1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Оммавий ахборот воситалари. Ноширлик фаолияти.;
2.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Oʻzbekiston 24» ахборот-таҳлилий телерадиоканалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий телерадиоэшиттириш тизими юз бераётган воқеа-ҳодисаларни ёритиш жараёнида муҳим ўрин тутади, унинг фаолияти, биринчи навбатда, аҳолининг кенг қатламларига холис ахборотни ўз вақтида етказиш, ташқаридан кириб келаётган нотўғри, ғаразли ва бошқа бузғунчи ахборот ҳамда мафкурага нисбатан муносиб муносабат билдиришга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, республикада ахборот эшиттиришлари ҳолатининг таҳлили телерадиоканалларнинг ахборот хизматлари салоҳиятидан, энг аввало, аҳолида фаол фуқаролик позициясини ва амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини шакллантиришда етарлича фойдаланилмаётганлигидан далолат бермоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори сифатли медиаконтентни шакллантиришга яхлит ва тизимли ёндашувнинг мавжуд эмаслиги эфир вақтининг талабгир бўлмаган ахборот маҳсулотлари билан расмиятчилик юзасидан тўлдирилишига, аудитория қамровининг торайишига ва аҳоли ишончининг пасайишига сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вужудга келган вазият миллий ахборот маконининг кўп ҳолларда ҳам мамлакат ичкарисида, ҳам унинг ташқарисида юз бераётган воқеаларни холис ёритишни таъминламайдиган муқобил манбалар билан тўлдирилишига замин яратиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига холис ва ишончли ахборотни етказишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, республика медиамаконини мамлакатимизда ва хорижда сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, маданият, фан ва спорт соҳаларида юз бераётган муҳим воқеаларнинг тезкор ёритилишини таъминлайдиган сифатли ахборот-таҳлилий маҳсулотлар билан бойитиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат унитар корхонаси шаклида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг туну кун фаолият кўрсатувчи «Oʻzbekiston 24» миллий ахборот-таҳлилий телерадиоканалини ташкил этиш (кейинги ўринларда — «Oʻzbekiston 24» телерадиоканали» ДУК);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Madaniyat va maʼrifat» телеканали» ДУКнинг «Diyor» телеканали ҳамда «Toshkent» телерадиоканали» ДУКнинг «Toshkent» радиоканалини тугатиш ва уларнинг телерадиоэшиттириш частоталарини ҳамда бўшаётган штат бирликларини «Oʻzbekiston 24» телерадиоканали» ДУКга ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар «Oʻzbekiston 24» телерадиоканали» ДУКнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янгиликлар журналистикасининг янги формати асосида ички ва ташқи сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича бутун республика ҳудудида тўғридан-тўғри туну кун ахборот узатилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг аввало, аҳолининг сифатли ахборот маҳсулоти олишга бўлган эҳтиёжларини қондириш ҳамда ташқаридан нотўғри, ғаразли ва бошқа бузғунчи ахборот ҳамда мафкура тарқатилишига йўл қўймасликка қаратилган мамлакатимизда ва хорижда юз бераётган воқеаларни ўз вақтида ва ишончли ёритиш, уларга беғараз ва холис баҳо бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотни ёритишда медиатехнологиялар, замонавий стандартлар ва креатив ёндашувларни жорий этиш орқали теледастурларнинг юксак профессионал ва бадиий савиясини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсати масалалари бўйича холис ва принципиал позицияни ҳисобга олган ҳолда замонавий тенденциялар, ҳодисалар ва воқеаларга ўз вақтида ҳамда муносиб муносабат билдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари масъул раҳбарларининг аҳоли билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотини йўлга қўйишга кўмаклашиш, фуқароларнинг ҳаётий муҳим муаммоларини ва жойлардаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш ҳамда ҳал этиш учун шарҳловчилар, экспертлар ҳамжамияти ва академик доиралар вакилларини кенг жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Oʻzbekiston 24» телерадиоканали» ДУКнинг чекланган штат сони 251 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари — 10 нафардан иборат ташкилий тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин. Ушбу штат бирликларининг 80 таси «Madaniyat va maʼrifat» телеканали» ДУКнинг тугатилаётган «Diyor» телеканали ва «Toshkent» телерадиоканали» ДУКнинг «Toshkent» радиоканалининг бўшаётган штат бирликлари, 171 нафари эса Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси бошқа телерадиоканаллари ходимларининг сонини мақбуллаштириш ҳисобидан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Oʻzbekiston 24» телерадиоканали» ДУК ходимларига Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг бошқа телерадиоканаллари ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Oʻzbekiston 24» телерадиоканали» ДУК бутун республика ҳудудлари бўйлаб тарқатиладиган рақамли телеэшиттиришларнинг умумфойдаланиладиган ижтимоий пакети таркибига икки форматда (SD ва HD) киритилади, мазкур телеканални HD форматда трансляция қилиш эса республикада телекўрсатувлар тўлиқ HD форматига ўтгунига қадар параллель равишда «UzHD» телеканалида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизда телерадиоэшиттиришнинг замонавий форматини яратиш мақсадида «Oʻzbekiston 24» телерадиоканали» ДУК бошқа оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, энг аввало, «Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамда Халқаро пресс-клуб билан яқин ҳамкорликни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Oʻzbekiston 24» телерадиоканали» ДУКни хорижий тилларни биладиган, юклатилган вазифаларни юқори профессионал даражада бажаришга қодир бўлган ҳар томонлама тайёргарликка эга малакали мутахассислар билан таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Oʻzbekiston 24» телерадиоканали» ДУК уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, уни давлат рўйхатидан, шу жумладан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Молия вазирлиги билан биргаликда «Oʻzbekiston 24» телерадиоканали» ДУКнинг хориждаги мухбирлик пунктларини ташкил этиш масаласи бўйича асослантирилган таклифларни пухта ишлаб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Oʻzbekiston 24» телерадиоканали» ДУК ва Халқаро пресс-клуб Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Тошкент шаҳар, Олмазор кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган «Oʻzbekiston MTRK Mediamarkazi» ДУК бинолар мажмуасига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Oʻzbekiston MTRK Mediamarkazi» ДУК бинолар мажмуаси Халқаро пресс-клубнинг мажлислари, конференциялари, семинарлари, «давра суҳбатлари» ва тренингларини, шу жумладан хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказиш жойи этиб белгилансин ҳамда уларнинг ўтказилаётган тадбирларга белгиланган тартибда кириши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телерадиоканалларининг штат сонини мақбуллаштириш ҳисобидан тежалган маблағларни ҳисобга олган ҳолда Давлат бюджетининг ижтимоий соҳа параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида «Oʻzbekiston 24» телерадиоканали» ДУКни молиялаштириш учун маблағ ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида мазкур телеканал фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқадиган қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 2 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2944-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2944-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Oʻzbekiston 24» телерадиоканали» давлат унитар корхонасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор
Бадиий кенгаш
Директорнинг биринчи ўринбосари
Директор ўринбосари — радиоканал директори
Директор ўринбосари
«Ахборот» бош таҳририяти
9
Бош муҳаррирлар гуруҳи
7
«Oʻzbekiston 24» радиоканали
30
Реклама ва маркетинг бўлими
2
Президент пули мухбирлари гуруҳи
3
Хроникал-ҳужжатли фильмлар ва журналист суриштирувлари студияси
5
«Таҳлилнома» ахборот-таҳлилий дастурлар бўлими
6
Чиқарувчи муҳаррирлар гуруҳи
17
«Ахборот» таҳририяти
12
Гонорар тўлаш бўлими
2
Бош режиссёр хизмати
(режиссёрлар, операторлар, видеомуҳандислар, овоз режиссёрлари, ахборот-коммуникация технологиялари ва инфографика гуруҳлари)
49
Видеотека ва архив
2
Молия-иқтисод бўлими
2
Халқаро ахборот бўлими
4
Сиёсий шарҳловчилар гуруҳи
4
Бухгалтерия
2
Моддий-техник таъминот бўлими
4
Кадрлар бўлими
2
Ижтимоий-сиёсий мавзулар бўлими
4
Сухандонлар гуруҳи
4
Бош продюсер хизмати
(креатив-инновацион гуруҳ, PR ва медиатузилмалар билан алоқа гуруҳи, «Метео-TB»)
9
Юрист
1
Ижтимоий-иқтисодий мавзулар бўлими
4
Таржимонлар гуруҳи
4
Умумий бўлим
2
Илм-фан, таълим ва маданият бўлими
4
Ҳудудий мухбирлик пунктлари
24
Масъул котиб хизмати
(режалаштириш ва веб-сайтни мувофиқлаштириш гуруҳлари)
10
Спорт бўлими
4
Хорижий мухбирлик пунктлари
18
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ходимларнинг умумий чекланган сони — 251 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари — 10 нафар.