26.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3250
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 26.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3250
Кучга кириш санаси
26.06.2020
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 майдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари (бундан буён матнда малака комиссияси деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
1. Қонуннинг 31-моддасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий адлия бошқармаси деб юритилади) ҳузуридаги малака комиссиялари хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) тўхтатиб туриш ва тугатиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш мақсадида ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3250-1, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3250-1/0521-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3250-1, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3250-1/0521-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3250-1, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3250-1/0521-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3250-1, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3250-1/0521-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3250-1, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3250-1/0521-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3250-1, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3250-1/0521-сон)
25. Малака комиссияси томонидан нотариус лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиш Қонуннинг 152-моддаси биринчи қисми ҳамда мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ Хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келадиган қоидабузарликлар ҳоллари ва улар бўйича лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддатларига асосан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3250-1, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3250-1/0521-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3250-1, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3250-1/0521-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 10-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3250-1, 25.07.2023 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3250-1/0521-сон)
27. Малака комиссияси томонидан Қонуннинг 152 ва 153-моддалари ҳамда мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳолларда нотариус лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида, шунингдек нотариус лицензиясининг амал қилишини тугатиш бўйича маъмурий судга ариза киритиш тўғрисида қарор қабул қилинишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(271-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 10-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3250-1, 25.07.2023 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3250-1/0521-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3250-1, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3250-1/0521-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Қоидабузарликлар ҳоллари*

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддатлари

1.

Нотариал тасдиқланадиган битимлар, шунингдек аризалар ва бошқа ҳужжатларнинг нотариус иштирокида имзоланмаганлиги

6 ой

2.

Нотариал тасдиқланадиган битимларни томонлар бир вақтда нотариус ҳузурида ҳозир бўлиб имзоламаганлиги

2 ой

3.

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда махсус мосламаларда мурожаат этувчиларнинг бармоқ изларини сканер қилиш талабига риоя қилинмаганлиги

1 ой

4.

Мурожаат этувчининг жисмоний нуқсони (бармоқларнинг йўқлиги, бармоқ излари йўқолганлиги ва бошқа) сабабли махсус мосламаларда уларнинг бармоқ изларини сканер қилиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда нотариал ҳаракатни имзолаш жараёни мажбурий аудио ёки видеоёзув воситаларида қайд этилмаганлиги

1 ой

5.

Нотариал тасдиқланадиган битим, ариза ва бошқа ҳужжатларга оид маълумотлар «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига аниқ ва тўлиқ киритилмаганлиги ёки хато киритилганлиги

1 ой

6.

Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларида белгилаб қўйилганлардан ташқари ортиқча ҳужжат талаб қилинганлиги

15 кун

7.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш ноқонуний равишда рад этилганлиги ёки нотариал ҳаракатни амалга оширишдан, шунингдек тақиқни ечиш ёки нотариал ҳаракатлардан нусха беришдан бош тортилганлиги

1 ой

8.

Нотариус томонидан уч йилда камида бир марта ўз касбий малакаси узрсиз сабабларга кўра амалга оширилмаганлиги

1 ой (агар 1 ойда бартараф этилмаса, бартараф этилгунига қадар)

9.

Нотариал тасдиқланган ҳужжатларни архивда сақлашнинг қуйидаги қоидаларнинг биттасига риоя қилинмаганлиги:

ҳужжатлар йиғмажилдга тикилмаганлиги ва муқоваланмаганлиги;

белгиланган муддат ўтгач адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивга топширилмаганлиги

15 кун

10.

Нотариал ҳаракатларни бажариш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда нотариус томонидан қуйидагиларнинг биттасига риоя қилинмаганлиги:

уларга ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва битимнинг аҳамияти тушунтирилмаганлиги;

нотариал ҳаракатларнинг ҳуқуқий оқибати ҳақида огоҳлантирилмаганлиги

1 ой

11.

Нотариус касбий ваколатларини амалга ошириш жараёнида алкоголь, гиёҳванд ёки психотроп моддалар таъсирида маст ҳолатда фуқароларни қабул қилганлиги

3 ой

12.

Нотариуснинг фаолият кўрсатиш ҳудудидан (нотариал округ) ташқарида нотариал ҳаракатни амалга оширилганлиги Ўзбекистон Республикаси «Нотариат тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно

1 ой

13.

Нотариус томонидан фуқаролар ва ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи ножўя ҳатти-ҳаракатлар содир этилганлиги

1 ой

14.

Нотариус ўзига нисбатан қўзғатилган жиноий иш ёки фуқаролик ишида унинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган даъво тақдим этилган ҳолларда бу ҳақида Нотариал палата ҳудудий бошқармасини хабардор қилмаганлиги

1 ой

15.

Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармасининг ваколатлари доирасида берилаётган сўровлар ёки топшириқларини бажармаслик

15 кун

16.

Нотариус томонидан ваколатли органлар ва мансабдор шахсларнинг қонунга асосланган ҳолда сўраган ҳужжатларини, маълумотларини тақдим этилмаганлиги ёки талаблари бажарилмаганлиги

15 кун

17.

Нотариус ўз ҳамкасбларининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни оммавий ахборот воситаларида, интернет манбааларида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда оммага тарқатганлиги

1 ой

18.

Нотариал палатанинг ёки адлия органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган, шу жумладан нотариуснинг зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юклайдиган қарорлари (кўрсатмалари) нотариус томонидан бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги

1 ой

19.

Мурожаат қилган шахс томонидан кўрсатилган «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган мобил телефони рақамига тўловларнинг миқдори, нотариал ҳаракатни тасдиқлаш коди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «ишонч телефони» рақами кўрсатилган SMS хабар йўлланмаганлиги

15 кун

20.

Нотариал ҳаракатлар бўйича тўловлар (давлат божи, герб йиғими, ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳақ) нотўғри ундирилганлиги ёки тўловлардан ноқонуний равишда озод қилинганлиги ёхуд тўловнинг имтиёзли тўланишини асослантирувчи ҳужжатларнинг нусхаси олиб қолинмаганлиги ёки «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимидан маълумотнома олиб бириктирилмаганлиги

15 кун

21.

Васийликдаги ва ҳомийликдаги шахс номидан нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган ишончномалар тузишда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсати олинмаганлиги

1 ой

22.

Васийликдаги ва ҳомийликдаги шахс номидан нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган шартномалар тузишда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсати олинмаганлиги

3 ой

23.

Нотариал ҳаракатни расмийлаштиришда «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали текширилиши лозим бўлган ҳолатлар текширилмаганлиги ёки нотўғри текширилганлиги

1 ой**

24.

Нотариус ўз фаолият кўрсатиш ҳудудида манзили ўзгарганлиги бўйича адлия органига хабарнома бермаганлиги

15 кун

25.

Нотариус томонидан ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар учун битимларни уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкинлиги ёки ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар битимларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузиши тўғрисидаги тартибга риоя қилинмаганлиги

6 ой

26.

Васийликдаги шахс номидан ҳадя шартномаси тузилганлиги

6 ой

27.

Нотариусда фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси мавжуд бўлмаганда

15 кун (агар 15 кунда бартараф этилмаса, бартараф этилгунига қадар)

28.

Эрнинг (хотиннинг) умумий биргаликдаги мулки бўлган кўчмас мулк ва автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битим тузиш учун хотиннинг (эрнинг) ёзма розилиги олинмаганлиги

6 ой

29.

Хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш битимларини тасдиқлашда оиланинг биргаликда яшовчи барча вояга етган аъзоларининг ва хусусийлаштирилишига розилик берган шахсларнинг ёзма розилиги олинмаганлиги

3 ой

30.

Нотариуснинг илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан, шунингдек Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармаларидаги фаолиятдан ташқари тадбиркорлик ва бошқа фаолият билан шуғулланганлиги

1 ой (агар 1 ойда бартараф этилмаса, бартараф этилгунига қадар)

31.

Гаров (ипотека) шартномаларини тасдиқлашда гаровга (ипотекага) қўйилаётган мол-мулк умумий мол-мулкни (эр-хотиннинг биргаликдаги мулки) ташкил этса, барча мулкдорларнинг (эр-хотиннинг) розилиги олинмаганлиги

3 ой

32.

Васиятномани имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видео ёзувга қайд этилмаганлиги

2 ой

33.

Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришда мерос қолдирувчининг меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз меросхўрларини аниқлаш чоралари кўрилмаганлиги

1 ой

34.

Умумий улушли мулкдаги улушни олди-сотди шартномасини тасдиқлашда умумий улушли мулк иштирокчиларининг улушли мулкдаги сотилаётган улушни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тўғрисида огоҳлантирилмаганлиги

1 ой

35.

Нотариал тасдиқланган ҳужжатга унинг моҳиятини ўзгартирмайдиган қўшимчаларни киритиш ёки унинг аниқ арифметик хатоларини тузатиш белгиланган тартибда амалга оширилмаганлиги

15 кун

36.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш турига риоя этилмаганлиги

1 ой

37.

Нотариал ҳаракатлар асосида вужудга келадиган кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотларни Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига киритиш учун давлат рўйхатидан ўтказувчи органга юборилмаганлиги, қонунчилик ҳужжатларида юборилиши белгиланмаган ҳоллар бундан мустасно

15 кун

38.

Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари (рўйхат рақами 2020, 2009 йил 19 октябрь) талабларига риоя этилмаганлиги

1 ой

39.

Қонунчилик ҳужжатларида бажарилишига тўғридан-тўғри чеклов мавжуд бўлган нотариал ҳаракат амалга оширилганлиги

6 ой

40.

Нотариус томонидан нотариал идора ходими ёки бошқа шахснинг нотариал ҳаракат учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланганидан ташқари моддий манфаат кўришига йўл қўйилганлиги

4 ой

41.

Иш вақти давомида узрли сабабларсиз иш жойида бўлмаганлиги

15 кун

42.

Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилганлиги

3 ой

43.

Нотариал фаолиятни ташкил этишга оид минимал талабларнинг биттаси ёки бир нечтаси бажарилмаганлиги

15 кун (агар 15 кунда бартараф этилмаса, бартараф этилгунига қадар

(илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 10-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3250-1, 25.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3250-1/0521-сон)