Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 11.02.2005 йилдаги 61-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИГА ЗАМОНАВИЙ ҲИСОБГА ОЛИШ ПРИБОРЛАРИНИ ВА РЕСУРСЛАРНИ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилаётган коммунал хизматларнинг ҳажми ва қийматини якка тартибда ҳисобга олиш ва улар ҳақини ўз вақтида тўлаш механизмини жорий этиш ва унга сўзсиз риоя этиш, коммунал хизматларни ишлаб чиқариш ва аҳолига коммунал хизматлар кўрсатишда замонавий ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этиш асосида коммунал хизмат кўрсатиш тизимини модернизациялаш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматларни ҳисобга олишнинг замонавий тизимини жорий этиш дастури тасдиқлансин, унда ҳисобга олиш приборлари ўрнатишни тўлиқ тугаллашнинг қуйидаги муддатлари назарда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газни ҳисобга олиш приборларини — 2005 йил 1 сентябргача, 1-иловага* мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 8 августдаги 166-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 321-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 8 августдаги 166-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 321-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларини (кўп квартирали уйларга кириш жойларида) — 4-иловага* мувофиқ 2007 йил 1 январгача тугаллаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқлик билан таъминлаш манбаларида иссиқликни ва табиий газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш 2007 йил 1 январгача тугаллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва «Ўзкоммунхизмат» агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш йўли билан аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматларни тўлиқ ҳисобга олишни жорий этиш дастурини белгиланган муддатларда амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобга олиш приборларини Ўзбекистон Республикасининг уларни ўрнатиш ва алмаштиришга бўлган жорий эҳтиёжини тўлиқ таъминлайдиган миқдорда кенг кўламда ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзкоммунхизмат» агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда умуман ҳар қайси ҳудуд, туманлар ва шаҳарлар, муайян кўп квартирали уйлар бўйича коммунал хизматларни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш жадваллари ва тадбирларини ишлаб чиқсинлар ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўздавнефтгазинспекция», «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш комплекс дастурини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар, дастурда қуйидагилар назарда тутилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буғ агрегатларини ишлаб чиқариш ҳамда маънавий эскирган ва иқтисодий жиҳатдан тежамсиз буғ агрегатларини алмаштириш ишларини 2008 йил 1 январгача тугаллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эскирган иссиқлик ва сув қувурлари тармоқларини алмаштириш ишларини 2010 йил 1 январгача бўлган муддатда тугаллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда 2005—2008 йиллар мобайнида ҳамма жойда иссиқлик билан таъминлашнинг ёпиқ схемасига ёки марказлаштирилмаган ҳолда (маҳаллий схема бўйича) иссиқлик билан таъминлашга ўтиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига амалга ошириш назарда тутилаётган устувор инвестиция лойиҳалари рўйхати 5-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилишини мунтазам равишда ёритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ҳ. Тўхтаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 11 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 11 февралдаги
61-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига амалга ошириш назарда тутилган устувор инвестиция лойиҳалари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Лойиҳанинг номи*‎

Лойиҳанинг ишлаб чиқилганлик даражаси‎

Амалга ошириш муддатлари**‎

Зарур маблағларнинг тахминий суммаси**‎

Молиялаштириш манбалари (ишлаб чиқиладиган кредитлар суммаси)‎

‎‎I. Сув таъминоти сектори

1.‎ Навоий ва Қашқадарё вилоятлари аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлашни яхшилаш.‎ ТИА ишлаб чиқилиши зарур‎ 2005—2009 йиллар‎ 75,0‎ Осиё тараққиёт банки—40,0,
‎ОИТ Қувайт жамғармаси — 20,0,
‎Ислом тараққиёт банки — 15,0 ‎
2.‎ Дамхўжа минтақалараро сув қувурларини замонавийлаштириш (I навбати)‎ ТИА ишлаб чиқилиши зарур‎ 2006—2009 йиллар‎ 7,0‎ ХХР Ҳукумати кредити ‎
3.‎ Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятлари сув таъминотини кенгайтириш (I фаза, Дамхўжа минтақалараро сув қувурларининг II навбати).‎ Лойиҳанинг ТИАси ишлаб чиқилган‎ 2006—2010 йиллар‎ 35,0‎ Ислом тараққиёт банки —15,0,
‎ОИТ Қувайт жамғармаси—20,0 ‎
4.‎ Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва сув оқиш тармоғига яқин бўлган аҳоли пунктлари сув таъминотини тубдан яхшилаш.‎ Лойиҳанинг ТИАси ишлаб чиқилган‎ 2007—2010 йиллар‎ 40,0‎ ХХР Ҳукумати кредити ‎
5.‎ Туябуғуз-Бекобод минтақалараро сув қувури.‎ Лойиҳанинг ТИАси ишлаб чиқилган‎ 2005—2010 йиллар‎ 60,0‎ ХХР Ҳукумати кредити—25,0,
‎ХМИ нинг 35 млн АҚШ доллари суммасидаги қўшимча маблағлари‎
6.‎ Тошкент вилоятининг Чиноз, Зангиота, Тошкент туманлари ва Янгийўл туманининг бир қисми қишлоқ аҳоли пунктлари сув таъминоти учун ВУ-1, ВУ-3 сув чиқариш иншоотларини реконструкция қилиш.‎ ТИА ишлаб чиқилиши зарур‎ 2006—2007 йиллар‎ 19,0‎ ХХР Ҳукумати кредити ‎
7.‎ Учқўрғон сув омборидан Наманган шаҳрининг сув таъминотини яхшилаш, 2-навбати.‎ ТИА ишлаб чиқилиши зарур‎ 2006—2009 йиллар‎ 11,0‎ Халқаро молия институтлари маблағлари‎
8.‎ Қорақалпоғистон Республикаси шаҳарларида сув қувурлари тармоқларини ривожлантириш.‎ ТИА ишлаб чиқилиши зарур‎ 2007—2009 йиллар‎ 14,3‎ Халқаро молия институтлари маблағлари‎

‎‎II. Канализация сектори

9.‎ Наманган шаҳри тозалаш канализация иншоотларини кенгайтириш.‎ ТИА ишлаб чиқилиши зарур‎ 2006—2009 йиллар ‎ 19,8‎ Халқаро молия институтлари маблағлари‎
10.‎ Чирчиқ шаҳри тозалаш канализация иншоотларини чўкиндилардан тозалаш ва қайта ишлов берган ҳолда кенгайтириш ва реконструкция қилиш.‎ Лойиҳанинг ТИА ишлаб чиқилган ‎ 2006—2008 йиллар‎ 6,9‎ Халқаро молия институтлари маблағлари‎
11.‎ Гулистон шаҳри канализацияларини реконструкция қилиш.‎ ТИА ишлаб чиқилиши зарур‎ 2007—2009 йиллар ‎ 7,0‎ Халқаро молия институтлари маблағлари‎
12.‎ Қарши шаҳри тозалаш канализация иншоотларини чўкиндилардан тозалаш ва қайта ишлов берган ҳолда реконструкция қилиш.‎ ТИА ишлаб чиқилиши зарур‎ 2008—2010 йиллар‎ 10,0‎ Халқаро молия институтлари маблағлари‎
13.‎ Жиззах шаҳри тозалаш иншоотлари канализацияларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш.‎ ТИА ишлаб чиқилиши зарур‎ 2007—2009 йиллар‎ 15,0‎ Халқаро молия институтлари маблағлари‎
14.‎ Термиз шаҳри канализация тармоқларини ва тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш.‎ ТИА ишлаб чиқилиши зарур‎ 2006—2008 йиллар‎ 12,5‎ Халқаро молия институтлари маблағлари‎

‎‎III. Санитария жиҳатидан тозалаш сектори

15.‎ Самарқанд шаҳрида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини такомиллаштириш.‎ ТИА ишлаб чиқилиши зарур‎ 2006—2007 йиллар‎ 75,0‎ Халқаро молия институтлари маблағлари‎

‎‎IV. Иссиқлик таъминоти сектори

16.‎ Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимларини реконструкция қилиш‎ Лойиҳанинг ТИАси ишлаб чиқилган‎ 2005—2007 йиллар ‎ 40,0‎ Халқаро молия институтлари маблағлари ‎
17.‎ Иссиқлик таъминотини ёпиқ тизимга ўтказиш йўли билан Чирчиқ шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимларини реконструкция қилиш.‎ Лойиҳанинг ТИАси ишлаб чиқилган‎ 2006—2008 йиллар‎ 6,0‎ Халқаро молия институтлари маблағлари‎
18.‎ Наманган шаҳрининг «Марказ» ва «Дўстлик-1» буғқозонхонасини маҳаллийлаштириш.‎ ТИА ишлаб чиқилиши зарур‎ 2006—2009 йиллар‎ 4,6‎ Халқаро молия институтлари маблағлари‎
19.‎ Фарғона шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимларини реконструкция қилиш.‎ Лойиҳанинг ТИАси ишлаб чиқилган‎ 2007—2010 йиллар‎ 11,0‎ Халқаро молия институтлари маблағлари‎

Жами:‎

469,1‎

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Идоралараро кенгаш молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда инвестиция лойиҳалари рўйхатига аниқлик киритиш ҳуқуқига эга.
(5-иловага изоҳнинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 октябрдаги 274-сонли қарори таҳририда—ЎР ҚҲТ, 2009 й., 43-сон, 456-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Жалб этиладиган маблағлар суммалари ва амалга ошириш муддатлари лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослашларини тасдиқлаш натижаларига кўра ўзгариши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 36-модда; 2006 й., 31-32-сон, 321-модда; 2009 й., 43-сон, 456-модда)