Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг 1-иловасига қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 8 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1268-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 8 сентябрдаги 48-сонли ва 29 августдаги 26-2022Q/Q-сонли ««Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1268-3, 16.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон «Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2003 йил 24 июлдаги 83, 7/12-сон қарори (рўйхат рақами 1268, 2003 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идорларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 11-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг 1-иловаси изоҳи қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тадбиркорлик субъектлари учун муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди.».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 19 июнь,
27-сон
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 19 июнь,
23-2020 қ/қ-сон
Келишилган:
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К. РАФИКОВ
2020 йил 19 июнь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 10/20/1268-2/1042-сон)