Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Қарори
«Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 5 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1048-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февралдаги 85-сон «Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисиди»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 11 май,
119-сон
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 11 май,
34-сон
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 11 майдаги 119 ва 34-сон қарорига
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2001 йил 17 июндаги 2, 2-сон «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талаблар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1048, 2001 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 13-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 16 июндаги 8, 18-сон «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1048-1, 2014 йил 30 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 27-сон, 331-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 11 июндаги 31, 45-сон «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талаблар тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1048-2, 2018 йил 22 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/1048-2/1387-сон).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.06.2020 й., 10/20/1048-3/0745-сон)