Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 01.08.2018 йилдаги ПҚ-3893-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилда республикада экин майдонлари таркибини оптималлаштириш, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳамда уларни экспортга етказиб бериш ҳажмларини кўпайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ғўза экин майдонлари таркибини оптималлаштириш ҳисобига ер ва сув ресурсларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, мева-сабзавот ва бошка қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳамда уларни экспортга етказиб бериш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлок хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимликларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2018 йилда ҳосили паст ерлардаги ғўза экин майдонларини 99,4 минг гектарга қисқартириш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2018 йилда мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини 817,0 минг тоннага кўпайтириш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2018 йилда 266,0 минг тонна мева-сабзавот ва бошка қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қўшимча равишда экспортга етказиб берилишини таъминлаш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 ва 1.1-1.13-иловаларга* мувофиқ 2018 йилда ҳосили паст пахта майдонларида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз параметрлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 ва 2.1-2.13-иловаларга* мувофиқ 2018 йилда ҳосили паст пахта майдонларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилишнинг прогноз ҳажмлари тўгрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва туманларнинг ҳокимлари Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлиги, «Ўзбекозиковкатхолдинг» ХК билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришилиши устидан таъсирчан назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига 3-иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Иловалар рус тили матнида берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида» 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3281-сонли қарорининг 15-банди, шунингдек, қарорнинг 5 — 8-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мослаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари З.Т. Мирзаев ва Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3893-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 07/20/3893/0914-сон)