Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида

1-ИЛОВА
Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент

1-боб. Умумий қоидалар

1-§. Мақсади ва қўллаш доираси

2-§. Атамалар ва таърифлар

3-§ . Техник тартибга солиш обектларини идентификация қилиш қоидалари

2-боб . Алкоголсиз ичимликларни муомалага киритиш коидалари

3-боб. Алкоголсиз ичимликлар хавфсизлигига қўйиладиган талаблар

1- §. Алкоголсиз ичимликлар хавфсизлигига қўйиладиган умумий талаблар

2-§. Алкоголсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, сотиш жараёнларига қўйиладиган талаблар

3-§. Алкоголсиз ичимликлардан утилизация қилиш жараёнига қўйиладиган талаблар

4-боб. Алкоголсиз ичимликларни қадоқлаш ва тамғалашга қўйиладиган талаблар

1- §. Алкоголсиз ичимликларни қадоқлаш ва тамғалашга қўйиладиган талаблар

2-§. Алкоголсиз ичимликларнинг намуналарини танлаш ва синовларни ўтказиш

3- § . Алкоголсиз ичимликларни баҳолаш (тасдиқлаш) шакллари ва қоидалари

5-боб . Техник регламентга риоя қилинмаганлиги учун жавобгарлик

6-боб. Давлат назоратини амалга ошириш

7-боб. Ўтиш даври

1-ИЛОВА
Хавфсизлик талаблари белгиланадиган алкоголсиз ичимликлар РЎЙХАТИ

2-ИЛОВА
Алкоголсиз ичимликларга қўйиладиган талаблар

Алкоголсиз ичимликлар хавфсизлиги бўйича умумий техник регламентни жорий қилиш СХЕМАСИ

«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ техник регламентлар амалга киритилиши муносабати билан уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларни стандартлаштириш бўйича илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотиши ва белгиланган тартибда қўлланилишида ихтиёрийлик касб этиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Техник регламентга 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича келтирилган алкоголсиз ичимликлар Техник регламентни тартибга солиш объектлари ҳисобланади.
13. Алкоголсиз ичимликлар Техник регламентга 2-иловада белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
39. Алкоголсиз ичимликларга тегиб турадиган қадоқларни тайёрлаш учун фойдаланиладиган материаллар тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган Озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб турадиган қадоқларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига жавоб бериши керак.
41. Алкоголсиз ичимликларни тамғалаш Техник регламентга 1-иловада кўрсатиб ўтилган маҳсулот номларини ўз ичига олиши зарур.

Т/р

Номи

Таърифи

1.

Алкоголсиз маҳсулот

Сув билан аралаштириш орқали тайёрланадиган (сироплар, концентратлар, қуруқ аралашмалар) алкоголсиз ичимликлар ва озиқ-овқат ярим тайёр маҳсулотлар.

2.

Алкоголсиз ичимликларнинг концентратлари

Тайёр алкоголсиз ишлаб чиқаришмаҳсулотларининг асосий компонентларини тўлалигича ёки бир нечта компонентларидан олинадиган ярим тайёр маҳсулотларни ўз ичига олувчи тайёр алкоголсиз ишлаб чиқариш маҳсулотлари; концентратлар кейинчалик таркибида тўйинган ёки тўйинмаган углерод диоксиди бўлган сув (истеъмол, минерал, табиий-ошхона), етишмайдиган компонентлар билан аралаштириш учун қўлланиладиган бир ёки бир неча қисмлардан иборат бўлиши мумкин.

3.

Вино ва виноматериалларга асосланган ичимликлар ва коктейллар

Турли хил вино ва виноматериаллари аралашмаси ёрдамида ишлаб чиқарилган, таркибида спирт миқдори 1,2 фоиздан кўп бўлмаган алкоголсиз ичимликлар.

4.

Алкоголсиз ичимликлар

Ичимлик ҳолидаги (таркибида ичимлик суви, минерал ва табиий-ошхона суви, мева, сабзавот, дон ёки бошқа ўсимлик хом ашёси (экстрактлар, инфузиялар), вино ва виноматериаллар, концентратлар, сут маҳсулотлари, шакар ёки унинг ўрнини босувчи моддалар, таъм ва ҳид берувчи қўшимчалар, бошқа озиқ-овқат қўшимчалари ва таркибий қисмлари, озиқ-овқат бўёқларидан фойдаланиб тайёрланган, иссиқ ёки совуқ ҳолда қуйиладиган) тўйинган ёки тўйинмаган углерод диоксидли тайёр алкоголсиз ишлаб чиқариш маҳсулотлари.

5.

Тиниқ бўлмаган ичимликлар

Ичимликка хира кўриниш берадиган табиий ва (ёки) синтетик келиб чиқишга эга озиқ-овқат моддалари ёрдамида тайёрланган алкоголсиз ичимликлар.

6.

Кукунсимон ичимликлар

Қайта тиклаш йўли билан алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш учун мўлжалланган кукун, гранулалар ёки таблетка шаклидаги «алкоголсиз ичимликлар» ҳисобланадиган турли хил хом ашёларнинг аралашмаси.

7.

Мева ва/ёки сабзавот шарбатли ичимликлар

Таркибига 4 фоиздан кам бўлмаган мева ва/ёки сабзавот шарбати қўшилган алкоголсиз ичимликлар.

8.

Ўсимлик хом ашёли ичимликлар

Таркиби экстрактлар, инфузиялар, декоациялар, концентратлар ва ўсимлик, мева, шу жумладан ширин-хушбўй хом ашёлардан иборат алкоголсиз ичимликлар.

9.

Дон хом ашёли ичимликлар

Дон хом ашёси ва унинг маҳсулотларини ҳид-таъм берувчи озиқ-овқат қўшимчалари, бўёқлар ва бошқа компонентлар ёрдамида қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган алкоголсиз ичимликлар.

10.

Хушбўйлаштиргичли ичимликлар

Табиий ва (ёки) табиий билан бир хил ва (ёки) сунъий хид берувчи моддалар ёки уларнинг аралашмаси (эссенция, эфир мойлари, эмулциялар ва бошқалар) ёрдамида ишлаб чиқарилган, таркибида шарбат бўлмаган алкоголсиз ичимликлар.

11.

Ачитилган ичимликларва кваслар

Таркибида этил спиртининг ҳажми 1,2 фоиздан ошмайдиган спирт ачитқиси ёки спирт ва дон экстрактларининг тугалланмаган сут кислотали ачитқиси ҳамда сабзавот, мева, резавор экстрактлар ва ўсимликларнинг табиий шакарли бошқа хом ашёлари ва маҳсулотлари билан ҳид ва таъм берувчи қўшимчаларни қўшиб ёки қўшмасдан ишлов берилган алкоголсиз ичимликлар.

12.

Махсус тайёрланган ичимликлар

Таркибида ингредиентлар (жисмоний қийматга эга, соғлик учун хавфсиз, аниқ физик-кимёвий хусусиятларга эга), мавжуд хусусиятлари аниқланган ва фан томонидан ўрганилган алкоголсиз ичимликлар; махсус тайёрланган ичимликлар тетиклаштирувчи, спорт, диабетик, парҳезбоп ва истеъмолчиларнинг муайян тоифаси учун мўлжалланган бўлиши мумкин.

13.

Энергетик ичимликлар

Таркибида 150 mg/l дан ортиқ кофеин ва (ёки) инсон организмига тетиклаштирувчи таъсир кўрсатиш учун етарли миқдорда бошқа таркибий қисмлар мавжуд ичимликлар.

14.

Газланган ичимликлар

Ичимлик идишини очганда босимнинг тушиши ҳисобига ичимликдан қисман пуфак шаклида ажралиб чиқадиган, таркибида умумий массанинг 0,2 фоизидан кам бўлмаган миқдорда эриган углерод диоксиди мавжуд алкоголсиз ичимликлар.

15.

Газланмаган ичимликлар

Таркибида умумий массанинг 0,2 фоизидан кам миқдорда эриган углерод диоксиди мавжуд алкоголсиз ичимликлар.

16.

Киритмали ичимликлар

Таркибида ўсимликларнинг турли таркибий қисмлари — уруғ, эт (қуйқа), пулпа мавжуд бўлган алкоголсиз ичимликлар.

17.

Функционал ичимликлар

Таркибида турли озиқ-овқат қўшимчалари ва таъм берувчи моддалар қўшилган ёки қўшилмаган, бир ёки бир қанча функционал озиқ-овқат ингредиентлар миқдори мавжуд, мунтазам истеъмол қилишда, етарлича инсон организмининг жисмоний функциясини ижобий натижа билан таъминлаш учун хизмат қиладиган, асоси сувдан иборат суюқ функционал озиқ-овқат маҳсулоти.

18.

Тетиклаштирувчи ичимликлар

Таркибида инсон организмига тетиклаштирувчи таъсир кўрсатадиган индивидуал кимёвий моддалар қўшилган ичимликлар. Тетиклаштирувчи компонентларга кофеин, гликозидлар, таурин, элеутерозидлар, схизандрин, глюкуронолактон киради.

19.

Алкоголсиз ичимликлар тайёрлаш учун қуруқ аралашма (кейинги ўринларда қуруқ аралашма деб аталади)

Маълум бир нисбатда ичимлик ёки табиий минерал сув билан аралаштириш орқали алкоголсиз ичимликлар тайёрлаш учун мўлжалланган қуруқ озиқ-овқат ярим тайёр маҳсулоти.

20.

Сироп

Маълум бир нисбатда ичимлик ёки табиий минерал сув билан аралаштириш орқали алкоголсиз ичимликлар тайёрлаш учун мўлжалланган озиқ-овқат ярим тайёр маҳсулоти.

3-жадвал

Алкоголсиз ичимликлар хавфсизлигининг микробиологик кўрсатгичлари

Маҳсулотлар номи

Кўрсаткичлар

Рухсат этилган даражаси, mg/kg, кўп эмас

Алкоголсиз ичимликлар, шу жумладан, шарбатли, яроқлилик муддати 30 кун ва ундан ортиқ бўлган:

- шакарда

БГКП* (колиформлар) 100 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 100 g да

йўл қўйилмайди

Ачитқи ва моғорлар, КОЕ**/100 cm3, кўп эмас

15

- там берувчиларда

Мезофиллиаэроблар миқдори, КОЕ/100 cm3, кўп эмас

100

БГКП (колиформлар) 100 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 100 g да

йўл қўйилмайди

- шарбатли таркиблар

БГКП (колиформлар) 100 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 100 g да

йўл қўйилмайди

Ачитқи ва моғорлар, КОЕ/40 cm3, кўп эмас

йўл қўйилмайди

Алкоголсиз ичимликлар учун концентратлар (суюқ, пастасимон), аралашмалар (кукунсимон, таблеткали, гранулали ва шунга ўхшаш)

КМАФАнМ***, КОЕ/cm3, (g), кўп эмас (таркибида бикарбонат натрия бўлган концентратлардан ташқари)

5х104

БГКП (колиформлар) 1,0 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 25 g да

йўл қўйилмайди

Ачитқи ва моғорлар, КОЕ/10 cm3, кўп эмас

йўл қўйилмайди

Пастеризация қилинмаган сироплар

БГКП (колиформлар) 1,0 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 25 g да

йўл қўйилмайди

Ачитқи ва моғорлар, КОЕ/10 cm3, кўп эмас

50

Иссиқ пастеризацияланган сироплар

БГКП (колиформлар) 1,0 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 25 g да

йўл қўйилмайди

Ачитқи ва моғорлар, КОЕ/40 cm3, кўп эмас

йўл қўйилмайди

Тозаланмаган кваслар:

- кегларда

БГКП (колиформлар) 3,0 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 25 g да

йўл қўйилмайди

- қуйиладиган

БГКП (колиформлар) 1,0 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 25 g да

йўл қўйилмайди

Пастеризация қилинмаган тозаланган кваслар:

- полимер шишаларда (ПЭТФ)

БГКП (колиформлар) 10,0 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 25 g да

йўл қўйилмайди

- кегларда

БГКП (колиформлар) 3,0 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 25 g да

йўл қўйилмайди

- қуйиладиган

БГКП (колиформлар) 1,0 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 25 g да

йўл қўйилмайди

Пастеризация қилинган тозаланган кваслар

КМАФАнМ, КОЕ/cm3, кўп эмас

10

БГКП (колиформлар) 10,0 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 25 g да

йўл қўйилмайди

Ачитқи ва моғорлар, КОЕ/ g, cm3, кўп эмас

100

Қайноқ алкоголсиз ичимликлар тайёрлаш учун қуруқ ўсимлик хом ашёси

КМАФАнМ, КОЕ/cm3, кўп эмас

5х105

БГКП (колиформлар) 1,0 g да

йўл қўйилмайди

Патогенлар, жумладан, сальмонеллар 25 g да

йўл қўйилмайди

Ачитқи ва моғорлар, КОЕ/ g, кўп эмас

100

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

I босқич

«Ўзстандарт» агентлиги,
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси,

Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги

Сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларига Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидагиумумий техник регламентни(кейинги ўринларда — Техник регламент) етказиш.

Уч кун
муддатда

IIбосқич

«Ўзстандарт» агентлиги,
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси,

Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК

1. Алкоголсиз ичимликларни стандартлаштириш бўйича мавжуд норматив ҳужжатлар рўйхатини тузиш ва хатловдан ўтказиш.

2. Алкоголсиз ичимликларни стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийликни бекор қилиш ва ихтиёрийликни таъминлаш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш.

Бир ой
муддатда

Ўн кун
муддатда

IIIбосқич

«Ўзстандарт» агентлиги

Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларини аккредитация қилиш кўламини кенгайтириш чораларини кўриш.

Олти ой
муддатда

IVбосқич

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК,

«Ўзстандарт» агентлиги,
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси

Техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳолини, давлат органларини, тадбиркорлик субъектларини кенг хабардор қилишни таъминлаш.

Жадвалга мувофиқ

V босқич

Санитария-эпидемиология назорати ҳудудий органи

1.Тадбиркорлик субъектлари томонидан санитария-эпидемиологик хулосани олиш учун ариза ва унга зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим қилиш.

2.Синовдан ўтказиш учун белгиланган тартибда маҳсулот намуналарини олиш.

3.Лаборатория синовлари натижаси ижобий бўлганда ариза берувчига санитария-эпидемиологикхулосани бериш.

Белгиланган тартибда
(ариза олинган кундан бошлаб
14 кундан кечиктирмай)

VI босқич

Аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари

Мувофиқлик сертификатини бериш ёки қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда мувофиқлик сертификатини бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш.

Уч иш куни мобайнида

VII босқич

«Ўзстандарт» агентлиги,
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси

Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини таъминлаш.

Белгиланган тартибда


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси