19.10.2018 йилдаги ПҚ-3979-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркманистон Президентининг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи якунлари бўйича имзоланган шартномалар ва битимларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркманистон Президентининг 2018 йил 23-24 апрель кунлари Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи дўстлик муносабатлари ва стратегик шерикликни ривожлантиришда муҳим воқеа бўлди, икки давлат қардош халқлари ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик ҳамда ўзаро ҳамжиҳатлик ва яхши қўшничиликни янада мустаҳкамлашга янги туртки берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий даражада ўтган учрашув ва музокаралар натижалари Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги ўзаро манфаатга асосланган ҳамкорликнинг сифат жиҳатдан янги босқичга ўтганлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди ҳамда улар юзасидан қўшма қарорлар қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедовнинг Қўшма баёноти, 17 та ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, шунингдек, умумий қиймати 250 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган савдо шартномалари ва битимлари пакети имзоланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича имзоланган икки томонлама шартномалар ҳамда эришилган битимларнинг сўзсиз ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туркманистон Президентининг 2018 йил 23-24 апрель кунлари Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида имзоланган икки томонлама шартномалар ва ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича эришилган битимларнинг ўз вақтида ва сўзсиз амалга оширилишини қатъий ва самарали назорат қилиш 1-иловага* мувофиқ таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туркманистон Президентининг 2018 йил 23-24 апрель кунлари Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («йўл харитаси») 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркманистон Президентининг 2018 йил 23-24 апрель кунлари Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида имзоланган савдо битимлари ва шартномаларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («йўл харитаси») 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида 2018-2019 йилларда кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида эришилган битимларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси («йўл харитаси») 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч кун муддатда ушбу қарорнинг 3-иловасига* киритилган Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликка оид икки томонлама ҳужжатларни амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туркманистон Президентининг 2018 йил 23-24 апрель кунлари Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида имзоланган икки томонлама шартномалар ва ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида эришилган битимларни амалга ошириш бўйича Махсус комиссия 5-иловага* мувофиқ тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Махсус комиссия (А. Арипов) қуйидагиларни таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туркманистон Президентининг 2018 йил 23-24 апрель кунлари Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи давомида имзоланган икки томонлама шартномаларнинг, жумладан алоҳида ҳужжатларнинг кучга кириши бўйича ички давлат тартиб-таомилларини ўз вақтида бажариш ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича битимларнинг сўзсиз ва сифатли бажарилиши устидан доимий ва тизимли мониторингни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари — масъул ижрочиларнинг мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари («йўл хариталари»)ни сўзсиз амалга ошириш бўйича кўрилаётган амалий чоралар тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга оид имзоланган икки томонлама шартномалар ва эришилган битимларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш ҳамда мазкур масалалар, жумладан савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия доирасида туркман томони билан мунтазам ва самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар — масъул ижрочилар томонидан савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги икки томонлама ҳужжатларни амалга оширишнинг тасдиқланган тармоқ жадвалларига қатъий риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари — масъул ижрочилар ушбу қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари («йўл хариталари»)нинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласин ҳамда уларнинг амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ташқи ишлар вазирлигига ҳар ой ахборот бериб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлиги ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши аппаратига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппаратига мазкур қарор ҳамда тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари («йўл хариталари»)нинг бажарилиши борасидаги танқидий таҳлилни тақдим этиб борсин.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 19 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3979-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.10.2018 й., 07/20/3979/0880-сон)