Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилиши муносабати билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Маҳмудов зиммасига кжлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 31 октябрь,
ПФ-5567-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги ПФ-5567-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомнинг 9-банди учинчи хатбоши «фавқулодда вазиятлар вазирликлари» сўзларидан кейин «Миллий гвардия» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 30 июндаги ПҚ-112-сон қарорининг 2-банди «Фавқулодда вазиятлар вазирликлари» сўзларидан кейин «Миллий гвардия ва» сўзлари билан тўлдирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 1 декабрдаги ПҚ-229-сон қарорининг 3-банди биринчи хатбоши «Ички ишлар вазирлиги» сўзларидан кейин «Миллий гвардия ва» сўзлари билан тўлдирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 20 февралдаги ПҚ-589-сон қарорида:
а) 1-банди иккинчи хатбоши «Мудофаа вазирлиги» сўзларидан кейин «Миллий гвардия» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 1-илованинг рус тилидаги матни 2-банди тўртинчи хатбошида:
«Объединенный» сўзи «Генеральный» сўзи билан алмаштирилсин;
«Министерство по чрезвычайный ситуациям» сўзларидан кейин «Национальная гвардия» сўзлари билан тўлдирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарорининг рус тилидаги матнида:
а) 2-банди «по чрезвычайньм ситуациям» сўзларидан кейин «Национальной гвардией» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) иловада:
35 ва 36-бандлари «по чрезвычайным ситуациям» сўзларидан кейин «Национальной гвардии» сўзлари билан тўлдирилсин;
37-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари «по чрезвычайным ситуациям» сўзларидан кейин «Национальной гвардии» сўзлари билан тўлдирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида» 2009 йил 7 апрелдаги ПҚ-1091-сон қарорининг 6-банди:
«Ички ишлар вазирлиги» сўзларидан кейин «Миллий гвардия» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси» сўзлари «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорининг 3-банди «Ички ишлар вазирлиги» сўзларидан кейин «Миллий гвардия» сўзлари билан тўлдирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарорида:
а) 1-илова қуйидаги мазмундаги 141-банд билан тўлдирилсин:
«141. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ва унинг ўринбосарлари»;
б) 2-илованинг 9-банди «ДХХ» аббревиатурасидан кейин «Миллий гвардия» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 3-иловада «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати» бўлимининг 2-банди «Фавқулодда вазиятлар вазирликлари» сўзларидан кейин «Миллий гвардия» сўзлари билан тўлдирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарорининг 1-иловаси рус тилидаги матнида «Военная форменная одежда» бўлими қуйидаги таҳрирдаги 31-банд билан тўлдирилсин:
|
« |
31. |
Национальная гвардия Республики Узбекистан |
». |
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2018 й., 06/20/5567/0802-сон)