Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
УКРАИНАДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Украина ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 24 январдаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Украинанинг Киев шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси таъсис этилсин.
* 2-илова берилмайди.
1996 йил учун Элчихона ходимлари сони 5 нафардан иборат этиб белгилансин, улардан: 3 киши — дипломатик таркиб ходимлари, 2 киши — маъмурий-техник ходимлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимларнинг бутланишига қараб харажатлар сметасига мувофиқ 1996 йил учун зарур маблағлар ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги штат жадвалига мувофиқ Элчихонанинг дипломатик ходимлари таркибини бутлаш учун номзодлар юзасидан бир ой муддатда таклиф киритсин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчиси маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 8 октябрь,
350-сон
Украинадаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасининг
ШТАТ ЖАДВАЛИ
| № |
Лавозим (Диптаркиб) |
Штатдаги ходимлар сони | Элчининг маоши (650)га нисбатан фоизларда ходимларнинг маоши | Ойлик маоши | 1996 йил учун |
| 1. | Элчи | 1 | 100 | 650 | 7800 |
| 2. | Савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи | 1 | 85 | 553 | 6636 |
| 3. | Биринчи котиб | 1 | 75 | 488 | 5856 |
| Ҳаммаси | 3 | 1691 | 20292 | ||
| Маъмурий-техник ходимлар таркиби: | |||||
| 1. | Катта бухгалтер, айни пайтда канцелярия мудири | 1 | 65 | 423 | 5076 |
| 2. | Хўжалик мудири, айни пайтда комендант ва кассир | 1 | 50 | 325 | 3900 |
| 3. | Жойнинг ўзида ёлланадиган ёки ходимларнинг оила аъзоларидан иборат бўладиган ходимлар: ҳайдовчи, ошпаз, фаррош, қоровул, боғбон ва бошқалар (соатбай ҳақ тўланади) | | 900 | 7200 | |
| Ҳаммаси | 2 | 1648 | 19776 | ||
| | Жами | 5 | | 3339 | 40068 |