18.05.2020 йилдаги 290-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаларидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган Давлат дастури бажарилишининг бориши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини Олий Мажлисга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган Ҳаракатлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг Давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини Олий Мажлисга тақдим этиш тартиби, шунингдек, мазкур ҳисоботни кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси ва Сенат қарорлари ижроси устидан назоратни амалга ошириш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаларидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган Давлат дастури бажарилишининг бориши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини Олий Мажлисга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар ва идоралар раҳбарларига Давлат дастури бажарилишининг бориши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини шакллантириш учун зарур маълумотларнинг ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши ҳамда тақдим этилиши учун шахсий масъулият юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 18 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
290-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 майдаги 290-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаларидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини Олий Мажлисга тақдим этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси/Ҳукумат) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаларидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури (кейинги ўринларда — Давлат дастури) бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини Олий Мажлисга тақдим этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг Давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини (кейинги ўринларда — ҳисобот) тайёрлаш ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига (кейинги ўринларда — Олий Мажлис) тақдим этиш бўйича ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш Вазирлар Маҳкамаси аппарати томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳисоботни Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиш ва муҳокама қилишда Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, Сенатнинг қўмиталари ҳамда Қонунчилик палатаси ва Сенат билан ўзаро муносабатларни ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили (кейинги ўринларда — Ваколатли вакил) томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳисоботни Олий Мажлисга тақдим этиш тартиби мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ҳисоботни Олий Мажлисга тақдим этишда вазирликлар, идоралар ҳамда Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаларининг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат дастурида масъул ижрочи сифатида белгиланган вазирликлар ва идоралар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида белгиланган вазифалар ва тадбирларнинг бажарилишини назоратга олади, уларни ўз вақтида самарали бажариш бўйича тезкор чора-тадбирларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида юкланган вазифаларнинг бажарилиши ҳолати юзасидан ушбу идора бўйича маълумотларни умумлаштириб, белгиланган тартибда масъул вазирликка тақдим этиб боришга масъул ходимни буйруқ асосида белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш мақсадида тегишли ишчи гуруҳларни тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш мақсадида асосий ижрочиларнинг сўровига биноан тегишли ишчи гуруҳига киритиш учун малакали ходимларни ажратади ҳамда асосий ижрочи ихтиёрига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармонида унинг амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш вазифаси юклатилган масъул вазирлик ва (ёки) идора (кейинги ўринларда — масъул вазирлик):
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларни ўз вақтида қабул қилиб олади, уларни умумлаштириб, таҳлил қилади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботни тайёрлашда фойдаланиш учун манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини таҳлил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида белгиланган вазифалар ва тадбирларни бажаришда, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқишда камчиликка йўл қўйган, шунингдек, маълумотларни тақдим этмаган ёки сифатсиз тақдим этган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, масъул ходимларига нисбатан тегишли таъсир чораларини кўриш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасида ҳар йили Давлат дастури қабул қилинганидан сўнг Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баёни билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг ҳар бир банди Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмаларига бириктирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастури бажарилишининг боришини назорат қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул таркибий бўлинмаси (бўлинмалари) (кейинги ўринларда — масъул таркибий бўлинма) белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳаракатлар стратегиясини тегишли йилда амалга оширишга оид давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармони ижросини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастури ижросини Вазирлар Маҳкамасида таҳлил қилиш бўйича идоралараро мониторинг-таҳлил гуруҳи таркиби тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳаракатлар стратегиясини тегишли йилда амалга оширишга оид давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармони ижросини амалга ошириш бўйича назорат режаси тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи фаолиятига қоида тариқасида Бош вазир ўринбосари ёки Бош вазир маслаҳатчиси раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг бажарилишини назоратга олган ҳолда уларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича барча зарур ва тезкор чораларни кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастури ижроси тўғрисида ҳамда унинг ҳар бир банди ижроси юзасидан вужудга келаётган муаммоли масалалар ҳал этилиши бўйича аниқ таклифларни ўз ичига олган маълумот тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлислари муҳокамасига киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Давлат дастури амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатида кўриб чиқишга тайёргарлик кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастури ижроси тўғрисида умумлаштирилган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ўз вақтида киритилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат дастури ижросини Вазирлар Маҳкамасида таҳлил қилиш бўйича идоралараро мониторинг-таҳлил гуруҳи ишини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш масъул таркибий бўлинма томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастури ижросини Вазирлар Маҳкамасида таҳлил қилиш бўйича идоралараро мониторинг-таҳлил гуруҳи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг бажарилиши ҳолати тўғрисида масъул вазирлик томонидан тақдим этилган маълумотларни қабул қилиб олади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмаларига тақдим қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботни тайёрлаш ва Олий Мажлисга тақдим этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари, вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботни тайёрлаш учун зарур бўлган қўшимча ахборот-таҳлилий, статистик ва бошқа материалларни вазирликлар ва идоралардан сўраб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботни тайёрлаш бўйича ишни самарали ташкил этиш юзасидан зарур чораларни кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботни тайёрлаш ва Олий Мажлисга тақдим этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ҳақида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига мунтазам ҳисобот бериб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг (кейинги ўринларда — Бош вазир) ҳисоботи материалларини тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг ўзларига бириктирилган бандлари бажарилишини шахсий назоратга олади ҳамда уларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича барча зарур ва тезкор чораларни кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил давомида Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари ҳузурларида бўлиб ўтадиган йиғилишларда Давлат дастурининг ижроси алоҳида масала сифатида кўриб борилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг ўзларига бириктирилган бандлари бажарилиши билан боғлиқ аниқланган муаммоли масалаларни бартараф этиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирларни кўради ҳамда бу ҳақда тегишли Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчиларига ахборот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси таркибига кирмайдиган бошқа давлат органлари ва ташкилотлари асосий ижрочи бўлган бандлар бўйича ҳамкорликдаги ишларни ташкил қилади, уларга амалий ёрдам кўрсатади ҳамда зарурат бўлганда ўзларига бириктирилган вазирликлар ва идоралар билан боғлиқ масалалар ҳал қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар ўзларига бириктирилган вазирликлар ва идоралар томонидан масъул вазирликка ўз вақтида ва сифатли тақдим этиб борилишини ташкил этади ва назоратга олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг ўзларига бириктирилган бандларининг бажарилиши ҳолати бўйича вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган маълумотларни пухта қайта ишлайди, тегишли Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари билан келишади ҳамда масъул таркибий бўлинмага тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг масъул таркибий бўлинмаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастури бажарилиши ҳолати устидан мониторингни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг тегишли бандлари ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари томонидан тақдим этилган ҳисоботларни ҳамда таҳлилий, статистик ва бошқа материалларни умумлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ҳисоботни Олий Мажлисга тақдим этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат дастурида масъул ижрочи сифатида белгиланган вазирликлар ва идоралар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамижрочи бўлган бандлар бўйича — ҳар ойнинг 28 санасига қадар асосий ижрочига тадбирларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ тақдим этиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий ижрочи бўлган бандлар бўйича — ҳар ойнинг 30 санасига қадар Давлат дастурининг ижроси тўғрисидаги маълумотларни биринчи раҳбарлари томонидан имзоланган ҳолда масъул вазирликка асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тўлиқ ва сифатли тарзда тақдим этиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Масъул вазирлик ҳар ойнинг 2 санасига қадар Давлат дастури амалга оширилиши мониторинги олиб борилиши натижалари бўйича умумлаштирилган, шу жумладан, ҳисобот даврида Давлат дастури ижроси доирасида амалга оширилган асосий чора-тадбирлар, эришилган энг муҳим кўрсаткичлар ва натижаларни назарда тутувчи маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Масъул таркибий бўлинма Давлат дастурини Вазирлар Маҳкамасида таҳлил қилиш бўйича идоралараро мониторинг-таҳлил гуруҳи билан биргаликда масъул вазирлик томонидан тақдим этилган маълумотларни қабул қилиб олади, таҳлил қилади ҳамда ҳар ойнинг 4 санасига қадар тегишли равишда Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмаларига тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари ҳар ойнинг 5 санасига қадар маълумотларни кўриб чиқади, таҳлил қилади, улардаги маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлигини ўрганади, камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ишларни ташкил қилади ҳамда тегишли Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчиларига тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳар ойнинг 6 санасига қадар Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқади, зарурат бўлганда уларнинг муҳокамаси бўйича йиғилишлар ташкил қилади, Давлат дастурининг ижроси юзасидан камчиликка йўл қўйган ходимларга нисбатан тегишли чоралар кўради ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли таркибий бўлинмаларга зарур кўрсатмалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳар ойнинг 6 санасига қадар Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари кўрсатмалари ва таклифлари асосида қайта ишланган маълумотларни масъул таркибий бўлинмага тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Масъул таркибий бўлинма Давлат дастурини Вазирлар Маҳкамасида таҳлил қилиш бўйича идоралараро мониторинг-таҳлил гуруҳи билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳар ойнинг 7 санасига қадар таркибий бўлинмалар томонидан тақдим этилган ҳисобот ва таҳлилий маълумотни пухта қайта ишлайди ҳамда умумлаштирилган якуний маълумотни ҳамда ҳужжатлар тўпламини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига тақдим қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар чоракда, кейинги ойнинг 7 санасига қадар Давлат дастури бажарилишининг боришини кўриб чиқиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини (Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг кун тартиби ва мажлис баёни лойиҳаси ҳамда ҳисобот берувчилар ва таклиф этилганлар рўйхати) ва Олий Мажлис палаталарида Давлат дастури бажарилиши тўғрисида Ҳукуматнинг ҳар чораклик ҳисоботлари материалларини (ҳисобот лойиҳаси, Бош вазирнинг ҳисобот материаллари, ҳисобот муҳокамасида қатнашувчилар рўйхати, ахборот-таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар) тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳисобот лойиҳасини тайёрлашда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг барча бандлари ижроси ҳолатининг қисқача умумий йиғма таҳлили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг йўналишлари бўйича ҳисобот давридаги тадбирлар ва уларнинг ижро этилиши ҳолати бўйича маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида йил давомида амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар юзасидан ҳисобот даврида бажарилган ишлар тўғрисидаги таҳлилий маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг ижроси доирасида ҳисобот даврида қабул қилинган муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг аҳамияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг ижроси доирасида эришилган энг муҳим кўрсаткичлар (жалб этилган инвестиция ҳажми, яратилган иш ўринлари, одамларнинг турмуш шароитларини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар, бу жараёнда жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари иштироки ва б.);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг ижроси доирасида ҳудудларни комплекс ривожлантириш ҳамда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларни ислоҳ этиш бўйича амалга оширилган ишларнинг таҳлили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг ижроси натижадорлигини янада оширишга қаратилган таклифлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг ижросига оид иқтисодий ва ижтимоий соҳаларга оид аниқ мисоллар таҳлили ва бошқалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошкарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳар ойнинг 8 санасига қадар умумлаштирилган маълумотларни таҳлил қилади, зарурат бўлса қайта ишлаш учун масъул таркибий бўлинмага қайтаради ҳамда умумлаштирилган маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тақдим қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар чоракда, кейинги ойнинг 8 санасига қадар Давлат дастури ижросини кўриб чиқиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини ва Олий Мажлис палаталарида Давлат дастури бажарилиши тўғрисида Ҳукуматнинг ҳар чораклик ҳисоботлари материалларини таҳлил қилади ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳар ойнинг 10 санасига қадар тақдим қилинган умумлаштирилган маълумотларни кўриб чиқади ва Бош вазирга тақдим қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар чоракда, кейинги ойнинг 10 санасига қадар Давлат дастури ижросини кўриб чиқиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини ва Олий Мажлис палаталарида Давлат дастури бажарилиши тўғрисида Ҳукуматнинг ҳар чораклик ҳисоботлари материалларини кўриб чиқади, Бош вазирга тақдим қилади ҳамда ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида кўриб чиқиш муддатини келишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Масъул таркибий бўлинма идоралараро мониторинг-таҳлил гуруҳи билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботнинг Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида кўриб чиқилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун ҳужжатлар тўпламини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисининг якунлари бўйича ҳисобот лойиҳаси ва ҳужжатлар тўплами бир кун муддатда билдирилган эътирозлардан келиб чиқиб пухта қайта ишланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ҳисобот пухта қайта ишланганидан сўнг бир кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (кейинги ўринларда — Қонунчилик палатаси) ва Сенатига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари Ваколатли вакил ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари билан биргаликда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати билан ҳисоботни муҳокама қилишга тайёргарлик кўриш масалалари бўйича барвақт ишлашни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қонунчилик палатаси ва Сенат билан келишган ҳолда ҳисоботни Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, Сенат қўмиталари ҳамда Олий Мажлис палаталарининг ялпи мажлисларида муҳокама қилиш бўйича режа-график (кейинги ўринларда — режа-график) тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ваколатли вакил:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати раҳбариятига тақдим этилишини ташкиллаштириш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботни муҳокама қилиш куни ва форматини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати раҳбарияти билан келишишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати девонлари раҳбарияти билан биргаликда режа-графикни тайёрлаш ва тасдиқлашни ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати девонлари раҳбарияти ҳамда масъул таркибий бўлинма билан биргаликда ҳисоботни Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиш ва муҳокама қилишда иштирок этувчи Ҳукумат аъзолари, вазирликлар ва идоралар вакиллари рўйхатини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоботни Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиш ва муҳокама қилишда Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, Сенатнинг қўмиталари ҳамда Қонунчилик палатаси Девони ва Сенат Девони билан ўзаро мувофиқлашган ҳамкорлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларига ҳисоботни Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиш ва муҳокама қилишда Олий Мажлис палаталари ва уларнинг органлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлашга ҳамда ташкилий масалаларни ҳал қилишга ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ҳисоботни Қонунчилик палатасининг қўмиталари ва сиёсий партия фракцияларида, Сенатнинг қўмиталарида дастлабки тарзда кўриб чиқишда, шунингдек, Олий Мажлис палаталарининг ялпи мажлисларида муҳокама қилишда Давлат дастурининг тегишли бандлари бўйича масъул вазирлар ва давлат қўмиталари раислари пухта тайёргарлик кўрган ҳолда ўз вақтида ва қоида тариқасида шахсан иштирок этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириғига мувофиқ, Ҳукумат аъзоларининг муҳокамаларда ўз вақтида ва пухта тайёргарлик кўрган ҳолда иштирок этишини таъминлаш мақсадида Бош вазирнинг алоҳида топшириғи тайёрланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари ҳамда масъул таркибий бўлинма Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари ҳамда Ваколатли вакил билан биргаликда ҳисоботни Қонунчилик палатасининг қўмиталарида, сиёсий партиялар фракцияларида, Сенатнинг қўмиталарида, Олий Мажлис палаталарининг ялпи мажлисларида кўриб чиқишда Давлат дастурининг тегишли бандлари бўйича масъул бўлган вазирлар ва давлат қўмиталари раисларининг иштирокини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ҳисобот Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ялпи мажлисида кўриб чиқилишида Олий Мажлис палаталари раҳбарияти билан келишилган ҳолда қоида тариқасида Бош вазир, Бош вазирнинг ўринбосарлари, Бош вазирнинг маслаҳатчилари ҳамда тегишли Ҳукумат аъзолари иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ҳисоботни кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси ва Сенат қарорлари ижроси устидан назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ҳисоботни муҳокама қилиш натижалари юзасидан Ваколатли вакил Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ҳисоботни кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси ва Сенат қабул қилган қарорлар ижроси устидан назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси аппарати томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Бош вазир ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул таркибий бўлинмалари Қонунчилик палатаси ва Сенат қабул қилган қарорлар бажарилишининг тизимли назорати ва таҳлилини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ҳисоботни кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси ва Сенат қабул қилган қарорлар ижросини таъминлаш Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баёни билан масъул вазирлик ва идоралар, Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари ҳамда бажариш муддатларини аниқ кўрсатган ҳолда чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда — чора-тадбирлар режаси) тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Масъул таркибий бўлинма Вазирлар Маҳкамасида таҳлил қилиш бўйича идоралараро мониторинг-таҳлил гуруҳи билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чора-тадбирлар режасини ва уни тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини тайёрлайди ва тегишли таркибий бўлинмалар, Ваколатли вакил ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари билан келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чора-тадбирлар режаси ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материаллари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради ҳамда чора-тадбирлар режасининг Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокамасини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чора-тадбирлар режасининг бажарилиши ҳолатини тизимли таҳлил қилиб боради ҳамда белгиланган муддатларда бу ҳақда Қонунчилик палатаси ва Сенатга ахборот киритиб борилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баёни билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг бажарилишини ҳамда белгиланган муддатларда унинг ўзларига бириктирилган бандлари бажарилиши ҳолати тўғрисидаги маълумотларни масъул таркибий бўлинмага тақдим этилишини таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда чора-тадбирлар режасидаги ижроси кечикаётган ёки бажарилмаган бандларнинг тегишли Бош вазир ўринбосари ёки маслаҳатчиси ҳузурида масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларини таклиф қилган ҳолда танқидий муҳокама қилинишини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими томонидан тизимли асосда Қонунчилик палатаси ва Сенат қабул қилган қарорлар бажарилиши жараёнининг мониторинги амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ҳисоботни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатида муҳокама қилиш жараёнини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш Бош вазирнинг Матбуот хизмати томонидан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини Олий Мажлисга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини Олий Мажлисга тақдим этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат

I. Вазирликлар ва идораларнинг Давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботларини тайёрлаш, умумлаштириш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш босқичи

1-босқич

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар

1. Давлат дастурида белгиланган вазифалар ва тадбирларнинг бажарилишини назоратга олади, уларни ўз вақтида самарали бажариш бўйича тезкор чора-тадбирларни амалга оширади.

2. Давлат дастурида юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ҳолати юзасидан ушбу идора бўйича маълумотларни умумлаштириб, белгиланган тартибда масъул вазирликка тақдим этиб боришга масъул ходимни буйруқ асосида белгилайди.

3. Давлат дастурида назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш мақсадида тегишли ишчи гуруҳларни тузади.

4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишга масъул қилиб белгиланган бандлар бўйича тегишли ишчи гуруҳига киритиш учун малакали ходимларни ажратади ҳамда асосий ижрочи ихтиёрига юборади.

5. Давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги маълумотларни шакллантиради ва умумлаштиради.

6. Ҳамижрочи бўлган бандлар бўйича асосий ижрочига тадбирларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ тақдим этиб боради.

7. Асосий ижрочи бўлган бандлар бўйича Давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги маълумотларни қоғоз ва электрон шаклда умумлаштириш учун масъул вазирликка тақдим этади.

Доимий


Давлат дастури қабул қилинганидан сўнг уч кун муддатда

Заруратга қараб


Асосий ижрочиларнинг сўровига биноан

Доимий

Ҳар ойнинг
28 санасига қадар

Ҳар ойнинг
30 санасига қадар


2-босқич

Масъул
вазирлик

1. Давлат дастурида белгиланган вазифалар ва тадбирларни бажаришда, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишида камчиликка йўл қўйган, маълумотларни тақдим этмаган ёки сифатсиз тақдим этган ташкилотлар раҳбарлари, масъул ходимларига нисбатан тегишли таъсир чораларини кўриш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб боради.

2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларни ўз вақтида қабул қилиб олади, уларни умумлаштириб, таҳлил қилади.

3. Умумлаштирилган маълумотни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

Заруратга қараб




Ҳар ойнинг

2 санасига қадар

II. Давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисобот бўйича Вазирлар Маҳкамасида ишлаш ҳамда ҳисоботни Олий Мажлис палаталарига киритиш босқичи

3-босқич

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати

1. Давлат дастурининг ҳар бир банди Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмаларига бириктирилади.

2. Давлат дастури бажарилишининг боришини назорат қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг масъул таркибий бўлинмаси (бўлинмалари) (кейинги ўринларда — масъул таркибий бўлинма) белгиланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳаракатлар стратегиясини тегишли йилда амалга оширишга оид давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармони ижросини амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланади.

4. Давлат дастури ижросини Вазирлар Маҳкамасида таҳлил қилиш бўйича идоралараро мониторинг-таҳлил гуруҳи таркиби тасдиқланади.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳаракатлар стратегиясини тегишли йилда амалга оширишга оид давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармони ижросини амалга ошириш бўйича назорат режаси тасдиқланади.

Давлат дастури қабул қилинганидан сўнг


4-босқич

Масъул таркибий бўлинма,
Давлат дастурини Вазирлар Маҳкамасида таҳлил қилиш бўйича идоралараро мониторинг-таҳлил гуруҳи

1. Давлат дастури амалга оширилишининг бориши ҳақидаги маълумотни кўриб чиқади ва таҳлил қилади.

2. Таҳлил натижаси бўйича маълумотни ишончлилиги ва ҳаққонийлигини кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмаларига тақдим қилади.

3. Зарур ҳолларда вазирликлар ва идоралардан қўшимча маълумотларни олади.

Ҳар ойнинг
4
санасига қадар


5-босқич

Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари

1. Маълумотларни кўриб чиқади, таҳлил қилади, улардаги маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлигини ўрганади.

2. Камчилик ва муаммоларни бартараф этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ишларни ташкил қилади.

3. Тегишли материалларни Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчиларига тақдим қилади ва келишади.

Ҳар ойнинг
5 санасига қадар


6-босқич

Бош вазир ўринбосарлари,
Бош вазир маслаҳатчилари

1. Тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқади, зарурат бўлганда уларнинг муҳокамаси бўйича йиғилишлар ташкил қилади.

2. Давлат дастурини ижроси юзасидан камчиликка йўл қўйган ходимларга нисбатан тегишли чоралар кўради.

3. Мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли таркибий бўлинмаларга зарур кўрсатмалар беради.

Ҳар ойнинг
6 санасига қадар


7-босқич

Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари

Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари кўрсатмалари ва таклифлари асосида қайта ишланган маълумотларни Давлат дастурини масъул таркибий бўлинмагатақдим қилади.

Ҳар ойнинг
6 санасига қадар


8-босқич

Масъул таркибий бўлинма,
Давлат дастурини Вазирлар Маҳкамасида таҳлил қилиш бўйича идоралараро мониторинг-таҳлил гуруҳи

1. Таркибий бўлинмалар томонидан тақдим этилган ҳисобот ва таҳлилий маълумотни пухта қайта ишлайди.

2. Умумлаштирилган якуний маълумотни ҳамда ҳужжатлар тўпламини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига тақдим қилади.

3. Давлат дастури ижросини кўриб чиқиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини (Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг кун тартиби ва мажлис баёни лойиҳаси ҳамда ҳисобот берувчилар ва таклиф этилганлар рўйхати) ва Олий Мажлис палаталарида Давлат дастури бажарилиши тўғрисида Ҳукуматнинг ҳар чораклик ҳисоботлари материалларини (ҳисобот лойиҳаси; Бош вазирнинг ҳисоботи материаллари; ҳисобот муҳокамасида қатнашувчилар рўйхати; ахборот-таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар) тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига тақдим қилади.

Ҳар ойнинг
7 санасига қадар


Ҳар чоракда, кейинги ойнинг

7 санасига қадар


9-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошкарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари

1. Умумлаштирилган маълумотларни таҳлил қилади, зарурат бўлса қайта ишлаш учун масъул таркибий бўлинмага қайтаради ҳамда умумлаштирилган маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тақдим қилади.

2. Давлат дастури ижросини кўриб чиқиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини ва Олий Мажлис палаталарида Давлат дастури бажарилиши тўғрисида Ҳукуматнинг ҳар чораклик ҳисоботлари материалларини таҳлил қилади ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тақдим қилади.

Ҳар ойнинг
8 санасига қадар


Ҳар чоракда, кейинги ойнинг
8 санасига қадар


10-босқич

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси

1. Тақдим қилинган умумлаштирилган маълумотларни кўриб чиқади ва Бош вазирга тақдим қилади.

2. Давлат дастури ижросини кўриб чиқиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини ва Олий Мажлис палаталарида Давлат дастури бажарилиши тўғрисида Ҳукуматнинг ҳар чораклик ҳисоботлари материалларини кўриб чиқади, Бош вазирга тақдим қилади ҳамда ҳисоботни Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқиш муддатини келишади.

Ҳар ойнинг 10 санасига қадар

Ҳар чоракда,
кейинги
ойнинг
10 санасига қадар


11-босқич

Масъул таркибий бўлинма, идоралараро мониторинг-таҳлил гуруҳи

1. Давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботнинг Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида кўриб чиқилишини ташкил этади.

2. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг якунлари бўйича ҳисобот лойиҳаси ва ҳужжатлар тўплами билдирилган эътирозлардан келиб чиқиб пухта қайта ишланишини таъминлайди.

Ҳар чоракда, кейинги ойнинг
15 санасига қадар

Бир кун
муддатда


12-босқич

Масъул таркибий бўлинма, Ваколатли вакил, Умумий бўлим

Пухта қайта ишланган ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (кейинги ўринларда — Қонунчилик палатаси) ва Сенатига тақдим этади.

Бир кун
муддатда

III. Вазирлар Маҳкамасининг Давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини Олий Мажлис палаталарида ҳимоя қилиш босқичи

13-босқич

Таркибий бўлинмалар, Ваколатли вакил, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари

1. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати билан ҳисоботни муҳокама қилишга тайёргарлик кўриш масалалари бўйича барвақт ишлашни ташкил этади.

2. Қонунчилик палатаси ва Сенат билан келишган ҳолда ҳисоботни Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, Сенат қўмиталари ҳамда Олий Мажлис палаталарининг ялпи мажлисларида муҳокама қилиш бўйича режа-график тайёрланади.

Ҳисобот
Олий Мажлис палаталарига тақдим этилганидан сўнг


14-босқич

Ваколатли вакил

1. Ҳисоботни Олий Мажлис палаталари раҳбариятига тақдим этилишини ташкиллаштириш чораларини кўради.

2. Ҳисоботни муҳокама қилиш куни ва форматини Олий Мажлис палаталари раҳбарияти билан келишишни ташкил этади.

3. Олий Мажлис палаталари девонлари раҳбарияти билан биргаликда режа-графикни тайёрлаш ва тасдиқлашни ташкиллаштиради.

4. Олий Мажлис палаталари девонлари раҳбарияти ҳамда масъул таркибий бўлинма билан биргаликда ҳисоботни Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиш ва муҳокама қилишда иштирок этувчи Ҳукумат аъзолари, вазирликлар ва идоралар вакиллари рўйхатини шакллантиради.

5. Ҳисоботни Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиш ва муҳокама қилишда Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг Олий Мажлис палаталари органлари билан ўзаро мувофиқлашган ҳамкорлигини таъминлайди.

Мунтазам
равишда


15-босқич

Бош вазир ўринбосарлари,
Бош вазир маслаҳатчилари, масъул таркибий бўлинма, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, Ваколатли вакил

Ҳисоботни Қонунчилик палатасининг қўмиталарида, сиёсий партиялар фракцияларида, Сенатнинг қўмиталарида, Олий Мажлис палаталарининг ялпи мажлисларида кўриб чиқишда Давлат дастурининг тегишли бандлари бўйича масъул бўлган вазирлар ва давлат қўмиталари раисларининг иштирокини ташкил этади.

Режа-графикка
асосан

16-босқич

Давлат дастурининг тегишли бандлари бўйича масъул вазирлар, давлат қўмиталари раислари

Ҳисоботни Қонунчилик палатасининг қўмиталари ва сиёсий партиялар фракцияларида, Сенатнинг қўмиталарида дастлабки тарзда кўриб чиқишда, шунингдек, Олий Мажлис палаталарининг ялпи мажлисларида пухта тайёргарлик кўрган ҳолда ўз вақтида ва қоида тариқасида шахсан иштирок этадилар.

Режа-графикка
асосан


17-босқич

Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчилари, Ҳукумат аъзолари

Ҳисоботни Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ялпи мажлисида тақдим этади.

Режа-графикка асосан

IV. Вазирлар Маҳкамасининг Давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш босқичи

18-босқич

Ваколатли
вакил

Ҳисоботни муҳокама қилиш натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида ахборот беради.

Ҳисобот Олий Мажлис палаталарида муҳокама қилингандан сўнг


19-босқич

Масъул таркибий бўлинма, идоралараро мониторинг-таҳлил гуруҳи

1. Чора-тадбирлар режасини ва уни тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материалларини тайёрлайди ва тегишли таркибий бўлинмалар, Ваколатли вакил ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари билан келишади.

2. Чора-тадбирлар режаси ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси материаллари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради ҳамда чора-тадбирлар режасининг Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокамасини ташкил этади.

3. Чора-тадбирлар режасининг бажарилиши ҳолатини тизимли таҳлил қилиб боради ҳамда бу ҳақда Қонунчилик палатаси ва Сенатга ахборот киритиб борилишини таъминлайди.

Белгиланган муддатларда


20-босқич

Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари

1. Ҳисоботни кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси ва Сенат қабул қилган қарорлар ижроси устидан назоратни амалга оширади.

2. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлиси баёни билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг бажарилишини ҳамда белгиланган муддатларда унинг ўзларига бириктирилган бандлари бажарилиши ҳолати тўғрисидаги маълумотларни масъул таркибий бўлинмага тақдим этилишини таъминлайди.

2. Қонунчилик палатаси ва Сенат қабул қилган қарорлар бажарилишининг тизимли таҳлилини ҳамда Бош вазир ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчилари ҳузурида муҳокама қилишни таъминлайди.

Белгиланган муддатларда

Зарур ҳолларда


21-босқич

Назорат ва ижро интизоми бўлими

Қонунчилик палатаси ва Сенат қабул қилган қарорлар бажарилиши жараёни мониторингини олиб боради.

Тизимли асосда

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.05.2020 й., 09/20/290/0603-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)