Ҳужжат кучини йўқотган 21.08.2005 02.02.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1448
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Қарори, 02.02.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1448
Кучга кириш санаси
12.02.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 21.08.2005
Ҳужжат 12.02.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИНГ ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ПАХТА ВА ҒАЛЛА ЕТИШТИРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН КРЕДИТЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 2 февралда 1448-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2005 йил 3 августдаги 71, 266-В-сон қарори билан ўз кучини йўқотди (рўйхат № 1508, 11.08.2005 й.) — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 262-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари асосида қарор қиламиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1295, 2004 йил 6 январь — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й. январь, 1-2-сон) ўз кучини йўқотган ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 14 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 14 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
259-В-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги Марказий банки Бошқарувининг
2005 йил 14 январдаги 2, 259-В-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадлари учун кредитлар бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тижорат банклари томонидан ушбу кредитлар қишлоқ хўжалиги корхоналарига муддатлилик, тўловлилик, таъминланганлик ҳамда мақсадли фойдаланиш шартларида давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадларида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низом асосида кредитлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— 2005 хўжалик йилидан бошлаб давлат эҳтиёжлари учун пахта етиштирувчи барча қишлоқ хўжалик корхоналарига ҳамда ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— 2006 хўжалик йилидан бошлаб давлат эҳтиёжлари учун ғалла етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги корхоналарига тадбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кредитлар давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла қийматининг 50 фоизигача миқдорида берилади. Қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган маҳсулот ҳажмининг қиймати «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» АК корхоналари (бундан кейинги матнларда — тайёрлов корхоналари) билан тузилган контрактация шартномаларидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит миқдорини аниқлаш учун амалдаги харид нархлари асос қилиб олинади. Янги харид нархлари тасдиқлангач, кредит миқдори кредит олувчининг талабига кўра қайта ҳисоблаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур кредитлар фақат қуйидаги мақсадлар учун берилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ҳақи ва унга тегишли ажратмаларни тўлаш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал ўғит ва ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларини харид қилиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини харид қилиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МТПлар, муқобил МТПлар ва СФУлар (сувдан фойдаланувчилар уюшмалари) хизматлари учун тўловлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган уруғлик материали қийматини тўлови учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик ихтиёридаги техникаларга эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизингга (молиявий ижарага) берилган техника воситаларининг лизинг ва суғурта тўловлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланилган электр энергияси учун тўловларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
плёнка остига экиладиган пахта учун полиэтилен плёнкаси харид қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона ер солиғи тўловларига (муддати ўтган ер солиғи. Муддатли ер солиғи тўловлари қонунчиликда белгиланган муддатларда тўланади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ажратиладиган кредитларнинг 5 фоизи доирасида пахта ва ғалла етиштириш билан боғлиқ бўлган хўжаликларнинг бошқа зарурий эҳтиёжлар учун тўловлар амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бунда, ушбу Низомнинг 5-бандида келтирилган экинларни етиштириш харажатларининг ҳар бир турини молиялаштириш учун бериладиган кредитларнинг энг кўп миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йилги ҳосил учун агротехкарталардан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Кредит ушбу меъёрлар доирасида ажратиб борилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонасининг бирор бир харажат тури бўйича тўловларга эҳтиёжи бўлмаган ҳолларда, кредит ресурсларини айрим мақсадларга сарфлашдан воз кечиш ҳуқуқига эга. Бунда, тегишли ойда тежаб қолинган кредит ресурслари қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олишга, ички хўжалик ирригация ва коллектор-дренаж тармоғларини тозалашга йўналтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кредитлар тегишли қишлоқ хўжалик маҳсулоти бўйича қишлоқ хўжалик корхоналари билан якуний ҳисоб-китоблар якунлангунча, лекин ғалла етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича 12 ойдан ва пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича 18 ойдан кўп бўлмаган муддатга, қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини кредитлаш банк маржасини ҳисобга олган ҳолда, имтиёзли фоиз ставкаси билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу кредитлар бўйича имтиёзли фоиз ставкаси йиллик 3 фоиз миқдорида белгиланиб, унинг 2 фоизи банк маржасини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кредит қишлоқ хўжалиги корхонасига унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақами очган ва унга хизмат кўрсатаётган банк томонидан берилади. Ушбу кредитларни иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақами очилган банк томонидан берилишига рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Кредитлар беришда тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарининг аризаларини кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қишлоқ хўжалиги корхоналари тайёрлов корхоналари билан контрактация шартномалари тузганларидан кейин кредит олиш учун уларнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган банкка ариза билан мурожаат этишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрлов ташкилотлари билан тузилган контрактация шартномалари нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитга бўлган талабни аниқлаш учун тайёрланган бизнес-режа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўнги ҳисобот даври учун Давлат солиқ хизматининг маҳаллий органи томонидан тасдиқланган бухгалтерия баланси (1-шакл) ва дебитор-кредитор қарзлар тўғрисида маълумотнома (2а-шакл), молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Имтиёзли кредитлар қайтишини таъминлаш мақсадида, банк давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришни молиялаштириш мақсадида қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилган имтиёзли кредитлар қайтарилиши бўйича ўзининг тадбиркорлик хавфини суғурта қилиши мумкин. «Ўзагросуғурта» компаниясининг имтиёзли кредитларнинг қайтмаслиги хавфини суғурталаш шартномалари бўйича суғурта бадаллари ҳажми олинаётган кредит суммасининг 0,75 фоизи миқдорида бўлади ва тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади. Бунда, «Ўзагросуғурта» ДАСК томонидан суғурта полиси кредит шартномасида белгиланган кредитнинг бутун қайтариш муддатига берилади. Тақдим этилаётган кредит миқдори «Ўзагросуғурта» ДАСК билан келишилган суғурта пулидан кўп бўлмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари яхши молиявий ҳолатга эга бўлган, олдин олган кредитларини доимо ўз вақтида қайтариб келган қишлоқ хўжалиги корхоналарига мазкур кредитларни уларни қайтмаслик хатарини суғурталамаган ҳолда, яъни «Ўзагросуғурта» ДАСК суғурта полисини олмаган ҳолда бериш ҳуқуқига эгалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Низомнинг 10-бандида келтирилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, банк қишлоқ хўжалиги корхонасининг аризасини кўриб чиқиши ва 5 кун муддат ичида у билан кредит шартномаси тузиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит шартномасини тузишдан олдин банк қишлоқ хўжалик корхонасидан, ўзаро келишилган кредитни қайтариш жадвалида белгиланган муддатларда берилган кредитларнинг тегишли миқдорини тўлаб бериш ҳақидаги, қишлоқ хўжалиги корхонаси раҳбари ва бош бухгалтери (ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаси юклатилган шахс) томонидан имзоланган ҳамда думалоқ муҳр изи туширилган, муддатли мажбуриятномаларни талаб қилиб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк кредит қўмитаси томонидан кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда, у раддияни ёзма шаклда изоҳлаб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Кредитлаш, мониторинг ва кредитни сўндириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг, кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қишлоқ хўжалиги корхонасига ссуда ҳисобварағи очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалик корхоналарининг ссуда ҳисобварағидан тўловлар ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларида кўрсатилган мақсадлар учун нақд пулсиз шаклда (иш ҳақидан ташқари) фақат қишлоқ хўжалик корхоналарининг тўлов топшириқномаларига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бунда, тўловлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ойлик иш ҳақи тўловлари учун агротехкарталарда белгиланган меъёрларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари учун тўловларда, маблағлар «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖ филиалларининг махсус 23204-сонли ва 23222-сонли ҳисоб рақамларига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагромашсервис» уюшмаси МТП ларининг хизматлари учун тўловларда, маблағлар уларнинг махсус 23218-сонли ва 23210 (23220)-сонли ҳисоб рақамларига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва электроэнергия учун «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси, «Ўзбекэнерго» ДАК корхоналари тўловларда, маблағлар уларнинг махсус 23204-сонли ва 23210 (23220)-сонли ҳисоб рақамларига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғлик материали қиймати учун тайёрлов корхоналарининг 23204-сонли махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқобил МТПлар, СФУлар (сувдан фойдаланувчилар уюшмалари), бошқа корхона ва ташкилотлар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳамда эҳтиёт қисмлар учун тўловларда, маблағлар ушбу хўжалик юритувчи субъектларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Банклар тўловларнинг ссуда ҳисобварағидан мазкур Низомнинг 5 ва 6-бандлардаги мақсадлар учун амалга оширилишини назорат қилади. Шунингдек, банклар «Ўзагросуғурта» ДАСК билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси қирқимида ғалла ва пахта экинларининг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитларнинг қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Экинлар (тўлиқ ёки қисман) мавжуд бўлмаган ёки улар аҳволининг қониқарсизлиги, жумладан агротехник тадбирларнинг кечикиши, экин майдонларини бегона ўтлар босиб кетиши ҳолатлари аниқланганда, бу ҳақда банк ва «Ўзагросуғурта» ДАСКнинг ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлинмалари (қарз олувчи фермер хўжалиги бўлганида — Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг туман вакиллиги) биргаликда уч томонлама далолатнома тузадилар. Ушбу далолатнома асосида банк кредитлашни тўхтатади ва кредитлар ҳамда уларга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўради. Бу чоралар кредит шартномасида келишилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бир вақтда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлинмалари (қарз олувчи фермер хўжалиги бўлганида — Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг туман вакиллиги) томонидан ушбу далолатнома хизмат кўрсатувчи тармоқ корхоналарига етказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кредитлар ва унга ҳисобланган фоизлар қишлоқ хўжалиги корхоналарининг махсус 23210 (23220) ҳисоб рақамларига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлов корхоналарига сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, муддатли мажбуриятномалар асосида биринчи навбатда ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит шартномаси асосида берилган кредитларни қайтариш муддати етиб келганда, уларни ундириб олиш учун, қарздор—қишлоқ хўжалиги корхонасининг маблағи етарли бўлмаганда, тижорат банклари суғурта полиси асосида «Ўзагросуғурта» ДАСК бўлимларига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта товони, тижорат банклари ва «Ўзагросуғурта» ДАСК бўлимлари ўртасида тузилган Бош полис асосида тижорат банкларига 5 кун муддатда тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагросуғурта» ДАСК суғурта полиси асосида тижорат банкларига қишлоқ хўжалиги корхоналари кредитлари ва уларга ҳисобланган фоизларни тўлаб берган тақдирда, қарздор қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ушбу кредитлар ва ҳисобланган фоизлар тўловини талаб қилиш ҳуқуқи қонунда белгиланган тартибда «Ўзагросуғурта» ДАСКга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кредитлардан фойдаланганлик учун фоизлар кредитнинг амалдаги қолдиғига ҳар куни ҳисоблаб борилади ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлов корхоналарига сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғалла етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича — йилнинг июль ойидан бошлаб ва кредитни тўлиқ қайтариш вақтигача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича — йилнинг ноябрь ойидан бошлаб ва кредитни тўлиқ қайтариш вақтигача ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қишлоқ хўжалиги корхоналари кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтаришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Шунингдек, ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан текшириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагросуғурта» ДАСК ва Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагросуғурта» ДАСК раиси П. КАЗИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси С. ҚОБУЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 40-модда, 12-13-сон, 95-модда, 23-24-сон, 173-модда)