Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини ташкил этиш тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Ваколатли органларнинг армия спортини ривожлантириш соҳасидаги асосий вазифалари

3-боб. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини ташкил этиш

4-боб. Армия спортини ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штабининг асосий вазифалари ва функциялари

5-боб. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби Жанговар тайёргарлик бош бошқармасининг асосий вазифалари

6-боб. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш марказининг асосий вазифалари ва функциялари

7-боб. Марказнинг Олий маҳорат спорт мактаби асосий вазифалари ва функциялари

8-боб. Марказ спорт объектларининг асосий вазифалари

9-боб. Армия спортини илмий-методик ва тиббий жиҳатдан таъминлаш

10-боб. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини ривожлантириш бўйича тадбирларни молиялаштириш

11-боб. Якунловчи қоида

ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини бошқариш ТУЗИЛМАСИ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини такомиллаштириш бўйича ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Армия спортчиларини тайёрлаш ва маҳоратини оширишнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш

1.

Спортчилар ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари, шу жумладан, аҳолининг кенг қатламлари ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини жалб этган ҳолда республика ҳамда халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўришда иштирок этиш режасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

Ҳар йили

Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар

2.

Халқаро тажрибани қўллаган ҳолда сифатли ўқув-машғулот жараёнини таъминлашга қодир малакали мураббий кадрларни саралаш.

Доимо

Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

3.

Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) спорт активига киритиш учун ўқувчи ёшлар, муддатли ҳарбий хизматчилар, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари орасидан истиқболли спортчиларни тизимли саралаш ва селекция қилиш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш.

2020 йил 1 августга қадар

Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар

4.

Ўқувчи ёшлар, муддатли ҳарбий хизматчилар, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари орасидан истиқболли спортчиларни саралаш ва Марказда оммавийлаштирилаётган спорт турлари бўйича спорт бўлинмаларини улар билан бутлаш.

Доимо

Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

5.

Юқори малакали спортчиларни тайёрлаш сифати ва самарадорлигини ошириш учун спорт турлари бўйича республика федерация (уюшма)лари ҳамда жисмоний тарбия ва спорт ҳудудий бошқармалари билан биргаликдаги ҳаракатлар ва ҳамкорлик режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ҳар йили

Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар

6.

Мудофаа вазирлигининг спорт имкониятлари, халқаро мусобақаларда армия спортчилари иштирокининг тажрибасини ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида Марказнинг олий маҳорат спорт мактабида қўшимча спорт турларини белгилаш.

Ҳар йили 1 декабрга қадар

Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

7.

Асосий спорт базаларида спортчиларни халқаро ва республика миқёсидаги мусобақаларга тайёрлашнинг узлуксиз ўқув-машғулотлар жараёнини ташкил этиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Олимпиада цикли якунига қадар

Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар

8.

Марказ спортчиларининг ўқув-машғулотлар жараёнига спорт соҳасида катта ютуқларга эришган жаҳоннинг етакчи мамлакатларининг илғор тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш.

Доимо

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Мудофаа вазирлиги

9.

Марказнинг олий маҳорат спорт мактаби фаолияти натижалари мониторингини олиб бориш ҳамда Бутунжаҳон армия ўйинлари дастурига киритилган Олимпия ва ҳарбий-амалий спорт турлари бўйича юқори малакали спортчиларни тайёрлаш борасида Марказ фаолияти даражасини ошириш бўйича илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш.

Доимо

Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

10.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг республика миқёсида ўтказиладиган талабаларнинг оммавий спорт тадбирлари (универсиадалари)да иштирок этишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Доимо

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

11.

Ҳарбий хизматчи спортчилар ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари хизматчиларининг турли даражадаги ўқув-машқ йиғинлари ва мусобақалардаги иштирокини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерация (уюшма) лари, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Доимо

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар, Мудофаа вазирлиги

12.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги доирасида ўтказиладиган спорт тадбирлари учун мавжуд бўлган ҳудудий спорт объектларини Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларига тақдим этиш бўйича ҳар томонлама кўмаклашиш.

Доимо

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг битирувчилари орасидан ҳарбий-спорт ўйинлари, «Шунқорлар» ва «Амир Темур авлодлари» мусобақалари республика босқичлари ғолибларини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли асосда ўқишга қабул қилиш механизмини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

2020 йил 1 сентябрга қадар

Мудофаа вазирлиги

14.

Асосий ҳудудий спорт базаларида армия спортчиларини жалб этган ҳолда йил бўйи ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш йўли билан турли республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларга тайёргарликнинг узлуксиз жараёнини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерация (уюшма) лари, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Доимо

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар, Мудофаа вазирлиги

15.

Республика, халқаро ва оммавий жисмоний тадбирларда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари спортчилари ва таҳсил олувчи спортчиларга энергетик сарфлар ва жисмоний ресурсларни компенсация қилиш механизмини ишлаб чиқиш ҳамда уларни замонавий тикловчи воситалар билан таъминлаш.

2020 йил 1 августга қадар

Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Спорт тури бўйича федерациялар (уюшмалар)

II. Армия спортчиларини тайёрлаш жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш

16.

Спорт жамоаларини спорт турлари бўйича тайёрлаш жараёнига инновацион ёндашувни таъминлаш ва ишлаб чиқиш ҳамда ўқув-машғулот жараёнини такомиллаштириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш учун ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг етакчи мутахассисларидан иборат қўшма гуруҳлар ташкил этиш.

2020 йил 1 июнга
қадар

Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Спорт тури бўйича федерациялар (уюшмалар)

17.

Олий ҳарбий таълим муассасаларнинг «Жисмоний тарбия ва спорт» фани бўйича ўқув-тарбиявий жараёнга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.

Доимо

Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


III. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт объектларининг инфратузилмасини такомиллаштириш
ва моддий-техник базасини ривожлантириш

18.

Ёпиқ спорт залини маъмурий хоналар, соғломлаштириш маркази (51/66-сонли бино), ечиниш хоналари ва душхоналар билан сузиш бассейнини (51/49, 51/67-сонли бино) капитал таъмирлаш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

2020 йил мобайнида

Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги

19.

Ёпиқ теннис кортини (51/64-сонли бино) капитал таъмирлаш.

20.

Муҳандислик тармоқларини реконструкция қилиш.

21.

Стадион, югуриш йўлакчалари ва томошабинлар трибунасини реконструкция қилиш.

Марказлаштирилган капитал маблағлар лимитлари

2020 йил мобайнида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

22.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмлари ҳудудларида бадминтон ўйини учун спорт майдончаларини яратиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

2020 — 2022 йиллар

мобайнида

Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги

23.

Марказ объектларини замонавий спорт инвентарлари ва жиҳозлар билан таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

2021 йил

Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги

24.

2020 йилга ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган инвестиция дастурлари доирасида Марказнинг спорт объектларини капитал таъмирлаш ва қуриш бўйича таклифларни тайёрлаш.

Марказлашган капитал маблағлар лимитлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

2020 йил 1 августга қадар

Мудофаа вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

25.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «Маънавият ва маърифат маркази» биносини капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ҳамда замонавий жиҳозлар билан таъминлаш.

Марказлашган капитал маблағлар лимитлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

2020-2021 йиллар мобайнида

Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи
савдо вазирлиги

26.

Марказда оммавийлаштирилаётган спорт турлари бўйича тиббий регламентни ишлаб чиқиш йўли билан ўқув-машқ ва мусобақалар жараёнининг тиббий-биологик ва спорт-психологик кузатилишини такомиллаштириш.

Доимо

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги

27.

Аккредитациядан ўтган спорт марказлари негизида спортга ихтисослаштирилишни ҳисобга олган ҳолда ҳарбий врачларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Доимо

Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

IV. Армия спортини ривожлантириш, тарғиб қилиш ва оммалаштириш бўйича тадбирлар

28.

Республика академик лицейлари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида спортнинг ҳарбий-амалий турлари бўйича мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқ таълими вазирлиги, «Ватанпарвар» МКТнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Календарь режасига мувофиқ

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқ таълими вазирлиги, «Ватанпарвар» МКТ

29.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бўлинмалари;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари;

чақирувгача бўлган ва чақирув ёшидаги ёшлар ўртасида бадминтон бўйича мусобақалар ва ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

чоракда камида

1 марта бир йилда камида 2 марта бир йилда камида 2 марта

Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

30.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва хизматчилари орасида профессионал спортчилар ва ҳаваскорлар ўртасида Миллий олимпия қўмитасининг «Армиядан Олимпиада сари» совринлари учун мусобақаларни ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

бир йилда камида

2 марта

Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси

31.

Республика универсиада мусобақаларини ўтказиш дастурига киритиш учун амалий йўналтирилган спорт турларини аниқлаш.

2020 йил
1 июлга қадар

Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий
ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» МКТ

32.

Армия спортини ривожлантириш ва оммалаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб бориш, унинг мазмун-моҳияти ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни тушунтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Ишлаб чиқиш

2020 йилнинг

I чораги

амалга ошириш — мунтазам

Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

33.

Мамлакатимизда оммавий ва армия спортини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг таниқли спортчилари ва мутахассисларнинг тавсияларидан иборат бўлган материаллар мунтазам нашр этилишини таъминлаш ҳамда улар билан интервьюларни ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Режа бўйича амалга ошириш

Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

34.

Мамлакатимизда армия спортини, айниқса чақирувгача бўлган ёшлар, муддатли ҳарбий хизматчилар, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари ўртасида, шу жумладан, армия спортчилари иштирокида турли учрашувлар, давра суҳбатлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг спорт комплексларига ташрифларни ташкил этиш йўли билан тарғиб қилиш ва оммалаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Доимо

Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ҳалқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, «Ватанпарвар» МКТ

35.

Армия спортини ривожлантириш ҳамда илғор хорижий тажриба асосида ўқув-машқ жараёни технологиясини такомиллаштириш масалалари бўйича илмий-методик адабиётларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерация (уюшма) ларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Доимо

Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар

36.

Давлат байрамлари ва муҳим саналарни нишонлашга бағишланган спорт ва оммавий-спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Мудофаа вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳарбий-маъмурий секторни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Календарь режага мувофиқ

Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

37.

Марказ хизматчиларини моддий рағбатлантиришни такомиллаштириш бўйича Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 918-сон қарорига ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.

2020 йил 1 августга қадар

Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси