Ҳужжат кучини йўқотган 06.09.2025 05.06.2020 йилдаги 358-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 06.09.2025
Ҳужжат 15.07.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 сентябрдаги 565-сонли «Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний маърифий соҳани тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг «Диншунослик» ва «Исломшунослик» бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқишга қабул қилиш жараёнида дастлабки имтиҳондан ўтиш тартиби татбиқ этилади. Бунда, дастлабки имтиҳон натижаларига кўра абитуриентларни кириш имтиҳонларининг кейинги босқичларига (касбий (ижодий) имтиҳон ва тест синовлари) ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июлдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2022 й., 09/22/386/0637-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига қабул қилиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 июндаги 466-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 5 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
358-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 июндаги 358-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг (кейинги ўринларда — Академия) бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Академиянинг бакалавриатига қабул (кейинги ўринларда — Академияга қабул) бакалавриат таълим йўналишлари мутахассисликлари кесимида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат грантлари ҳамда тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари асосида амалга оширилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг умумий белгиланган қабул параметрлари квотасидан ташқари қўшимча квоталар ҳамда Академияга ўқишга киришда имтиёзлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Академияга талабаликка қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Академияга қабул қилишни ташкил этиш тегишли ўқув йили учун ташкил этиладиган Академия қабул комиссиясига (кейинги ўринларда — қабул комиссияси) юкланади. Қабул комиссиясининг таркиби Академия ректорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Академия ректори қабул комиссиясининг раиси ҳисобланади. Қабул комиссиясининг жорий ишларини масъул котиб ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қабул комиссияси ҳужжатларни қабул қилиш тартиби ва муддатлари, бакалавриат таълим йўналишлари мутахассисликларининг номлари ҳамда Академияга қабул параметрлари ҳақидаги маълумотларни абитуриентлар ҳамда жамоатчиликка олдиндан етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Академияга қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари, бакалавриат таълим йўналишлари мутахассисликларининг номлари, Академияга қабул параметрлари тўғрисидаги маълумот Академиянинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти, шунингдек, ахборот стендларида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Академия бакалавриатига қабул қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш «Диншунослик» ва «Исломшунослик» таълим йўналишлари учун ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ, бошқа таълим йўналишлари учун Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича белгиланган тартибда амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июлдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2022 й., 09/22/386/0637-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Абитуриентлар «Диншунослик» ва «Исломшунослик» таълим йўналишлари учун Академиянинг махсус дастури орқали электрон шаклда қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ректор номига ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик паспорти (ёки ID-карта) ёки ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт ёшига етмаганлар учун тугилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан).
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июлдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2022 й., 09/22/386/0637-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда ўқишга кириш ҳуқуқига эга шахслар ушбу ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхасини ҳам тақдим этадилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июлдаги 386-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2022 й., 09/22/386/0637-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июлдаги 386-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2022 й., 09/22/386/0637-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Диншунослик» ва «Исломшунослик» таълим йўналишлари учун ҳужжатлар олий таълим муассасаларига ўқишга кирадиган абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланган кундан 20 кун давомида қабул қилинади. Охирги ўн кун давомида дастлабки имтиҳонни ўтказиш ва ундан муваффақиятли ўтмаган абитуриентларга Академиянинг «Диншунослик» ва «Исломшунослик» таълим йўналишларидан ташқари таълим йўналишларига ёки бошқа олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар топшириш имконияти яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Диншунослик» ва «Исломшунослик» таълим йўналишларига дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентлар томонидан кириш имтиҳонларининг кейинги босқичида иштирок этиш учун ҳужжатлар топшириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган умумий тартиб асосида амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июлдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2022 й., 09/22/386/0637-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июлдаги 386-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2022 й., 09/22/386/0637-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган талабларга мос ҳужжатлар тақдим этилганда, қабул комиссияси абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Диншунослик» ва «Исломшунослик» таълим йўналишлари учун абитуриент махсус дастур орқали тақдим этилган ҳужжатларни қайтариб олиш тўғрисида қабул комиссиясига ариза бериш, шунингдек, дастлабки имтиҳон натижаларига кўра кейинги босқичга ўтмаган ҳолларда ҳужжатларни қайтариб олиш ҳуқуқига эга.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июлдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2022 й., 09/22/386/0637-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Академияга ўқишга қабул қилиш барча абитуриентлар учун тенг ҳуқуқлилик, ошкоралик, ягона қабул қоидалари ва танлов асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Академияга ўқишга қабул қилиш қуйидаги босқичларда ўтказилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Диншунослик» ва «Исломшунослик» бакалавриат таълим йўналишлари учун дастлабки имтиҳон;
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июлдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2022 й., 09/22/386/0637-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий (ижодий) имтиҳон ва кириш тест синовлари (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази) томонидан ўтказилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки имтиҳон натижаларига кўра абитуриентларни кириш имтиҳонларининг кейинги босқичларига (касбий (ижодий) имтиҳон ва тест синовлари) ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларга Давлат тест марказининг махсус дастури орқали Академияни танлашга ва тест синовларида иштирок этишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Дастлабки имтиҳон Академия ректорининг буйруғи билан ташкил этиладиган махсус комиссия (кейинги ўринларда — махсус комиссия) томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия таркибига Академия ходимлари билан бирга бошқа давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳам киритилади. Махсус комиссия ўз фаолиятини қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва беғаразлик тамойиллари асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Махсус комиссияга комиссия аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштирадиган раис раҳбарлик қилади. Қабул комиссияси раиси ўринбосари бир вақтнинг ўзида махсус комиссия раиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Дастлабки имтиҳон ҳар йили Академия қабул комиссияси томонидан белгиланадиган муддатларда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Дастлабки имтиҳонни ўтказиш жадвали Академия қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва дастлабки имтиҳонни ўтказиш бошланишидан камида 10 кун аввал Академиянинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Дастлабки имтиҳон Академия негизида зарур техник, тиббий ва бошқа шароитларни яратган ҳолда ўтказилади. Бино ва аудиториялар хавфсизлик талабларига, шу жумладан ёнғин хавфсизлиги, шунингдек, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўлиқ жавоб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларни қабул қилиш, абитуриентлар билан суҳбатлашиш, дастлабки имтиҳонни топшириш жараёни видео ва аудио воситалар ёрдамида ёзиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Дастлабки имтиҳон ёзма шаклда ўтказилади ва қуйидагиларни белгиловчи саволларнинг уч блокидан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал даража (40 балл), мантиқий ва кенг фикрлаш, турли тушунчалар, фактларни таққослаш ҳамда уларнинг ўртасидаги ўзаро боғлиқликни топиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маънавият ва маърифат асослари бўйича билим даражаси (30 балл), маънавият асослари, миллий ғоя ва мафкура, ҳуқуқ ва сиёсат, адабиёт, тарих, исломшунослик ва диншуносликка тааллуқли ҳамда бошқа масалалар юзасидан мантиқий ва асосли тушунтириш қобилияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий тилларни (инглиз, француз ва немис тиллари) билиш даражаси (30 балл), Ўзбекистон маданияти, санъати, тарихи, географиясига тааллуқли ва бошқа соҳаларга оид масалалар юзасидан мантиқий ва асосли тушунтириш қобилияти. Бунда, хорижий тиллар бўйича етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификатларига, шу жумладан, IELTS бўйича камида 5,5 балл, TOEFL IBT бўйича камида 72 балл билим даражаси кўрсаткичи билан халқаро сертификатларга, шунингдек, тест DaF, GOETНE сертификати, DELF сертификати имтиҳонларидан CEFR услуби бўйича В2 минимал даражасига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 395-сон қарори талабларига мувофиқ сертификатларга эга бўлган абитуриентларга ушбу саволлар блоки бўйича максимал балл берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Дастлабки имтиҳоннинг максимал баллари миқдори 100 баллни ташкил этади. Абитуриент кириш тест синовларига рухсат берилиши учун билетдаги барча саволлар бўйича умумий баллар миқдорининг камида 50 фоизини тўплаши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Абитуриентларнинг тайёргарлигини баҳолаш мезонлари, дастлабки имтиҳонни ўтказиш тартиби махсус комиссия томонидан ишлаб чиқилади, Академиянинг муассислари билан келишилган ҳолда Академия ректори томонидан тасдиқланади ва Академиянинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида, шунингдек, ахборот стендларида дастлабки имтиҳонни ўтказиш муддатидан камида ўн кун аввал жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки имтиҳон саволларини ишлаб чиқиш учун тегишли бакалавриат таълим йўналишлари бўйича малакали мутахассислар жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Дастлабки имтиҳон ушбу Низомнинг 25-бандида белгиланган саволларнинг уч блокидан иборат топшириқлар асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Барча топшириқлар одатда, ягона имтиҳон талабларини (имтиҳон материалининг мос ҳажми, саволлар, мисоллар ва топшириқларнинг мураккаблик ва меҳнат талаб қилиш даражаси) ўз ичига олиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Топшириқлар рўйхати қабул комиссияси томонидан дастлабки имтиҳон ўтказилишидан бир кун аввал тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Дастлабки имтиҳон учун ажратилган вақт, шу жумладан ташкилий қисм ва ишларни топшириш вақти 3 соатни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Дастлабки имтиҳонни ташкил этиш учун абитуриентлар гуруҳларга бўлинади. Бунда, ҳар бир гуруҳда дастлабки имтиҳонни ташкил этиш ва унинг ўтказилишини назорат қилиш махсус комиссиянинг уч нафар вакили томонидан амалга оширилади. Махсус комиссиянинг баён шаклида тасдиқланадиган қарори асосида махсус комиссия аъзолари гуруҳларга ажратилади. Аудиторияда бошқа шахсларнинг бўлишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Абитуриент аудиторияга қабул комиссиясининг масъул шахси томонидан таклиф этилади. Бунда абитуриент ўз паспортини (16 ёшга тўлмаган шахслар — туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани) тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Абитуриентларнинг ёзма имтиҳон ўтказиладиган аудиторияга қоғоз ёки электрон манбадаги ўқув адабиёти, луғатлар, маълумотномалар, жадваллар ва бошқа адабиётни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, конспектлар, ёзув дафтарлари, қоғоз ёки электрон шаклдаги шпаргалкалар, алоқа воситалари (жумладан, мобиль алоқа воситаси), аудио, фото ва видео ёзиш қурилмаларини олиб кириш ҳамда улардан фойдаланиш қатъиян ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатлар имтиҳонга киришда, имтиҳон давомида ёки видеокузатувлар орқали аниқланган тақдирда, далолатнома тузилади ва абитуриент дастлабки имтиҳондан четлаштирилади ҳамда унга ушбу имтиҳон бўйича балл берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абитуриентларнинг ёзма имтиҳон ўтказилаётган вақтда аудиториядан чиқиши тақиқланади, саломатлиги ёмонлашганда қабул комиссиясининг масъул шахси ҳамроҳлигида чиқиши бундан мустасно. Бунда ёзма имтиҳон материаллари қабул комиссиясига топширилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Дастлабки имтиҳон бошланишидан аввал махсус комиссия вакиллари абитуриентларнинг имтиҳонга келиш давоматини текширади ва шундан сўнг ёзма имтиҳон тўғрисидаги маълумотларни қайд этиш варағига тегишли ёзувлар қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Дастлабки имтиҳонга жадвал бўйича келмаган абитуриентларга бир нечта олий таълим муассасасини танлаш жараёнида Академияни танлашга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Имконияти чекланган абитуриентларга дастлабки имтиҳон умумий тартибда, уларга аудиторияга тўсиқсиз кириши учун тегишли техник шароитлар яратилган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Дастлабки имтиҳон натижалари махсус комиссия томонидан тузиладиган, ушбу комиссиянинг раиси ва тегишли гуруҳларда имтиҳон ўтказган аъзолари имзолайдиган баён билан расмийлаштирилади. Қабул комиссияси дастлабки имтиҳон натижалари бўйича абитуриентга қабул жараёнининг кейинги босқичларида иштирок этишга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Дастлабки имтиҳон натижалари тўғрисидаги маълумот Академиянинг ахборот стендларида ва Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида имтиҳон ўтказилгандан кейинги икки кун ичида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Дастлабки имтиҳон натижалари эълон қилинганидан сўнг бир кундан кечикмаган ҳолда уларни қайта кўриб чиқиш учун мурожаат қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ушбу масала бўйича мурожаатлари қабул комиссияси томонидан абитуриент дастлабки имтиҳон натижаларини қайта кўриб чиқиш учун мурожаат қилган кунидан кейинги икки кун ичида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Дастлабки имтиҳонни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларга кириш тест синовларини (касбий (ижодий) имтиҳонларни) Академияга ўқишга кириш учун белгиланган тартибда топширишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг тегишли таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Абитуриентларни Академияга қабул қилиш тўғрисидаги қарор Давлат комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат комиссиясининг абитуриентлар Академияга қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарори уларнинг дастлабки имтиҳонларда тўплаган баллари ҳисобга олинмаган ҳолда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Давлат комиссиясининг қарори Академия ректори томонидан абитуриентнинг Академияга қабул қилиниши тўғрисидаги буйруқни қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Академияга хорижий фуқароларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 4 августдаги 169-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Академияга ўқишга кириш учун дастлабки имтиҳонни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида Академиянинг бакалавриатига қабул қилиш ваколатли органларнинг карантинга оид ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда (масофавий, электрон, онлайн ва бошқа усуллар орқали) амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг бакалавриатига қабул қилиш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон халқаро ислом академияси бакалавриатининг «Диншунослик» ва «Исломшунослик» таълим йўналишларига қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари


I босқич

Абитуриентлар, Академиянинг қабул комиссияси

Академиянинг қабул комиссиясига ҳужжатларни

тақдим этиш

Олий таълим муассасаларига ўқишга кирадиган абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш бошланган кундан 20 кун давомида


II босқич

Академиянинг махсус комиссияси

Дастлабки имтиҳонни ўтказиш

ҳар йили
Академиянинг қабул комиссияси белгилайдиган муддатларда


III босқич

Академиянинг қабул комиссияси

Дастлабки имтиҳон натижаларини эълон қилиш

дастлабки имтиҳон ўтгандан кейин икки кун давомида


IV босқич

Давлат тест маркази, Академиянинг қабул комиссияси

Кириш тест синовларини, касбий (ижодий)

имтиҳон ўтказиш

ҳар йили
Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатда


V босқич

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси,

Давлат тест маркази

Кириш тест синовлари, касбий (ижодий)

имтиҳон ўтказиш натижаларини эълон қилиш

ҳар йили
Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатда

(илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июлдаги 386-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2022 й., 09/22/386/0637-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 июндаги 358-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 июндаги 466-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 4-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Академиянинг бакалавриат ва магистратурасига қабул қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул квоталари асосида амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Академияга талабалар кундузги таълим шаклига дастлабки имтиҳон, касбий (ижодий) имтиҳон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабул қилинади. Бунда, касбий (ижодий) имтиҳон Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган таълим йўналишлари рўйхати бўйича ўтказилади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2020 й., 09/20/358/0725-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 15.07.2022 й., 09/22/386/0637-сон)