоланган ҳужжатларни, эришилган келишувларни оғишмай ва сифатли амалга ошириш, шу жумладан айрим ҳужжатларнинг кучга кириши бўйича давлат ички тартиб-таомилларни ўз вақтида бажариш юзасидан доимий ва тизимли мониторинг ҳамда назоратни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан тасдиқланган амалий тадбирлар режаларини («йўл хариталари»ни) сўзсиз бажариш бўйича кўрилаётган амалий чора-тадбирлар тўғрисида вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари — масъул ижрочиларнинг ойлик ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Франция Республикасига амалга оширилган олий даражадаги ташриф давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш, шунингдек, юқорида кўрсатилган масалалар бўйича, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия фаолияти доирасида француз томони билан мунтазам ва самарали ҳамкорликни ташкил қилиш масалаларини мувофиқлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар — масъул ижрочилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ жадваллари ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий тадбирлар режаларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ҳамда уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотларнинг «Ijro.gov.uz» тизимига доимий равишда киритиб борилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3 санасига кадар тармоқ жадваллари ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий тадбирлар режаларининг ижроси тўғрисидаги маълумотларнинг 2, 4 ва 5-иловалар бўйича — Ташқи ишлар вазирлигига, 3-илова бўйича — тегишлилиги бўйича Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига тақдим этиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тармоқ жадваллари ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий тадбирлар режаларининг ижроси тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни ҳар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатасига киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатаси ушбу қарор ҳамда тасдиқланган амалий тадбирлар режалари ижросининг танқидий таҳлилини ҳар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациям ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Маҳмудов ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси М.М. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 28 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4037-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2018 й., 07/20/4037/0881-сон)