30.04.2018 йилдаги ПҚ-3689-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК учун «Боинг-787-8» самолётини харид қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг ҳаво кемалари паркини замонавий авиация техникасини харид қилиш ҳисобига кенгайтириш, маҳаллий фуқаро авиациясининг барқарор рақобатбардошлигини ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий авиакомпаниялардан бири илгари буюртма қилинган самолётни сотиб олишдан бош тортганлиги муносабати билан, тижорат мақсадида фойдаланиш учун «Женерал Электрик» (АҚШ) компаниясининг двигателлари ўрнатилган битта янги «БОИНГ-787-8» самолётини (кейинчалик — «БОИНГ-787-8» самолёти) 2018 йил май ойида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКга етказиб бериш имконияти тўғрисида «БОИНГ» (АҚШ) компаниясидан 2018 йил февраль ойида хабар келиб тушгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва авиация техникаси ишлаб чиқарувчи компаниялар – «БОИНГ» ва «Женерал Электрик» ўртасидаги музокаралар натижасига кўра «БОИНГ-787-8» ҳаво кемасининг қиймати 132,8 миллион АҚШ долларини ташкил этгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«БОИНГ-787-8» самолётини харид қилиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, «БОИНГ» компанияси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясига 4 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит меморандуми (буджет) тақдим этиши, ушбу маблағдан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг «БОИНГ» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган самолётлар туркумига оид бошқа лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида фойдаланиш мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг «БОИНГ» компаниясидан 2018 йил май ойида етказиб бериладиган «БОИНГ-787-8» ҳаво кемасини харид қилиш таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг «БОИНГ» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган самолётлар туркумига оид бошқа лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш доирасида фойдаланиш мумкин бўлган, «БОИНГ» компанияси томонидан тақдим этиладиган 4 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит меморандумини (буджети) инобатга олган ҳолда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК «БОИНГ» компанияси билан 2018 йил май ойида етказиб бериладиган «БОИНГ-787-8» самолётини харид қилиш тўғрисида шартнома тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«БОИНГ-787-8» ҳаво кемасининг 132,8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўлиқ қийматини молиялаштириш манбаи сифатида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 10 йил муддатга, шу жумладан 3 йил имтиёзли даврга, йиллик 2,5 фоиз қўшилган ҳолда олти ойлик ЛИБОР ставкасига тенг бўлган фоиз ставкаси билан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг (кейинги ўринларда — Ўзмиллийбанк) 0,5 фоиз маржаси билан тақдим этилаётган кредити ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан жалб қилинадиган кредитни қайта молиялаштириш учун Ўзмиллийбанк ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ўртасида кредит шартномаси тузилиши назарда тутилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК қарз олувчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан жалб қилинадиган кредитдан мақсадли фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан жалб қилинаётган кредитни қайтариш, у бўйича фоизлар, комиссиялар ва бошқа харажатларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредити бўйича асосий қарзини қайтариш, фоизлар ва комиссияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли операцияни амалга ошириш санасидаги курси бўйича миллий валютада амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қайтаришнинг прогноз жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қайта молиялаштириладиган кредити бўйича «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг Ўзмиллийбанк олдидаги мажбуриятлари юзасидан Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатини бериш ваколати берилсин, бунда кафолат берилганлиги учун тўлов ундирилмасин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК олиб келинадиган «БОИНГ-787-8» ҳаво кемаси учун божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКга белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳалар ва импорт шартномаларини комплекс экспертиза қилиш марказига — «БОИНГ-787-8» ҳаво кемасини харид қилиш бўйича «БОИНГ» компанияси билан тузилган битим лойиҳасини экспертизадан ўтказиш учун тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳалар ва импорт шартномаларини комплекс экспертиза қилиш маркази билан биргаликда — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК учун учта янги «Боинг-787-8» самолётини харид қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3575-сонли қарорига мувофиқ харид қилинаётган ҳаво кемаларини инобатга олган ҳолда тижорат мақсадларида фойдаланиш учун тўртта янги «БОИНГ-787-8» ҳаво кемаси харид қилинишини назарда тутувчи лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси билан бир босқичли тартибда ишлаб чиқишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Ўзмиллийбанк билан биргаликда, истисно тариқасида, лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси тасдиқлангунга қадар «БОИНГ-787-8» ҳаво кемасининг тўлиқ қиймати тўловини амалга оширишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК учун учта янги «Боинг-787-8» самолётини харид қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3575-сонли қарорининг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Бошқаруви раиси А.Ж.Раматовга, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р.Холмурадовга ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг Бош директори вазифасини бажарувчи Б.И.Хакимовга юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 30 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3689-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 апрелдаги ПҚ-3689-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қайтаришнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1. Кредит суммаси

132 800 минг АҚШ доллари

2. Кредит муддати

10 йил

Шу жумладан имтиёзли давр

3 йил

3. Фоиз ставкаси (йиллик)

олти ойлик ЛИБОР — 2,5% (шу жумладан, Ўзмиллийбанкнинг
қайта молиялаштириш маржаси — 0,5%)

4. Ташкилий ишлар учун  комиссия

кредит суммасидан бир марталик 0,3% (шу жумладан, Ўзмиллийбанкнинг маржаси — 0,2%)

5. Мажбурият учун комиссия

олинмаган кредит суммасидан йиллик 0,3% (шу жумладан, Ўзмиллийбанкнинг маржаси — 0,2%)

минг АҚШ доллари

Йил

Ярим йиллик

Кредит олиш

Давр охиридаги қарздорлик

Қайтариш

Асосий қарз

Фоизлар

Ташкилий ишлар учун комиссия

Мажбурият учун комиссия

Тўлаш учун жами

ЎзР

ТТЖ

Ўзмиллийбанк

2018

I

132 800

132 800

398

398

II

132 800

2 981

335

3 315

2019

I

132 800

2 932

329

3 261

II

132 800

2 981

335

3 315

2020

I

132 800

2 948

331

3 279

II

132 800

2 981

335

3 315

2021

I

123 947

8 853

2 932

329

12 115

II

115 093

8 853

2 782

312

11 948

2022

I

106 240

8 853

2 541

285

11 680

II

97 387

8 853

2 385

268

11 506

2023

I

88 533

8 853

2 150

241

11 245

II

79 680

8 853

1 987

223

11 064

2024

I

70 827

8 853

1 769

199

10 821

II

61 973

8 853

1 590

179

10 622

2025

I

53 120

8 853

1 368

154

10 378

II

44 267

8 853

1 192

134

10 180

2026

I

35 413

8 853

977

110

9 940

II

26 560

8 853

798

89

9 737

2027

I

17 707

8 853

586

66

9 506

II

8 853

8 853

397

45

9 295

2028

I

0

8 853

197

22

9 072

Жами

132 800

132 800

38 471

4 320

398

0

175 990

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур жадвал ҳисоб-китобга асосланган бўлиб, кредитнинг амалдаги суммалари ва кредитни олиш саналари, ЛИБОР ўзгарувчан ставкасининг ўзгаришлари (ҳисоб-китоб учун 2,45240% миқдоридаги олти ойлик ЛИБОР қабул қилинган) ҳамда кредит бўйича тўловлар саналарига қараб ўзгартирилиши мумкин.