Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг
буйруғи
Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларининг 1-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 10 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2967-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2021 йил 25 октябрдаги 302-сонли «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3331, 04.11.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2017 йил 27 декабрдаги 529-сон буйруғи (рўйхат рақами 2967, 2018 йил 6 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2018 й., 10/18/2967/0659-сон) билан тасдиқланган Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларига 1-илованинг матни мазкур буйруқнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир в.б. Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 21 май,
181-сон
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 21 майдаги 181-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун белгиланган
ТЎЛОВЛАР ПРЕЙСКУРАНТИ
|
Т/р |
Хизмат кўрсатиш тури |
Тўлов миқдори |
|
|
1. |
Осма ва стационар двигателли кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳамда кичик ҳажмли кема билети учун |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи |
|
|
2. |
Эшкакли ва елканли кемаларнинг барча турларини, шу жумладан, шишириладиган турларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи |
|
|
3. |
Кичик ҳажмли кема билети дубликатини бериш учун |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи |
|
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/2967-1/0729-сон)