LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига Савдо-саноат палатасининг вазифалари юклатилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 мартдаги 147-сон қарорига мувофиқ ўз фаолиятини тугатган Савдо-саноат палатасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
2. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг моддий негизини мустаҳкамлаш мақсадида Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 16-уйдаги собиқ Савдо-саноат палатаси жойлашган, иш майдони 1316 кв. м., фойдали майдони 2613,5 кв. м. ва умумий ҳажми 17156 куб, м. бўлган 4 қаватли бино К-Т-60-1 маркали доимий кондиционер қурилмаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига бепул берилсин.