Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегияси

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Стратегиянинг устувор йўналишлари

I. Ташкилий-ҳуқуқий инфратузилмани такомиллаштириш

II. Статистик инфратузилмани такомиллаштириш

III. Статистика маълумотларидан фойдаланувчилар ва етказиб берувчилар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш

IV. Статистика маълумотларини қайта ишлаш бўйича ахборот-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш

V. Алоҳида статистик йўналишлар ва методологияларни такомиллаштириш

3-боб. Стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар

1-ИЛОВА
2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР

2-ИЛОВА
2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегияси доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ГРАФИГИ

2-ИЛОВА
2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Статистика кенгаши ТАРКИБИ

4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Статистика кенгаши тўғрисидаги НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Статистика кенгашининг вазифалари

III. Статистика кенгашининг функциялари

IV. Статистика кенгашининг ваколатлари

V. Статистика кенгаши фаолиятини ташкил этиш

5-ИЛОВА
Идоравий статистика маълумотларини шакллантириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан ахборот алмашинувини таъминлаш учун масъул бўлинмалар ташкил этадиган (белгиланадиган) вазирлик ва идораларнинг РЎЙХАТИ

6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

9. Мазкур қарорнинг 5-иловасига мувофиқ рўйхат бўйича вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида идоравий статистика маълумотларини шакллантириш ва Давлат статистика қўмитаси билан ахборот алмашинувини таъминлашга ихтисослаштирилган бўлимни ташкил этсин.
Миллий статистика тизимини ривожлантириш Стратегиянинг 1-иловасида белгилаб берилган асосий мақсадли кўрсаткичларга эришиш ва 2-иловасида келтирилган тадбирларни ўз муддатларида амалга оширишга асосланади.
Ушбу тадбирларнинг зарурати ва аҳамиятини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5655-сон Фармони асосида аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини 2022 йилда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5853-сон Фармони билан эса қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни 2023 йилда ўтказиш режалаштирилган.

Т/р

Кўрсаткич номи

Ўлчов бирлиги

2019 ҳисобот йили

Йиллар якуни бўйича

2020

2021

2022

2023

2024

2025

I. Ташкилий-ҳуқуқий инфратузилмани такомиллаштириш

1.

Жаҳон банкининг «Мамлакатлар статистика салоҳияти индекси»да баҳони ошириб бориш

баллда
(100 баллик шкалада)

64,4

67,8

71,1

74,4

78,7

85,3

94,0

2.

Миллий статистика тизими ходимларининг Давлат статистика қўмитаси қошидаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида малакасини ошириб бориш

ходимлар сони,
йилда

1100

1123

1210

1240

1300

1350

1400

3.

Халқаро валюта жамғармасининг статистика маълумотларини тарқатишнинг янги стандартларига ўтиш

стандарт

к-МТУТ

(Маълумотларни тарқатишнинг кенгайтирилган умумий тизими)

МТМС
(Маълумотларни тарқатишнинг махсус тизими)

II. Статистик инфратузилмани такомиллаштириш

4.

Ҳисобот топширувчи субъектларнинг қониқиш даражаси бўйича танланма кузатувларда иштирок этувчи респондентлар сони

бирликда,
йилда

10000

12000

14 000

16000

18000

20000

22000

5.

Давлат статистика қўмитаси веб-сайтида эълон қилинадиган статистик маълумотлар («Расмий статистика» бўлимидаги маълумотлар тўплами) сонини ошириб бориш

бирликда,
йилда

140

250

280

310

340

370

400

6.

Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари веб-сайтида жойлаштириш учун индикаторлар сонини умумий тасдиқланган индикаторларга нисбатан сони

фоизда

32,5

41,2

45,6

51,5

55,8

60,2

65,0

7.

www.gender.stat.uz веб-сайтида жойлаштириш учун индикаторлар сони

бирликда

100

110

120

130

140

150

160

8.

Очиқ маълумотлар порталида жойлаштириш учун маълумот тўпламлари сони

бирликда

6000

9000

10000

11000

12000

13000

14000

III. Статистик маълумотлардан фойдаланувчилар ва етказиб берувчилар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш

9.

Эълон қилинаётган статистика маълумотларидан қониқиш даражасини аниқлаш учун фойдаланувчилар ўртасида сўровлар ўтказиш

сўров сони,
йилда

2

2

4

4

12

12

12

10.

Олий ўқув юртларида «давра суҳбатлари», шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан брифинглар, пресс-конференциялар ва бошқа турдаги учрашувларни ўтказиб бориш

бирликда,
йилда

22

30

36

50

56

60

65

11.

Идоралараро ахборот алмашинувини жорий қилиш орқали идоравий ва маъмурий статистика маълумотларини йиғиш жараёнларини автоматлаштириш даражаси

фоизда

12

33

75

81

85

95

100

12.

Фойдаланувчиларнинг расмий статистика маълумотларига бўлган ишонч индекси

индекс

-

-

1,0*

1,015

1,02

1,025

1,03

IV. Статистик маълумотларни қайта ишлаш бўйича ахборот-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш

13.

Танланма кузатувлар жараёнларига махсус қурилмалардан (планшетлар) фойдаланган ҳолда CAPI (Computer-assisted personal interviewing) шахсий интервью ўтказиш бўйича компьютер тизимни жорий қилиш

фоизда

20

30

40

50

60

70

100

14.

Фойдаланишда бўлган АТ ускуналари ва дастурий таъминотларни янгилаш ва қайта жиҳозлаш

АТ умумий сонига фоизда

10

20

30

40

10

10

10

15.

Архив маълумотларини электрон сақлашга босқичма-босқич ўтиб бориш

фоизда

3

5

10

20

30

40

50

16.

Статистика маълумотларини «онлайн» режимида тақдим этиш имконини берувчи e-Stat 4.0 автоматлаштирилган ахборот тизимини босқичма-босқич (2023 йилга қадар) жорий этиш

статистик ҳисоботлар шакллари, донада

-

72

110

122

-

-

-

17.

Кўрсатилаётган давлат ва интерактив хизматлар сонини ошириб бориш

бирликда

10

12

14

16

18

20

22

18.

Давлат статистика қўмитаси веб-сайтига ташрифлар сони

мингта,
йилда

500

550

600

650

700

750

800

19.

Тақдим этилаётган хизматлар сифати бўйича Давлат статистика қўмитаси маълумотларидан фойдаланувчилари ўртасида сўровлар ўтказиш

сўров сони,
йилда

2

3

4

4

4

4

4

V. Алоҳида статистик йўналишлар ва методологияларни такомиллаштириш

20.

Халқаро стандартларни ўзлаштириш — халқаро ташкилотлар томонидан тузилган статистика саволномаларини уйғунлашган кўрсаткичлар билан тўлдирилиши

фоизда

50

55

60

65

70

75

80

21.

Статистика ҳисоботлари шаклларини такомиллаштириб бориш (халқаро тавсиялар асосида)

шакллар сонидан фоизда

30

35

40

45

50

55

60

22.

Очиқ маълумотлар шаклида очиб берилаётган умумфойдаланишдаги кўрсаткичларнинг улуши

фоизда

40

60

75

85

90

100

100

23.

Халқаро ташкилотлар маълумот базаларида эълон қилинаётган индикаторларни «Очиқ маълумотлар портали»да қамраб олиш даражаси

фоизда

46

54

60

62

65

70

80

24.

Статистика услубиёти ва таснифлагичларини илғор халқаро тажрибага мослиги

фоизда

70

75

80

85

90

95

100

Т/р

Тадбирнинг номи

2020 й.

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

2025 й.

I. Ташкилий-ҳуқуқий инфратузилмани такомиллаштириш

1.

Статистика қонунчилигини такомиллаштириш

2.

Статистика маълумотларини ишлаб чиқарувчиларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини яхшилаш

3.

Миллий статистика тизимининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш

4.

Миллий статистика тизими учун сифатни таъминлашнинг миллий таянч тамойилларини ишлаб чиқиш

5.

Статистика тизимининг кадрлар салоҳиятини яхшилаш

II. Статистика инфратузилмасини такомиллаштириш

1.

Таснифлагичлар ва бошқа инструментарийларни такомиллаштириш

2.

Статистика регистрларини яратиш

3.

Сўровномаларни ишлаб чиқиш жараёнлари ва усулларини такомиллаштириш

4.

Вақт қаторларини таҳлил қилиш, мавсумий тузатиш усуллари ва маълумотларни қайта кўриб чиқиш сиёсатини жорий қилиш

5.

Тадқиқот, таҳлил ва мониторинг қилиши бўйича ишларни такомиллаштириш

III. Статистика маълумотларидан фойдаланувчилар ва етказиб берувчилар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш

1.

Фойдаланувчилар билан ўзаро алоқаларни такомиллаштириш

2.

Статистика маълумотларини тарқатиш соҳасида сиёсатни такомиллаштириш

3.

Статистика маълумотларини етказиб берувчилар бўйича сиёсатни такомиллаштириш

IV. Статистика маълумотларини қайта ишлаш бўйича ахборот-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш

1.

Статистика маълумотларини шакллантириш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича интеграциялашган тизимни яратиш ва такомиллаштириб бориш

2.

Давлат статистика қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва Институтнинг моддий-техника таъминотини яхшилаш ва ахборот-коммуникация технологияларини модернизация қилиш

V. Алоҳида статистика йўналишлари ва методологияларни такомиллаштириш

1.

Рўйхатга олишлар соҳасида статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш

2.

Тармоқлар статистикасини такомиллаштириш

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Бажаришга масъуллар

I. Ташкилий-ҳуқуқий инфратузилмани такомиллаштириш

1.

Статистика қонунчилигини такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда «Расмий статистика тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш:

ваколатли ва мустақил орган сифатида Давлат статистика қўмитаси мақомини мустаҳкамлаш ва раҳбарларининг ваколатларини кенгайтириш;

мамлакатнинг бутун миллий статистика тизимини ташкил этувчи, маълумотларни ишлаб чиқарувчи давлат идораларида статистика бўйича мустақил бўлинмаларни ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг маълумотлари ва бошқа ҳужжатларини статистик мақсадларда фойдаланиш учун олиш ва уларга киришни таъминлаш бўйича маълумот алмашинуви қоидаларини такомиллаштириш;

расмий статистика ишлаб чиқарувчилари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш;

рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш ҳамда фуқаролар ва субъектларнинг уларда иштирок этиши ва сўровномаларга жавоб бериш масъулияти бўйича тартибларни киритиш;

статистик маълумотларни тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартибларини белгилаш.

2020 йил август

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И. Норкулов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Марказий банк (М. Нурмуродов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

2.

Миллий статистика тизимининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш.

Давлат статистика қўмитасининг янгиланган низомини тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

2020 йил сентябрь

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Статистик маълумот ишлаб чиқарувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ишларни такомиллаштириш.

Стратегиянинг йўналишлари бўйича тегишли чора-тадбирларнинг бажарилишига масъул бўлган манфаатдор вазирлик ва идораларнинг малакали мутахассисларидан ташкил топган тармоқ ишчи гуруҳларини тузиш.

2020 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси,

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И. Норкулов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Марказий банк (М. Нурмуродов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Миллий статистика тизимига сифатни бошқаришнинг илғор тизимларини жорий этиш.

Фаолиятга сифатни бошқаришнинг илғор тизимларини жорий этиш, жумладан:

статистика маълумотларини ишлаб чиқишни БМТ ЕИК томонидан тавсия этилган «Статистик маълумотларнинг универсал модели» (GSIM) асосида йўлга қўйиш;

статистика маълумотларини ишлаб чиқиш жараёнларини, бу борада халқаро даражада тавсия этилган намунавий модель (GSBPM) асосида йўлга қўйилишини таъминлаш;

«Статистика идоралари фаолиятини бошқаришнинг универсал модели» (GAMSO) талабларини ўрганиб чиқиш ва статистика тизими амалиётидаги мавжуд тартиботларни мазкур модель талабларига мослаштириш;

ихтисослашган баҳоловчи компаниялар ва халқаро экспертларни жалб этган ҳолда тизимда сифатни бошқариш бўйича (NQAF талаблари асосида) стандартлар, уларга амал қилиш ҳолати ва халқаро андозаларга мослиги юзасидан ўрганишларни ташкил этиш, натижада сифат мезонларини таъминланганлигини ифодаловчи ISO сертификатини қўлга киритиш.



2021 йил июль



2022 йил январь



2022 йил май



2022 йилда

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Статистик инфратузилмани такомиллаштириш

5.

Таснифлагичлар ва бошқа инструментарийларни такомиллаштириш.

1. Халқаро стандартларга мувофиқ таснифлагичларни қайта кўриб чиқиш, Давлат статистика қўмитаси ва бошқа ташкилотлар фаолиятида қўлланилишини таъминлаш;

2. Илғор халқаро тажрибага мувофиқ, этика Кодекси ва статистика соҳасида илғор амалиётлар Кодексини такомиллаштирилган лойиҳаларини, шу жумладан махфийликни ҳимоя қилишни инобатга олиб, уларни асосий маълумот ишлаб чиқарувчилар билан муҳокама қилиш орқали ишлаб чиқиш;

3. Маълумотлар соҳасида кўп тилли глоссарий ва луғатларни яратиш, уларни кенг жамоатчиликка етказилишини таъминлаш;

4. Маълумотларни шакллантириш билан шуғулланувчи ташкилотлар мутахассислари малакасини мунтазам ошириб бориш.

ҳар йили

декабрга қадар


2021 йил

июль



2020 йил

август доимий

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Марказий банк (М. Нурмуродов),

Меҳнат вазирлиги

(Н. Хусанов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Статистик регистрларни халқаро амалиётга мувофиқ такомиллаштириш.

1. Мавжуд корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотлар базасини такомиллаштириш, ундаги кўрсаткичлар сонини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг маълумот базалари билан интеграция қилиш.

2. Илғор ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ҳолда регистрлар маълумотларини фойдаланувчиларга етказишнинг қулай маълумот тақдим этиш механизмларини жорий этиш.

3. Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда бизнес-регистр базасини ишлаб чиқиш ва юритиш учун техник хизмат кўрсатиш тартибларини жорий қилиш.

4. Бизнесни рўйхатга олишни ташкил этиш юзасидан ҳуқуқий асосларни яратиш ва тадбирларни ташкил этиш.

5. Бизнесни рўйхатга олиш тадбирлари якуни бўйича бизнес-регистрларни ишга тушириш.

2021 йил

декабрь



2020-2021 йилларда



2021 йил декабрь



2023-2024 йилларда


2025 йил

июль

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),

Давлат хизматлари агентлиги

(У. Муҳаммадиев),

Марказий банк (М. Нурмуродов),

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Сўровномаларни ишлаб чиқиш жараёнлари ва танланма усулларини такомиллаштириш.

1. Қоғоз ва электрон кўринишдаги саволномалар, юзма-юз интервьюлар ва автоматлаштирилган телефон орқали интервьюларини ўз ичига олган турли шакллар учун саволномалар ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма ва механизмларни ишлаб чиқиш.

2. Статистик регистрларда режалаштирилган янгиланишлар ва ишланмаларни ҳисобга олган ҳолда корхоналар ва уй ҳўжаликлари кузатувлари танланмаларини такомиллаштириш.

2021 йил

сентябрь


ҳар йили

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Меҳнат вазирлиги

(Н. Хусанов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Мавсумий ўзгаришларни инобатга олган ҳолда мослаштирилган, юқори частотали вақтлар қаторлари бўйича маълумотларни ишлаб чиқариш амалиётини такомиллаштириш.

1. Қурилиш ишлари динамикасини дискрет асосида аниқлашда мавсумийлик омилининг статистик ҳисоби бўйича такомиллаштирилган услубий низомни ишлаб чиқиш.

2. Ойлик ва чораклик асосда ишлаб чиқиладиган савдога оид статистик кўрсаткичларни мавсумий силлиқланиши бўйича услубий низомни такомиллаштириш.

3. Ишлаб чиқарилган (кўрсатилган) бозор хизматлари динамикасини дискрет асосида аниқлашда мавсумийлик омилининг статистик ҳисоби бўйича услубий низомни такомиллаштириш.

4. Саноат ишлаб чиқаришнинг физик ҳажм индексини ҳисоблаш бўйича услубий низомни такомиллаштириш.

5. Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида ишлаб чиқариш, ишлар ва хизматлар динамикасини соф чораклар асосида аниқлашда мавсумийлик омилларини ҳисобга олиш бўйича услубий низомни такомиллаштириш.

2020-2021 йилларда

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

9.

Вақт қаторларини таҳлил қилиш, мавсумий тузатиш усуллари ва маълумотларни қайта кўриб чиқиш сиёсатини жорий қилиш.

1. Максимал узоқ вақт кесимида дискрет кўрсаткичларнинг вақт қаторларини яратиш.

2. Барча асосий кўрсаткичлар бўйича субйиллик дискрет маълумотларга мавсумий тузатишлар киритиш усулини жорий қилиш.

3. Мавжуд индекслар ва дефляция усулларини такомиллаштириш.

2021 йил давомида


2022 йилдан бошлаб



2022 йил январь

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Марказий банк (М. Нурмуродов)

10.

ХВФнинг маълумотларни тарқатишнинг илғор тизимларига уланиш.

Ўзбекистон Республикасини ХВЖнинг кенгайтирилган Маълумотларни тарқатишнинг умумий тизимидан (e-GDDS)Маълумотларни тарқатишнинг махсус стандартига (SDDS) ўтиш.

2021-2022 йилларда,

ХВФнинг тартиботларига мувофиқ

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Марказий банк (М. Нурмуродов)

«Тошкент» РФБ

(Б. Усмонов)

III. Маълумотлардан фойдаланувчилар ва маълумот етказиб берувчилар ўртасида самарали муносабатларни йўлга қўйиш

11.

Маълумотлардан фойдаланувчилар билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш.

1. Жамоатчиликни мавжуд статистик маълумотлар тўғрисида хабардор қилиш бўйича фойдаланувчилар билан муносабатларни такомиллаштириш.

2. Давлат статистика қўмитасида аҳолининг статистика бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган видео маҳсулотларни тайёрлаш учун медиа-марказ ташкил этиш.

3. Турли гуруҳ фойдаланувчиларига маълумотларни тақдим этиш бўйича қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

4. Фойдаланувчиларнинг қониқиш даражасини ўрганиш юзасидан сўровлар ўтказиш.

5. Статистика идоралари ва бошқа маълумот ишлаб чиқарувчиларнинг расмий сайтларида фойдаланувчиларга маълумот олиш бўйича қулайликлар яратиш.

