30.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3273
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қарори, 30.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3273
Кучга кириш санаси
30.06.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақидаги услубий кўрсатмаларни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3273]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 13 декабрдаги СҚ-350-III-сон «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақидаги услубий кўрсатмалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 30 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазири Р. ДАВЛЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 30 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 54, 1-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Услубий кўрсатмалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Услубий кўрсатмалар халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва экспертлар даражасида ишлаб чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг матнларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари томонидан фойдаланиш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Услубий кўрсатмалар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўлмаган халқаро ҳужжатларни ишлаб чиқишда ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Услубий кўрсатмаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳдлашувчи томон ― халқаро шартноманинг мустақил томони сифатида иштирок этаётган ҳамда у кучга кирганлигидан ёки кирмаганлигидан қатъи назар, ушбу халқаро шартнома ўзи учун мажбурий эканлигига розилик билдирган давлат (давлатлар), халқаро ташкилот (халқаро ташкилотлар) ва (ёки) халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъект (бошқа субъектлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатлар ― битта шахснинг ёки бир нечта шахснинг Ўзбекистон Республикаси вакили бўлиш ҳуқуқи бўлиб, бу ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг (мансабдор шахсининг) қарори асосида амалга оширилади ва музокараларда иштирок этаётган томонга ёки депозитарийга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музокаралар олиб бориш ва халқаро шартноманинг матнини қабул қилиш ёки унинг аутентиклигини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартномани имзолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ўзи учун мажбурий эканлигига розилигини билдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартномага тааллуқли бошқа ҳаракатни амалга ошириш мақсадида бериладиган ваколатлар тўғрисидаги гувоҳнома билан тегишли тарзда расмийлаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органи ― Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқи берилган Ўзбекистон Республикаси вазирлиги, шунингдек бошқа органи;
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 12 февралдаги 7-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3496, 12.02.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2024 й., 10/24/3496/0121-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депозитарий ― халқаро шартнома қоидаларига мувофиқ ушбу халқаро шартноманинг асл нусхаси ўзига сақлаш учун топшириладиган ва мазкур халқаро шартномага нисбатан ушбу халқаро шартномада ва халқаро ҳуқуқда назарда тутилган вазифаларни бажарадиган давлат, халқаро ташкилот ёки унинг бош ижрочи мансабдор шахси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
музокараларда иштирок этаётган томон ― халқаро шартноманинг матнини тузиш ва қабул қилишда иштирок этаётган давлат, халқаро ташкилот ва (ёки) халқаро шартномаларни тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъект;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ратификация ёрлиғи ― халқаро шартнома Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан кўриб чиқилганлиги тўғрисида гувоҳлик берувчи ва халқаро шартноманинг Ўзбекистон Республикаси учун мажбурий эканлигига бўлган розиликни ифодаловчи махсус ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ташкилот ― ўзининг таъсис ҳужжатига мувофиқ халқаро хусусиятга эга муайян вазифаларни бажариш учун ташкил этилган ва халқаро ҳуқуқнинг субъекти бўлиш ҳуқуқига эга бўлган давлатлараро (ҳукуматлараро) ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартнома иштирокчиси ― халқаро шартноманинг мустақил томони сифатида иштирок этаётган, халқаро шартноманинг ўзи учун мажбурий эканлигига розилик билдирган ва ўзи учун халқаро шартнома кучга кирган давлат, халқаро ташкилот ва (ёки) халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъект;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси ― битта ҳужжатдан, иккита ёки бир-бири билан боғлиқ бўлган бир нечта ҳужжатдан иборат бўлишидан, шунингдек ўзининг муайян номидан ва тузилиш усулидан (шартнома, битим, конвенция, акт, пакт, баённома, хатлар ёки ноталар алмашинуви ҳамда халқаро шартноманинг бошқача номлари ва тузилиш усулларидан) қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси томонидан чет давлат, халқаро ташкилот ёхуд халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъект билан ёзма шаклда тузилган, халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган халқаро келишув;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини имзолаш ― халқаро шартномани тузиш босқичи ёхуд Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ўзи учун мажбурий эканлигига бўлган розилигини, агар халқаро шартномада имзолаш шундай кучга эга эканлиги назарда тутилган бўлса ёки Ўзбекистон Республикасининг ва музокараларда иштирок этаётган бошқа томонларнинг имзолаш шундай кучга эга бўлиши кераклиги ҳақидаги келишуви бошқача тарзда белгиланган бўлса ёки имзолашга шундай куч бериш мақсади музокараларда иштирок этаётган томон вакилининг ваколатларидан келиб чиқса ёхуд музокаралар вақтида билдирилган бўлса, билдириш шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини тузиш ― халқаро шартноманинг мазмунини шакллантириш, унинг матнини қабул қилиш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ўзи учун мажбурий эканлигига розилигини билдиришга доир тартиб-таомиллар кетма-кетлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча шарт ― Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномани имзолаш, ратификация қилиш, тасдиқлаш, қабул қилиш ёки унга қўшилиш чоғида қилинган ҳар қандай таърифдаги ва ҳар қандай номдаги бир томонлама расмий ёзма баёноти бўлиб, у орқали халқаро шартнома муайян қоидаларининг Ўзбекистон Республикасига нисбатан қўлланилиши борасида бу қоидаларни истисно қилиш ёки уларнинг юридик кучини ўзгартириш истаги ифодаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқаро шартнома қуйидаги асосий белгиларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартнома ёзма шаклда тузилган бўлиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон томонидан давлат, ҳукумат ёхуд давлат органи, чет эл томонидан ― давлат, ҳукумат ёки давлат органи, халқаро ташкилот ёхуд халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъект халқаро шартнома томонлари бўлиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартномада юридик мажбурият юкловчи қоидалар келтирилиши лозим, яъни унинг томонлари учун халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар яратиши лозим. Ҳужжат, агар давлатлардан бирининг ички ҳуқуқи билан тартибга солинса, у халқаро шартнома ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш бўйича давлат органи ваколатлари унинг низомида ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлашни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлашда давлат органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартнома тузиш орқали тартибга солишни талаб қиладиган муаммо ёки масалаларнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси учун халқаро шартномани тузиш мақсадга мувофиқлиги ва амалий аҳамиятини аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли соҳада ҳуқуқий тартибга солишнинг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиши (Ўзбекистон Республикасининг амалдаги халқаро шартномаларини ва миллий қонунчилигини ўрганиши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартнома тузиш натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган молиявий-иқтисодий оқибатларнинг ёки бошқа оқибатларнинг баҳоланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартнома лойиҳаси қоидаларининг Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқлигини аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги халқаро шартнома тузилиши муносабати билан илгари тузилган халқаро шартномаларнинг қоидаларига ўзгартиришлар, кўшимчалар киритилиши ёки унинг иштирокчилари ўртасидаги бошқа халқаро шартномаларнинг амал қилишини тугатилиши лозимлигини аниқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартнома тузилиши муносабати билан қабул қилиниши, ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши ва (ёки) ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни аниқлаши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Халқаро шартнома лойиҳаси қуйидаги талабларга мос келиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларига зид келмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари қоидаларини такрорламаслиги (айни бир масала бўйича иккита ёки ундан ортиқ шартнома тузишга йўл қўйилмайди);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазмуни унинг объекти ва мақсадларига мос келиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз кучини йўқотган халқаро шартномаларга ҳаволалар келтирилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартномалар тузиш ва расмийлаштириш амалиётига мос келиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлашда давлат органи халқаро шартнома тузиш даражасидан (давлатлараро, ҳукуматлараро, идоралараро) қатъи назар, халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан унинг иштирокчилари давлатлар ҳисобланишига эътибор қаратиши лозим. Идоралараро халқаро шартнома билан юкланадиган мажбуриятлар нафақат номидан шартнома тузилган давлат органларининг, балки тегишли давлатларнинг ҳам мажбуриятлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Халқаро шартнома бўйича ўз зиммасига олинган мажбуриятларнинг бузилиши халқаро ҳуқуқ доирасида уларни бузган томон учун ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар аниқланган ҳолларда давлат органи халқаро шартнома тузишдан тийилиши ёки уни халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжат сифатида ишлаб чиқиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартноманинг мавжуд эмаслиги чет эл томони билан юзага келган масалаларни ҳал этишга ёки ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари ва шаклларини амалга оширишга тўсқинлик қилмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келишини назарда тутмаса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Халқаро шартнома лойиҳаси экспертлар даражасида ишлаб чиқиш бошлангунга қадар давлат органининг юридик хизмати томонидан Қонунга, мазкур Услубий кўрсатмаларга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган талабларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Халқаро шартнома лойиҳасини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Халқаро шартнома лойиҳасига қўйиладиган умумий талаблар қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартнома лойиҳасининг ўзида зиддиятли қоидаларнинг йўқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартнома лойиҳасини баён қилиш тилининг аниқлиги, оддийлиги ва тушунарлилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартнома лойиҳаси матнидаги мантиқий изчиллик ва қоидаларнинг ўзаро боғлиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартнома лойиҳасидаги қоидаларнинг қисқалиги, норматив кўрсатмалар такрорланишини истисно қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартнома лойиҳасида берилган таърифларнинг аниқлиги ва равонлиги, матнда фойдаланиладиган тушунчалар ва атамаларнинг бир хиллиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Зарур ҳолларда халқаро шартнома лойиҳасига айни бир хил масала бўйича халқаро шартноманинг (унинг бир қисмининг) аввалги ва (ёки) кейинги халқаро шартномалар билан ўзаро нисбатини, шунингдек, халқаро шартномаларни янги халқаро шартнома иштирокчилари ўртасида қўллашни давом эттириш ёки амал қилишини тугатишни белгилайдиган қоидалар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Халқаро шартнома лойиҳасининг матнини компьютер воситасида босиб чиқаришда «Тimеs Nеw Rоmаn» 14 ёки 15 ўлчамли шрифтини қўллаган ҳолда Microsoft Word матн редакторидан фойдаланиш тавсия қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоида тариқасида, А4 форматдаги стандарт қоғоз варағида, ҳар бир бетнинг ҳошиялари барча томондан 3 см, қатор оралиғи 1 интервалда, биринчи қатор хатбошиси 1,27 см, белгилараро интервал оддий, кўлами (масштаб) 100 фоиз, силжишларсиз бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саҳифанинг тартиб рақами варақнинг пастки марказидан 2 рақамидан бошлаб ёзилади, чеккасидан колонтитулгача масофа 1 см бўлади ҳамда биринчи бетида 1 рақами қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Халқаро шартноманинг номи ва унинг таркибий бирликлари сарлавҳалари ярим қора шрифтда, матн марказга тўғирланган ҳолда, қўштирноқларсиз, қаторлараро бирлик интервалда ва хатбошисиз ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Имзоланиши режалаштирилаётган халқаро шартномалар матнлари (бундан идоралараро шартномалар мустасно) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги буюртмасига кўра ихтисослаштирилган ташкилот томонидан тайёрланадиган, «сув белгиси»га эга махсус шартнома қоғозида чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиши режалаштириладиган, халқаро шартнома бўлмаган икки томонлама халқаро ҳужжатлар матнлари ҳам форматлашга доир талабларни инобатга олган ҳолда махсус шартнома қоғозида чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро халқаро шартномалар ва халқаро шартнома бўлмаган бошқа халқаро ҳужжатлар матнларини тайёрлашда A4 форматидаги стандарт қоғоздан ёки музокараларда иштирок этаётган томонлар билан келишилган ҳолда қоғознинг исталган бошқа туридан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Халқаро шартноманинг тили ва атамаларига оид талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Халқаро шартнома лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида ва бошқа аҳдлашувчи томоннинг тилида баён этилади. Бошқа аҳдлашувчи томон билан келишувга кўра ўзга тил халқаро шартноманинг тили деб танланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг матни Ўзбекистон Республикасининг давлат тилига норасмий таржима қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Халқаро шартнома лойиҳасини ёки кўп томонлама халқаро шартнома матнини давлат тилига таржима қилиш уларни экспертлар даражасида қайта ишлаш босқичида ваколатига халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар кирадиган давлат органи томонидан мустақил равишда ёки таржима қилиш хизматлари билан шуғулланувчи юридик ёки жисмоний шахслар жалб қилинган ҳолда таъминланади (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёхуд музокараларда иштирок этаётган томон билан келишувга кўра учинчи шахслар фойдаланиши учун чеклов белгиланган ҳоллар бундан мустасно).
