Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3221-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сонли Фармонига мувофиқ:
2. Вазирликлар ва идоралар икки ой муддатда ўзлари кабул килган аввалги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчкоров ва Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Д.Б. Ахмедов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 8 август,
ПҚ-3903-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПҚ-3903-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3221-сонли қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 6-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети».
2. 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 07/20/3903/0912-сон)