20.08.2018 йилдаги ПҚ-3912-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
««Ўзбекнефтгаз» АЖнинг геология-қидирув ишлари учун юқори технологияли ускуналарни сотиб олиш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг геология-қидирув ишлари учун юқори технологияли ускуналарни сотиб олиш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси)ни амалга оширишни жадаллаштириш, геология-қидирув ишларини янада кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш, углеводород ҳом ашёси захираларини кўпайтириш, шунингдек, валюта маблағлари сарф-ҳаражатларини оптималлаштиришни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Ўзбекнефтгаз» АЖнинг геология-қидирув ишлари учун юқори технологияли ускуналарни сотиб олиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 20 июлдаги ПҚ-2564-сонли қарори билан инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби тасдиқланган бўлиб, унда жами қиймати 138,98 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 117 та геофизик ва бурғулаш ускуналарини харид қилиш назарда тутилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан геофизик ва бурғулаш ускуналари миқдори 96 тагача оптималлаштирилди, унинг натижаларига кўра нархларни оптималлаштириш бўйича ишлаб чиқарувчи заводлар (уларнинг вакиллари) билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилди ҳамда кийматнинг 45 миллион АҚШ долларига қадар камайтирилганини ҳисобга олган ҳолда геофизик ва бурғулаш ускуналарини етказиб бериш тўғрисида «Ўзбурғунефтгаз» ва «Ўзбекгеофизика» акциядорлик жамиятлари билан импорт шартномалари (кейинги ўринларда — импорт шартномалари) тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ иловага* мувофиқ рўйхат бўйича импорт шартномаларини молиялаштириш очилишини таъминласин, булар бўйича «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳалар ва импорт шартномаларини комплекс экспертизадан ўтказиш маркази» ДУКнинг ўрнатилган тартибда берилган ижобий хулосалари мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, импорт шартномалари қийматининг 75 фоизини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредити ҳисобидан, қолган 25 фоизини тўлаш эса «Ўзбекнефтгаз АЖ»нинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекнефтгаз АЖ»:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт шартномалари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилнинг 20 ноябрига кадар инвестиция лойиҳасининг тузатилган техник-иктисодий ҳисоб-китобини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 20 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3912-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2018 й., 07/20/3912/0890-сон)