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Халқаро шартнома лойиҳасида фойдаланиладиган атамалар ва тушунчалар маъноси ва мазмунига кўра айнан мос бўлиши ҳамда бир хилда қўлланилиши лозим, шунингдек уларга берилган таърифлар қоида тариқасида, матннинг асосий қисми бошига жойлаштирилган ҳолда унинг алоҳида таркибий қисмида келтирилади. Халқаро шартноманинг бир қисми учун аҳамиятга эга атамаларнинг таърифлари унинг ушбу қисмида келтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Халқаро шартномадаги атамалар умум қабул қилинган сўзлар ва сўз бирикмаларидан фойдаланган ҳолда шакллантирилади. Айни бир тушунчаларни белгилаш учун халқаро шартнома лойиҳасида айнан бир хил атамалардан фойдаланилади, турли тушунчалар эса мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳар хил атамалар билан белгиланади. Қўлланиладиган атамалар бир нечта маънога ёки одатдагидан бошқача маънога эга бўлса, халқаро шартнома лойиҳасида фойдаланилаётган атаманинг қандай маънони англатиши кўрсатиб ўтилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тушунчалардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларидан, халқаро ҳужжатларда ва изоҳли (энциклопедик) луғатларда келтирилган умум қабул қилинган таърифлардан келиб чиқиш лозим. Халқаро шартнома лойиҳасида унчалик таниш бўлмаган ва махсус атамаларнинг, шунингдек, турлича талқин қилинадиган сўзларнинг таърифларини бериш мақсадга мувофиқ.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Халқаро шартнома лойиҳасида ноаниқ таърифлардан, умумлаштирилган фикрлардан, қисқартмалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди, бундан умум қабул қилинган қисқартмалар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Халқаро ташкилотлар ва уларнинг органлари, давлат органлари, ташкилотлар, шунингдек, халқаро шартнома лойиҳасида фойдаланиладиган ҳужжатлар номлари уларнинг расмий номларга мос ҳолда аниқ ва тўлиқ кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартнома лойиҳасида номни бир неча марта кўрсатиш талаб қилинса, шунингдек сўз бирикмаси билан ифодаланадиган у ёки бу тушунча бир неча бор қўлланилса, ном ёки тушунча у илк бор фойдаланилган таркибий қисмда тўлиқ келтирилади. Бунда қисқартма (шартли) ифода бош келишикда қавс ичида кўрсатилади ва кейинги қоидаларда айнан ундан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (кейинги ўринларда ― ШҲТ МАТ)».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қоида тариқасида, халқаро шартнома қоидалари бирлик сондан фойдаланган ҳолда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-мисол:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«...Томонлардан ҳар бирининг ваколатли органи ўз давлати ҳудудида унинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ... амалга оширади»;
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ваколатли органлар рўйхати ҳар бир Томон тарафидан аниқланади ва Битим кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганлик тўғрисидаги хабарнома топширилаётганда депозитарийга тақдим қилинади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ҳукуматлараро ва идоралараро шартномалар лойиҳаларида «қонунчилик» ва «ҳудуд» атамаларидан фойдаланганда уларни тегишинча «Томонлар давлатларининг қонунчилиги», «Томон давлатининг қонунчилиги» ва «Томонлар давлатларининг ҳудуди», «Томон давлатининг ҳудуди» сўз бирикмалари орқали қўллаш лозим. Давлатлараро шартномаларда «Томонлар қонунчилиги», «Томон қонунчилиги» ва «Томонлар ҳудуди», «Томон ҳудуди» шакллари қўлланилади. Бунда «қонунчилик» атамаси фақат бирликда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Халқаро шартнома лойиҳасининг асосий матнида томонларнинг хоҳиш-истаклари ёки мақсадлари баён этилмаслиги лозим (халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжатлар матнлари бундан мустасно). Халқаро шартнома қоидалари мажбуриятлар сифатида шакллантирилиши лозим ҳамда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини баён этишда ҳозирги замоннинг аниқлик майлидаги феъллардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Томонлар қуйидаги асосий йўналишлар бўйича ҳамкорлик қиладилар…», «Томонлар ... қоидалар амалга оширилишини таъминлайдилар» ва ҳоказо.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Қоида тариқасида, халқаро шартномаларда ва халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжатларда турли атамалардан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартномаларда ҳамда халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжатларда энг кўп фойдаланиладиган айрим сўзлар ва атамалар мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 1-иловасида келтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Халқаро шартномаларда ҳаволаларни қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Халқаро шартноманинг моддалари, бандлари, кичик бандлари ёки хатбошиларидаги унинг бошқа моддалари, бандлари, кичик бандлари ёки хатбошиларига ҳаволалар уларнинг ўзаро алоқасини кўрсатиш ёхуд такрорланишларнинг олдини олиш зарур бўлганда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Низоли вазиятларда реализация қилиш тақиқланган маҳсулот мазкур Битимнинг 3-моддасига мувофиқ аккредитациядан ўтган лабораторияларда мустақил экспертизадан ўтказилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Бошқа халқаро шартноманинг ёки бошқа ҳужжатнинг муайян қоидаларига ҳаволада унинг расмий номи, қабул қилинган санаси келтирилиши, шунингдек, ҳавола қилинаётган қоида аниқ кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1974 йил 12 декабрдаги Давлатларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари хартиясининг 27-моддаси 1-бандига мувофиқ ҳар бир давлат жаҳон савдоси келтирадиган фойдадан тўлиқ фойдаланиш ҳуқуқига эга».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Халқаро шартномада «мазкур» сўзидан фойдаланган ҳолда фақат халқаро шартноманинг ўзига ёки унинг қоидасига ҳавола қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Томонлар мазкур Битимнинг 3-моддаси 1-бандида кўрсатилган товарлар бўйича божхона расмийлаштирувининг соддалаштирилган тартибини белгилайдилар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Халқаро шартнома лойиҳаларида ўз навбатида бошқа нормага ҳаволани акс эттирган нормага ҳавола қилишдан тийилиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Халқаро шартноманинг номи ва тузилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Халқаро шартноманинг номи ва таркибий қисмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Шартномавий-ҳуқуқий амалиётда халқаро шартномалар кўпинча шартнома, битим, конвенция ва баённома каби кенг тарқалган номларда тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжатлар, қоида тариқасида, декларациялар, баёнотлар, коммюнике, англашув меморандумлари, аҳдлашув баённомалари, ҳамкорлик режалари ва дастурлари шаклида қабул қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай халқаро ҳужжатларда юридик мажбурият юкловчи қоидалар келтирилмаслиги ва улар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Конституцияси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаслиги лозим. Улар, қоида тариқасида, халқаро ҳамкорликнинг турли тармоқларида биргаликда фаолият олиб бориш бўйича томонларнинг мақсадларини ва (ёки) сиёсий иродасини ифодаловчи ҳужжатлар сифатида қаралади.
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжат лойиҳасига, қоида тариқасида, ҳужжатнинг юридик кучи ҳақидаги қоида киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Меморандум халқаро шартнома ҳисобланмайди ва Томонлар зиммасига халқаро ҳуқуққа мувофиқ юридик мажбуриятлар юкламайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Меморандум халқаро шартнома ҳисобланмайди ва Томонлар учун халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган бирор-бир ҳуқуқ ва мажбуриятлар келтириб чиқармайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Халқаро шартноманинг номи унинг мазмунини ва ҳуқуқий тартибга солиш предметини ўзида акс эттириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Икки томонлама халқаро шартноманинг номида унинг томонлари кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатлараро шартноманинг номида шартнома «Ўзбекистон Республикаси билан ... (бошқа томон давлатининг ёки халқаро ташкилотнинг расмий номи) ўртасида» тузилиши кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукуматлараро шартноманинг номида «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан ... (бошқа томон давлатининг расмий номи) Ҳукумати ёки (халқаро ташкилотнинг расмий номи) ўртасида» тузилиши кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоралараро шартноманинг номида «(Ўзбекистон Республикаси давлат органининг тўлиқ номи) билан ... (бошқа томон давлати идорасининг тўлиқ номи ёки халқаро ташкилотнинг расмий номи) ўртасида» тузилиши кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар халқаро шартноманинг номига томонлар тилга олинган бошқа халқаро шартноманинг номи киритилса, халқаро шартноманинг номидан кейин томонлар номини тушириб қолдириш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2006 йил 20 мартдаги Халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Баённома» (яъни қуйидагича бўлмайди: «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2006 йил 20 мартдаги Халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Баённома»).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Диагонал халқаро шартномаларни тузиш (масалан, бир тарафдан давлат номидан ва бошқа тарафдан ҳукумат номидан) шартнома амалиётига хос эмас. Агар халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар Ўзбекистон Республикасида ҳукумат ваколатларига кирса, ҳамкор давлатда эса унинг ҳукумати ваколатларига кирмаса ёки аксинча бўлса, халқаро шартнома давлатлараро даражада тузилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Халқаро шартнома, қоида тариқасида, муқаддима, асосий қисм, якунловчи қоидалар ва зарур ҳолларда, иловалардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Халқаро шартноманинг муқаддимаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Халқаро шартномани тузишдан кўзланган сабаблар, мақсад ва вазифаларни тушунтириш лойиҳанинг мустақил қисми ҳисобланувчи кириш қисм ― муқаддимада акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муқаддима халқаро шартнома лойиҳасининг номидан кейин жойлаштирилади. Муқаддима хатбошиларга бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муқаддима ҳуқуқий норматив кўрсатмаларни ўз ичига олмаслиги, моддаларга ёки бандларга бўлинмаслиги ва рақамланмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартнома лойиҳасининг таркибий бирликларида муқаддима бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Икки томонлама халқаро шартномада муқаддима ҳажми, қоида тариқасида, уч-тўрт хатбошидан ошмайди. Кўп томонлама халқаро шартномада муқаддима бу ҳажмдан кўп бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муқаддимага халқаро шартномада фойдаланиладиган атамалар таърифларини киритиш керак эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Муқаддиманинг бошланиши қуйидаги тарзда шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама халқаро шартнома бўлса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатлараро шартнома учун ― «Ўзбекистон Республикаси ва ... (бошқа томон давлатининг ёки халқаро ташкилотнинг расмий номи), кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукуматлараро шартнома учун – «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ... (бошқа томон давлатининг номи) Ҳукумати ёки (халқаро ташкилотниг расмий номи), кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоралараро шартнома учун – «... (Ўзбекистон Республикаси давлат органининг тўлиқ номи) ва ... (бошқа томон давлати идорасининг тўлиқ номи ёки халқаро ташкилотнинг расмий номи), кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўп томонлама халқаро шартномада муқаддима «Аҳдлашувчи Томонлар» ёки «Томонлар» сўзлари билан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Кўп томонлама халқаро шартноманинг муқаддимасида, шунингдек икки томонлама халқаро шартноманинг муқаддимасида, қоида тариқасида, шартнома имзолашга ваколатли шахслар фамилиялари ва лавозимлари кўрсатилмайди. Шунингдек, «мазкур Шартноманинг иштирокчи-давлатлари номидан ҳукуматлар …» ёхуд «Мазкур Шартнома иштирокчи-давлатларининг Ҳукуматлари... » каби шакллардан фойдаланишдан тийилиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Халқаро шартноманинг муқаддимасига, шунингдек асосий матнига ҳужжатларга ҳаволалар киритилганда бундай ҳужжатларнинг номлари тўлиқ, қисқартмаларсиз, улар имзоланган (қабул қилинган) сана кўрсатилган ҳолда келтирилади. Улар тегишли ҳужжатлар номлари билан солиштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Томонлар учун кучга кирмаган халқаро шартномаларга, шунингдек улар томонидан мажбурий деб тан олинмайдиган ҳужжатларга ҳавола қилинганда «(ҳужжатнинг расмий номи)га амал қилиб», «(ҳужжатнинг расмий номи)га асосланиб» каби иборалардан фойдаланмаслик зарур. Бундай ҳолларда «(ҳужжатнинг расмий номи) қоидаларини эътиборга олиб», «(ҳужжатнинг расмий номи)ни инобатга олган ҳолда» каби иборалардан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Муқаддиманинг охирги хатбошиси қуйидагича шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома лойиҳасида ― «... қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битим, баённома ва ҳоказолар лойиҳасида ― «... қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
англашув меморандуми ва аҳдлашув баённомаси лойиҳасида ― «… қуйидагилар тўғрисида ўзаро англашувга эришдилар:».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Халқаро шартноманинг асосий матни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Халқаро шартномада матнни моддаларга бўлиш тавсия этилади. Халқаро шартноманинг матни кичик ҳажмда (бир нечта хатбошидан иборат) бўлганда ёхуд халқаро шартнома хатлар ёки ноталар алмашинуви орқали тузилганда халқаро шартнома матнини бандларга бўлишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Модда халқаро шартноманинг асосий таркибий элементи ҳисобланади ва унда якунланган ҳуқуқий қоида келтирилади. Зарур ҳолларда, модда бандлар, кичик бандлар, хатбошиларга бўлинади. Ўз навбатида бандлар ҳам кичик бандлар ёки хатбошиларга, кичик бандлар эса хатбошиларга бўлиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Моддалар ўз мазмунини акс эттирадиган номга эга бўлиши мумкин. Бандлар номларга эга бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Агар халқаро шартнома матни моддаларга бўлиниб, улар ҳам ўз навбатида бандларга бўлинса, бундай бандлар изчил кетма-кетликда эмас, балки модда доирасида рақамланади. Кичик бандлар бандлар таркибида ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турли тиллардаги халқаро шартнома матнларида бандларни (кичик бандларни) ифодалашда ҳарфли белгилардан фойдаланилганда, айнан бир хил алифбодан (масалан, лотин алифбосидан) фойдаланиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Халқаро шартнома лойиҳасининг ўз тузилишига кўра катта ҳажмли ва мураккаб бўлган матни одатда бўлимлар ва бобларга бўлинади, улар номга эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Халқаро шартнома лойиҳасининг матнидаги ҳар бир гап, қоида тариқасида, 3-4 қатордан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Халқаро шартноманинг якунловчи қоидалари ва иловалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Халқаро шартноманинг якунловчи қоидаларига унинг бошқа халқаро шартномалар билан ўзаро нисбати, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, низоларни тартибга солиш, халқаро шартноманинг кучга кириш шартлари, амал қилиш муддати, уни тугатиш мумкинлиги ва тартиби тўғрисидаги қоидаларни киритиш зарур. Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқа халқаро шартномалар билан ўзаро нисбати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Битим Томонларнинг давлатлари иштирокчилар бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига даҳл қилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўзгартириш ва қўшимчалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Томонларнинг келишувига кўра мазкур Битимга унинг ажралмас қисмлари ҳисобланадиган ҳамда алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «халқаро шартномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённомалар халқаро шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади» деган қоидалар киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Агар халқаро шартномада унга ўзгартиришлар киритиш тартиби мавжуд бўлмаса, Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенцияси асосида халқаро шартномага иштирочилар ўртасидаги келишув бўйича ўзгартиришлар киритилиши мумкин;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) низоларни тартибга солиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Битимни қўллаш ва талқин қилиш билан боғлиқ ҳар қандай низолар Томонлар ўртасида маслаҳатлашувлар ва музокаралар орқали ҳал этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) кучга кириши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Битим у имзоланган санадан бошлаб кучга киради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Битим Томонлар тарафидан Битим кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилганлиги ҳақида сўнгги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган санадан бошлаб кучга киради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Шартнома ратификация қилиниши лозим ва ратификация ёрлиқлари алмашилган кундан бошлаб кучга киради».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни бир халқаро шартномада унинг кучга киришининг биттадан ортиқ усулидан бир вақтда фойдаланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, қуйидаги нотўғри:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Битим имзоланган санадан эътиборан кучга киради ёхуд агар бир Томон давлатининг қонунчилик ҳужжатларида Битим кучга кириши учун давлат ички процедуралари бажарилиши назарда тутилса, бундай процедуралар бажарилганидан кейин Томон давлатининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ кучга киради»;
(48-банд «г» кичик бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) вақтинчалик қўлланилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг келишувига кўра халқаро шартнома лойиҳасига имзоланган санадан ёки томонлар билан келишилган исталган бошқа вақтдан эътиборан халқаро шартномани ёки унинг айрим қоидаларини вақтинчалик қўллаш тўғрисидаги қоида киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-мисол (кўп томонлама халқаро шартномада):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Битим имзоланган санадан бошлаб вақтинчалик қўлланилади ва депозитарий томонидан уни имзолаган Томонлар тарафидан Битим кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилганлиги тўғрисида ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб 30 кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ички процедураларини кечроқ бажарган Томонлар учун мазкур Битим депозитарий томонидан тегишли ҳужжатлар олинган санадан бошлаб 30 кун ўтгач кучга киради».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-мисол (икки томонлама халқаро шартномада):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Битим имзоланган кундан эътиборан вақтинчалик қўлланилади ва Томонлар тарафидан Битим кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилганлиги тўғрисида сўнгги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган санадан эътиборан кучга киради».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартноманинг ёки унинг бир қисмининг вақтинчалик қўлланилиши халқаро шартномада фақатгина истисно ҳолларда, халқаро шартнома кучга киргунга қадар унинг қоидаларини қўллаш учун ҳақиқатда ва асосланган зарурат мавжуд бўлганда назарда тутилади. Халқаро шартноманинг вақтинча қўлланилиши тўғрисидаги қоида халқаро шартнома бутунлигича ёхуд унинг аниқ қоидалари муайян вақтдан бошлаб вақтинча қўлланилиши кўрсатилган ҳолда шакллантирилиши керак. Вақтинча қўлланилиши лозим бўлган қоидалар ҳажмини аниқ белгилаш имконини бермайдиган шакллардан фойдаланмаслик лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, қуйидаги нотўғри:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Битимнинг Томонлар давлатлари қонунчилигига зид бўлмаган қисми у имзоланган санадан бошлаб вақтинча қўлланилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) қўшилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Битим у кучга киргандан сўнг депозитарийга қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатни бериш орқали исталган давлатнинг қўшилиши учун очиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшилаётган давлат учун Битим депозитарий томонидан қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат олинган санадан бошлаб 30 кун ўтгач кучга киради».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартномада унинг объекти ва мақсадларига қараб, шунингдек, томонлар келишувига кўра, кўп томонлама халқаро шартномага унинг иштирокчилари розилиги билангина қўшилиш мумкинлиги ҳақидаги қоида келтирилиши мумкин. Бунда халқаро шартноманинг тегишли қоидаларида қўшилишга розиликни ифодалаш механизми белгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Битим барча Томонларнинг розилиги билан унинг мақсадлари ва принципларини қўллаб-қувватлайдиган бошқа давлатларнинг депозитарийга қўшилиш ҳақида ҳужжатлар бериш орқали қўшилиши учун очиқ. Депозитарий Томонларнинг бундай қўшилишга розилиги ҳақидаги сўнги хабарномасини олган кундан бошлаб қўшилиш кучга кирган ҳисобланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) амал қилиш муддати, амал қилишини тугатиш, чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартномалар маълум муддатга, номаълум вақтга тузилиши мумкин ёки умуман муддатсиз бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Битим номаълум муддатга тузилади. Томонларнинг ҳар бири депозитарийга мазкур Битимдан чиқиш истаги тўғрисида чиқишдан камида 12 ой олдин ёзма хабарнома юбориб ҳамда Битим амал қилган вақтда юзага келган молиявий ва бошқа мажбуриятларни тартибга солган ҳолда, ундан чиқишга ҳақли».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, халқаро шартнома лойиҳасига ундан чиқиш ёки унинг амал қилишини тугатишнинг алоҳида шартлари киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) қўшимча шартлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Битимга доир қўшимча шартларга йўл қўйилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Битимнинг 5 ва 6-моддаларига доир қўшимча шартларга йўл қўйилмайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай қоидалар мавжуд бўлмаганда, халқаро ҳуқуқда тақиқланмаган ҳар қандай қўшимча шартларни қўйиш мумкин деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Агар халқаро шартнома лойиҳасида жадваллар, графиклар, хариталар, схемалар, рўйхатлар келтирилса, улар иловалар шаклида расмийлаштирилиши лозим, тегишли моддалар (бандлар) эса ушбу иловаларга ҳаволаларга эга бўлиши керак. Иловалар, қоида тариқасида, имзоланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Илова мазкур Шартноманинг ажралмас қисмини ташкил этади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартномага иловалар араб рақамлари билан «№» белгиси қўйилмасдан рақамланади. Бир нечта иловага ҳаволалар келтирилса, қуйидагича кўрсатилади: «1 ― 4-иловаларга мувофиқ».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иловада уни халқаро шартноманинг асосий матни билан боғлайдиган сарлавҳа ва белги бўлиши керак. Мазкур реквизитлар у қайси шартномага тааллуқлилигини кўрсатувчи белги билан илованинг юқори ўнг бурчагига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси фуқароларининг визасиз сафар қилишлари тўғрисида Битимга 1-илова».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иловалари мавжуд халқаро шартноманинг бетлари, қоида тариқасида, изчил кетма-кетликда рақамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ратификация қилиш тўғрисидаги қоида, агар унда ратификация қилиш учун асослар мавжуд бўлса, халқаро шартнома лойиҳасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартномалар лойиҳаларига ратификация қилиш тўғрисидаги қоидалар томонлардан бири шартнома ратификация қилиниши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаган ҳолларда ҳам киритилиши мумкин, бундан идоралараро шартномалар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Худди шунингдек, музокараларда қатнашувчи томонларнинг келишуви бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларига уларни тасдиқлаш (қабул қилиш) тўғрисидаги шартлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Агар томонлар халқаро шартнома кучга кириши учун турли юридик тартиб-таомиллар ўтказиши зарур деб ҳисоблаш учун асослар мавжуд бўлса (масалан, шартнома бир томон тарафидан ратификация қилинадиган, бошқа томон тарафидан эса тасдиқланадиган бўлса), қоида тариқасида қуйидаги ифодадан фойдаланилади: «Шартнома Томонлар тарафидан унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилганлиги тўғрисида сўнги ёзма хабарнома олинган санадан бошлаб кучга киради».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Икки томонлама халқаро шартноманинг амал қилиш муддатини аниқлашда унинг амал қилиш даврлари тўғрисидаги шартдан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Битим имзоланган вақтдан эътиборан кучга киради ва беш йил давомида амалда бўлади. Унинг амал қилиши, агар Томонларнинг ҳеч бири навбатдаги беш йиллик давр тугашидан камида олти ой аввал бошқа Томонни мазкур Битимнинг амал қилишини тугатиш истаги ҳақида хабардор қилмаса, кейинги беш йиллик даврларга ўз-ўзидан узаяверади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ифода халқаро шартнома бошланғич ёки ҳар қандай навбатдаги давр тугаганидан кейингина бир томонлама тартибда тугатилиши мумкинлигини англатади. Ҳар бир белгиланган даврлар давомида уни томонларнинг ўзаро розилиги билангина тугатиш мумкин. Шу сабабли бундай қоидаларни халқаро шартноманинг амал қилишини исталган вақт бир томонлама тартибда тугатиш мумкинлиги тўғрисидаги шартлар билан боғлаб бўлмайди. Шунингдек, томонларнинг мақсадига қараб халқаро шартноманинг амал қилиши ҳам бир марта, ҳам бир неча марта ўз-ўзидан узайтирилиши мумкинлигини ҳам инобатга олиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Матнда тегишли мақсад аниқ шакллантирилиши зарур: «…мазкур Битимнинг амал қилиши, агар Томонларнинг ҳеч бири бошқа Томонни унинг амал қилишини тугатиш истаги тўғрисида дастлабки давр тугашидан камида олти ой аввал ёзма равишда хабардор қилмаса, ўз-ўзидан беш йилга узаяди» (бир марта узайтирилганда) ёхуд «мазкур Битимнинг амал қилиши, агар Томонларнинг ҳеч бири бошқа Томонни Битимнинг амал қилишини тугатиш истаги тўғрисида унинг амал қилишининг бошланғич ёки ҳар қандай кейинги даври тугашидан камида олти ой аввал ёзма равишда хабардор қилмаса, кейинги беш йиллик даврларга ўз-ўзидан узаяверади» (кўп марта узайтирилганда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Халқаро шартномада унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаслиги, агар унинг бошқа қоидаларидан ўзгача англашилмаса, шартнома номаълум муддатга тузилишини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Халқаро шартномадаги якуний жумла жой ва сана, асл нусхалар сони ва унинг матнлари тузилган тиллар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-мисол (икки тилда халқаро шартнома тузишда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«_______ да 20__ йил « « _________ икки нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида имзоланди, бунда иккала матн ҳам бир хил кучга эга»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-мисол (уч тилда халқаро шартнома тузишда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«_______ да 20__ йил « « _________ икки нусхада, ҳар бири ўзбек, рус ва инглиз тилларида имзоланди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-мисол (устувор тилни аниқлаш зарур бўлса):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матндан фойдаланилади» ёки «Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Икки томонлама халқаро шартнома ва меморандумнинг якунловчи қисми намунавий қоидалари мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 2 ва 3-иловаларида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Халқаро шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Халқаро шартномани ўзгартириш (унга тузатишлар киритиш) халқаро шартнома шартларига ҳамда халқаро ҳуқуққа мувофиқ унинг иштирокчилари ўртасидаги келишувга биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Таркибий бирликни жиддий ўзгартириш талаб этилган тақдирда, уни янги таҳрирда баён этиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4-модданинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Томон давлатининг марказий органи ваколати ... Низом билан белгиланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Агар таркибий бирликларни янги таҳрирда тўлиқ баён қилиш зарурати бўлмаса, уларнинг матнига айрим сўзлар, иборалар, бошқа рақамлар ва белгиларни қўшиш, уларни чиқариб ташлаш ёки алмаштириш орқали аниқликлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5-модданинг иккинчи хатбошисидан «...» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«12-модданинг иккинчи хатбошиси «ҳисоблансин» деган сўздан кейин «тегишли равишда» деган сўзлар билан тўлдирилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4-модда учинчи хатбошисининг иккинчи гапи «чегаралар» деган сўздан кейин «Аҳдлашувчи томонларнинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3-банднинг иккинчи хатбошиси «тартиби» деган сўздан кейин «давлат» деган сўз билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2-модда «тартибини» деган сўздан кейин «тайинлаш» деган сўз билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Агар халқаро шартнома янги моддалар (бандлар), рақамли белгига эга бошқа таркибий бирликлар билан тўлдирилса, янги моддалар (бандлар), рақамли белгига эга бошқа таркибий бирликлар учун белги қўшган ҳолда, моддаларнинг (бандларнинг), бошқа таркибий бирликларнинг аввалги рақамланишини сақлаб қолиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«... қуйидаги мазмундаги 10.1-модда билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«...»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«...1-банд қуйидаги мазмундаги 1.2.1 кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«...»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Халқаро шартнома матнидан рақамли белгига эга таркибий бирликлар чиқариб ташланганда халқаро шартнома матнида қолган рақамли белгига эга таркибий бирликларнинг аввалги рақамланиши ўз ҳолида сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Халқаро шартнома моддаси (банди) хатбошилар билан тўлдирилса ёки халқаро шартномадан хатбошилар чиқариб ташланса, таркибий бирликлар янги таҳрирда, қоида тариқасида, қўшилган (чиқариб ташланган) бирликларни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6-моддада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидан кейин қуйидаги мазмундаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«...»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи ― бешинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ― олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5-бандда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи ― бешинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ― тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қўшилган ёки чиқариб ташланган хатбошилар модда (банд) матнида охирги таркибий бирликлар бўлса, улардан аввалги хатбошилар саналишини ўзгартириш тўғрисида кўрсатиб ўтилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин: «...»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7-модданинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг, янги таҳрирдаги моддаларнинг (бандлар, кичик бандлар, хатбошиларнинг) матни қўштирноқ ичида ва қоида тариқасида курсив билан ажратиб кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани келишиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Давлат органи ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган материаллар билан бирга ташаббус таклифи киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар халқаро шартнома тузиш тўғрисидаги таклиф дипломатик каналлар орқали чет эл томонидан ташаббус қилинган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги уни давлат органига юбориш билан бир вақтда халқаро шартнома лойиҳасини экспертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш ҳақида ўз фикрини тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолда давлат органи Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган материалларни тайёрлайди ва халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқишга киришади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Юқори турувчи органларнинг принципиал розилигини талаб қиладиган айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги давлат органига экспертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилиш учун ташаббус таклифини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президентига киритишни таклиф қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори турувчи органларнинг принципиал розилигини талаб қиладиган айрим ҳоллар мавжуд шартномавий-ҳуқуқий амалиётдан, шунингдек тартибга солиш предметидан ва халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар хусусиятидан келиб чиқиб белгиланади (масалан, мудофаа қобилияти масалаларига дахл қиладиган, стратегик объектлар қурилишини назарда тутувчи ёки амалга ошириш катта молиявий харажатлар талаб қиладиган халқаро шартномалар ва ҳоказолар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Қонунга мувофиқ халқаро шартномалар лойиҳаларини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишиш икки босқичли тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Биринчи босқичда давлат органи томонидан Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ манфаатдор давлат органлари билан бирга халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқиш амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ экспертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш ҳақида ташаббус таклифини келишишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги халқаро шартнома лойиҳаси бўйича ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масала бўйича ўз таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини бир вақтда тақдим этган бўлса, экспертлар даражасида ишлаб чиқиш босқичида халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига такроран киритиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органи манфаатдор давлат органларига халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг матнини киритаётганда Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган барча зарур материалларни ҳам илова қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартнома лойиҳасига ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалага тушунтириш хати давлат органи томонидан тайёрланади ва ушбу орган раҳбари (унинг йўқлигида ― биринчи ўринбосари томонидан) томонидан имзоланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда шунга эътибор қаратиш лозимки, халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ёки кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиш масаласини экспертлар даражасида ишлаб чиқишнинг бутун жараёни учун, шу жумладан тайёрланадиган илова материалларнинг ҳамда давлат тилидаги ва бошқа тилдаги халқаро шартнома лойиҳаси аутентик таржималарининг сифати учун жавобгарлик ваколатига халқаро шартномада тартибга солинадиган масалалар кирадиган давлат органи раҳбарига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқиш чоғида манфаатдор давлат органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжат матни бўйича юзага келиши мумкин бўлган ўз таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини тақдим этган ҳолда халқаро шартнома лойиҳасини ишлаб чиқишни давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёҳуд кўп томонлама халқаро шартномани ратификация қилиш, тасдиқлаш, қабул қилиш ёки унга қўшилиш мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида фикрлар тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг матнини экспертлар даражасида ишлаб чиқиш уларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Иккинчи босқичда (экспертлар даражасида қайта ишлаш якунланганидан кейин) ҳужжат Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ қуйидагилар илова қилинган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тилидаги ёки зарур ҳолларда, бошқа тилдаги халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартнома матни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонуннинг 9-моддаси талабларига мос бўлган тушунтириш хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор давлат органлари билан экспертлар даражасида ишлаб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертизаси натижалари қиёсий жадвал тарзида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўриб чиқилаётган масала предметига оид қуйидаги зарурий материалларни ҳам талаб қилиб олишга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар, юқори турувчи орган топшириғининг ёки халқаро шартнома лойиҳасини ёхуд кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш назарда тутилган бошқа ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг экспертлар даражасида қайта ишлаш чоғида тақдим этилган хатларидан кўчирма нусхалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ҳамкорнинг салоҳияти, ҳамкорликнинг жорий ҳолати, ўзаро ҳамкорликдаги истиқболли режалар ва лойиҳалар ҳақида ахборот, халқаро шартнома тузишнинг амалий аҳамиятини пухта ўрганиш учун зарур бўлган статистик ва бошқа маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар халқаро шартнома лойиҳасида ёки кўп томонлама халқаро шартнома матнида бошқа халқаро шартномаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилса, қиёсий жадвал;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Услубий кўрсатмаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда кўп томонлама халқаро шартнома қоидаларининг миллий қонунчилик нормаларига ва Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд амалиётга мос келишини моддама-модда таҳлил қилиш бўйича қиёсий жадвал.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Халқаро шартномани тартибга солиш предметининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш босқичида давлат органидан халқаро шартнома тузишнинг ёки кўп томонлама халқаро шартномада Ўзбекистон Республикаси иштирок этишининг мақсадга мувофиқлиги бўйича батафсил тақдимот тайёрлаган ҳолда эксперт учрашуви ўтказишни сўрашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ҳуқуқий экспертиза якунлари бўйича берган ижобий хулосаси давлат органи томонидан халқаро шартнома тузиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президентига таклиф киритиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли хулосаси олинганидан сўнг давлат органи Қонуннинг 13-моддасида кўрсатилган барча ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига халқаро шартнома тузиш тўғрисидаги таклифни мустақил равишда киритиш ҳақида қарор қабул қилинганда, давлат органи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги сўровномаси бўйича ҳуқуқий экспертиза якунлари юзасидан таклифларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган зарур материалларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Вазирлар Маҳкамаси ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўп томонлама халқаро шартномада Ўзбекистон Республикасининг иштироки мақсадга мувофиқлиги ҳақида маъқуллаши олингандан кейин давлат органи халқаро шартномани ратификация қилиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ёки Ўзбекистон Республикасининг қўшилишини назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда унинг келишилишини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг матнини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг матнини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш – бу Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тегишли хулоса тайёрланган ҳолда халқаро шартнома лойиҳасининг қоидаларини ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг матнини ўрганиш ва баҳолаш бўйича фаолият ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Ҳуқуқий экспертиза натижалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ва Ташқи ишлар вазирлигининг махсус бланкаларида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартнома матни Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги борасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ҳамда ишлаб чиқувчига тегишли хулоса тақдим этилади.
(77-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартнома лойиҳаси ёки кўп томонлама халқаро шартнома матни қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан ишлаб чиқувчига қайтарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Қонуннинг 8-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартнома лойиҳасининг ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг давлат тилидаги матни билан унинг бошқа тиллардаги матнлари ўртасида номувофиқликлар бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш рад этилганлиги ҳақида ишлаб чиқувчига ёзма равишда маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартнома матни Қонуннинг 11-моддасида назарда тутилган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартнома лойиҳаси ёки кўп томонлама халқаро шартнома матни қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан ишлаб чиқувчига қайтарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илова қилинган материаллар асосида тегишли халқаро шартномани имзолаш, ратификация қилиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ёки унга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ва амалий аҳамиятини аниқлаш имкони бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқиш якунланмаган бўлса ёхуд улар бўйича барча манфаатдор органларнинг фикри олинмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳага Қонуннинг 9 ва 11-моддалари, шунингдек мазкур Услубий кўрсатмалар талабларига мос келадиган зарур материаллар илова қилинмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартнома лойиҳасини жиддий қайта ишлаш талаб этилса ва бу унинг матни тубдан ўзгаришига олиб келса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тилидаги ва чет тилидаги халқаро шартнома матнлари ўртасида мувофиқликни таъминлаш учун лингвистик экспертиза, шунингдек бошқа турдаги экспертизалар ўтказиш зарурати аниқланган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш рад этилганлиги ҳақида ишлаб чиқувчига ёзма равишда маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш устуворлигидан ва уларнинг амалий аҳамиятидан, халқаро шартнома турини танлаш асослилигидан, шартномани имзолаш томонларнинг ваколатига дахлдорлиги ва улар бундай ҳуқуққа эгалигидан келиб чиқиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Агар ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда халқаро шартнома лойиҳасининг ёки кўп томонлама халқаро шартнома матнининг ва илова қилинган материалларнинг билдирилган талабларга мос келмаслиги аниқланса, ушбу номувофиқлик тегишли асослар билан бирга хулосада акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай номувофиқликларни бартараф этиш тўғрисидаги таклифлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартнома лойиҳасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги халқаро шартномасига ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартнома лойиҳасига ёки кўп томонлама халқаро шартнома матнига илова қилинган материалларни маромига етказиш юзасидан расмийлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжатлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Музокаралар олиб бориш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш ваколатлари тўғрисидаги гувоҳнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Музокаралар олиб бориш ва халқаро шартномалар имзолаш ваколатлари тўғрисидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Қонуннинг 15 ва 16-моддалари талабларини ҳисобга олган ҳолда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Ваколатлар тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун давлат органлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан халқаро шартномани имзолаш тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин энг қисқа муддатда, бироқ Ўзбекистон Республикасида музокаралар бошланадиган, халқаро шартнома имзоланадиган санадан ёхуд делегация шу мақсадда хорижга чиқиб кетишидан камида 10 кун аввал уларни расмийлаштириш илтимоси билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига сўровнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Сўровнома Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги номига сўраётган давлат органининг бланкасидаги расмий хатни ўзида ифодалайди. Сўровномада ваколатлар тўғрисидаги гувоҳнома кимнинг номига сўралаётган бўлса, бу шахснинг ёки шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, эгаллаб турган лавозимлари ва улар расмий делегация таркибига ким сифатида киритилганлиги тўғрисида маълумотлар тўлиқ кўрсатилади. Шунингдек, бўлажак тадбирнинг тўлиқ номи, у ўтказиладиган жой ва муддатлар, имзолаш учун тайёрланаётган халқаро шартноманинг тўлиқ расмий номи кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ташкилотлар ва бошқа тузилмаларнинг халқаро конференциялари, кенгашлари, сессияларига делегацияларни юбораётганда, делегациянинг ваколатлари ҳақидаги гувоҳномага тааллуқли тартиб-таомил қоидаларидан кўчирма сўровномага илова қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Ваколатлар тўғрисидаги гувоҳнома, қоида тариқасида, музокаралар ёки тадбирлар бошлангунига қадар, халқаро шартнома имзоланишидан олдин ёки имзоланаётган вақтда берилади. Икки томонлама халқаро шартномалар имзоланаётганда, музокараларда иштирок этаётган томон билан ваколатлар тўғрисида гувоҳномалар алмашилади. Кўп томонлама халқаро шартномалар имзоланаётганда ваколатлар тўғрисидаги гувоҳнома депозитарийга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Мазкур Услубий кўрсатмаларни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақида услубий кўрсатмаларга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартномаларда ва халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжатларда энг кўп ишлатиладиган сўзлар ва атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақида услубий кўрсатмаларга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки томонлама халқаро шартноманинг якуний қисми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунавий қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақида услубий кўрсатмаларга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меморандумнинг якуний қисми

4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎(Кўп томонлама халқаро шартнома номи) қоидаларининг миллий қонунчилик нормаларига
‎ва Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд амалиётга мос келишини моддама-модда таҳлил қилиш бўйича
ҚИЁСИЙ ЖАДВАЛ

Т/р‎

Халқаро шартнома қоидалари
‎(моддама-модда баён этилади) ‎‎

Миллий қонунчиликда мазкур муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки ҳуқуқни қўллашда амалиётнинг мавжудлиги
(тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қоидалари ёки амалиёт батафсил ёритилади) ‎‎

Миллий қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёҳуд янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилишнинг зарурлиги
‎(тегишли ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи аниқ кўрсатилади) ‎‎‎

1.‎

‎‎‎ ‎‎ ‎‎

2.‎

‎‎ ‎‎‎
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3273/1152-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 13.02.2024 й., 10/24/3496/0121-сон)