29.10.2018 йилдаги ПҚ-3987-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини янада такоммиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш ва унинг иқтисодий самарадорлигини таъминлашга қаратилган ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, жорий йилнинг ўзида пахта экиладиган унумдорлиги паст майдонлар қисқартирилиб, давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи бир неча бор оширилди, шунингдек, фермерларнинг манфаатдорлигини таъминлашга қаратилган бир қатор иқтисодий механизмлар жорий қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Тошкент вилоятида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари мавжуд имкониятлар ва шароитлардан самарали фойдаланмаётгани оқибатида вилоят қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда ўз ечимини кутаётган долзарб муаммолар ва камчиликлар сақланиб қолмоқда, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларида қишлоқ хўжалиги соҳасида юзага келаётган муаммолар ечими бўйича тўғри қарорларни қабул қилиш ҳамда бу борадаги ваколатли идоралар фаолиятини мувофиқлаштиришда ташаббускорлик етишмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, қишлоқ хўжалиги ерларини ноқонуний ажратиш ва улардан хўжасизларча фойдаланиш ҳолатлари давом этиб, мавжуд ер ва сув ресурслари самарадорлигини таъминлашга қаратилган инновацион технологиялар ва илмий ишланмаларни жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш масалаларига етарлича эътибор қаратилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, назорат ва сўровнинг йўқлиги оқибатида давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ажратилаётган моддий ресурслар талон-тарож қилинишига ҳамда агротехник тадбирлар ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилмаслигига йўл қўйилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун барча имкониятлар ва захиралар бўлса-да, вилоят ва Тошкент шаҳри аҳолисини йил давомида ҳамда узлуксиз равишда барқарор нархларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича етарли даражада ишлар амалга оширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янада жадаллаштириш, тармоқдаги мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш, вилоят аграр тармоғининг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш ҳамда ушбу вазифалар ижросини таъминлашда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларининг масъулияти ва жавобгарлигини янада ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимини тугатиш ҳамда унинг ўрнида Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосарига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятда қишлоқ хўжалиги фаолияти самарадорлигини ошириш ва фермерлик ҳаракатини жадал ривожлантиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар, шу жумладан аграр тармоқни ислоҳ қилиш ва барқарор ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер, сув ресурсларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш, жумладан, туманларнинг тупроқ, иқлим ва сув шароитларидан ҳамда ерларнинг балл бонитетидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини ошириш, замонавий ресурс тежамкор агротехнологияларни жорий этиш ва экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни янада кўпайтириш ҳисобига олинадиган даромадни ошириш ишларини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ўн кун муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб Тошкент вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимларининг штатлар жадвалини қайта кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ҳафта муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли ўринбосарларининг функционал вазифалари ва уларнинг котибиятлари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммолар ва камчиликларни чуқур таҳлил қилиб, уларни ечимига қаратилган чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин ва ижросини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 29 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3987-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 октябрдаги ПҚ-3987-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 68 нафар.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2018 й.,07/20/3987/0962-сон; 20.09.2019 й., 07/19/4461/3772-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)