Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МИЛЛИЙ КИНОЛОГИЯ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1029-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси божхона ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг кинология хизмати фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармаси таркибида Миллий кинология марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Миллий кинология марказига умумий раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасига юклансин.
2. Қуйидагилар Миллий кинология марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларнинг кинология хизматларини услубий таъминлаш;
малакали кинолог-мутахассислар тайёрлаш;
божхона органлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Мудофаа вазирлиги бўлинмалари, шунингдек Марказий Осиё мамлакатлари учун хизмат итларини наслига қараб танлаш ва ўргатиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармаси бир ой муддатда:
Миллий кинология маркази тўғрисида Низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
* 3 илова берилмайди.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасига ушбу қарорни амалга ошириш учун бюджетдан зарур маблағлар ажратсин.
7. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг жорий йил II ярим йиллиги ҳамда 1997 йилги инвестиция дастури прогнозларида Миллий кинология маркази қурилишини тугаллаш учун молиявий таъминлаш манбаларини аниқлаган ҳолда капитал қўйилмаларнинг зарур лимитларини назарда тутсинлар.
8. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси ҳамда «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармасига ҳисобдан чиқарилганларидан ўқув мақсадлари учун макетлар сифатида фойдаланиш учун тегишли асбоб-ускуналари билан самолётлар, вагонлар ва юк автомобилларини текинга ажратсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Миллий кинология марказини белгиланган тартибда телефон алоқаси билан таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 24 октябрь,
364-сон
Миллий кинология маркази штатлари сони
|
Номи |
Жами штатлар сони |
Шу жумладан | |||||
| бошлиқ | бошлиқ ўринбосари | бош инспектор кинолог | катта инспектор кинолог | инспектор кинолог | кичик инспектор кинолог | ||
|
Миллий кинология маркази |
19 |
1 |
1 |
1 |
2 |
8 |
6 |
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Бош божхона бошқармаси кинология хизматининг
Бош божхона бошқармаси кинология хизматининг
ШТАТЛАР СОНИ
|
Номи |
Жами штатлар сони |
Шу жумладан | |
| катта инспектор кинолог | инспектор кинолог | ||
| Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармаси кинология хизмати | 29 | 2 | 27 |
| шу жумладан: | |||
| Қорақалпоғистон Республикаси | 1 | — | 1 |
| Андижон вилояти | 2 | — | 2 |
| Бухоро вилояти | 2 | — | 2 |
| Жиззах вилояти | 2 | — | 2 |
| Қашқадарё вилояти | 2 | — | 2 |
| Навоий вилояти | 1 | — | 1 |
| Наманган вилояти | 2 | — | 2 |
| Самарқанд вилояти | 3 | — | 3 |
| Сурхондарё вилояти | 4 | 1 | 3 |
| Сирдарё вилояти | 2 | — | 2 |
| Тошкент вилояти | 2 | 1 | 1 |
| Фарғона вилояти | 2 | — | 2 |
| Хоразм вилояти | 2 | — | 2 |
| Тошкент шаҳри | 2 | — | 2 |