ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 19 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1724-3]
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 12 июнь,
2020-18-сон
Келишилган
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2020 йил 12 июнь
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 12 июндаги 2020-18-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 11 сентябрдаги 2007-54-сон «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор (рўйхат рақами 1724, 2007 йил 9 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 422-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 30 августдаги 2013-37-сон «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарор (рўйхат рақами 1724-1, 2013 йил 23 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 39-сон, 517-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 6 майдаги 2014-17-сон «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарор (рўйхат рақами 1724-2, 2014 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 235-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 10/20/1724-3/0786-сон)