Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Тадбирнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Муддати

Масъул ижрочилар

I. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ресурсларни тежайдиган замонавий қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ва технологияларини синовдан ўтказиш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, услубий ҳужжатлар ва тартиботларни халқаро стандартлар талаблари асосида такомиллаштириш

1.

Қишлоқ хўжалиги техникаси конструкциясининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга тегишли ўзгартиришлар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил 15 сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров), Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов)

2.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, услубий ҳужжатлар ва тартиботларни ишлаб чиқиш учун халқаро техник қўмитага аъзо бўлиш.

2020 — 2022 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

2020 йил 15 декабрга қадар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)

3.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг ягона давлат реестрини юритиш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил 1 декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

4.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг ягона давлат реестрига киритилмаган, белгиланган тартибда синовдан ўтмаган техникаларни етказиб берганлик ва фойдаланганлик учун, 2021 йилнинг 1 январига қадар ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган техникалар бундан мустасно, жавобгарликни кучайтириш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш

2020 йил 30 декабрга қадар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (А. Вахабов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

5.

Ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳа тармоқлари билан алоқалар ўрнатиш, ҳамкорлик меморандумларини имзолаш ва ҳамкорлик ишларини ривожлантириш. Бунда:

халқаро марказлар, ташкилотлар ва молиявий жамғармалар кўмагида ривожланган хорижий давлатларда мутахассислар малакасини ошириш;

республикамизга мос бўлган хориж тажрибаларини қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синашга жорий этиш ва синов ишларини замонавий талабларга мослаштириш, аккредитациядан ўтказиш.

2020 — 2022 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)

6.

Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари, технологиялари бўйича хориж ва МДҲ давлатларида ўтказиладиган «дала кунлари», халқаро кўргазмалар ва семинарларда Ўзбекистон вакилларининг иштирокини таъминлаш.

2020 — 2022 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

2020 йил 10 июль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев)

7.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникасининг даврий синовларини молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Икки ой муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

II. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари, уларнинг агрегатлари ва қисмларини синаш ва сертификатлаш ишларини халқаро талаблар даражасига етказиш

8.

Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синовдан ўтказиш ва сертификатлаш ишларини халқаро талаблар асосида олиб боришни ташкил қилиш;

етакчи хорижий давлатлардан соҳа мутахассисларини жалб қилиш ва илғор синаш услублари бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш;

қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш.

2020 — 2022 йилларга мўлжалланган комплекс
чора-тадбирлар

2020 йил 1 сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)

9.

Марказни халқаро аккредитацияга тайёрлаш учун зарур ҳужжатларни шакллантириш.

2020 — 2022 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

2020 йил 15 сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), «Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)

III. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ресурс тежайдиган замонавий ва илғор технологияларнинг синовини ташкил этиш

10.

Тармоқларни интенсив ривожлантириш талабидан келиб чиққан ҳолда, турли тупроқ-иқлим шароитларида замонавий қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини қўллаш орқали қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ресурсларни тежайдиган замонавий ва илғор техника ҳамда технологияларни босқичма-босқич жорий этиш.

2020 — 2022 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

Икки ой муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов),
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Ш.Шоахмедов)

11

Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грант маблағлари ёки тўғридан-тўғри кредитларини жалб этиш орқали очиқ майдонларда синов ишларини амалга ошириш мақсадида республиканинг 3 та ҳудудида Марказнинг филиалларини ташкил қилиш.

2020 — 2022 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

Беш ой муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Ш. Шоахмедов)

12.

Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда янги технологиялардан, ерларни текислашда лазерли бошқарувга эга текислагичлардан фойдаланиш, пахтани турли қатор ораларида етиштириш, буғдой экиш билан бирга ўғит солиш ва эгат очиш технологиялари синовларини ташкил қилиш.

2020-2021 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

Бир ой муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев)

IV. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш учун ажратилган синов полигони ер ресурсларидан самарали фойдаланиш

13.

Қишлоқ хўжалиги техникаларини синаш учун ажратилган синов полигони экин ерларидан самарали фойдаланиш ва ҳосилдорликни ошириш мақсадида алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш.

Қишлоқ хўжалиги техникаларининг синов полигонида техникаларни дала шароитида ўрганиш мақсадида фермер хўжаликлари иштирокида кўргазмали семинарлар ташкил қилиш.

2020-2021 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

2020 йил
июль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), «Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси (А. Абдуллаев),
Тошкент вилояти ҳокимлиги (Р. Холматов)

V. Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, имитацион лабораториялар қуриш ва замонавий жиҳозлар билан таъминлаш

14.

Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грант маблағлари ёки тўғридан-тўғри кредитларини жалб этиш орқали Марказнинг мавжуд бино ва лабораторияларини таъмирлаш, янги имитацион лабораториялар биноларини қуриш ва замонавий жиҳозлар билан таъминлаш.

2020-2021 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

Икки ой муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзақов),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Ш. Шоахмедов)

15.

Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грант маблағлари ёки тўғридан-тўғри кредитларини жалб этиш орқали Марказни қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш учун зарур синов ускуналари ва ўлчов воситалари билан таъминлаш.

2020-2021 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

Икки ой муддатда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Ш. Шоахмедов)

16.

Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грант маблағлари ёки тўғридан-тўғри кредитларини жалб этиш орқали Марказни халқаро талаблар даражасида синовдан ўтказиш ва сертификатлаш учун замонавий лаборатория асбоб-ускуналари ва жиҳозлари билан тўлиқ таъминлаб, халқаро аккредитациядан босқичма-босқич ўтказиш.

2020-2021 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

2020 йил
15 декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (С. Умурзоқов),
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Ш. Шоахмедов)

VI. Соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш

17.

Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш ва сертификатлаш соҳаси учун махсус гувоҳнома ва сертификатга эга бўлган малакали мутахассис ва кадрларни тайёрлаш.

2020-2021 йилларга мўлжалланган ташкилий тадбирлар

Доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев),
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси