Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари ҳамда IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Бош вазир маслаҳатчиси фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функционал мажбуриятлари

3-боб. Бош вазир маслаҳатчисининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

4-боб. Бош вазир маслаҳатчиси фаолиятини ташкил этиш

2-ИЛОВА
IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Департамент фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари

3-боб. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

4-боб. Департаментнинг тузилмаси

5-боб. Департамент фаолиятини ташкил этиш

3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 403-ф-сон фармойишига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 403-ф-сон фармойишига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг (кейинги ўринларда — Бош вазир маслаҳатчиси) функционал вазифаларини белгилайди.
3. Бош вазир маслаҳатчиси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида самарали амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларини ташкил этиш;
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорига мувофиқ электрон ҳукуматни ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сон Фармонига мувофиқ илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг истиқболли ютуқларини илгари суриш ва жорий этишнинг самарали механизмларини яратишга, шу жумладан, илмий-экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юксак технологиялар марказлари, технопарклар ва бошқа инновацион йўналтирилган тузилмаларнинг моддий-техника базасини ташкил этиш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарорига мувофиқ жамоат хавфсизлигининг ягона тизимини ташкил этишда телекоммуникациялар соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ижро этилишини таҳлил қилиш, мақсадли ўрганишларни ташкил этиш ва назорат қилиш, ахборотлаштириш ва электрон ҳукумат тизими, шахсий маълумотлар, шунингдек, уларни ташқи/ички ахборот таҳдидларидан ҳимоя қилишни ташкил этиш;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
ушбу Низомнинг 11 ва 12-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функцияларнинг зарур даражада ва сифатли бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
15. Бош вазир маслаҳатчиси фаолияти «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Департаментнинг иш режаси асосида ташкил этилади.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифаларини, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорига мувофиқ электрон ҳукуматни ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3873-сон қарорига мувофиқ телекоммуникация ва почта хизматлари сифатини ошириш масалаларини ўрганиш, таҳлил қилиш таклифларини ишлаб чиқиш, уларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш, телекоммуникациялар ва почта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 майдаги ПҚ-3697-сон қарорига мувофиқ илмий-тадқиқот муассасалари самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини, энг аввало, ижодий ғоялар ва ёш авлоднинг ишланмаларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ушбу фаолиятда ёшларнинг фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сон Фармонига мувофиқ илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг истиқболли ютуқларини илгари суриш ва жорий этишнинг самарали механизмларини яратишга, шу жумладан, илмий-экспериментал ихтисослаштирилган лабораториялар, юксак технологиялар марказлари, технопарклар ва бошқа инновацион йўналтирилган тузилмаларнинг моддий-техника базасини ташкил этиш ва мустаҳкамлашга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий ва илмий-техник фаолият натижалари тижоратлаштирилиши самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855-сон қарорига мувофиқ академик фан ва олий таълим интеграциясини янада мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот муассасалари илмий ходимларининг олий таълим муассасалари ишида иштироки фаоллигини ошириш, илмий ютуқларни ўқув жараёнига босқичма-босқич жорий этиш, профессор-ўқитувчилар таркибини, изланувчилар ва талабаларни илмий-тадқиқот муассасаларида амалга ошириладиган илмий лойиҳаларга жалб этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифаларига ва замонавий халқаро тенденцияларга мувофиқ ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга ўз вақтида ва муқобил қарши курашиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарорига мувофиқ жамоат хавфсизлигининг ягона тизимини ташкил этишда телекоммуникациялар соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ижро этилишини таҳлил қилиш, мақсадли ўрганишларни ташкил этиш ва назорат қилиш, ахборотлаштириш ва электрон ҳукумат тизими, шахсий маълумотлар, шунингдек, уларни ташқи/ички ахборот таҳдидларидан ҳимоя қилишни ташкил этиш;
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб юбориш.
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқликда давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
14. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг, маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент бошлиғи ўринбосари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
биринчи хатбошидан «котибият ва бошқа» сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи — еттинчи хатбошилар тегишинча учинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи хатбошидаги «Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти» сўзлар «IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти» сўзлар билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси