Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Ягона реестрга кириш имкониятини тақдим этиш

3-боб. Ягона реестрни шакллантириш ва юритиш

4-боб. Ахборот тизимини ягона реестрдан чиқариш

5-боб. Ахборот тизимларидан фойдаланиш мониторинги

6-боб. Якунловчи қоида

1-ИЛОВА
Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрида юритиладиган ахборот тизимлари ва ресурсларининг ПАСПОРТИ

2-ИЛОВА
Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Регистрнинг асосий вазифалари

3-боб. Регистрдаги маълумотномалар ва классификаторларнинг таснифи

4-боб. Регистрни шакллантириш ва юритиш тартиби

5-боб. Регистрда келтирилган маълумотнома ва классификаторлардан фойдаланиш тартиби

6-боб. Ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби

7-боб. Якунловчи қоида

1-ИЛОВА
Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини юритишга оид маълумотнома ва классификаторлар РЎЙХАТИ

2-ИЛОВА
Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрида давлат органларининг масъул шахсларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда янги маълумотномалар ва классификаторларни киритиш БОСҚИЧЛАРИ

3-ИЛОВА
Электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари РЎЙХАТИ

3-ИЛОВА
«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимидан фойдаланиш

3-боб. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш

4-боб. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими фойдаланувчиларининг мажбуриятлари

5-боб. Якунловчи қоида

ИЛОВА
«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш СХЕМАСИ

4-ИЛОВА
Электрон ҳукуматнинг идоралараро ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

5-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти юзасидан жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Ҳисоботни интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш тартиби

3-боб. Брифинг, матбуот конференцияси ўтказилишини эълон қилиш ва уларнинг онлайн трансляциясини ташкил этиш тартиби

4-боб. Якунловчи қоидалар

ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти юзасидан жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича харакатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурсларининг ягона реестрини юритиш, ягона идентификаторлар, маълумотномалар ва таснифлагичлар рўйхатларини шакллантириш, маълумотларни бошқариш ахборот тизимини жорий қилиш орқали электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
мазкур тартиб ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилмаган давлат органлари ва ташкилотлари учун тавсиявий тусга эга ҳисобланади.
16. Ягона реестрда ахборот тизимларини рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ахборот тизимининг жорий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали электрон ариза юбориш кўринишида амалга оширилади.

Т/р

Кўрсаткич номи

Тавсифи

I. Умумий маълумотлар

1.

Номи (тўлиқ ва қисқа)

2.

Ташаббускор (буюртмачи)

3.

Ташкилотнинг юридик манзили

4.

Лойиҳани амалга ошириш учун масъул шахслар (Ф.И.О, телефон рақами, электрон почта манзили)

5.

Яратиш (харид қилиш), такомиллаштириш учун асос (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг рақами ва санаси)

6.

Мақсади, вазифаси ва қўлланилиш сохаси

7.

Топшириққа мувофиқ амалга ошириш муддати

II. Асосий техник хусусиятлар ҳақида маълумот

8.

Лойиҳа-техник ҳужжатни ишлаб чиқувчи (тасдиқловчи ҳужжат ва ишлаб чиқувчи номи)

9.

Электрон шаклга ўтказилувчи хизматлар рўйхати (мавжуд бўлса)

10.

Ахборот тизимининг асосий қуйи тизимлари

11.

Бошқа ахборот тизимлари билан ўзаро ҳамкорлиги (мавжуд бўлса, давлат ташкилоти, ахборот тизими ва узатиладиган ахборотлар номи)

12.

Фойдаланиладиган классификаторлар ва маълумотномалар (тақдим этувчи давлат ташкилоти кўрсатилади)

13.

Маълумотлар базаларида фойдаланиладиган ягона идентификаторлар

14.

Лойиҳа-техник ҳужжат экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисида маълумот (тасдиқловчи ҳужжат ва сана)

III. Ишлаб чиқиш, фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқариш тўғрисида маълумот

15.

Ахборот тизимини ишлаб чиқувчи
(ишлаб чиқувчи номи, ишлаб чиқиш жараёнининг бошланиши ва тугашини тасдиқловчи ҳужжат)

16.

Ахборот тизимини ишлаб чиқиш

17.

Ахборот тизимининг ахборот хавфсизлиги ҳамда техник топшириқ талабларига мувофиқлиги юзасидан «Киберхавфсизлик маркази» ДУК экспертизаси (тасдиқловчи ҳужжат ва сана)

18.

Ахборот тизимини қабул қилиш (тасдиқловчи ҳужжат ва сана)

19.

Ишга тушириш (тасдиқловчи ҳужжат ва сана)

20.

Ишлаб чиқиш (харид қилиш), такомиллаштириш харажатлари

21.

Техник қўллаб-қувватлаш харажатлари

22.

Ахборот тизимини такомиллаштириш (тасдиқловчи ҳужжат ва сана)

23.

Фойдаланишдан чиқариш (тасдиқловчи ҳужжат ва сана, ўрнини босувчи ахборот тизими)

IV. Сервер қурилмаларининг техник кўрсаткичлари тўғрисида асосий маълумотлар

24.

Сервер қурилмасини жойлаштириш (манзил)

25.

Сервер кучламаси (процессор, тезкор хотира, хотира)

26.

Операцион тизим (тури ва номи)

27.

Маълумотлар базаларини бошқариш тизими (тури ва номи)

28.

Амалий дастурий таъминот (номи)

29.

Ҳимоя воситаси (тури ва номи)

30.

Узлуксиз таъминот тизими (тури ва номи)

10. Регистрда мазкур Низомга 1-иловада келтирилган маълумотнома ёки классификаторлар уларни шакллантириш ва юритишга масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
30. Мазкур Низомга 3-илова билан тасдиқланган электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторлари давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ва ресурсларида қўлланилиши мажбурийдир.

Т/р

Маълумотнома/классификатор

Маълумотнома/классификатор тури

Маълумотнома/классификаторлар тавсифи

Марказий банк

1.

Валюталар классификатори

Халқаро классификаторлар

Муомаладаги валюталар ва валюта қийматлари таснифлаш объекти ҳисобланади.

2.

«Ўзбекистон Республикаси банклари» маълумотномаси

Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари

Давлат ва тижорат банклари ва уларнинг бўлинмалари таснифлаш объекти ҳисобланади.

3.

«Ўзбекистон Республикаси банклари филиаллари» маълумотномаси

Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари

Ўзбекистон Республикаси давлат ва тижорат банкларининг филиаллари таснифлаш объекти ҳисобланади.

4.

«Ўзбекистон Республикаси нобанк кредит ташкилотлари» маълумотномаси

Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари

Таснифлаш объекти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси нобанк кредит ташкилотлари ва уларнинг бўлинмалари ҳисобланади.

Давлат божхона қўмитаси

5.

«Жаҳон мамлакатлари» классификаторлари

Халқаро классификаторлар

Жаҳон мамлакатлари таснифлаш объекти ҳисобланади.

6.

Ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатураси

Давлатлараро классификаторлар

Божхона органлари ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан божхона операцияларини ўтказиш мақсадидаги товарлар таснифлаш объекти ҳисобланади.

7.

Юк божхона декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва ахборот турлари классификатори

Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари

Юк божхона декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар таснифлаш объекти ҳисобланади.

8.

Транспорт турлари классификатори

Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари

Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидаги назорат пунктига етказиб бериш учун товарлар юкланиши лозим бўлган транспорт воситалари таснифлаш объекти ҳисобланади.

9.

Товарлар ҳаракатининг ўзига хос хусусиятлари классификатори

Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари

Товарлар ҳаракати турлари таснифлаш объекти ҳисобланади.

10.

Афзаллик, имтиёзлар ва божхона тўловларининг бошқа хусусиятлари классификатори

Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари

Афзаллик, имтиёзлар ва божхона тўловларининг бошқа хусусиятлари таснифлаш объекти ҳисобланади.

11.

Божхона тўловлари классификатори

Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари

Божхона тўловлари, шу жумладан, божхона расмийлаштируви учун божхона тўловлари таснифлаш объекти ҳисобланади.

12.

Божхона постлари классификатори

Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари

Ўзбекистон Республикасининг божхона постлари таснифлаш объекти ҳисобланади.

13.

Божхона режимлари классификатори

Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари

Божхона режимлари таснифлаш объекти ҳисобланади.

14.

Етказиб бериш шартлари классификатори

Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари

Товарларни етказиб бериш шартлари таснифлаш объекти ҳисобланади.

15.

Битим табиатининг классификатори

Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари

Статистик ҳисоб ва ҳисоботларда
қўлланиладиган операциялар таснифлаш объекти ҳисобланади.

Давлат статистика қўмитаси

16.

Миллатлар классификатори

Халқаро классификаторлар

Фуқароларнинг миллати таснифлаш объекти ҳисобланади.

17.

Ўзбекистон Республикаси ташкилий-ҳуқуқий шакллари классификатори

Умумдавлат классификаторлар

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларида белгиланган ташкилий-ҳуқуқий шакллар таснифлаш объекти ҳисобланади.

18.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) классификатори

Умумдавлат классификаторлар

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) таснифлаш объекти ҳисобланади.

19.

Умумдавлат иқтисодий фаолият турлари бўйича классификатори

Умумдавлат классификаторлар

Иқтисодий фаолиятнинг бирликларини (алоҳида корхоналар ёки корхоналар гуруҳларини) таснифлашга мўлжалланган.

20.

Умумдавлат иқтисодий фаолият турлари бўйича классификатори
(2-таҳрир)

Умумдавлат классификаторлар

Иқтисодий фаолиятнинг бирликларини (алоҳида корхоналар ёки корхоналар гуруҳларини) таснифлашга мўлжалланган.

21.

Давлат бошқаруви органлари ва ҳўжалик бошқарув органларини белгилаш тизими

Бошқа маълумотнома/ классификаторлар

Давлат бошқаруви органлари ва ҳўжалик бошқарув органларини таснифлашга мўлжалланган.

22.

Маъмурий-ҳудудий тузилма объектлари маълумотлари тўплами

Умумдавлат классификаторлар

Вилоятлар, шаҳарлар ва туманларни таснифлаш учун мўлжалланган.

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги

23.

Ўлчов бирликлари классификатори

Умумдавлат классификаторлар

Ўлчов бирликлари таснифлаш объекти ҳисобланади.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги

24.

Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори

Умумдавлат классификаторлар

Олий таълимнинг бакалавриат ва магистратура босқичларини таснифлашга мўлжалланган.

25.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида тайёрлаш йўналишлари, касблар ва мутахассисликлар классификатори

Умумдавлат классификаторлар

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида тайёрлаш йўналишлари, касблари ва мутахассисликларини таснифлашга мўлжалланган.

Адлия вазирлиги

26.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг умумҳуқуқий классификатори

Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари

Қонунчилик тармоқларини таснифлаш учун мўлжалланган

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

27.

Ходимларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори

Умумдавлат классификаторлар

Ходимларнинг асосий лавозимлари ва ишчиларнинг касбларини тизимлаштириш, ишчиларнинг малака тоифалари ва ходимлар лавозимлари тоифаларини белгилаш учун мўлжалланган.

Давлат солиқ қўмитаси

28.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг туман инспекциялари кодлари

Тармоқ маълумотнома/ классификаторлари

Давлат солиқ қўмитасининг туман инспекциялари таснифлаш объекти ҳисобланади.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

29.

Товар ва хизматларнинг халқаро классификатори

Халқаро классификаторлар

Товар ва хизматларни таснифлаш учун мўлжалланган.

30.

Ҳалқаро патент классификатори

Халқаро классификаторлар

Ихтиролар ва фойдали моделларга оид патентларни таснифлашга мўлжалланган.

31.

Саноат намуналарининг халқаро классификатори

Халқаро классификаторлар

Саноат намуналарини таснифлаш учун мўлжалланган.

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

32.

Манзиллар маълумотномаси

Бошқа маълумотнома/ классификаторлар

Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, кўчалар ва бошқа объектларни тизимлаштиришга мўлжалланган.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

33.

Давлат ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари классификатори

Бошқа маълумотнома/ классификаторлар

Давлат органларининг ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини таснифлашга мўлжалланган.

Босқичлар

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Давлат органлари ва ташкилотлари,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

1. Ўзларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган маълумотлар хатловдан ўтказилишини таъминлаш.

2. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги сўровига асосан «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида жамланиши лозим бўлган маълумотларни тақдим этиш.

Икки ҳафта муддатда

Бир ой муддатда


2-босқич

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида юритиладиган маълумотлар тўпламини шакллантириш ва тасдиқлаш.

Бунда, бир турдаги ахборотларни аниқлаш ва улар ягона манбадан олинишини белгилаш.

Икки ой муддатда


3-босқич

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

оператор

1. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими билан идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш талабларини ишлаб чиқиш.

2. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

3. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимининг вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан электрон ҳамкорлигини босқичма-босқич таъминлаш.

уч ой муддатда

2021 йил апрель

2021 йил
июль


4-босқич

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

давлат органлари ва ташкилотлари

Тасдиқланган маълумотлар тўплами асосида маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишни «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида амалга ошириш.

Доимо


5-босқич

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси,

оператор

Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш борасидаги ҳисоботларни «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида шакллантириш ва реал вақт режимида олиш чораларини кўриш.

Доимо

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми/шакли

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

I. Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

1.

Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри (кейинги ўринларда — Ягона реестр)да давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳақидаги маълумотларни киритишга масъул бўлган шахсларни белгилаш.

1.1. Давлат органлари ва ташкилотларида Ягона реестрни юритишга масъул шахсни тайинлаш бўйича идоравий ҳужжатни қабул қилиш.

1.2. Масъул шахс тўғрисидаги маълумотларни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритиш.

2020 йил
30 июль

2020 йил
1 август

Давлат органлари ва ташкилотлари,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

«Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси

2.

Ягона реестрни яратиш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2.1. Ягона реестрни яратиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш.

2.2. Техник топшириқни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.

2020 йил
25 сентябрь

2020 йил
1 октябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси,

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК,

«Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси

3.

Ягона реестрни амалиётга жорий этиш.

3.1. Ягона реестр ахборот тизимини ишлаб чиқиш.


3.2. Ягона реестр ахборот тизимининг тест синов ишларини амалга ошириш ва амалиётга жорий этиш.

2020 йил
20 декабрь

2021 йил
1 январь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

«Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси,

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

4.

Давлат органлари ва ташкилотларида мавжуд ахборот тизимларини хатловдан ўтказиш ва ягона реестрда уларнинг паспортларини тўлдириш.

4.1. Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистрини шакллантириш ва юритиш ҳамда ягона идентификаторлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан мавжуд ахборот тизимларини хатловдан ўтказиш.

4.2. Мавжуд ахборот тизимлари Ягона реестрга киритилишини таъминлаш.

4.3. Давлат органлари ва ташкилотларининг барча ахборот тизимлари Ягона реестрга киритилиши мониторингини олиб бориш.

2020 йил
20 ноябрь



2020 йил
1 декабрь

мунтазам равишда

Давлат органлари ва ташкилотлари





Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат ин?пекцияси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

«Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси

II. «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимини модернизация қилиш

5.

«Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимини модернизация қилиш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

5.1. «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимини модернизация қилиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш.

5.2. Техник топшириқни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.

2020 йил
25 июль


2020 йил
1 август

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

«Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси

6.

«Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимини амалиётга жорий этиш.

6.1. «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

6.2. «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимини тест синов ишларини амалга ошириш ва амалиётга жорий этиш.

2020 йил
20 ноябрь

2020 йил
1 декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

«Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси, давлат органлари ва ташкилотлари

7.

Қуйидагиларни назарада тутувчи «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

«Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизими билан интеграция қилинишини инобатга олган ҳолда ўзларининг ахборот тизимларини такомиллаштириш бўйича ташкилий ва техник чораларни кўриш;

амалдаги ахборот тизимларини рўйхатдан ўтказиш ва улар бўйича маълумотлар доимий янгилаб турилишини инобатга олган ҳолда уларни Ягона реестрга киритиш;

«Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимини шакллантириш доирасидаги хабар ва маълумотларнинг доимий долзарблигини таъминлаш.

7.1. «Йўл харитаси» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва «Киберхавфсизлик маркази» ДУК билан келишиш ва тасдиқлаш.

7.2. «Йўл харитаси»да белгиланган вазифалар ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш.

2020 йил
15 август




Белгиланган муддатларда

Давлат органлари ва ташкилотлари,

«Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси,

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси,

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

III. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

8.

«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи идоралараро ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) ташкил этиш.

8.1. Манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг масъул ходимлари иштирокида Идоралараро ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш.

8.2. Ишчи гуруҳ вазифаларини белгилаш ҳамда идоравий ҳужжат билан тасдиқлаш.

Икки ҳафта муддатда

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси, «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси,

манфаатдор вазирликлар ва

идоралар

9.

Давлат бошқаруви органлари фаолиятида маълумотларни бошқариш (жамлаш ва қайта ишлаш) тизимлари ҳамда улар орқали мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш борасида «Big Data» архитектураси ва «Business Intelligence» технологиялари асосида катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва бошқариш бўйича маҳаллий ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

9.1. Таҳлилий ҳисобот тайёрлаш.

9.2. «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимини ишлаб чиқишнинг дастурий-техник жиҳатлари бўйича таклифлар тайёрлаш.

2020 йил
15 август

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

ишчи гуруҳ

10.

«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимининг техник ҳужжатлари ва тизимни ишлаб чиқиш бўйича тендер (танлов) савдолари ўтказиш.

10.1. Тендер (танлов) савдоларини белгиланган тартибда ўтказиш

10.2. Тендер (танлов) савдоларининг ғолиби (кейинги ўринларда — оператор) билан «Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимининг техник ҳужжатлари ва тизимини ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзолаш.

2020 йил

1 сентябрь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

11.

«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизиминингтехник ҳужжатларини (лойиҳа паспорти, лойиҳа концепцияси, техник топшириғи) ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.

11.1. Ахборот тизимни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа паспорти ва концепцияни ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш.

11.2. Ишлаб чиқилган лойиҳа паспорти ва концепцияни ваколатли органга экспертизага киритиш.

11.3. Лойиҳа техник топшириғини ишлаб чиқиш ва манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш.

11.4. Ишлаб чиқилган лойиҳа техник топшириғини ваколатли органга экспертизага киритиш.

2020 йил
18
сентябрь

2020 йил
20 сентябрь
2020 йил
1
0 октябрь

2020 йил
1
0 октябрь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси,

оператор, ишчи гуруҳ

12.

«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимида жамланиши лозим бўлган маълумотлар тўпламини шакллантириш.

12.1. Ахборот тизимида жамланиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатини шакллантириш (тақдим этувчи идора, тақдим этиш шакли ва даврийлиги ва ҳ.к.) ва тасдиқланишини таъминлаш.

2020 йил

1 сентябрь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технолоялари ва коммуни?ацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси,

давлат органлари ва ташкилотлари,ишчи гуруҳ

13.

Маълумотнома, классификатор ва бошқа стандартларни такомиллаштириш.

13.1. Илғор хориж тажрибаси асосида халқаро стандартларга мувофиқ маълумотнома ва классификаторларни қайта кўриб чиқиш ва уларни амалиётда босқичма-босқич қўллаш.

2020 йил
1 декабрь

Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,

давлат органлари ва ташкилотлари

14.

«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими доирасида маълумотларни тақдим этувчи давлат идоралари ахборот тизимларида фойдаланиладиган маълумотлар ва таснифлагичларни бирхиллаштириш.

Бунда, Электрон ҳукумат тизимининг ягона идентификаторлари ҳамда «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимидаги маълумотномалари ва классификаторлардан фойдаланишни ташкил этиш.

14.1. Ахборот тизимлари ва маълумотлар базасида фойдаланиладиган ягона идентификаторлар, маълумотномалар ва классификаторларни хатловдан ўтказиш ва унинг натижаси бўйича «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасига ахборот киритиш.

14.2. Тақдим этилган маълумотлар асосида «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизимида янги маълумотнома ва классификаторларни жойлаштиришни ташкил этиш.

14.3. «Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри» ахборот тизими орқали Электрон ҳукумат тизимининг маълумотнома ва классификаторларидан фойдаланишни таъминлаш.

2020 йил
20 август





2020 йил

10 сентябрь


2020 йил октябрь-ноябрь

Давлат органлари ва ташкилотлари





«Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси,

давлат органлари ва ташкилотлари


«Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси,

давлат органлари ва ташкилотлари

15.

«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизими доирасида реал сектор субъектлари ва кенг жамоатчиликни иқтисодий ривожланиш тенденциялари ҳолатидан хабардор қилиш ахборот платформасини жорий этиш.

15.1. Илғор хориж тажрибаси асосида реал сектор субъектлари ва кенг жамоатчиликни иқтисодий ривожланиш тенденциялари ҳолатидан хабардор қилиш ахборот платформасини жорий этиш.

15.2. Ахборот платформасида тегишли маълумот ва шарҳларнинг эълон қилиб борилишини йўлга қўйиш.

2020 йил

20 декабрь

Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси,

Марказий банк,

оператор

16.

«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизиминиишлаб чиқиш ва давлат бошқарув органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

16.1. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

16.2. Ахборот тизимини давлат идоралари ва ташкилотлари ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича технологик йўриқномаларини ишлаб чиқиш.

16.3. Технологик йўриқномалар асосида ахборот тизимлари ўртасида маълумотлар алмашинувини ташкил этиш.

2021 йил
апрель

2021 йил февраль-март

2021 йил

апрель-май

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

«Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази давлат муассасаси,

Давлат статистика қўмитаси,

давлат органлари ва ташкилотлари,

оператор

17.

«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизиминисинов тарзида ишга тушириш ва иштирокчиларини босқичма-босқич тизимга улаш.

17.1. Синовда иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимларини белгилаш.

17.2. Масъул ходимларни тизимдан фойдаланиш бўйича ўқитишни ташкил этиш.

17.3. Синов тариқасида иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотларини Ахборот тизимига улаш.

17.4. Ахборот тизими ишини синовдан ўтказиш ва иш жараёнида юзага келган камчиликларни бартараф этиш.

2021 йил
июнь

2021 йил
июль

алоҳида график асосида

2021 йил давомида

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

оператор,

«Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси,

давлат органлари ва ташкилотлари

18.

«Маълумотларни бошқариш» ахборот тизимининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш.

18.1. Ахборот тизимини техник қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни доимий равишда таъминлаш.

18.2. Ахборот тизимини мунтазам такомиллаштириб бориш ва модернизация қилиш.

Тизим ишга туширилганидан сўнг доимий равишда

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

«Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси,

оператор

Ушбу Низом қоидалари мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилмаган давлат органлари ва ташкилотлари учун тавсиявий хусусиятга эгадир.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларини бажариш доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар;

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

(Ҳисоботни интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш)

Давлат органлари ва ташкилотлари

1. Ҳисоботни интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш, уни тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани марказий (ҳудудий) босма оммавий ахборот воситаларида ва интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилиш, шунингдек, уларнинг трансляцияларини ташкил этиш учун масъул ходимни тайинлайди.

2. Масъул ходим ҳисоботни ташкилотнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида, шунингдек, ижтимоий тармоқларда, мобил мессенжерлардаги расмий саҳифаларида жойлаштиради.

Ярим йиллик ва йил якунланган кундан эътиборан
10 кун муддатда


2-босқич

(Ҳисобот ҳақидаги хабарномани интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилиш)

Давлат органлари ва ташкилотлари

Ҳисобот ҳақидаги хабарномани марказий (ҳудудий) босма оммавий ахборот воситаларида ва интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилади.

Ҳисобот режалаштири-лаётган кундан камида
10 кун олдин


3-босқич

(Ҳисобот ўтказилишини ташкил этиш ва унинг натижаларини таҳлил қилиш)

Давлат органлари ва ташкилотлари

1. Ҳисоботни бевосита тақдим этиш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтда ҳамда ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар орқали брифинг, матбуот конференцияларининг онлайн трансляцияларини ташкил этади.

2. Ҳисобот вақтида ва ундан сўнг жисмоний ва юридик шахслардан тушган саволлар, изоҳлар, таклифлар ҳамда эътирозларни кўриб чиқади ва улар юзасидан батафсил тушунтиришлар беради.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот натижалари тўғрисида маълумот беради.

Белгиланган муддатларда

Ҳисобот тадбири тугаган кундан бошлаб
5 кун муддатда

Ҳисобот тадбири ўтказилгандан сўнг 10 кун мобайнида


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси