Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифларга ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 25 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2964-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 29 декабрдаги 72 ва 190-сон қарори (руйхат рақами 2964, 2018 йил 17 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 3-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифларнинг 1, 2, 3-позицияларидаги «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «базавий ҳисоблаш миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 5 май,
32ққ-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 5 май,
15-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2020 й., 10/20/2964-1/0654-сон)