Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 26 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3250]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» ― «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 26 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
147-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 26 июндаги 147-мҳ-сон буйруғига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари (бундан буён матнда малака комиссияси деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қонуннинг 31-моддасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий адлия бошқармаси деб юритилади) ҳузуридаги малака комиссиялари хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) тўхтатиб туриш ва тугатиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш мақсадида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Малака комиссияси йиғилишларининг холислиги ва одиллигини таъминлаш мақсадида, заруратга қараб, уларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси ходимлари овоз бериш ҳуқуқисиз (кузатувчи сифатида) иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Малака комиссияси фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Малака комиссияси ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг (бундан буён матнда Нотариал палата деб юритилади) тегишли ҳудудий бошқармаси вакиллари, нотариуслар ҳамда адлия органларининг ходимлари орасидан беш нафардан тўққиз нафар кишигача бўлган таркибда тоқ миқдорда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Малака комиссияси таркиби тегишли ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан уч йил муддатга тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат бўлганда малака комиссияси раисининг тақдимномасига кўра ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан комиссия таркиби ўзгартирилиши ёки қайта тасдиқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Малака комиссияси ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилишда мустақил ҳисобланади ва унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғининг нотариат соҳасига раҳбарлик қилувчи ўринбосари қоида тариқасида малака комиссияси раиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий адлия бошқармаси Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлимининг нотариат соҳаси бўйича масъул ходими малака комиссияси котиби (бундан буён матнда котиб деб юритилади) этиб тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Малака комиссияси раиси меҳнат таътилида, хизмат сафарида бўлган вақтда ёки бошқа узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган ҳолларда ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан унинг бошқа ўринбосари вақтинча малака комиссияси раиси этиб тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Малака комиссияси раиси комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказиладиган кун ва вақтни белгилайди, шунингдек комиссия йиғилишларини ўтказади ва уларга раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Малака комиссияси раиси комиссия ишини ташкил қилиш ва унинг ўз вақтида, тўғри ва ҳаққоний ўтказилиши учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Малака комиссияси ўз фаолиятини мазкур Низом ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Малака комиссияларининг моддий-техника таъминоти тегишлилиги бўйича ҳудудий адлия бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Малака комиссияси йиғилишларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Малака комиссиясига лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш бўйича судга ариза киритиш масаласини кўриб чиқиш учун ҳудудий адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси раҳбарининг тақдимномаси асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котиб тегишли ҳудудий адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси тақдимномаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни (бундан буён матнда ҳужжатлар деб юритилади) қабул қилиб олади ва шу куннинг ўзида Малака комиссияси йиғилишида кўриб чиқилиши учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйхатга олиш китобига тегишли ёзув киритиш орқали қайд қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Малака комиссияси йиғилишида кўриб чиқилиши учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйхатга олиш китоби ип ўтказилиб тикилган, тегишли ҳудудий адлия бошқармаси девонхонаси муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларнинг сақланиши учун котиб масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Котиб комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун қабул қилиб олинган ҳужжатлар ҳақида шу куннинг ўзида малака комиссияси раисини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Котиб комиссиянинг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилиши учун ҳудудий адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳар бири бўйича алоҳида комиссия аъзолари сонига мутаносиб равишда тегишли ҳужжатлар нусхаларини тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Малака комиссияси раиси тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш мақсадида малака комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтадиган кун ва вақтни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ҳужжатлар бир ёки бир нечта бўлишидан қатъи назар, улар малака комиссиясига келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида малака комиссияси томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Котиб комиссия йиғилиши ўтказиладиган кундан камида икки кун олдин малака комиссиясининг барча аъзоларини ҳамда лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш билан боғлиқ ишлар кўриб чиқилиши режалаштирилган нотариусни (бундан буён матнда нотариус деб юритилади) комиссия йиғилиши ўтказиладиган кун ва вақт ҳақида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Малака комиссияси раиси комиссия йиғилиши ўтказиладиган кундан камида икки кун олдин навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтадиган кун ва вақт, шунингдек кун тартибидаги масала юзасидан Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармасига ёзма ёки электрон шаклда хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Нотариус унга хабар берилган кун ва вақтда комиссиянинг йиғилишида иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Малака комиссияси йиғилишида нотариуснинг иштирок этиши талаб этилмайди, бунда нотариуснинг комиссия йиғилишида қатнашмаслиги йиғилишни ўтказишни қолдириш ёки кун тартибидаги унга тегишли масалани кўриб чиқмаслик учун асос бўлиб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Малака комиссияси йиғилишини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Малака комиссияси йиғилишида комиссия аъзолари, шунингдек нотариусдан (масаласи кўриб чиқилиши давомида) бошқа шахсларнинг иштирок этишига йўл қўйилмайди, малака комиссияси раисининг рухсати билан комиссия йиғилишида кўрилаётган масала юзасидан таклиф қилинадиган шахсларни жалб этиш ҳоллари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Котиб йиғилишда кўриб чиқиш учун кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан тайёрланган ҳужжатлар нусхаларини комиссиянинг барча аъзоларига тарқатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Раис кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича комиссияга келиб тушган ҳужжатлар мазмуни ҳақида комиссия аъзоларига алоҳида ўқиб эшиттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Малака комиссияси кун тартибидаги ҳар бир масалани алоҳида-алоҳида муҳокама қилади. Малака комиссияси муҳокамада таклиф қилинган шахсларнинг тушунтириш ва изоҳларини эшитишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Малака комиссияси томонидан нотариус лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиш Қонуннинг 152-моддаси биринчи қисми ҳамда мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келадиган қоидабузарликлар ҳоллари ва улар бўйича лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддатларига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, нотариус томонидан мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ қоидабузарликлар ҳоллари ва муддатларида назарда тутилган қоидабузарликларнинг бир нечтаси содир этилганлиги аниқланган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш аниқланган қоидабузарликлар учун белгиланган энг кўп муддат доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Малака комиссияси томонидан нотариус лицензиясининг амал қилишини тугатиш бўйича маъмурий судга ариза киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш Қонуннинг 153-моддаси иккинчи қисмига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоидабузарлик содир этилганлиги учун малака комиссиясининг нотариус лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир йил давомида нотариат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари ёки Нотариусларнинг касб этикаси қоидалари ёхуд нотариал ҳаракатларнинг сири ва нотариус қасамёдини такроран бузилганлиги мунтазам равишда қоидабузарлик содир этилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Малака комиссияси томонидан Қонуннинг 152 ва 153-моддалари ҳамда мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳолларда нотариус лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида, шунингдек нотариус лицензиясининг амал қилишини тугатиш бўйича маъмурий судга ариза киритиш тўғрисида қарор қабул қилинишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Малака комиссияси томонидан тегишлилиги бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариус лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариус лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туришни рад этиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариус лицензиясининг амал қилишини тугатиш бўйича маъмурий судга ариза киритиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариус лицензиясининг амал қилишини тугатиш бўйича маъмурий судга ариза киритишни рад этиш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Малака комиссияси томонидан нотариус лицензияси амал қилишини тугатиш бўйича маъмурий судга ариза киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганда ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан нотариус лицензиясининг амал қилиши суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Малака комиссияси қарори комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, малака комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака комиссияси йиғилиши унинг аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Малака комиссияси йиғилиши баённома билан расмийлаштирилади. Бунда комиссия йиғилиши баённомаларини расмийлаштириш комиссия котиби томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Малака комиссияси йиғилиши баённомаси комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан имзоланади ҳамда тасдиқлаш учун комиссия раисига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Малака комиссия котиби комиссия раиси томонидан тасдиқланган баённома нусхасини комиссия йиғилиши бўлиб ўтган кундан бошлаб бир кун ичида тегишли ҳудудий адлия бошқармасига ва Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасига ҳамда нотариусга етказилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Нотариус малака комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда, комиссия йиғилиш баённомаси нусхасини олган кундан бошлаб ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси раиси Д. АШУРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 25 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келадиган қоидабузарликлар ҳоллари ва улар бўйича лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддатлари
1.
Нотариал тасдиқланадиган битимлар, шунингдек аризалар ва бошқа ҳужжатларнинг нотариус иштирокида имзоланмаганлиги
6 ой
2.
Нотариал тасдиқланадиган битимларни томонлар бир вақтда нотариус ҳузурида ҳозир бўлиб имзоламаганлиги
2 ой
3.
Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда махсус мосламаларда мурожаат этувчиларнинг бармоқ изларини сканер қилиш талабига риоя қилинмаганлиги
1 ой
4.
Мурожаат этувчининг жисмоний нуқсони (бармоқларнинг йўқлиги, бармоқ излари йўқолганлиги ва бошқа) сабабли махсус мосламаларда уларнинг бармоқ изларини сканер қилиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда нотариал ҳаракатни имзолаш жараёни мажбурий аудио ёки видеоёзув воситаларида қайд этилмаганлиги
1 ой
5.
Нотариал тасдиқланадиган битим, ариза ва бошқа ҳужжатларга оид маълумотлар «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига аниқ ва тўлиқ киритилмаганлиги ёки хато киритилганлиги
1 ой
6.
Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилганлардан ташқари ортиқча ҳужжат талаб қилинганлиги
15 кун
7.
Нотариал ҳаракатни амалга ошириш ноқонуний равишда рад этилганлиги
1 ой
8.
Нотариус томонидан уч йилда камида бир марта ўз касбий малакаси узрсиз сабабларга кўра амалга оширилмаганлиги
Нотариал ҳаракатларни бажариш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда нотариус томонидан қуйидагиларнинг биттасига риоя қилинмаганлиги:
уларга ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва битимнинг аҳамияти тушунтирилмаганлиги;
нотариал ҳаракатларнинг ҳуқуқий оқибати ҳақида огоҳлантирилмаганлиги
1 ой
11.
Нотариус касбий ваколатларини амалга ошириш жараёнида алкоголь, гиёҳванд ёки психотроп моддалар таъсирида маст ҳолатда фуқароларни қабул қилганлиги
3 ой
12.
Нотариуснинг фаолият кўрсатиш ҳудудидан (нотариал округ) ташқарида нотариал ҳаракатни амалга оширилганлиги Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно
1 ой
13.
Нотариус томонидан фуқаролар ва ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи ножўя ҳатти-ҳаракатлар содир этилганлиги
1 ой
14.
Нотариус ўзига нисбатан қўзғатилган жиноий иш ёки фуқаролик ишида унинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган даъво тақдим этилган ҳолларда бу ҳақида Нотариал палата ҳудудий бошқармасини хабардор қилмаганлиги
1 ой
15.
Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармасининг ваколатлари доирасида берилаётган сўровлар ёки топшириқларини бажармаслик
15 кун
16.
Нотариус томонидан ваколатли органлар ва мансабдор шахсларнинг қонунга асосланган ҳолда сўраган ҳужжатларини, маълумотларини тақдим этилмаганлиги ёки талаблари бажарилмаганлиги
15 кун
17.
Нотариус ўз ҳамкасбларининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни оммавий ахборот воситаларида, интернет манбааларида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда оммага тарқатганлиги
1 ой
18.
Нотариал палатанинг ёки адлия органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган, шу жумладан нотариуснинг зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юклайдиган қарорлари (кўрсатмалари) нотариус томонидан бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги
1 ой
19.
Мурожаат қилган шахс томонидан кўрсатилган «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган мобил телефони рақамига тўловларнинг миқдори, нотариал ҳаракатни тасдиқлаш коди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «ишонч телефони» рақами кўрсатилган SMS хабар йўлланмаганлиги
15 кун
20.
Нотариал ҳаракатлар бўйича тўловлар (давлат божи, герб йиғими, ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳақ) нотўғри ундирилганлиги ёки тўловлардан ноқонуний равишда озод қилинганлиги ёхуд тўловнинг имтиёзли тўланишини асослантирувчи ҳужжатларнинг ксеронусхаси олинмаганлиги
15 кун
21.
Васийликдаги ва ҳомийликдаги шахс номидан нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган ишончномалар тузишда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсати олинмаганлиги
1 ой
22.
Васийликдаги ва ҳомийликдаги шахс номидан нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган шартномалар тузишда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсати олинмаганлиги
3 ой
23.
Битимда Ўзбекистон Республикасида нотариал тасдиқланган ишончномага асосан вакил иштирок қилган ҳолларда ишончноманинг бекор бўлганлиги ёки бўлмаганлиги «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали текширилмаганлиги
3 ой
24.
Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулк билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлиги «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали текширилмаганлиги ёки нотўғри текширилганлиги
2 ой
25.
Нотариус томонидан ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар учун битимларни уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкинлиги ёки ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар битимларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузиши тўғрисидаги тартибга риоя қилинмаганлиги
6 ой
26.
Васийликдаги шахс номидан ҳадя шартномаси тузилганлиги
6 ой
27.
Кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари билан боғлиқ шартномаларни (келишувларни) тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг қарздорлиги мавжудлиги текширилмаган ҳолда амалга оширилганлиги
15 кун
28.
Эрнинг (хотиннинг) умумий биргаликдаги мулки бўлган кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим тузиш учун хотиннинг (эрнинг) ёзма розилиги олинмаганлиги
6 ой
29.
Хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш битимларини тасдиқлашда оиланинг биргаликда яшовчи барча вояга етган аъзоларининг ва хусусийлаштирилишига розилик берган шахсларнинг ёзма розилиги олинмаганлиги
3 ой
30.
Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимлар тасдиқлангунга қадар автомототранспорт воситалари рўйхатга олинган ёки битим тасдиқланаётган жойдаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида агрегатлар рақамлари рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги кўздан кечирилганлиги ҳақида маълумотнома олмаганлиги
15 кун
31.
Гаров (ипотека) шартномаларини тасдиқлашда гаровга (ипотекага) қўйилаётган мол-мулк умумий мол-мулкни (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки) ташкил этса, барча мулкдорларнинг (эр-хотиннинг) розилиги олинмаганлиги
3 ой
32.
Васиятномани имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видео ёзувга қайд этилмаганлиги
2 ой
33.
Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришда мерос қолдирувчининг меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз меросхўрларини аниқлаш чоралари кўрилмаганлиги
1 ой
34.
Умумий улушли мулкдаги улушни олди-сотди шартномасини тасдиқлашда умумий улушли мулк иштирокчиларининг улушли мулкдаги сотилаётган улушни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тўғрисида огоҳлантирилмаганлиги
1 ой
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Мазкур қоидабузарлик ҳолларидан ташқари бошқа қоидабузарликлар содир этилганлик учун лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати малака комиссияси томонидан қоидабузарликнинг оғир-енгиллигига қараб белгиланади.