Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКАДА НАҚД ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАНИНГ МУОМАЛАДА БЎЛИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 январдаги 66-сонли «Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада нақд хорижий валюта муомаласини тартибга солиш чоралари тўғрисида»ги Фармонини бажариш ва хорижий валюта ҳаракати устидан зарур назоратни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бож олинадиган чегаранинг кесишиш жойларида — аэропортларда, чегара яқинидаги темир йўл станцияларида, автомобилларнинг ўтиш жойларида хорижий валютадаги омонатга қўйиш операцияларини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган валюта алмаштириш пунктларининг фаолият кўрсатишини таъминласин.
4. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси Ташқи ишлар вазирлигининг, меҳмонхоналарнинг, туристик ташкилотларининг, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг, хорижий авиакомпанияларнинг, транспорт-экспедиторлик компанияларининг, Алоқа вазирлигининг тегишли хизматлар ҳақини тўлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси норезидентларига хорижий валютани алмаштириш пунктлари орқали сўмга алмаштириб бериш ҳамда олинган валютани кўрсатиб ўтилган вазирликлар ва ташкилотлар счётларига ўтказиш тартиби тўғрисидаги масалани кўриб чиқсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармаси темир йўллар ва автомобиль йўллари кесишадиган жойларда республика чегараси периметри бўйлаб, 2-иловага мувофиқ штатдаги ходимлари 327 нафар бўлган қўшимча кўчма ва кўчмас божхона постлари барпо этишни ташкил қилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йилги Давлат бюджетини тузишда Давлат солиқ қўмитасига божхона органларининг қўшимча ходимларини, янгидан ташкил этилаётган постларни кўриш ва жиҳозлашни маблағ билан таъминлаш учун маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
6. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси чегара яқинидаги темир йўл станцияларида зарур божхона назоратини амалга ошириш учун шароитлар яратсин, янгидан ташкил этилаётган божхона постларини жойлаштириш учун зарур миқдорда хоналар ажратсин.
7. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йил учун марказлаштирилган капитал маблағлар лимитлари прогнозларини, қурилишларнинг адресли дастурларини тузишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармаси объектларининг биринчи навбатда киритилишини назарда тутсинлар.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ерлар ажратиш, божхона постлари, мажмуилари қуриш, уларни зарур материаллар ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни жадал ҳал этиш бўйича комиссиялар тузсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ҳамда Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги 1997 йил учун ўзларига ажратиладиган капитал маблағлар умумий ҳажмлари ҳисобига божхона постлари ва мажмуиларига зарур муҳандислик коммуникациялари ўтказилишини таъминласинлар.
10. «Ўзавтойўл» давлат концерни ўз маблағлари ҳисобига машиналар учун зарур кириб келиш йўллари, тўхтаб туриш жойлари ва автомобилларнинг ўтиш жойларида дастлабки текширишдан ўтказиш майдончалари қурилишини таъминласин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги 55-сон қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ушбу қарорнинг 1, 4 ва 11-бандлари мазмунини хорижий давлатларнинг Ташқи ишлар вазирликларига, чет мамлакатлар элчихоналарига, консулхоналарига, хорижий фирмаларнинг ваколатхоналарига белгиланган тартибда маълум қилсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 31 октябрь,
376-сон
Ўзбекистон Республикаси божхона чегаралари орқали жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш
ТАРТИБИ
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада нақд хорижий валюта муомаласини тартибга солиш чоралари тўғрисида» 1996 йил 24 октябрдаги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидаларини белгилайди, шунингдек улар томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигини бузишга нисбатан қўлланиладиган чораларни назарда тутади.
Ушбу Тартиб дипломатик дахлсизликка эга бўлган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
1. Нақд хорижий валютани олиб кириш
1.1. Жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда чекланмаган миқдорда нақд хорижий валюта олиб киришга рухсат этилади.
1.2. Олиб кириладиган нақд хорижий валюта унга декларация тўлдириш ҳамда божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади.
Декларация тўлдириш белгиланган Т-6 шаклидаги божхона декларациясида олиб кириладиган валюта суммаси тўғрисида ёзма равишда баён қилиш билан амалга оширилади. Декларация икки нусхада тўлдирилади.
Хорижий валютанинг нақдлиги текширилганидан сўнг божхона декларацияси белгиланган тартибда божхона органи ходими томонидан тасдиқланади.
1.3. 1000 АҚШ доллари қийматидан ортиқ бўлмаган миқдордаги нақд хорижий валюта божхона органи ходими томонидан тасдиқланган божхона декларациясининг бир нусхаси берилган ҳолда ўтказилади. Декларациянинг иккинчи нусхаси божхона органида қолади.
1000 АҚШ доллари қийматидан ортиқ бўлган нақд хорижий валюта Т-6 шаклидаги божхона декларацияси ўрнига божхона органи ходими томонидан ёзиб бериладиган ТС-28 шаклидаги гувоҳнома берилган ҳолда ўтказилади. Декларациянинг иккала нусхаси ҳам божхона органида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.4. Жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари томонидан 5000 АҚШ доллари қийматидан ортиқ суммадаги нақд хорижий валютани олиб киришда барча олиб кириладиган сумманинг икки фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Мисол: Жисмоний шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти томонидан 5300 АҚШ доллари олиб кирилмоқда. Йиғим ундириладиган сумма 5300 АҚШ долларини ташкил этади. Ундирилган йиғим 106 АҚШ долларини ташкил этади (5300 Х 2% : 100% = 106)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.5. Таклиф этувчи томон Ўзбекистон Республикасига жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг Ўзбекистон Республикасига келишига таклифни расмийлаштиришда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигига таклиф этиладиган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бузилган ва уларда бу қонун бузилишлари учун белгиланган жарималарни тўлаш учун маблағлар бўлмаган тақдирда у улар учун барча моддий жавобгарликни зиммасига олиши тўғрисида ёзма кафолатли мажбуриятни тақдим этади.
2. Нақд хорижий валютани олиб чиқиб кетиш
2.1. Республикадан чиқиб кетиш чоғида жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари божхона органига улар томонидан олиб чиқиб кетилаётган нақд хорижий валюта декларация қилинган Т-6 шаклидаги божхона декларациясини тақдим этадилар.
2.2. Республика ташқарисига нақд эркин алмаштириладиган валютани эркин олиб чиқиб кетиш Ўзбекистон Республикаси резидентларига 500 АҚШ доллари қийматидаги сумма доирасида, норезидентларига эса — божхона декларациялари (Т-6 шаклидаги кириш божхона декларацияси ёки ТС-28 шаклидаги гувоҳнома)га мувофиқ олиб кирилган валюта доирасида рухсат этилади. Кўрсатилган суммадан ортиқ нақд валютани олиб чиқиб кетишга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг рухсатномаси мавжуд бўлганда йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.3. Норезидентлар томонидан четга олиб чиқиб кетиладиган нақд эркин алмаштириладиган валюта суммаси олиб киришда декларацияда билдирилган суммадан 2000 АҚШ долларидан ортиқ миқдорда кам бўлмаган тақдирда божхона органларига қуйидагиларни тақдим этиш зарур:
— агар улар мавжуд бўлса, хорижий валюта харид қилинганлиги тўғрисида алмаштириш пунктларининг маълумотлари;
— шахсий счётлар очилганлиги ва уларга хорижий валютадаги сумма ўтказилганлиги тўғрисида банк ҳужжатлари;
— хорижий валютадан фойдаланиш қонунийлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
Ушбу банднинг амал қилиши мазкур Тартиб қабул қилингандан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келган шахсларга жорий этилади.
2.4. Тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда протокол тузилади ва божхона органи бошлиғининг қарори асосида норезидентга тасдиқланмаган сумманинг 30 фоизи миқдорида жарима солинади. Қарорнинг нусхаси ҳуқуқни бузувчининг қўлига берилади ёки почта орқали юборилади.
Ўзбекистон Республикаси норезидентидан жарима ундирилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Мисол: Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган жисмоний шахс томонидан 10000 АҚШ доллари олиб келинган, 3000 АҚШ доллари олиб чиқиб кетилмоқда. 2000 АҚШ доллари суммасига тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмаганлиги сабабли норезидент 5000 АҚШ доллари суммасига (10000—2000—3000=5000 АҚШ доллари) тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этиши керак. Бироқ у 3500 АҚШ доллари суммасига ҳужжатлар тақдим этган.
Ушбу ҳолда жаримани ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган сумма 1500 АҚШ долларини (5000—3500=1500), жарима миқдори тегишли равишда — 450 АҚШ долларини (1500 Х 30% : 100%=450) ташкил этади.
2.5. Норезидентнинг ўз маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда жарима унинг ҳамроҳлик қилувчи ёки кузатиб қўювчи шахслар ёхуд исталган бошқа шахслар томонидан тўланиши мумкин.
Акс ҳолда жарима солиш тўғрисидаги қарорга асосан жаримани тўлаш мажбурияти таклиф этувчи томонга юкланади.
Таклиф этувчи томон мавжуд бўлмаган тақдирда кўрсатиб ўтилган қарорнинг нусхаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини бузган шахс унинг фуқароси бўлган давлатнинг элчихонаси ёки консулхонасига, ёхуд ушбу функцияларни бажарувчи бошқа хорижий ваколатхонага, шунингдек кейинчалик виза беришда ҳисобга олиш учун тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ва ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Якуний қоидалар
3.1. Йиғимлар божхона органлари томонидан сўм эквивалентини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига белгиланган тартибда ўтказилган ҳолда Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган хорижий валютада ундирилади.
Жарималар божхона органлари томонидан норезидентлардан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган хорижий валютада ундирилади, норезидентда кўрсатиб ўтилмаган валюта мавжуд бўлмаган тақдирда — кузатиб қўювчи, ҳамроҳлик қилувчи шахслардан ёки таклиф этувчи томондан миллий валюта — сўмда ундирилади, унинг 85 фоизи Давлат бюджетига, 15 фоизи — Божхона органларига моддий ёрдам ва уларни ривожлантириш махсус фондига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Валютани қайта ҳисоблаш тўлов кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.2. Жисмоний шахс — Ўзбекистон Республикаси норезиденти божхона органларининг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари, шу жумладан жарима солиш устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасининг божхона чегараси темир йўл, автомобиль ва авиация транспорти билан кесиб ўтиладиган жойларда янгидан ташкил этиладиган божхона постларининг
ШТАТЛАР СОНИ
|
Тартиб рақами |
Минтақалар |
Постлар сони |
Штатлар сони (нафар) |
| 1. | Қорақалпоғистон Республикаси | 2 | 24 |
| | вилоятлар: | | |
| 2. | Андижон вилояти | 1 | 14 |
| 3. | Бухоро вилояти | 1 | 32 |
| 4. | Жиззах вилояти | 1 | 14 |
| 5. | Қашқадарё вилояти | 1 | 12 |
| 6. | Навоий вилояти | 1 | 20 |
| 7. | Наманган вилояти | 1 | 14 |
| 8. | Самарқанд вилояти | 1 | 18 |
| 9. | Сурхондарё вилояти | 3 | 48 |
| 10. | Сирдарё вилояти | 1 | 22 |
| 11. | Тошкент шаҳри | 2 | 39 |
| 12. | Тошкент вилояти | 2 | 38 |
| 13. | Фарғона вилояти | 1 | 14 |
| 14. | Хоразм вилояти | 2 | 18 |
| | ЖАМИ: | 20 | 327 |