2021 йил

март


2022 йил

январь

2021 йил

декабрь
2022 йил

январь

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

12.

Ҳукумат ва статистика органларининг ўзаро ҳамкорликда ишлаш тизимини такомиллаштириш

1. Давлат статистика қўмитаси томонидан доимий равишда Бош вазирнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига тегишли йўналишлар бўйича барча таҳлилий-статистика маълумотларини тезкор тарзда тақдим этиб бориш.

2020 йил августдан
бошлаб

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

2. Бош вазирнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан олинган таҳлилий-статистика маълумотлари асосида тегишли йўналишларда тезкор чоралар кўриш тизимини йўлга қўйиш.

Доимий

Бош вазир ўринбосарлари (А. Раматов, Ж. Қўчқоров, Ў. Барноев, Б. Мусаев, А. Абдухакимов, С. Умурзаков, О. Умаров, А. Султанов)

13.

Маълумотларни тарқатиш амалиётини такомиллаштириш.

1. Маълумотларни тарқатишнинг идоравий сиёсатини, шу жумладан маълумотларни эълон қилиш тақвимларини илғор халқаро тажрибаларга мувофиқлаштириш.

2. Маълумот ишлаб чиқарувчи барча ташкилотларга, уларнинг маълумот базалариинтеграциясини амалга ошириш, шунингдек, очиқ маълумотлар портали орқали эълон қилиш учун статистик маълумотларни тарқатиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

3. Вақт қаторлари бўйича нашрларни кўпайтириш ва Очиқ маълумотлар порталида эълон қилиб бориш;

4. Маълумотларни олишнинг ҳолатини мониторинг қилиш ва доимий равишда такомиллаштириб бориш, веб-портал фаолиятини таъминлаш ва доимий равишда янгилаб бориш.

ҳар йили

январь

2021 йил

январь



доимий


доимий

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Марказий банк (М. Нурмуродов),

Меҳнат вазирлиги

(Н. Хусанов),

Соғлиқни сақлаш вазирли?и

(А. Шадманов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Жаҳон банкининг, «Жаҳон ривожланиш индикаторлари» (World Development Indicators, World Bank) маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш.

1. «Жаҳон ривожланиш индикаторлари» маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги мавжуд бўлмаган индикаторларни халқаро тан олинган ва тавсия этилган услубият асосида шакллантириш.

2. Шаклланган индикаторларни Жаҳон банкининг, «Жаҳон ривожланиш индикаторлари» маълумотлар базасига тўлиқ жойлаштириш ва доимий янгилаб бориш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида (data.gov.uz) акс эттириш.

2021 йил

декабрь

Иқтисодиёт тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норкулов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

БМТ статистика бўлими (UN data) маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш.

1. БМТ статистика бўлимининг маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги мавжуд бўлмаган индикаторларни халқаро тан олинган ва тавсия этилган услубият асосида шакллантириш.

2. Шаклланган индикаторларни БМТ статистика бўлимининг маълумотлар базасига тўлиқ жойлаштириш ва доимий янгилаб бориш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида (data.gov.uz) акс эттириш.

2020 — 2022 йилларда

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

16.

Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат бозорининг асосий кўрсаткичлари (Key indicators of the labour Market, ILO) маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш.

1. Меҳнат бозорининг асосий кўрсаткичлари маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги мавжуд бўлмаган индикаторларни халқаро тан олинган ва тавсия этилган услубият асосида шакллантириш.

2. Шаклланган индикаторларни Меҳнат бозорининг асосий кўрсаткичлари маълумотлар базасига тўлиқ жойлаштириш ва доимий янгилаб бориш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида (data.gov.uz) акс эттириш.

2021 йил

декабрь

Меҳнат вазирлиги

(Н. Хусанов),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Глобал соғлиқни сақлаш обсерваторияси (Global Нealth Observatory data, World Нealth Organization) маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш.

1. Глобал соғлиқни сақлаш обсерваторияси маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги мавжуд бўлмаган индикаторларни халқаро тан олинган ва тавсия этилган услубият асосида шакллантириш.

2. Шаклланган индикаторларни Глобал соғлиқни сақлаш обсерваторияси маълумотлар базасига тўлиқ жойлаштириш ва доимий янгилаб бориш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида (data.gov.uz) акс эттириш.

2021 йил

декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

ФАОнинг Сув таъминоти ва қишлоқ хўжалиги бўйича глобал ахборот тизими. Аквастат (Global information system of water and agriculture. Aquastat, FAO) маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш.

1. Сув таъминоти ва қишлоқ хўжалиги бўйича глобал ахборот тизими маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги мавжуд бўлмаган индикаторларни халқаро тан олинган ва тавсия этилган услубият асосида шакллантириш.

2. Шаклланган индикаторларни Сув таъминоти ва қишлоқ хўжалиги бўйича глобал ахборот тизими маълумотлар базасига тўлиқ жойлаштириш ва доимий янгилаб бориш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотларпорталида (data.gov.uz) акс эттириш.

2021 йил

декабрь

Сув хўжалиги

вазирлиги

(Ш. Хамраев)

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

19.

Халқаро транспорт форумининг Асосий транспорт статистикаси, (Key Transport Statistics, International Transport Forum) маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш.

1. Ўзбекистон Республикасини Халқаро транспорт форумига аъзо бўлишига эришиш.

2.Халқаро транспорт форуми талаблари асосида транспорт статистикаси маълумотларини шакллантириш ва Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида (data.gov.uz) акс эттириш.

2021 2023 йилларда

Транспорт вазирлиги

(Э. Ғаниев),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

ЮНЕСКОнинг Таълим бўйича миллий статистика (National Statistics on Education, UNESCO) маълумот базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш.

1. Таълим бўйича миллий статистика маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги мавжуд бўлмаган индикаторларни халқаро тан олинган ва тавсия этилган услубият асосида шакллантириш.

2. Шаклланган индикаторларни «Таълим бўйича миллий статистика маълумотлар базаси»га тўлиқ жойлаштириш ва доимий янгилаб бориш, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида (data.gov.uz) акс эттириш.

2021 йил

декабрь

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Мактабгача таълим вазирлиги

(А. Шин),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Маълумотларни етказиб берувчилар билан ишлаш амалиётини такомиллаштириш.

1. Респондентлар бўйича сиёсатни аниқлаш ва амалга ошириш.

2. Кузатувлар ўтказиш вақтида респондентларга ҳисобот юкламасини ўлчаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

3. Респондентларга ҳисобот юкламасини қисқартириш бўйича мақсадли кўрсаткичларни белгилаш ва бажарилишини назорат қилиш.

4. Респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш ва тегишли ахборотларни тарқатиш.

5. Колл-центрлардан фойдаланган ҳолда сўров ўтказиш услубиятини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.

2021 йил март
2021 йил

июнь
2021 йил

июль доимий


2022 йил

январь

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Марказий банк (М. Нурмуродов),

Меҳнат вазирлиги

(Н. Хусанов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

22.

Респондентлар учун қулайлик яратиш мақсадида илғор ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда статистик ҳисоботларни топшириш тизимини такомиллаштириш.

1. Статистик ҳисоботларни қабул қилишнинг веб-технологияга асосланган замонавий ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2. Барча турдаги статистик ҳисоботларни онлайн тарзда қабул қилишни йўлга қўйиш.

3. Маълумотларни йиғиш ва киритиш учун мобил иловаларни ишлаб чиқиш ва автоматлаштирилган шахсий интервью воситаларини жорий қилиш.

2020 йил декабрь


2021йил

декабрь

2021 — 2023 йилларда
алоҳида график асосида

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Маълумотларни қайта ишлаш бўйича ахборот-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш

23.

Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталини (data.gov.uz) янги кўринишини ишлаб чиқиш.

1. Қуйидаги функцияларни ўз ичига олган Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz) янги кўринишини ишлаб чиқиш:

маълумотлар билан ишлашда фойдаланувчиларга, жумладан кўриш имконияти чекланган шахслар учун қулайликлар яратиш;

cтандартлаштирилган шаклда маълумотларни юритиш, интерактив харитада объектнинг географик жойлашув маълумотларини олиш функциясини киритиш;

маълумотларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида жойлаштириш;

ҳар бир маълумотга алоҳида такрорланмас ID бириктириш ҳамда тегишли маълумотларни жойлаштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва излашни унинг ёрдамида амалга ошириш;

муддатида жойлаштирилмаган маълумотлар бўйича вазирлик ва идораларнинг шахсий кабинетига хабар жўнатиш имкониятларини яратиш.

2. Очиқ маълумотлар порталида маълумотларни онлайн тарзда янгил?б боришни йўлга қўйиш мақсадида давлат органларининг идоравий ахборот тизимлари ва ресурсларини портал билан интеграция қилиш.

3. Давлат органларининг расмий сайтларида очиқ маълумотлар саҳифасини очиш ҳамда ушбу саҳифани Давлат статистика қўмитаси томонидан шакллантириладиган ягона кўриниш (стандарт)га келтириш.

2021 йил

март














2021 йил

июль



2020 йил

октябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

24.

Open Data Watch халқаро ташкилотининг «Open Data Inventory ODIN» рейтингида Ўзбекистон Республикаси позициясини яхшилаш.

1. «Open Data Inventory ODIN» рейтингида мавжуд бўлмаган индикаторларни халқаро тавсиялар асосида шакллантириш ва қўмитанинг расмий сайти (stat.uz) ҳамда Очиқ маълумотлар порталида (data.gov.uz) тўлиқ жойлаштириш, доимий равишда янгилаб бориш.

