Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Экспертизани ташкил этиш тартиби

3-боб. Экспертизани ўтказиш тартиби

4-боб. Экспертиза хулосасини расмийлаштириш тартиби

5-боб. Экспертиза хулосасини қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби

6-боб. Экспертиза хулосасининг дубликатини бериш тартиби

7-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш ва экспертиза хулосасини бериш СХЕМАСИ

«Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектлари хавфсизлигини таъминлаш, атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
18. Буюртмачи экспертизани амалга ошириш учун эксперт ташкилотига махсус ваколатли орган томонидан экспертизани амалга ошириш учун техник топшириқ тасдиқланганидан сўнг беш иш куни ичида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилган буюртманомани бевосита почта алоқа воситаси орқали ёхуд электрон шаклда, унинг олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этади. Электрон шаклда тақдим этилган буюртманома электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
Экспертизани ўтказиш бўйича техник топшириқга махсус ваколатли орган томонидан мазкур Низомнинг 14-бандига мувофиқ ўзгартириш киритилган ҳолатларда, бу ишлар буюртмачи билан экспертизани амалга ошириш юзасидан шартномага қўшимча битим асосида бажарилиши мумкин.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

|

1 босқич

Буюртмачи

(экспертиза ўтказиш учун буюртманома билан мурожаат қилган ташкилот)

Буюртмачи экспертизани амалга ошириш учун эксперт ташкилотига ўрнатилган шаклдаги буюртманомани ва махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган техник топшириқни бевосита, унинг олингани тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқа воситаси орқали ёхуд электрон шаклда тақдим этади.

Электрон шаклда тақдим этилган буюртманома электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.

Махсус ваколатли орган томонидан экспертизани амалга ошириш учун техник топшириқ тасдиқланган санадан кейин беш иш куни мобайнида.



|

2 босқич

Эксперт ташкилоти

(экспертизани амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахс)

1. Экспертизани амалга ошириш учун тақдим қилинган буюртманомани қабул қилади.

1. Тақдим қилинган кунда.

2. Экспертизани амалга ошириш учун буюртманомани ва техник топшириқни дастлабки баҳолашдан ўтказади.

2. Беш иш куни мобайнида.



3. Буюртманомани ва техник топшириқни дастлабки баҳолаш натижаси асосида техник топшириқда қўйилган масалалар юзасидан экспертизани тўлақонли амалга ошириш бўйича эксперт ташкилотининг имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, буюртмачига экспертизани амалга оширишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда асосланган ёзма хабарни юборади.

3. Бир иш куни мобайнида.

4. Буюртманомани ва техник топшириқни дастлабки баҳолаш натижасида техник топшириқда қўйилган масалалар бўйича эксперт ташкилотининг экспертизани тўлақонли амалгаоширишюзасидан имкониятимавжуд бўлган тақдирда, буюртмачи билан экспертизани амалга ошириш юзасидан тегишли шартномани расмийлаштиради.

4. Ўн иш куни мобайнида.



5. Расмийлаштирилган шартнома тўғрисида махсус ваколатли органни хабардор қилади.

5. Икки иш куни мобайнида

|

3 босқич

Махсус
ваколатли орган

(Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси)

Эксперт ташкилотидан тегишли шартнома расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги хабарни олгандан сўнг буюртмачи томонидан лицензия ва рухсатнома олиш учун тақдим қилинган атом энергиясидан фойдаланиладиган объект хавфсизлигининг таъминланганлигини асословчи ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш)нинг хавфсизлигини асословчи ҳужжатлар тўпламини эксперт ташкилотининг масъул вакилига имзо қўйилган тилхат асосида тақдим этади.

Буюртмачи билан тегишли шартнома расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги хабарни олган санада.



|

4 босқич

Эксперт ташкилоти

Буюртмачи шартномада белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширгандан сўнг белгиланган тартибда атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертизани амалга оширади.

Техник топшириқда кўрсатилган муддатда.



|

5 босқич

Эксперт ташкилоти

Экспертиза хулосасини расмийлаштириб, уни қабул қилиш ёки қабул қилмаслик бўйича кўриб чиқиш учун махсус ваколатли органга (3 та асл нусхада) тақдим этади.

Экспертиза хулосаси расмийлаштирилгандан сўнг беш иш куни мобайнида.

|

6 босқич

Махсус
ваколатли орган

1. Экспертиза хулосасини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисидаги қарор қабул қилади ва уни рўйхатга олиб, тегишли реестрини юритади.

1. Йигирма иш куни мобайнида. Агар қарор қабул қилиш қўшимча ўрганишни талаб этадиган бўлса, тегишли соҳа вакилларини (махсус лаборатория ва тегишли соҳа малакали мутахассислари) ёки манфаатдор томонларни (эксперт ташкилоти, буюртмачи) жалб қилган ҳолда эксперт хулосасини қўшимча кўриб чиқиш муддати махсус ваколатли органнинг қарорига асосан йигирма иш кунигача узайтирилиши мумкин).



2. Экспертиза хулосасини қабул қилиш тўғрисидаги қарорнинг ва экспертиза хулосасининг икки асл нусхасини эксперт ташкилотининг вакилига тилхат асосида топширади ёки эксперт ташкилоти манзилига почта орқали юборади.

2. Бир иш куни мобайнида.

3. Экспертиза хулосасини қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, уни рад этишнинг асосланган сабаблари ва камчиликларини кўрсатган ҳолда (камчиликларини бартараф этиб, экспертиза хулосасини қайта тақдим этиши учун етарли бўлган муддатни кўрсатган ҳолда) рад этиш тўғрисидаги қарорнинг ва экспертиза хулосасининг икки асл нусхасини эксперт ташкилотининг вакилига тилхат асосида топширади ёки эксперт ташкилоти манзилига почта орқали юборади.

3. Бир иш куни мобайнида.


Эксперт ташкилоти

Экспертиза хулосасини рад этиш сабабларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади ва қарор қабул қилиш учун махсус ваколатли органга қайта тақдим этади.

Экспертиза хулосасини қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддатда.



Экспертиза хулосасини махсус ваколатли органга қайта топширишда, кузатув хатида экспертиза хулосасини рад этиш тўғрисидаги қарорнинг санаси ва рақами кўрсатилади.

|

7 босқич

Эксперт ташкилоти

Махсус ваколатли орган томонидан экспертиза хулосаси бўйича қабул қилинган қарор ҳамда экспертиза хулосасининг битта асл нусхасини буюртмачига тақдим этади.

Шартнома шартлари бажарилган тақдирда, уч иш куни мобайнида.

____________________________ раҳбарига

/эксперт ташкилоти номи/

Атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказиш учун / атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза хулосаси дубликатини олиш учун

БУЮРТМАНОМА

____________________________________________________________________________

/буюртмачининг номи/

атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза ўтказишни / атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият (иш) хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза хулосаси дубликатини беришингизни / сўрайди

____________________________________________________________________________
____________________________________________________________________________

/экспертиза объектининг номи/

Илова қилинадиган ҳужжатлар:

1.___________________________________________________________________________
2.___________________________________________________________________________3.___________________________________________________________________________

_______________________________

_______________________

/масъул раҳбарнинг лавозими/

/Ф.И.О./

____________________________________________________________________________

/эксперт ташкилоти номи/

20___й. «___» _____ да буюртманома ва унга илова қилинган ҳужжатлар қабул қилинганлигини тасдиқлайди.

____________________________________

_____________

_____________________

/олувчининг Ф.И.О., лавозими, имзоси/


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси