06.03.2018 йилдаги ПҚ-3587-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурини Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сонли қарори билан маъқулланган 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурини самарали амалга ошириш ҳамда уни молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг узоқ муддатли кредитларини жалб этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, 2018 йил 31 январь куни Саудия тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда — СТЖ деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида СТЖ иштирокида Навоий, Фарғона ва Тошкент вилоятларида замонавий уй-жойлар ва тегишли инфратузилма қуриш дастурини амалга ошириш учун 187,5 млн. Саудия риали (50,0 млн. АҚШ доллари) миқдорида 20 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда фоиз ставкаси йиллик 2% бўлган қарз битими (кейинги ўринларда — лойиҳа деб юритилади) имзоланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан умумий мувофиқлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ лойиҳа доирасида СТЖ қарзидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш учун жавобгар бўлган молия агенти ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ ИК лойиҳанинг умумий амалга оширилиши ва СТЖ қарз маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун жавобгар ижро этувчи агент ҳисобланади. «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ ИК СТЖ номидан қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш бўйича ишларни ташкил этади ва буюртмачи вазифаларини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш ва назорат қилиш вазифалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2015 йил учун қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар бўйича якка тартибдаги турар жой қурилиши дастурини самарали амалга оширишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда 2016 йил учун қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида» 2015 йил 13 мартдаги 60-сонли қарорига мувофиқ «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ ИКда ташкил этилган Ислом тараққиёт банки иштирокида лойиҳани амалга ошириш бўйича гуруҳ зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, СТЖ қарзлари «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан узилади ва у бўйича фоизлар тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан лойиҳани молиялаштириш бўйича «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ билан СТЖ қарзини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва СТЖ ўртасидаги қарз битими бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Қишлоқ қурилиш банк» АТБга СТЖ қарзини миллий валютада 15 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда йилига 4 фоизлик ставкаси бўйича қайта кредитлашни, кредит линиясининг маблағларини лойиҳани молиялаштиришга йўналтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Навоий, Фарғона ва Тошкент вилоятларида замонавий уй-жойлар ва тегишли инфратузилма қуриш дастурини амалга ошириш доирасида СТЖ қарзи бўйича асосий қарзни узиш ва қарз бўйича фоизлар тўлаш прогноз жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Лойиҳани амалга ошириш, шунингдек, кафолат муддати даврида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (лойиҳаларнинг ижрочилари) — юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этадиган чет эллик жисмоний шахслар — жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СТЖ қарзи ҳисобига лойиҳани амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) — қўшимча қиймат солиғидан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур имтиёзларнинг берилиши натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга қўшган ҳиссаси эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Навоий, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда СТЖ харидлари бўйича раҳбарият талабларига мувофиқ пудрат ташкилотларининг ўз вақтида белгилаб олинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ва «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ инжиниринг компаниясининг талабномалари бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган чет эллик мутахассисларга кириш визалари консуллик хамда бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ва «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ инжиниринг компаниясининг талабномалари бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган чет эллик мутахассисларга давлат божи ундирилмаган ҳолда кўп марталик визалар берилишини ва муддати узайтирилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ва «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ инжиниринг компаниясининг талабномалари бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган юқори малакали чет эллик мутахассисларнинг (мазкур мутахассислар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида мавжуд бўлмаса) Ўзбекистон Республикасига жалб этилиши учун белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек, мазкур чет эллик мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сонли қарорининг 11-бандидаги «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг» деган сўзлар «туманлар ҳокимликлари қошидаги даъвогарларни саралаш бўйича комиссияларнинг» деган сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчкоров ҳамда Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 6 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3587-сон