2. 2020-2021 йилларда «Open Data Inventory ODIN» рейтингида ЎзбекистонРеспубликасининг кўрсаткичини 45 баллга етказиш (мазкур рейтингда 100 таликка кириш).

2020-2021 йиллар
мобайнида




2021 йил давомида

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

25.

Статистик маълумотларнинг электрон архив базасини юритишни йўлга қўйиш.

Қоғоз кўринишдан воз кечмаган ҳолда статистика маълумотларининг электрон архив базасини босқичма-босқич йўлга қўйиш.

2020 — 2025 йиллар давомида

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), «Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов)

26.

Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини автоматлаштириш.

1. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари ва натижалари бўйича жамоатчиликни хабардор қилиб бориш мақсадида махсус расмий веб-сайтни ишлаб чиқиш.

2. Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш бўйича ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

2020 йил

август


2021 йил

апрель

Давлат статистика қўмитаси(Б. Бегалов),

Давлат персоналлаштириш маркази (Н. Тураходжаев)

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

27.

Статистик маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ва тақдим этиш бўйича ахборот тизимларини такомиллаштириш.

1. Давлат статистика қўмитаси расмий веб-сайтининг янги кўринишини ишлаб чиқиш.

2. Катта ҳажмдаги статистик маълумотларни қайта ишлаш жараёнларига Oracle, MSSQL Server маълумотлар базасини бошқаришнинг замонавий тизимларини жорий этиш.

2020 йил

декабрь

2021 йил

декабрь

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

28.

Танланма статистик кузатувларни ўтказиш жараёнларига инновацион технологияларни жорий этиш.

1. Уй ҳўжаликлари танланма кузатувлари учун респондентларни танлаб олиш бўйича махсус дастурий таъминотни ишлаб чиқиш.

2. Саноат, хизмат кўрсатиш, савдо,транспорт, деҳқон хўжалиги ва бозор нархи кузатувларига электрон қурилмалар (планшет тизими)ни жорий этиш.

2020 йил

август

2020 йил

декабрь

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

29.

Ахборот-коммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш.

1. Маънан эскирган компьютер, сервер ва бошқа қурилмаларини босқичма-босқич, график асосида янгилаб бориш.

2. Видеоконференцалоқа ва IP телефония тизимларини жорий этиш.

3. Давлат статистика қўмитасининг барча ҳудудий бўлинмаларини юқори тезликда маълумот алмашиш имконини берувчи оптик толали тармоққа уланишини таъминлаш.

2020 — 2025 йилларда алоҳида график асосида

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

(А. Ортиқов)

30.

Маълумотларнинг ягона базасини яратиш мақсадида кўрсаткичларни кодлаштириш тизимини яратиш.

1. Маълумотларнинг ягона базасини яратиш мақсадида кўрсаткичларни SDMX платформаси асосида кодлаштириш тизимини яратиш.

2. Маълумотларни SDMX платформаси асосида кодлаштириш.

2020-2021 йилларда

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

V. Алоҳида статистик йўналишлар, тармоқ ва ҳудудлар статистикасини такомиллаштириш

5.1 Рўйхатга олишлар соҳасида статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш

31.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирларига пухта тайёргарлик кўриб бориш.

1. «Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, аҳолини рўйхатга олиш тадбирларининг дастлабки харажатлари сметасини тайёрлаш:

синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш бўйича;

асосий аҳолини рўйхатга олиш бўйича.

3. Аҳолини рўйхатга олиш саволномаси шакллари ва уларни тўлдириш тартибини ишлаб чиқиш.

4. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари иштирокчилари учун аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича қўлланма, ташкилий-услубий материалларни ишлаб чиқиш.

5. Аҳолини рўйхатга олиш тадбири юзасидан аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот олиб бориш.

6. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимларни ўқитиш ишларини ташкиллаштириш, жумладан:

синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш бўйича;

асосий аҳолини рўйхатга олиш бўйича.

7. Аҳолини рўйхатга олиш ишларини ўтказиш учун зарур инфратузилмани, жумладан аҳолини рўйхатга олиш участкалари, инструкторлик участкалари, бирламчи маълумотларни киритиш ва қайта ишлаш марказлари учун зарур бино ва иншоотлар, шунингдек, транспорт, алоқа ва бошқа моддий воситалар билан таъминлаш чораларини кўриш.

8. Республикамизда мавжуд барча туман ва шаҳарларнинг хариталари ҳамда хонадонлар, маҳалла, қишлоқ ва овулларнинг схематик хариталарини тайёрлаш ва Давлат статистика қўмитасига тақдим этиш.

2020 йил сентябрь




2020 йил ноябрь

2021 йил июль
2020 йил декабрь

2021 йил ноябрь



доимий




2021 йил август
октябрь

2022 йил август — октябрь


2020 — 2022 йилларда





2020 — 2022 йилларда

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

Молия вазирлиги, (Ш. Шарахметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Э. Мухитдинов), Давергеодезкадастр қўмитаси

(Ш. Ҳабибуллаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(С. Бузрукханов),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Хаджаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари





Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



Давергеодезкадастр қўмитаси

(Ш. Ҳабибуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.2 Миллий ҳисобларни такомиллаштириш

32.

Миллий ҳисоблар тизими-2008ни амалиётга тўлиқ жорий этиш.

1. Миллий ҳисоблар тизими, давлат молияси статистикаси ва тўлов баланси ўртасидаги мувофиқликка эришиш.

2. ЯИМни дискрет чораклар асосида ҳисоблаш тажрибасини жорий этиш орқали чораклик миллий ҳисобларни такомиллаштириш.

3. Корхоналар харажатлари таркибини кузатиш натижалари асосида харажатлар-ишлаб чиқариш коэффициентларини янгилаш йўли билан Ресурслар ва фойдаланиш жадвалларини тузиш тажрибасини такомиллаштириш.

4. Статистик кўрсаткичлар ҳисоб-китобларига халқаро классификациялар ва МҲТ-2008 нинг янги қоидаларини жорий этиб бориш.

2021 йил

апрель

2021 йил

декабрь

2021 йил

декабрь



2020 — 2023 йиллар мобайнида

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Марказий банк (М. Нурмуродов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

33.

Ялпи ички маҳсулотнинг таркибий қисмларини баҳолаш амалиётини такомиллаштириш.

1. Миллий ҳисоблар тизими соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқ ялпи ички маҳсулотнинг ҳажми, таркиби ва динамикасига таъсир қилувчи кўрсаткичларни ҳисоблаш бўйича услубий қўлланмаларни жорий этиш.

2. Кузатилмайдиган иқтисодиётнибаҳолаш учун Ресурслар ва фойдаланиш жадваллари тизимидан фойдаланиш.

3. ЯИМнинг таркибий қисмларини баҳолашни такомиллаштириш орқали унинг тўлиқ қамровини таъминлаш.

4. Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётнинг ривожланишини баҳоловчи статистик кўрсаткичлар тизимини илғор тажрибаларга мувофиқ ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2021 йил декабрь




2022 йилдан бошлаб


2020 — 2024 йиллар мобайнида

2020-2021 йилларда

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Марказий банк (М. Нурмуродов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

34.

Халқаро таққослаш дастурида иштирок этиш.

1. «Халқаро таққослаш дастури-2020»да Ўзбекистон Республикаси иштирокини таъминлаш.

2. «Халқаро таққослаш дастури» доирасида «Инвестицион товарлар» бўйича нарх маълумотларини шакллантиришда Қурилиш вазирлиги маълумотларини ҳисобга олиш.

3. Халқаро таққослашлар дастурининг доимий глобал раундларида иштирок этиб бориш ва натижалари асосида харажатлар усулидаги ЯИМ ҳисоб-китобларини ХТД талабларидан келиб чиқиб такомиллаштириш.

2020-2021 йилларда


2021 йил давомида




ХТД графигига мувофиқ

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)

5.3. Кузатилмайдиган иқтисодиёт бўйича статистикани такомиллаштириш

35.

Яширин сектор бўйича кенг қамровли статистик маълумотларни ишлаб чиқишни йўлга қўйиш.

Халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибаларга мувофиқ, яширин иқтисодиётни статистик баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш асосида тармоқлар статистикаси кўрсаткичлари ва ЯИМ ҳисоб-китобларини такомиллаштириш.

2020-2021 йиллар

Давлат статистика қўмитаси(Б. Бегалов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И. Норкулов),

Меҳнат вазирлиги

(Н. Хусанов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.4 Нархлар статистикасини такомиллаштириш

36.

Истеъмол нархлари статистикасини такомиллаштириш.

1. Халқаро стандартларга мувофиқ истеъмол нархлари индексини ҳисоблаш услубиятини такомиллаштириш.

2. Истеъмол нархлари индекси кузатуви ўтказиладиган савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари танловини Корхона ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотлари асосида амалга оширишни жорий қилиш.

3. Истеъмол нархлари индекси кузатувларини «Мақсадлар бўйича шахсий истеъмол таснифлагичи-2018» асосида ташкил этилишини таъминлаш.

4. Истеъмол нархлари индекси маълумотларини шакллантиришда онлайн касса тизимларига босқичма-босқич интеграциялаш.

5. Истеъмол нархлари индекси кузатувлари ва вазнлари ҳисоблаш жараёни шаффофлигини таъминлаш.

2020 йил декабрь


2020 йил

декабрь



2021 йил январь



2020 — 2024 йилларда


доимий

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Марказий банк (М. Нурмуродов),

Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

37.

Ишлаб чиқарувчилар нархлари статистикасини такомиллаштириш.

1. Ишлаб чиқарувчилар нархлари индексларини ҳисоблаш бўйича услубий низомни такомиллаштириш.

2. Экспорт ва импорт товарлар нархлари индекслари маълумотларини кенгайтириш ва ҳисоблаш амалиётини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш.

3. Уй-жой бозорида нархлар индексларини ҳисоблаш услубиятини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш.

4. Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар нархлари индексларини шакллантириш бўйича услубий низом ишлаб чиқиш.

2020-2021 йилларда

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Давергеодезкадастр қўмитаси

(Х. Турахужаев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.5 Уй ҳўжаликлари кузатувларини такомиллаштириш

38.

Уй хўжаликлари танлама кузатувларини такомиллаштириш.

1. Халқаро экспертлар иштирокида уй хўжаликлари танлама кузатувларини ташкил этиш услубиятини такомиллаштириш,кузатув саволномаларини халқаро стандартларга мослаштириш.

2. Аҳоли турмуш даражаси маълумотлари сифатини ҳамда турли тоифадаги аҳоли қатлами қамровини таъминлаш мақсадида уй хўжаликлари кузатувлари танланмаси ҳажмини босқичма-босқич ошириб бориш.

3. Кузатувларнинг янги шаклларини жорий этиш (автоматлаштирилган шахсий сўров технологиялари), кузатув маълумотларини таҳлил қилиш учун замонавий дастурий таъминотни жорий қилиш.

2021 йил



2021 — 2023 йиллар мобайнида



2021 — 2023 йиллар мобайнида

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (А. Ортиков)

39.

Аҳолининг умумий даромадларини ҳисоблаш услубиятини такомиллаштириш.

Халқаро тавсиялар ва илғор хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда Ўзбекистон Республикасида аҳолининг умумий даромадларини ҳисоблаш услубиятини такомиллаштириш ва амалиётга жорий қилиш.

2020-2021 йилларда

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (А. Ортиков)

5.6 Ташқи сектор ва савдо статистикасини такомиллаштириш

40.

Ўзбекистон Республикаси товарлар ташқи савдоси бўйича статистик кўрсаткичларни шакллантиришда, ТИФ ТН билан биргаликда, БМТнинг Халқаро стандартлашган савдо таснифлагичини (ХССТ-2008) амалиётга жорий қилиш.

БМТнинг савдо ва ривожланиш конференцияси (ЮНКТАД) доирасида ишлаб чиқилган Халқаро стандартлашган савдо таснифлагичи (МСТК-2008) асосида,шунингдек, экспорт-импорт таркибини таҳлил қилишда, тегишли статистик маълумотлар шакллантириб, фойдаланувчиларга тақдим этиб бориш.

Доимий

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

41.

Ташқи савдо бўйича йирик маълумотлар базаларини қайта ишлаш жараёнларига замонавий дастурий таъминотларни жорий қилиш.

1. Ташқи савдо статистикаси маълумотлар базасини шакллантириш ва таҳлил этишнинг мавжуд муаммоларини инвентаризация қилиш.

2. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва мавжуд махсус дастурий таъминотни самарадорлигини ошириш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш.

3. Махсус дастурий таъминотни техник топшириқ асосида такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш.

2020 йил август



2020 йил сентябрь



2020 йил декабрь

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

42.

«Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими» (ТСОЯЭАТ)га уланиш орқали хизматлар экспорти ва импорти бўйича маълумотлар сифатини ошириш.

1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси ўртасида маълумотлар алмашинуви, интеграциялаш бўйича битим тузиш.

2. Тузилган битим асосида техник йўриқнома ишлаб чиқиш ва Давлат статистика қўмитасини ТСОЯЭАТга уланишини амалга ошириш.

2020 йил август — октябрь ойлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов),

Марказий банк (М. Нурмуродов)

43.

Республика экспорт — импортида туризм ҳажмини тўлиқ ҳисобга олинишини ва туризм статистикаси кўрсаткичларини сифатини таъминлаш учун зарур бўлган маълумотларни йиғиш тизимини такомиллаштириш.

1. Бир ой давомида ҳар бир кирувчи (норезидент) ва чиқувчи (резидент) фуқароларнинг сафарлар сони ҳақидаги маълумотларни шакллантириш алгоритмини ишлаб чиқиш.

2. Ишлаб чиқилган алгоритм асосида ДХХ Чегара қўшинлари томонидан кирувчи (норезидент) ва чиқувчи (резидент) фуқаролар ҳақидаги ойлик статистик маълумотларни шакллантириш, ўрнатилган тартибда Давлат статистика қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига мунтазам тақдим этиб боришни йўлга қўйиш.

2020 йил ноябрь



2021 йилдан бошлаб доимий

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов), ДХХ Чегара қўшинлари (Лавозим бўйича), Давлат персоналлаштириш маркази (Н. Тўрахўжаев)

44.

Қурилиш хизматлари импорти таркибида товарлар ҳажми ва хизмат муддатини аниқ баҳолашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.

1. Халқаро тажриба ва тавсияларни ўрганган ҳолда қурилиш хизматлари импорти таркибида товарлар ҳажми ва хизмат муддатини аниқ баҳолашга қаратилган статистик ҳисоботларни такомиллаштириш.

2. Ташқи савдо кўрсаткичларни шакллантириш бўйича тасдиқланган статистик ҳисоботларга мувофиқ маълумотларни шакллантириш.

2020 йил август




2021 йилдан

бошлаб

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

45.

Ташқи сектор бўйича статистикани такомиллаштириш, амалиётга илғор тажрибаларни жорий этиш.

Ташқи сектор бўйича статистикани такомиллаштириш юзасидан қуйидагиларни амалга оширишга қаратилган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш:

ташқи сектор статистикаси тўғрисида давлат органлари мансабдор шахсларининг саводхонлиги ва кенг жамоатчиликнинг хабардорлик даражасини ошириш;

ташқи қарз бўйича индикаторларни такомиллаштириш;

фойдаланувчилар кесимида молиявий воситачилик бўйича билвосита ўлчанадиган хизматларни баҳолаш ва тақсимлаш учун ахборот базасини такомиллаштириш;

ТБҚ-6 асосида ташқи сектор бўйича2 010 йилдан бошлаб хронологик статистикани (динамик қаторлар) ишлаб чиқиш;

ХВФнинг портфел инвестициялари ва тўғридан-тўғри инвестицияларни мувофиқлаштирилган тарзда кўриб чиқишда иштирок этишни қўллаб-қувватлаш;

ташқи сектор статистикаси соҳасида маълумотларни тўплаш ва тузиш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш;

ташқи сектор статистикаси бўйича маълумотлар қамровини, даврийлиги ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш.

2021 йил январь

Марказий банк (М. Нурмуродов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.7 Энергетика соҳасида статистикани такомиллаштириш

46.

БМТ ва Халқаро энергетика ташкилотлари стандартлари асосида энергетика статистикаси бўйича мавжуд методологияни такомиллаштириш.

1. Энергетика статистикаси бўйича мавжуд услубиятни такомиллаштириш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифларини йиғиш.

2. Олинган таклифлар ҳамда халқаро тавсия ва қўлланмалар асосида энергетика статистикаси бўйича мавжуд услубиятни такомиллаштириш.

2020 йил декабрь



2021 йил ноябрь

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Энергетика вазирлиги (А. Султанов)

47.

Энергия самарадорлиги ва энергия сарфи бўйича маълумотлар сифатини ошириш.

1. Энергия самарадорлиги ва энергия сарфи бўйича статистик кўрсаткичларни такомиллаштириш бўйича вазирлик ва идораларнинг таклифларини йиғиш.

2. Уй хўжалиги кузатувлари саволномасига энергия самарадорлиги ва энергия сарфи бўйича саволларни киритиш.

3. Уй хўжалиги кузатувлари асосида шаклланган маълумотларни умумлаштириш ва жамланма маълумотларга қўшиш орқали энергия самарадорлиги ва энергия сарфи бўйича маълумотлар сифатини ошириш ва натижаларни эълон қилиб боришни йўлга қўйиш.

2020 йил сентябрь


2020 йил октябрь



2021 йилдан бошлаб

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Энергетика вазирлиги (А. Султанов),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

(Б. Абдиназаров)

48.

Юқори сифатли энергия балансини шакллантириш чораларини кўриш.

1. Республика энергия баланси кўрсаткичларини шакллантиришда Халқаро энергетика ва статистика ташкилотларининг кўрсаткичларни ўрганиш, етишмаётган кўрсаткичларни аниқлаш.

2. Аниқланган кўрсаткичларни шакллантириш мақсадида статистик ҳисоботларга тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш.

3. Халқаро стандартларга мувофиқ энергия балансини ишлаб чиқиш.

2020 йил сентябрь



2020 йил октябрь



2021 йил июль

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Энергетика вазирлиги (А. Султанов),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

(Б. Абдиназаров)

49.

Энергетика статистикаси бўйича мавжуд бўлмаган кўрсаткичларни аниқлаш ва БМТ стандартлари асосида шакллантиришни йўлга қўйиш.

1. Энергетика статистикаси кўрсаткичлари истеъмолчиларининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, республика энергетика статистикаси кўрсаткичларини инвентаризациядан ўтказиш.

2. Инвентаризация натижаларига кўра республикада шакллантириш имкони мавжуд, лекин шакллантирилмаган кўрсаткичлар рўйхатини тузиш ва уларни шакллантириш.

2020 йил июль — декабрь




2021 йил декабрь

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Энергетика вазирлиги (А. Султанов),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

(Б. Абдиназаров)

5.8. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида статистикани такомиллаштириш

50.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича статистик кўрсаткичларни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш.

1. Экологик кўрсаткичларни инвентаризация қилиш бўйича идоралараро Ишчи гуруҳини ташкил этиш.

2. Идоралараро Ишчи гуруҳи билан биргаликда, Республикада шакллантирилаётган мавжуд экологик кўрсаткичларга аниқлик киритиш.

3. Атроф-муҳит ҳолатини баҳолаш ҳамда экологик кўрсаткичларни шакллантириш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш.

4. Масъул вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича экологик кўрсаткичлар рўйхатини шакллантириш.

2020 йил декабрь


2020-2021 йилларда



2020-2021 йилларда


2021 йил декабрь

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Ш. Абдуразаков),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов),

Давергеодезкадастр қўмитаси(Х. Турахужаев), Ўзгидромет

(Б. Нишонов),

Энергетика вазирлиги (А. Султанов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),

Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси

(Н. Бакиров), Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси

(Б. Исламов),

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Салиев), Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

51.

«Экологик-иқтисодий ҳисоб тизими 2012» стандартини жорий қилишни босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан тайёргарлик ишларини ташкил этиш.

1. Экологик иқтисодий ҳисобни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича идоралараро Ишчи гуруҳни ташкил этиш.

2. Экологик иқтисодий ҳисоб тизими соҳасида халқаро тажрибаларни ўрганиш.

3. Экологик иқтисодий ҳисобларни ишлаб чиқиш учун кўрсаткичларни инвентаризациядан ўтказиш ва натижалари бўйича ушбу кўрсаткичларни шакллантиришда масъул вазирлик ва идораларни белгилаш.

2020 йил декабрь


2020-2021 йиллар


2021 йил

ноябрь

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

(Ш. Абдуразаков),

Иқтисодиёт тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Давергеодезкадастр қўмитаси (Х. Турахужаев),

Ўзгидромет (Б. Нишонов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев),

Энергетика вазирлиги (А. Султанов), Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси (Н. Бакиров),

Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси (Б. Исламов),

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Салиев)

5.9. Корхоналар статистикасини такомиллаштириш

52.

Корхоналар статистикаси бўйича ишончли ва тўлақонли маълумотларни шакллантириш мақсадида танланма кузатувларни ўтказиш методологиясини такомиллаштириш.

1. Корхоналар танланма кузатувларини ўтказиш бўйича Хитой, Дания, Нидерландия, Швеция ва Швейцария каби хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш.

2. Корхоналар танланма кузатувларини ўтказиш методологиясини такомиллаштириш ва қўмитанинг махсус эксперт кенгашига киритиш.

3. Тасдиқланган методология асосида корхоналар танланма кузатувларини ўтказиш.

4. Танланма кузатувга тушган субъектларга ҳар чоракда солиқ тўловчилар базаси орқали электрон хабарнома жўнатишни йўлга қўйиш.

2020 йил июль-август


2020 йил август




2021 йилдан бошлаб


2021 йилдан бошлаб

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев)

53.

Тадбиркорлик статистикасини такомиллаштириш.

1. Асосий фаолият ва корхона турларини (микрофирма, кичик ва йирик) аниқлаштириш ва тегишли хабарнома юбориш жараёнларини автоматлаштириш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш.

2. Тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда хабарномаларни тақдим этишни автоматлаштириш механизмини ишлаб чиқиш.

3. Автоматлаштирилган тизим асосида хабарномаларни ўз вақтида субъектларгатақдим этилишинийўлга қўйиш.

2020 йил июль — ноябрь



2020 йил декабрь



2021 йил январь

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев)

Давлат хизматлари агентлиги

(У. Муҳаммадиев)

5.10. Давлат молияси статистикасини такомиллаштириш

54.

Давлат молияси статистикасини халқаро стандартларга мослаштириш, амалиётга илғор тажрибаларни жорий этиш.

Давлат молияси статистикасини такомиллаштириш юзасидан қуйидагиларни амалга ошириш:

фискал ҳисоботларнинг институционал қамровини кенгайтириш, ХВЖнинг Давлат молияси статистикаси бўйича қўлланма (ДМСҚ-2014) стандартларига мувофиқ, давлат бошқаруви тизимининг бир қисми сифатида таснифлаш керак бўлган давлат бюджети статистикасини, шу жумладан бюджетдан ташқари маблағлар, бюджет ташкилотлари ва бошқа институционал бирликларнинг бюджетдан ташқари ҳисоблари бўйича статистик маълумотларни тўплаш ва тарқатиш;

давлат операцияларини тўғри таснифлаш ва баланс маълумотларини тақдим этишни ҳисобга олган ҳолда ХВЖнинг ДМСҚ-2014 стандартларини жорий этиб бориш;

молиявий статистиканинг тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш учун давлат корхоналари тўғрисидаги маълумотлар базасини янгилаб бориш ва уларни доимий равишда тармоқлар бўйича тақсимлаш;

жамланма фискал маълумотларнинг бюджет ижроси ва давлат молия статистикаси ҳисоботлари ўртасидаги мувофиқлигига эришиш, молиявий ҳисоботларда асосий агрегатларни солиштириб бориш ҳисобига фискал ҳисоботларда статистик маълумотлар яхлитлигини таъминлаш ҳамдааҳоли саводхонлигини ошириш.

2020 — 2025 йиллар мобайнида

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Марказий банк (М. Нурмуродов),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.11. Молия сектори статистикасини такомиллаштириш

55.

Молия сектори статистикаси қамровини халқаро тажрибага мувофиқ кенгайтириш.

1. «Бошқа молиявий ташкилотлар шарҳи» шакллантириш учун суғурта, лизинг ва бошқа банк фаолияти билан шуғулланмайдиган молиявий ташкилотлар томонидан Марказий банкка тегишли статистик ҳисобот тақдим этилишини назарда тутувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2. «Молия сектори шарҳи» ва «Бошқа молиявий ташкилотлар шарҳи»ни шакллантириш ва эълон қилиб боришни йўлга қўйиш.

2020 йил сентябрь






2021 йил январь

Марказий банк (М. Нурмуродов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.12. Демографик статистикани такомиллаштириш

56.

Халқаро ташкилотлар тавсиялари ва илғор хорижий тажрибалар асосида демографик статистикани такомиллаштириш.

1. «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий-ҳудудий тузилмаларни (объектларни) белгилаш тизими» идоравий статистик таснифлагичини такомиллаштириш.

2. Туғилганлик, ўлганлик, никоҳ тузганлик ва никоҳдан ажралганликҳақидаги далолатнома ёзувларини, шунингдек, келганлик ва кетганлик тўғрисидаги статистик ҳисобга олиш талонларини ягона манзил маълумотлари билан биргаликда тўлиқ электрон шаклда қабул қилиш тизимига ўтиш.

3. Асосий демографик кўрсаткичларни шакллантириш бўйича услубиятни, даврий ҳисоботларни ва нашр учун йиғма статистик маълумотларни такомиллаштириш.

2021 йил март



2021 йил июнь




2021 йил октябрь

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ички ишлар вазирлиги

(Ш. Собиров),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Давлат персоналлаштириш маркази (Н. Тураходжаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ж. Махсумов),

Манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.13. Таълим статистикасини такомиллаштириш

57.

Илғор хорижий тажрибалар асосида таълим статистикасини такомиллаштириш.

1. «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, таълим статистикаси методологиясини такомиллаштириш, халқаро тан олинган стандартлар асосида таълим соҳасидаги статистик маълумотлар доирасини кенгайтириш.

2. Таълим соҳасида статистикани такомиллаштириш бўйича идоралараро доимий фаолият юритуви ишчи гуруҳини тузиш.

«Таълим тўғрисида»ги янги таҳрирдаги Қонун қабул қилингач


2020 йил

сентябрь

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги

(И. Маджидов),

Халқ таълими вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин)

5.14. Соғлиқни сақлаш соҳасидагистатистикани такомиллаштириш

58.

Соғлиқни сақлаш соҳасидагистатистикани халқаро андозаларга мувофиқлаштириш.

1. Соғлиқни сақлаш статистикаси ва маълумотларни тарқатиш амалиётини халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш.

2. Давлат статистика қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бажариладиган ишларнинг такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида, маълумотлар шаклланиш тизимини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.

3. Халқаро касалликлар таснифлагичининг (ХКТ) сўнгги таҳририга мувофиқ касалликлар статистикаси электрон базасини ишлаб чиқиш ва уни Давлат статистика қўмитаси билан интеграция қилиш.

2021 йил июль


2021 йил август




2021 йил декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Шадманов),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков)

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.15. Ижтимоий соҳа статистикасини такомиллаштириш

59.

Ижтимоий соҳа статистикасини такомиллаштириш.

Қуйидаги масалаларни назарда тутувчи тадбирларни амалга ошириш:

турмуш даражаси, таълим, атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий масалалар бўйича қўшимча маълумотларни тўплаш учун уй хўжаликлари кузатувлари дастурини такомиллаштириш;

ошкора ва ишончли маълумотларни олиш мақсадида танланма ва унинг услубиятини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш;

кузатувларни ўтказиш жараёнларига илғор ахборот-коммуникация технологияларини, шунингдек, маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва тақдим этиш жараёнларига замонавий дастурларни (STATA, SPSS) киритиш;

истеъмол харажатларини шакллантириш учун янги «Мақсадлар бўйича шахсий истеъмол классификацияси-2018»ни жорий этиш.

2020-2021 йилларда

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (А. Ортиков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.16. Илм-фан ва инновациялар соҳасида статистикани такомиллаштириш

60.

Илм-фан ва инновациялар соҳасида статистикани такомиллаштириш.

Илм-фан ва инновациялар соҳасидаги статистик методологияларни ишлаб чиқиш ҳамда илм-фан ва инновациялар соҳасидаги статистикани тайёрлаш жараёнларига Осло Йўриқномаси 2018 ва Фраскати Йўриқномаси 2015 каби халқаро тан олинган стандартларни жорий этиш.

2021 йил март

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов),

Фанлар Академияси (Б. Юлдашев),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.17. Гендер статистикасини такомиллаштириш

61.

Гендер статистикасини такомиллаштириш.

1. Халқаро экспертлар иштирокида гендер статистикаси бўйича мавжуд кўрсаткичлар ва уларни шакллантириш услубиятларини инвентаризациядан ўтказиш.

2. Инвентаризация натижалари бўйича гендер статистикасига оид қўшимча кўрсаткичлар рўйхатини тузиш.

3. БМТ Статистика бўлими томонидан ишлаб чиқилган «Гендер статистикасининг минимал базавий тўплами»ни амалиётга тўлиқ жорий этиш бўйича қўшимча кузатувлар ўтказишни йўлга қўйиш.

4. Тегишли вазирлик ва идоралардан йиғилган идоравий маълумотлар ҳамда кузатув натижалари асосида шаклланган кўрсаткичларни сайтга (gender. stat.uz) жойлаштириш ва мунтазам равишда янгилаб бориш.

2020 йил

октябрь декабрь


2020 йил декабрь


2020-2021 йилларда



доимий

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(Г. Маруфова),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.18. Меҳнат статистикасини такомиллаштириш

62.

Таълим статистикаси бўйича халқаро стандарт классификацияни жорий қилиш.

Халқаро тавсияларга асосан энг сўнгги «Таълим бўйича халқаро стандарт классификацияси — 2011» ни амалиётга татбиқ қилиш.

2021 йил сентябрь

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

63.

Меҳнат бозорига оид статистикани такомиллаштириш.

1. Ишсизлик ва меҳнат бозорининг бошқа муҳим кўрсаткичларини аниқ белгилашда ХМТ стандартларига риоя қилган ҳолда энг сўнгги «Машғулотларнинг халқаро стандарт классификацияси — 2008» ни амалиётга татбиқ қилиш орқали меҳнат статистикаси услубиятини такомиллаштириш.

2. Халқаро меҳнат ташкилотининг тавсияларига мувофиқ, иқтисодий фаолият турлари (ИФУТ-2) бўйича норасмий секторни қўшган ҳолда, бандлик ва ишсизлик, ишланган вақт кўрсаткичлари бўйича статистик ахборот манбаларини яратиш мақсадида, «Ишчи кучи кузатувлари» саволномаси ва танлаш услубиятини такомиллаштириш.

3. «Ишчи кучи кузатувлари»ни қоғоз шаклидан воз кечган ҳолда замонавий ахборот коммуникация-технологиялари (планшетлар) асосидаэлектрон шаклда ташкил этишни амалиётга жорий этиш.

4. Иқтисодий фаолият турлари, жинси, таълим даражаси, ёши, миграция мамлакати бўйича аҳолининг меҳнат миграцияси статистикаси услубиятини такомиллаштириш.

2021 йил декабрь

Меҳнат вазирлиги (Н. Хусанов),

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

64.

Бўш иш ўринлари кузатувларини такомиллаштириш.

Бўш иш ўринлари кузатувини халқаро тавсиялар асосида ўтказилишини таъминлаш учун мавжуд статистик инструментарийни такомиллаштириш.

2021 йил июль

Меҳнат вазирлиги (Н. Хусанов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

65.

Ишчи кучи кузатувларини такомиллаштириш.

Халқаро стандартларга мувофиқ, ишчи кучига харажатлар таркиби бўйича статистик кузатувни амалиётига жорий этиш.

2021 йил март

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Меҳнат вазирлиги (Н. Хусанов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

66.

Меҳнат статистикаси бўйича идоралараро электрон маълумот алмашинувини йўлга қўйиш.

Иш ҳақи ва меҳнат бўйича кўрсаткичларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида, маълумотлар базаларини интеграция қилиш орқали идоралараро электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2021 йил декабрь

Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ж. Махсумов), Меҳнат вазирлиги (Н. Хусанов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.19. Туризм статистикасини такомиллаштириш

67.

Туризм статистикасини такомиллаштириш.

1. Халқаро стандартларга мувофиқ, (Туризм статистикаси бўйича халқаро тавсиялар — 2008) туризм статистикаси методологияларини такомиллаштириш.

2. Туризм бўйича физик ҳажми индексини ҳисоблаш юзасидан мавжуд статистик инструментарийни такомиллаштириш.

2021 йил апрель



2021 йил декабрь

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

(А. Абдухакимов),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.20. Транспорт статистикасини такомиллаштириш

68.

Транспорт статистикасини такомиллаштириш.

Халқаро стандартлар ва илғор амалиётларга мувофиқ, транспорт статистикаси соҳасидаги таснифлагичлар ва методологияларни такомиллаштириш.

2020-2021 йил

йилларда

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

69.

Кўрсаткичларни шакллантиришда «Транспорт статистикаси учун товарларнинг стандарт таснифи»га риоя этиш.

Транспорт статистикаси бўйича кўрсаткичларни БМТнинг «Транспорт статистикаси учун товарларнинг стандарт таснифи (NST-2007)» услубиятига мувофиқлаштириш.

2021 йилда

Транспорт вазирлиги

(Э. Ганиев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

70.

Транзит ташишлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришни йўлга қўйиш.

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транспорт турлари кесимида юкларни транзит ташишлар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш.

2021 йилда

Давлат божхона қўмитаси

(М. Азимов),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.21. Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги статистикани такомиллаштириш

71.

АКТ соҳасидаги статистикани такомиллаштириш.

1. Электрон тижоратни шакллантириш ва ҳисобга олиш маълумотларини тайёрлаш соҳасида илғор методология ва тавсияларни амалиётга жорий этиш.

2. АКТ инфратузилмаси, АКТдан фойдаланиш, АКТ хизматларига тарифлар, АКТни ишлаб чиқариш сектори, таълимда АКТдан фойдаланиш, АКТ савдоси ва бошқа маълумотларни тайёрлаш бўйича методология ва қўлланмаларни халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш.

2020-2021 йиллар мобайнида



2022 йил январь

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.22. Қишлоқ хўжалиги статистикасини такомиллаштириш

72.

Қишлоқ хўжалиги статистикаси бўйича кўрсаткичлар тизимини халқаро стандартларга мослаштириш.

1. Халқаро ташкилотлар, жумладан БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (FAO)қишлоқ хўжалиги бўйича саволномаларида мавжуд кўрсаткичларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.

2. Саволномада мавжуд кўрсаткичлар билан қишлоқ хўжалиги бўйича амалдаги давлат статистика ҳисобот шаклларидаги кўрсаткичларни таққослаш.

3. Амалдаги давлат статистика ҳисобот шаклларида мавжуд бўлмаган, лекин шакллантириш имкони мавжуд бўлган кўрсаткичларни ҳисобот шаклларига қўшимча киритиш.

2020 йил август



2020 йил сентябрь



2020 йил октябрь

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Давергеодезкадастр қўмитаси

(Х. Турахужаев), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Норқобилов), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А. Хаитов)

73.

Қишлоқ хўжалиги бўйича статистик кузатувларнинг ташкилий ва услубий асосларини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш.

1. Халқаро стандартларга, жумладан БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) тавсияларига мувофиқ, кузатувлар бўйича услубиятларни қайта кўриб чиқиш.

2. Халқаро тавсия ва қўлланмаларга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги бўйича услубиятларни такомиллаштириш ва халқаро стандартларга мослаштириш.

3. Қишлоқ хўжалиги бўйича таснифлагичларни қайта кўриб чиқиш ва халқаро стандартларга мос равишда такомиллаштириш.

4. Аҳоли ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини статистик ҳисобга олиш тизимини халқаро стандартларга мослаштириш.

2021 йил январь



2021 йил июль



2021 йил декабрь


2020-2021 йилларда

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(Г. Маруфова), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А. Хаитов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

74.

Аграр статистикани такомиллаштириш.

1. Аграр статистикасини юритиш, маълумотларни йиғиш ва тўплаш методларни белгилаб олиш.

2. Аграр статистикани юритишда маълумотлар ишончлилиги ва ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида юқори сифат стандартларини жорий этиш тизими ишлаб чиқиш — ҳужжатларни юритиш ички қоидалари, малака ошириш режалари, сифатни назорат қилиш тизими, тизимни баҳолаш методлари (programme evaluation), технологик талаблар.

3. Аграр статистикани юритиш учун масъул идорани фаолиятини белгилаш ва институционал ўзгаришлар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2021 йил май


2021 йил июнь






2021 йил сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

5.23. Уй-жой статистикасини такомиллаштириш

75.

Уй-жой статистикасини такомиллаштириш.

Уй-жой фондининг асосий статистик кўрсаткичлари ва уларни ҳисобга олиш услубиятларини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш, зарур таснифлагичларни ишлаб чиқиш.

2021 йил

декабрь

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Давергеодезкадастр қўмитаси

(Х. Турахужаев),

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Салиев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.24. Инвестиция ва қурилиш соҳасидаги статистикани такомиллаштириш

76.

Асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларни асосий фондлар таснифлагичи бўйича МҲТ — 2008 тавсиялари асосида гуруҳлаш.

1. Инвестицион фаолият бўйича статистик маълумотларни ишлаб чиқиш ва эълон қилиш юзасидан хорижий тажрибаларни ўрганиш.

2. Инвестицияларга оид кўрсаткичларни МҲТ — 2008 тавсияларидан келиб чиққан ҳолда асосий фондлар таснифлагичи бўйича ишлаб чиқиш.

3. Инвестициялар ҳажмларини асосий фондлар таснифлагичига мувофиқ гуруҳлаш ва натижаларни эълон қилиш.

2020 йил

октябрь


2020 йил

ноябрь


2021 йил

июнь

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Қудратов)

77.

Инвестиция дастурида кўзда тутилган молиялаштириш манбаларидан келиб чиққан ҳолда статистик ҳисоботларга тегишли ўзгартиришларни киритиб бориш.

1. Инвестиция фаолиятида молиялаштириш манбаларини гуруҳлаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

2. Инвестиция дастури доирасида лойиҳалар тўғрисидаги кенгайтирилган таҳлилий-статистик маълумотларни шакллантириш.

3. Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбалари бўйича тўлиқ қамровини таъминлаш.

2020 йил июль декабрь


2021 йилдан ҳар чорақда


доимий

Давлат статистика қўмитаси(Б. Бегалов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (А. Бобоев)

78.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисоб-китобларини такомиллаштириш.

Асосий капиталга ўзлаштирилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар тўғрисидаги статистик кўрсаткичларни ҳаққонийлигини ва қамровини таъминлаш учун зарур бўлган идоравий маълумотларни Давлат статистика қўмитасига келишилган муддатларда мунтазам равишда тақдим этиб борилишини таъминлаш.

2020 йил октябрдан бошлаб

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Қудратов),

Давлат божхона қўмитаси (А. Асамов),

Марказий банк

(Б. Абубакиров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

79.

Сотиш учун мўлжалланган ва «Калит остида»ги объектлар бўйича қурилиш-монтаж ишларининг бошланиши ҳақида янги статистик кузатувларни ташкил этиш.

1. »Калит остида»ги объектлар қурилишини статистик ҳисобга олишбўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш.

2. «Калит остида»ги объектлар бўйича қурилиш-монтаж ишларининг бошланиши ҳақидатанланма кузатувларни ўтказишни йўлга қўйиш.

3. Сотиш учун мўлжалланган ва «Калит остида»ги объектлар бўйича қурилиш-монтаж ишларини якуний жамланма статистик ҳисоб-китобларда акс эттирилишини йўлга қўйиш.

2020 йил

июль сентябрь


2020 йил октябрь


2021 йил январь

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

Давлат хизматлари агентлиги (У. Муҳаммадиев)

80.

Қурилиш ишларини бажараётган корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар сифатини ошириш.

1. «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига Давлат статистика қўмитасини улашни ва ?унтазам маълумот алмашинувини йўлга қўйиш.

2. Қурилиш-монтаж ишларини бажараётган пудратчи ва ёрдамчи пудратчилар, буюртмачилар ва улар ўртасида тузилган шартномалар, ойлик бажарилган қурилиш-монтаж ишлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш.

2020 йил

октябрь

Қурилиш вазирлиги

(Б. Закиров)

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов)

81.

Камбағалликни аниқлашга доир статистикани такомиллаштириш.

1. Камбағалликни аниқлаш бўйича услубиётни халқаро тажрибалар асосида ишлаб чиқиш;

2020 йил декабрь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (А. Ортиқов),

Давлат статистика қўмитаси (М. Бегалов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов) манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Камбағалликни аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган услубиётни Тошкент вилояти мисолида тажрибадан ўтказиш ва услубиётни такомиллаштириш;

2021 йил январь — июнь

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (А. Ортиқов),

Давлат статистика қўмитаси (М. Бегалов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов) манфаатдор вазирлик ва идоралар

VI. Кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, статистик тадқиқотларни такомиллаштириш

82.

Статистика тизимининг кадрлар салоҳиятини яхшилаш.

1. Мамлакатнинг миллий статистика тизимида инсон ресурслари ва малакали кадрлар тайёрлаш соҳасида кенг қамровли сиёсатни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2. Кадрлар ротациясини амалга оширишнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, кадрларни танлаш ва саралаш тартиби ва сиёсатини қайта кўриб чиқиш.

3. Ходимларнинг шахсий ютуқлари асосида лавозимда илгари суриш ва рағбатлантиришининг самарали тизимини яратиш.

4. Институтнинг моддий-техник, ахборот-коммуникация ва статистик инфратузилмасини такомиллаштириш.

5. Институтда статистика соҳасида кадрларни касбий тайёрлаш ва ривожлантириш борасида очиқ ва онлайн тарздаги масофавий ўқув курсларини жорий қилиш, инсон ва молия ресурсларини бошқариш масалаларида семинарлар ўтказиш.

6. Иқтисодий таҳлил бўйича мутахассисларни тайёрлаш учун магистрлик ва докторлик дастурларини ташкил этиш.

2021 йил январь



2021 йил январь



2021 йил

январь

2021-2022 йиллар давомида


2022 йилдан бошлаб




доимий

Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И. Норкулов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Марказий банк (М. Нурмуродов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

83.

Статистика тизими ходимлари малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.

1. Қўмита тизими ходимларини «Статистика асослари» фани бўйича ўқитишни йўлга қўйиш.

2. Жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда амалдаги ўқув курсларини қайта кўриб чиқиш, ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, улар асосида ўқишларни ташкил этиш.

3. Халқаро ташкилотлар кўмагида «Statistica», «SPSS», «Eviews», «Stata» эконометрик пакетларини қўмита тизими ходимларига ўргатиш бўйича институтда алоҳида ўқув курсларини ташкил этиш.

4. Тасдиқланган режа — графикка асосан ахборот технологиялари йўналишлари бўйича статистика органлари ходимларини ўқитиш.

2020 — 2025 йиллар давомида

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (Б. Ғайибназаров)

84.

Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ходимларини «Статистика асослари» бўйича ўқитишни йўлга қўйиш.

1. Иқтисодчи ходимларни «Статистика асослари» бўйича амалий билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида, шартнома асосида ўқитиш бўйича давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари билан келишилган режа — графикларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Тасдиқланган режа — графикка асосан шартнома асосида иқтисодчи ходимларни ўқитишни (шу жумладан масофадан (онлайн) ўқитиш шаклида) ташкил этиш.

2020 йил

1 сентябрдан бошлаб, доимий

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (Б. Ғайибназаров),

Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари

85.

Профессионал таълим муассасаларида Статистика йўналиши бўйича ўрта бўғин кадрларини тайёрлашни йўлга қўйиш.

1. Статистика йўналиши бўйича кадрларга бўлган эҳтиёж асосида, 10 та профессионал таълим муассасаларида ўрта бўғин кадрларини тайёрлашни йўлга қўйиш.

2. Статистика йўналиши бўйича ўқув меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

3. Статистика йўналиши битирувчиларини давлат статистика органларида иш билан таъминлаш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (Б. Ғайибназаров)

86.

Ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда, иқтисодий йўналишдаги олий ўқув юртларида глобал миқёсда рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш бўйича янги йўналишларочиш.

Иқтисодий таълим йўналишидаги олий ўқув юртларида хорижий нуфузли турдош олий таълим муассасалари билан қўшма дастур асосида рақобатбардош мутахассислар тайёрлайдиган янги («бизнес — таҳлилчи», «катта сонлар таҳлили», «тизимли таҳлилчи», «маълумотлар тадқиқотчиси», «интеграцион таҳлилчи», ва бошқалар) йўналишларни очиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (И. Норқулов),

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов)

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Статистика кенгаши раиси

Б.А. Бегалов

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси, Статистика кенгаши раисининг ўринбосари

О.А. Ҳакимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори

Ш.Х. Назаров

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси (келишилган ҳолда)

М.Б. Нурмуратов

Марказий банк раиси

Т.А. Ишметов

молия вазири

А.К. Шадманов

соғлиқни сақлаш вазири

Н.Б. Хусанов

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

И.У. Маджидов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

А.И. Икрамов

Савдо-саноат палатаси раиси

В.А. Имомов

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори

Б.К. Ғайибназаров

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти директори

Д.И. Холмуродов

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Статистика кенгаши котиби

5-банднинг учинчи хатбошисидаги «234» рақами «275» рақами билан алмаштирилсин;
1-илованинг 32-позицияси «Чора-тадбирлар номланиши» устунидаги «Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар марказининг» сўзлари «Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг «Кадрлар тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази» блокидаги «Кадрлар тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази» сўзлари «Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4210-сон қарорига илованинг 12-позицияси «Масъул тадқиқот институтлари» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
6-банддан олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
5-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси