12.04.2018 йилдаги ПҚ-3664-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қозоғистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қозоғистон Республикаси ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-инвестициявий, туризм ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни янада жадаллаштириш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича долзарб масалаларни сўзсиз бажаришни таъминлаш ҳамда уларга ўз вақтида ва сифатли консуллик-ҳуқуқий ёрдамни кўрсатиш мақсадида, шунингдек, хорижий муассасалар фаолиятини босқичма-босқич такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалий амалга оширишдаги ишлар доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2018 йилнинг 1 майидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси штат жадвалига қўшимча равишда (1 нафар) савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, (1 нафар) иккинчи секретар, шунингдек, (1 нафар) меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе лавозимлари киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Алмати ва Актау шаҳарларида умумий штатлар сони тегишли равишда 5 нафар ва 4 нафар бўлган Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллиги таъсис этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси, Алмати шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллиги ҳамда Актау шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллигининг штат жадвали, шунингдек, консуллик муассасаларининг таъминоти харажатлари сметаси 1 — 5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси, Алмати шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллиги ҳамда Актау шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллигининг 2018 йилдаги таъминоти харажатлари сметасини белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штат жадвалларига киритиладиган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонасига, шунингдек, таъсис этилаётган Алмати шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллиги ҳамда Актау шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллигига, уларнинг таъминоти учун 2018 йилда маблағлар ажратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонасига қўшимча бир дона автомобилни, Алмати шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллигига — тўрт дона автомобил, Актау шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллигига — уч дона автомобил таъминоти учун лимит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда дипломатик каналлар орқали Қозоғистон Республикасининг ваколатли органлари билан Алмати шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллиги ва Актау шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллигини таъсис этиш ҳамда фаолият юритиш масалаларини келишиб олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонасини Алмати шаҳридан Астана шаҳрига босқичма-босқич кўчириш, шунингдек, янгидан таъсис этилаётган Алмати шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллиги ва Актау шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консуллигининг фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур ташкилий ва бошқа чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасаддилик қилиш йўналишлари бўйича, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан фуқароларга меҳнат миграцияси ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича ишларни кучайтириш заруриятини ҳисобга олган ҳолда юқорида кўрсатилган хорижий муассасаларни ТИВ ҳамда республиканинг бошқа масъул вазирлик ва идораларининг малакали мутахассислари билан бутласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 6-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши Котиби В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазири А. Комилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 12 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3664-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3664-сонли қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хориждаги Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2013 йил 24 декабрдаги ПҚ-2095-сонли қарорининг 2-иловасидаги «Ойлик маоши миқдори (АҚШ долларида)» графаси 40-позициясидаги «2750» рақами «4150» рақами билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари штат жадвалига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2007 йил 29 декабрдаги ПҚ-765-сонли қарорининг 6-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2018 й., 07/20/3664/0865-сон)