15.05.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3193-1
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг қарори, 15.05.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3193-1
Кучга кириш санаси
15.05.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 11.02.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги, «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 мартдаги 136-сон «2020-2021 йилларда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ва қурилиш хизматлари импорти таркибини баҳолаш билан боғлиқ статистик кўрсаткичларни янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 2 октябрдаги 10-мб-сон «2020 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3193, 2019 йил 4 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2019 й., 10/19/3193/3993-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзгартиришларнинг 3-банди 2020 йил 19 майдан кучга киради.
1. Қарорнинг 20-иловаси мазкур ўзгартиришларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
2. Қарорнинг 109-иловаси III бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3. Қарорнинг 109/4-иловаси мазкур ўзгартиришларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.