Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1.

А.А. Абдухакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, Ташкилий қўмита раиси

2.

Д.Х. Набиев

жисмоний тарбия ва спорт вазири, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

3.

Р.М. Шаабдурахмонов

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

4.

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

5.

А.К. Шадманов

соғлиқни сақлаш вазири

6.

Т.А. Ишметов

молия вазири

7.

П.Р. Бобожонов

ички ишлар вазири

8.

Р.М. Джураев

Миллий гвардия қўмондони

9.

С.Э. Хусанов

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари — Чегара қўшинлари қўмондони

10.

Б.И. Закиров

қурилиш вазири

11.

Ш.М. Садиков

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

12.

И.У. Маджидов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

13.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

14.

М.Б. Азимов

Давлат божхона қўмитаси раиси

15.

Ш.Д. Кудбиев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

16.

И.Р. Махкамов

транспорт вазирининг биринчи ўринбосари в.б.

17.

Р.С. Ирматов

жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари

18.

Б.Қ. Юсупалиев

Ўзбекистон Республикаси бош санитария врачи

19.

О.А. Касимов

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби

20.

Ш.И. Асадов

ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

21.

У.А. Хусанов

«Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари в.б

22.

Р.М. Исмаилов

«Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси в.б.

23.

А.Д. Хаджаев

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси

24.

А.К. Кучимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

25.

Р.А. Талипов

Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти бош мутахассиси

26.

Лавозимига кўра

Спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар (уюшмалар) раислари (раис ўринбосарлари, бош котиблари)

27.

Лавозимига кўра

«Тошкент — 2025» ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси директори, Ташкилий қўмита котиби

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Ташкилий масалалар

1.

Осиё Олимпия Кенгаши (кейинги ўринларда — ООК) раҳбарияти бошчилигидаги делегациянинг Тошкент шаҳрига ташрифини амалга ошириш.

1. ООК делегациясининг Тошкентга ташрифини ташкиллаштириш бўйича музокаралар олиб бориш.

2. Ўзбекистонда 2025 йил ёшлар ўртасида IV ёзги Осиёўйинларини ўтказиш учун расмий ҳужжат имзоланиши (шартнома, келишув меморандуми) тадбирини ўтказиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда ООК раҳбари ўртасидаги олий даражадаги учрашувни ташкил этиш.

2021 йил

1 январга қадар

Ташкилий қўмита, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

2.

Ўзбекистонда 2025 йил ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларини (кейинги ўринларда — Осиё ўйинлари) ўтказиш учун ҳужжатлар тўпламини ООКга тақдим этиш учун тайёрлаш.

Осиё ўйинларини ООК Конституцияси асосида ўтказилиши бўйича:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати;

2. Тошкент шаҳар ҳокими;

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси;

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари;

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбарлари томонидан кафолат хатларини жўнатиш.

2021 йил

1 январга қадар

Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Давлат божхона қўмитаси,

ДХХ Чегара қўшинлари,

Давлат солиқ қўмитаси

3.

Халқаро олимпия қўмитаси, ООК ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш.

1. Халқаро олимпия қўмитаси, ООК ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича музокаралар олиб бориш.

2. Халқаро олимпия қўмитаси, ООК ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича кутиб олиш дастурини тайёрлаш.

3. Халқаро олимпия қўмитаси, ООК ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг ташрифи билан боғлиқ барча харажатларни,
шу жумладан, авиачипталар, ички транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатларини қоплаш.

2020 — 2025 йиллар

келишувга мувофиқ

Ташкилий қўмита, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

4.

Халқаро олимпия қўмитаси, ООК ҳамда халқаро ва Осиё федерацияларивакилларига Осиё ўйинлари ўтказиладиган объектларни кўрсатиш.

1. Тошкент шаҳридаги объекларни тайёрлаш.

2. Қўшимча тарзда кўриладиган объектлар захирасини тайёрлаш.

ООК ташрифи давомида

Ташкилий қўмита, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

5.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида «Тошкент — 2025» ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекциясини ташкил этиш

1. Дирекция маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни, дирекция тузилмасини, штатлар жадвалини ва ходимларнинг лавозим маошлари миқдорини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2. Дирекциясининг уставини тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

2021 йил

1 апрель

Миллий олимпия қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги

6.

Осиё ўйинларида бўлиб ўтадиган спорт турларини аниқлаш

1. Осиё ўйинларида мажбурий спорт турларини анақлаш.

2. Республикамизда ривожланган спорт турларини дастурга киритиш.

3. Медаллар олиш имкони бор спорт турларини дастурга киритиш.

2021 йил

1 май

Ташкилий қўмита, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

7.

Осиё ўйинларини ўтказиш жараёнига тайёргарлик кўриш

1. Халқаро спорт федерациялари билан мусобақа ўтказиш тизимини танлаб олиш.

2. Осиё ўйинларининг спорт турлари бўйича мусобақаларини ўтказиш учун мусобақа ҳакамлари тизимларига буюртма бериш.

2022 йил

1 май

Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

II. Ўзбекистонда ёшлар ўртасида ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш

8.

Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари, Хитойнинг Шантау ва Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар ва катталар ўртасидаги ёзги Осиё ўйинларини ташкилллаштириш тажрибасини ўрганиш

2021 йил Япониянинг Токио шаҳрида ёзги Олимпия ўйинлари, 2021 ва 2022 йилларда Хитойнинг Шантау ва Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар ва катталар ўртасидаги ёзги Осиё ўйинларини ташкиллаштириш тажрибасини ўрганиш. Бунда:

Осиё ўйинларини ўтказиш тажрибасини ўрганиш бўйича вазирлик
ва идоралараро ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) таркибини шакллантириш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

Ўрганилган тажриба натижаларини таҳлил қилиш ва Ўзбекистон Республикасида Осиё ўйинларини ўтказишда самарали фойдаланиш.

Токио, Шантау ва Хангжоу Олимпия ва Осиё ўйинлари ташкилий қўмиталари билан учрашувлар ташкил қилиш.

2021-2022 йиллар

Ташкилий қўмита, Миллий олимпия қўмитаси,

Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги,

Ташқи ишлар

вазирлиги,

Спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар),

тегишли вазирликлар
ва идоралар

III. Ўзбекистонда ёшлар ўртасида ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича республикада мавжуд бўлган спорт иншоотлари, логистика, транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаларини ўрганиш ва янгиларини барпо этиш бўйича таклифлар тайёрлаш, яратиладиган инфратузилма орқали келажакда Ўзбекистонда спорт туризмини ривожлантириш

9.

Тошкент шаҳри марказий йўлларини таъмирлаш бўйича таклиф тайёрлаш.

Ишчи гуруҳини шакллантирган ҳолда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ва уларни амалга ошириш харажатлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритиш.

2021 йил

1 май

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

10.

Тошкент шаҳрида мавжуд бўлган спорт иншоотлари, логистика, транспорт, меҳмонхона инфратузилмалари қувватларини таҳлил қилиш ва чет эл тажрибасини ўрганган ҳолда йирик Осиё ўйинларини ўтказиш учун талаб этиладиган тегишли қўшимча инфратузилмалар ва объектлар рўйхатини шакллантириш, уларнинг қурилиши ҳажмлари ва қийматларини аниқлаш.

1. Мавжуд инфратузилмалар қувватини ўрганиш.

2. Ўрганиш асосида қўшимча инфратузилмалар ва уларни яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритиш.

2021 йил

1 май

Ташкилий қўмита, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Қурилиш вазирлиги, Иктисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, АЖ «Uzbekistan Airaports», АЖ «Uzbekistan Airways», Тошкент шаҳар ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда 2025 йил ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларини юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил

1 сентябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

13.

Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнларини бориши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

1. Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнларини бориши тўғрисида роликлар тайёрлаш;

2. Турли кўрсатувлар ва дастурлар ташкил этиш.

2021 йилдан бошлаб

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси