Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний маърифий соҳани тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
15. Ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган талабларга мос ҳужжатлар тақдим этилганда, қабул комиссияси абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
хорижий тилларни (инглиз, француз ва немис тиллари) билиш даражаси (30 балл), Ўзбекистон маданияти, санъати, тарихи, географиясига тааллуқли ва бошқа соҳаларга оид масалалар юзасидан мантиқий ва асосли тушунтириш қобилияти. Бунда, хорижий тиллар бўйича етакчи халқаро ва баҳолаш тизимларининг амалдаги сертификатларига, шу жумладан, IELTS бўйича камида 5,5 балл, TOEFL IBT бўйича камида 72 балл билим даражаси кўрсаткичи билан халқаро сертификатларга, шунингдек, тест DaF, GOETНE сертификати, DELF сертификати имтиҳонларидан CEFR услуби бўйича В2 минимал даражасига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 13 майдаги 395-сон қарори талабларига мувофиқ сертификатларга эга бўлган абитуриентларга ушбу саволлар блоки бўйича максимал балл берилади.
27. Дастлабки имтиҳон ушбу Низомнинг 25-бандида белгиланган саволларнинг уч блокидан иборат топшириқлар асосида ўтказилади.

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари


I босқич

Абитуриентлар, Академиянинг қабул комиссияси

Академиянинг қабул комиссиясига ҳужжатларни

тақдим этиш

ҳар йили
15 июндан
5 июлгача


II босқич

Академиянинг махсус комиссияси

Дастлабки имтиҳонни ўтказиш

ҳар йили
Академиянинг қабул комиссияси белгилайдиган муддатларда


III босқич

Академиянинг қабул комиссияси

Дастлабки имтиҳон натижаларини эълон қилиш

дастлабки имтиҳон ўтгандан кейин икки кун давомида


IV босқич

Давлат тест маркази, Академиянинг қабул комиссияси

Кириш тест синовларини, касбий (ижодий)

имтиҳон ўтказиш

ҳар йили
Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатда


V босқич

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси,

Давлат тест маркази

Кириш тест синовлари, касбий (ижодий)

имтиҳон ўтказиш натижаларини эълон қилиш

ҳар йили
Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатда

1. 4-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. 12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси