Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро

муддатлари

Масъул

ижрочилар

I. Кексаларни қўллаб-қувватлаш ва соғломлаштириш тадбирлари

1.

Фуқаролар йиғинларида кекса авлод вакилларига кўмак берувчи «Нуронийлар эъзозимизда» кўнгилли патронаж ёшлар гуруҳларини ташкил этиш.

1. Ёшлар гуруҳини шакллантириш.

2. Жойларда кексалар ва фахрийларни аниқлаш.

3. Ёшлар гуруҳи томонидан уларнинг холидан хабар олиш, уларга зарур ёрдамлар кўрсатиш.

2020 йил
1 июнга қадар

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Нуронийлар учун «Нуронийлар масканлари» мажмуаларида, маҳалла гузарларида ҳамда аҳолининг маданият ва дам олиш марказларида, маданият уйларида ва истироҳат боғларида «Эҳтиром, эъзоз, эътибор» концерт дастурларини ташкил этиш.

1. Режа ишлаб чиқиш.

2020 йил июндан бошлаб,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Режа асосида йил давомида маданий тадбирларни ташкил қилиш.

режа асосида

3.

Ҳар йили октябрь ойида «Кексалар ҳафталиги»ни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2. Режа асосида амалга ошириш.

2020 йил октябрдан бошлаб ҳар йили

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Кексаларда сурункали, шу жумладан яширин кечувчи касалликларни эрта аниқлаш йўли билан касалликлар профилактикасини кучайтириш мақсадида:

7 — 9 нафар тор мутахассислар (невролог, оториноларинголог, офтальмолог ва бошқалар), қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг умумий амалиёт шифокорларидан иборат гуруҳлар иштирокида кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш;

чекка ҳудудларда жойлашган қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларга бириктирилган 150 минг нафар кексаларни республиканинг ихтисослаштирилган жойлардаги тиббиёт марказлари ва олий таълим тиббиёт муассасаларининг етакчи мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш;

сурункали касалликка чалинган кексаларни даврий диспансер кўригидан (касаллик кечишига кўра ҳар йили 2 — 6 марта) ўтказиш.

1. Чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2. Жойларда кексалар ва фахрийларни аниқлаш.

3. Чекка ва бориш қийин бўлган қишлоқ туманларидаги кексаларни

чуқурлаштирилган тиббий кўриклар билан тўлиқ қамраб олиш.

4. Уларни амбулатория ёки стационар шароитда соғломлаштириш.

2020 йил давомида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудлар, (Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари) шунингдек, олис ва чекка қишлоқларда истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни, шу жумладан кексаларни тиббий кўрикдан ўтказиб, соғломлаштириш мақсадида «Саломатлик» поездларини ташкил этиш.

1. Чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2. Кексалар ва ёлғиз қариялар рўйхатини ҳудудлар кесимида аниқлаш.

3. Режа асосида ҳудудларга «Саломатлик» поездларини ташкил этиш.

2020 йил
июнь ойидан бошлаб,
режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» фонди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Кексаларнинг дам олиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун:

«Нуронийлар масканлари» мажмуаларида, маҳалла гузарларида ҳамда аҳолининг маданият ва дам олиш марказларида махсус тўгараклар, шунингдек, улар учун оммабоп фильмлар намойишини ҳамда мумтоз мусиқа асарларини тинглаш имкониятига эга бўлган қизиқишлар бўйича мулоқот клубларини ташкил этиш;

ҳар бир маҳалла фукаролар йиғинлари ҳузурида кексалар учун яқин атрофда жойлашган спорт иншоотлари, таълим муассасаларининг спорт заллари, оилавий поликлиникаларнинг даволаш-жисмоний тарбия кабинетлари негизида доимий ишлайдиган соғломлаштириш гуруҳларини ташкил этиш.

1. Бажарувчиларнинг тегишли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2. Дастур асосида кенг қамровли тадбирларни амалга ошириш.

3. Чекка ва бориш қийин бўлган қишлоқ туманларидаги кексаларни тўлиқ қамраб олиш ва уларга ҳар томонлама кўмак бериш.

2020 йил
июнь ойидан бошлаб

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

II. Кексалар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш юзасидан тадбирлар

7.

Кекса ҳарбийлар билан мактаб ўкувчилари ўртасида «Менинг ҳаёт йўлим» мавзусида учрашувлар ташкил этиш.

1. Бажарувчиларнинг қўшма режасини ишлаб чиқиш.

2. Режа асосида тадбирларни ташкил қилиш.

2020 йил
июнь ойидан бошлаб

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

8.

«Темурбеклар» мактаби тарбияланувчилари, ҳарбий хизматчилар ва кекса авлод вакиллари ўртасида «Уч авлод» учрашувини ташкил этиш.

1. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Режа асосида учрашувларни ташкил қилиш.

3. Унда кекса авлод вакилларининг иштирокини таъминлаш.

2020 йил
июнь ойидан бошлаб,
режа асосида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

9.

«Жамоатчилик назоратини самарали ташкил этишда кекса авлод вакилларининг ўрни» мавзусида ҳудудларда семинарлар ташкил этиш.

1. Ташкилий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Семинарни ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

3. Режа асосида ҳудудларда семинарлар ўтказиш.

2020 йил
июль-август

Маҳалла ва оилани кўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Кексаларнинг дам олиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун:

маҳалла гузарларида ҳамда аҳолининг маданият ва дам олиш марказларида улар учун оммабоп фильмлар намойиш қилиш ҳамда мумтоз мусиқа асарларини тинглаш имкониятига эга бўлган қизиқишлар бўйича мулоқот клублари ташкил этиш;

ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа тоифалари учун яқин атрофда жойлашган спорт иншоотлари, таълим муассасаларининг спорт заллари, оилавий поликлиникаларнинг даволаш-соғломлаштириш хоналари негизида доимий ишлайдиган соғломлаштириш гуруҳлари ташкил этиш.

1. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2. Жойларда кексаларнинг дам олиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

3. Кексаларнинг мунтазам равишда спорт билан шуғулланишини ташкил қилиш.

2020 йил давомида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Маҳаллаларда кексалар ва фахрийлар ўртасида тонгги жисмоний тарбия машғулотларини мунтазам ташкил этиш, шунингдек, «Ҳар куни 5 минг қадам» шиори остида пиёда юриш тадбирларини уюштириш.

1. Маҳаллалар кесимида режа ишлаб чиқиш.

2. Маҳаллаларда машғулот ўтказадиган спорт мураббийларини аниқлаш.

3. Тадбирларни мунтазам равишда ташкил қилиш.

2020 йил давомида

Маҳалла ва оилани кўллаб-қувватлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

III. Кекса авлод вакиллари учун мамлакат бўйлаб зиёратларни (саёҳат) ташкил қилиш юзасидан тадбирлар

12.

Мамлакат бўйлаб кекса авлод вакилларининг саёҳат қилишини рағбатлантириш мақсадида «Кексалар учун туризм ойлиги»ни ташкил қилиш.

1. Бажарувчиларнинг ташкилий чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

2. Режа асосида республиканинг диққатга сазовор қадамжоларига ташрифини ташкил қилиш.

2020 йилдан ҳар йили ноябрь ойида

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маҳалла ва оилаии кўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Республика ҳудудларига ташриф буюрган кекса авлод вакилларининг саёҳати давомида жамоаларга йўналиш бўйлаб ҳар бир туристик ва маданий мерос объектлари ҳамда муқаддас қадамжолар ва уларнинг тарихи ҳақида сўзлаб бериш учун уларга ҳамроҳлик қилиш бўйича туризм соҳасидан яхши хабардор бўлган иқтидорли талабалар орасидан 50 нафардан кам бўлмаган кўнгилли ҳамроҳлар (волонтёрлар) рўйхатини шакллантириш ва уларни кекса авлод вакилларига бириктириш.

1. Муқаддас масканлар ва зиёратгоҳлар номларини аниқлаш.

2. Кўнгиллилар рўйхатини шакллантириш.

3. Кўнгиллилар асосида уларни танлаб олиш ва кекса авлод вакилларига бириктириш.

2020 йилдан
режа асосида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Кекса авлод вакиллари учун моддий маданий мерос объектлари, музей ва театрларга кириш ва қўшимча хизматлар кўрсатиш бўйича 50 фоизгача чегирмалар бериш чораларини кўриш.

1. Режа ишлаб чиқиш.

2. Кексалар учун белгиланган чегирмаларни жорий қилиш.

2020 йилдан
режа асосида

Маданият вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси