Ҳужжат кучини йўқотган 28.03.2026 10.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3242
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 10.06.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3242
Кучга кириш санаси
11.09.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 28.03.2026
Ҳужжат 11.09.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 10 декабрдаги 23-сонли «Референт нарх шакллантириш тизими доирасида рецепт билан бериладиган дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3735, 25.12.2025 й.) асосан 2026 йил 28 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4554-сон «Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир А. ШАДМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115-сон

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 24 мартдаги 115-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4554-сон «Ўзбекистон Республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат этилган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш даврида ишлаб чиқарилган дори воситаларига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референт нарх шакллантириш тизими доирасида нархларни қайд этиш дори моддалари (субстанциялар), кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситаларига ҳамда чекланган нархлар қайд этилгунга қадар сертификатлаштирилган дори воситаларига татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
референт нарх шакллантириш тизими — дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда айни бир ишлаб чиқарувчининг худди шундай фаол моддага эга дори воситаларини ишлаб чиқарувчи мамлакатда, референт мамлакатларда ва Ўзбекистон Республикасида сотиш нархларини таҳлил қилиш натижаси асосида ҳар бир савдо номи учун чекланган нархларни қайд этиш тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
референт мамлакатлар — Жаҳон банкининг аҳоли жон бошига нисбатан ялпи ички маҳсулотнинг ҳисобланган даромадлар даражасидан юқори, ўртачадан юқорироқ ва ўртачадан пастроқ бўлган давлатлар гуруҳига кирувчи Ўзбекистон Республикаси билан макроиқтисодий жиҳатдан таққосланадиган мамлакатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситаларининг чекланган нархлари (бундан буён матнда чекланган нархлар деб юритилади) — дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун референт нарх шакллантириш тизими доирасида қайд этилган нарх;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чекланган нархлар реестри — дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун қайд этилган чекланган нархлар ва уларга чекланган савдо устамаларини қўллаш йўли билан ҳисобланган улгуржи ва чакана нархларнинг электрон (онлайн) реестри;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) — аризаларни қабул қилиш, референт нарх шакллантириш тизими доирасидаги маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш, чекланган нархларни қайд этиш ва чекланган нархлар реестрини юритиш учун мўлжалланган махсус электрон тизим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — чекланган нархларни қайд этиш ва қайта қайд этиш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи орган — чекланган нархларни қайд этиш учун аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш ҳамда ахборот тизимининг узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлаш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза — дори воситаларининг чекланган ёки илгари қайд этилган чекланган нархларини қайта қайд этиш ҳақидаги мурожаат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — дори воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномаси эгаси бўлган юридик шахс ёки унинг ишончли вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ишлаб чиқарувчи — Ўзбекистон Республикасида дори воситаларини ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий дори воситалари — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт дори воситалари — хорижий фармацевтика корхоналари томонидан ишлаб чиқарилиб, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилган ва ушбу ҳудуддан қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз эркин муомалага чиқарилган дори воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномаси (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) — дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ваколатли орган доимий тарзда Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз расмий веб-сайтида хронологик тартибда қайд этилган ва қайта қайд этилган чекланган нархлар ҳақидаги маълумотларни жойлаштириб боради. Бунда аввалги маълумотлар сақланган ҳолда ўзгартиришлар киритилади ва чекланган нархлар ҳақидаги маълумотлардан эркин фойдаланиш имконияти яратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қайд этилган чекланган нархлар ҳақидаги маълумотлар ахборот тизимида беш йил давомида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Чекланган нархларни қайд этиш ва қайта қайд этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ариза берувчи чекланган нархларни қайд этиш ва қайта қайд этиш учун электрон рақамли имзо билан ахборот тизимига киради, шундан сўнг реал вақт режимида чекланган нархларни қайд этиш ёки қайта қайд этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини (хат, шартнома ёки ишончнома) ҳамда чекланган нархлар қайд этиладиган Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситалари рўйхатини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ишчи орган ариза қабул қилинган санадан бошлаб икки иш куни ичида ариза берувчининг гувоҳнома эгаси ёки унинг ишончли вакили эканлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи орган ариза берувчини ҳақиқатдан ҳам гувоҳноманинг эгаси ёки унинг ишончли вакили эканлигини тасдиқлагандан сўнг уни ахборот тизимида рўйхатдан ўтказади ва бу ҳақидаги маълумотни ариза берувчига дарҳол ахборот тизими ёки электрон почта манзили орқали юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилганидан сўнг аризада кўрсатилган дори воситаларига чекланган нархларни қайд этиш учун маълумотларни киритиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда ариза берувчининг гувоҳнома эгаси ёки унинг ишончли вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлари нотўғри ёки бузиб кўрсатилган бўлса, ишчи орган рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисидаги электрон хабарни дарҳол ахборот тизими орқали ариза берувчига жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ариза берувчи (маҳаллий дори воситалари учун) ахборот тизими орқали ишчи органига дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида белгиланган чекланган нархларни ахборот тизимига киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ариза берувчи (импорт дори воситалари учун) ахборот тизими орқали ишчи органига дори шакли, қадоқдаги сони, дозаси, концентрацияси, ҳажми ва қадоқланишини ҳисобга олган ҳолда дори воситаларининг ҳар бир савдо номи учун ариза берувчининг хати билан тасдиқланган қуйидаги маълумотларни тақдим этади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган аҳоли жон бошига нисбатан даромадлар даражаси юқори, ўртачадан юқорироқ ва ўртачадан пастроқ бўлган давлатлар гуруҳига кирувчи референт мамлакатларга Инкотермс халқаро қоидаларининг CIP (ташиш ва суғурта ҳақи тўланган) шартида (бундан буён матнда Инкотермс CIP шарти деб юритилади) дори воситаларини етказиб бериш нархлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситаларини ишлаб чиқарувчи мамлакатда дистрибьютерлар учун ушбу мамлакат валютасида белгиланган нархлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўнгги олти ой давомида импорт қилинган дори воситаларини Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш валютасида белгиланган шартноманинг Инкотермс CIP шарти асосида кўрсатилган нархлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган нархларни тақдим этиш имкони бўлмаса, ариза берувчи томонидан тақдим этиш имкони йўқлигининг аниқ сабаблари кўрсатиб ўтилади ва қайд этилиши лозим бўлган чекланган нархлар таклифи киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ахборот тизими импорт дори воситалари нархлари бўйича маълумотларни қабул қилиб, қуйидагиларни автоматик тарзда ҳисоблаб чиқади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўнги олти ой давомида импорт қилинган дори воситаларини Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш валютасида белгиланган шартномаларнинг Инкотермс CIP шарти асосида кўрсатилган нархларнинг ўртача миқдори;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситаларини ишлаб чиқарувчи мамлакатдаги дистрибьютерлар учун ушбу мамлакат валютасида белгиланган нархга маҳсулот нархининг 15 фоиздан кўп бўлмаган суғурта ва транспортда ташиш харажатлари қўшилган ҳамда референт мамлакатлардаги нархларнинг умумлаштирилган ўртача миқдори.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизими мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган асослар бўйича ҳисобланган ўртача миқдорлардан энг кам миқдорни, ариза тўлдирилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси бўйича ариза берувчининг танловига асосан АҚШ доллари, евро ёки Россия рублида чекланган нархлар сифатида қабул қилишни тавсия этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ариза берувчи ахборот тизими орқали тавсия этилган чекланган нархларни тасдиқлаш ёки рад этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агарда ариза берувчи ахборот тизими орқали тавсия этилган чекланган нархни тасдиқлашни рад этса, у ҳолда ўзи томонидан киритилган чекланган нархни қайтадан кўриб чиқиши ҳамда аризани такроран топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ишчи орган ахборот тизими орқали етти иш куни ичида аризани кўриб чиқиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланган чекланган нархларни қайд этиш учун ваколатли органга тавсия беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ахборот тизимига киритилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса ёки тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларга аниқлик киритиш зарурати мавжуд бўлса, ишчи орган камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарномани дарҳол ариза берувчига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ишчи орган томонидан хабарнома юборилган кундан бошлаб йигирма иш куни ичида ариза берувчи ҳужжатлардаги ноаниқликлар ва камчиликларни бартараф этган ҳолда икки мартагача чекланган нархларни қайд этиш ёки қайта қайд этиш учун аризани топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ишчи орган томонидан талаб қилинган маълумотлар ахборот тизимига ўз вақтида киритилмаса ёки тўлиқ бўлмаса, камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги учинчи хабарномадан сўнг ваколатли орган чекланган нархларни қайд этиш ёки қайта қайд этишни рад этади ва бу ҳақидаги маълумотни дарҳол ариза берувчига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар тўғри ва тўлиқ тақдим этилгандан сўнг ваколатли орган ишчи органнинг тавсиясига биноан уч иш куни ичида таклиф этилган чекланган нархларни қайд этади ёки қайта қайд этади ҳамда чекланган нархлар реестрига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Импорт қилинадиган, шунингдек маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинадиган дори воситаларини улгуржи ва чакана сотиш уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда чекланган савдо устамаларини қўллаш орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт қилинадиган дори воситаларининг сотиб олинган қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СОҚ = Шн + Б + Бх, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СОҚ — импорт қилинган дори воситаларининг сотиб олинган қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шн — Инкотермс CIP шартларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган дори воситаларининг божхона юк декларацияси тўлдирилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида белгиланган шартномадаги нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Б — Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳисобланган божхона тўловлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бх — бошқа харажатлар (шартномадаги Инкотермс CIP шартида кўрсатилган нархнинг 1 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган дори воситаларининг нархлари чекланган нархлардан юқори бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда шартнома нархи чекланган нарх кўрсатилган валютада бўлмаса, унда шартноманинг божхона юк декларацияси тўлдирилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси бўйича АҚШ долларида қайта ҳисобланган нархи чекланган нархдан юқори бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Чекланган нархлар реестри ахборот тизимида қайд этилган чекланган нархларни, шунингдек ариза тўлдирилган кунга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида мазкур Низомнинг 17-бандига мувофиқ чекланган савдо устамаларини қўллаш йўли билан ҳисобланган улгуржи ва чакана нархларни акс эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ариза берувчи ваколатли орган томонидан чекланган нархлар қайд этилган санадан эътиборан уч ойдан кам бўлмаган муддатда чекланган нархларни қайта қайд этиш учун ариза топширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чекланган нархларни уч ойдан кам бўлган муддатда қайта қайд этиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чекланган нархларни қайта қайд этиш учун ариза топширилган санада чекланган нарх қайд этилган санага нисбатан чет эл валютасининг Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасига нисбатан курсининг камида 5 фоизга ўсиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дори воситалари ишлаб чиқариладиган мамлакатда енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларининг юз бериши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ариза берувчи томонидан нотўғри ёки ишончли бўлмаган маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланса, чекланган нархлар реестрида кўрсатилган дори воситаларининг нархлари дарҳол ушбу реестрдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ишчи орган ариза берувчи томонидан чекланган нархларни қайд этиш ёки қайта қайд этиш учун тақдим этилган маълумотларни ошкор қилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н. ШАРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 17 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 12 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг раиси Р. ИЗАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 19 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 20 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли жон бошига нисбатан даромадлар даражаси юқори, ўртачадан юқорироқ ва ўртачадан пастроқ бўлган давлатлар гуруҳига кирувчи референт мамлакатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Венгрия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Россия Федерацияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Украина
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Польша Республикаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тожикистон Республикаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Словения Республикаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қозоғистон Республикаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Болгария Республикаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Беларусь Республикаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қирғизистон Республикаси
Кейинги таҳрирга қаранг.