Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг Миллий генбанкини яратиш тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг ТУЗИЛМАСИ

1а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари, участкалари ва лабораторияларининг рўйхати ҳамда ходимларининг чекланган сони

2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш соҳасида кўрсатиладиган хизматларни такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг Миллий генбанкини яратиш бўйича ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

3-ИЛОВА
Экин ер майдони мавжуд бўлмаган қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш участкаларига ажратиладиган ер майдонлари РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонига ҳамда «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4575-сон қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш соҳасида кўрсатиладиган хизматларни такомиллаштириш, шунингдек, ўсимликларнинг генетик ресурслари бўйича халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда маҳаллий ва хорижий қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларини генетик банкларда сақлаш ва муҳофаза қилиш технологиясини жорий қилиш учун Миллий генбанкни яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
15. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 297-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарорига мувофиқ олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан халқаро ташкилотлар грантлари доирасида четдан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникалари, агрегатлари, механизмлари, эҳтиёт қисмлари ва ўқув-лаборатория жиҳозлари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади.

Т/р

Нав синаш станциялари ва участкаларининг номланиши

Ходимларнинг чекланган сони

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Хўжайли нав синаш станцияси

3

2.

Элликқалъа нав синаш участкаси

2

3.

Нукус нав синаш участкаси

3

4.

Чимбой нав синаш участкаси

2

Андижон вилояти

5.

Олтинкўл нав синаш станцияси

4

6.

Андижон нав синаш участкаси

3

7.

Қўрғонтепа нав синаш участкаси

2

8.

Шаҳрихон нав синаш участкаси

2

9.

Хўжаобод нав синаш участкаси

2

Бухоро вилояти

10.

Бухоро нав синаш станцияси

3

11.

Вобкент нав синаш участкаси

2

12.

Қоракўл нав синаш участкаси

3

13.

Ғиждувон нав синаш участкаси

3

Жиззах вилояти

14.

Жиззах нав синаш станцияси

2

15.

Ғаллаорол нав синаш участкаси

3

16.

Зомин нав синаш участкаси

2

17.

Пахтакор нав синаш участкаси

2

Қашқадарё вилояти

18.

Шаҳрисабз нав синаш станцияси

4

19.

Қарши нав синаш участкаси

2

20.

Қамаши нав синаш участкаси

3

21.

Миришкор нав синаш участкаси

3

Навоий вилояти

22.

Хатирчи нав синаш станцияси

4

23.

Қизилтепа нав синаш участкаси

2

24.

Навбаҳор нав синаш участкаси

2

Наманган вилояти

25.

Уйчи нав синаш станцияси

3

26.

Мингбулоқ нав синаш участкаси

4

27.

Наманган нав синаш участкаси

2

Самарқанд вилояти

28.

Самарқанд нав синаш станцияси

4

29.

Каттақўрғон нав синаш участкаси

3

30.

Нуробод-чўл нав синаш участкаси

2

31.

Нуробод нав синаш участкаси

2

32.

Ургут нав синаш участкаси

2

Сурхондарё вилояти

33.

Термиз нав синаш станцияси

3

34.

Денов нав синаш участкаси

3

35.

Денов-мўътадил нав синаш участкаси

3

36.

Шеробод нав синаш участкаси

3

Сирдарё вилояти

37.

Боёвут нав синаш станцияси

3

38.

Оқолтин нав синаш участкаси

3

39.

Сирдарё-дон нав синаш участкаси

2

Тошкент вилояти

40.

Чиноз нав синаш станцияси

4

41.

Қуйичирчиқ нав синаш участкаси

2

42.

Пскент нав синаш участкаси

3

43.

Ўртачирчиқ нав синаш участкаси

3

44.

Юқоричирчиқ нав синаш участкаси

3

45.

Оҳангарон нав синаш участкаси

2

46.

Бўстонлиқ нав синаш участкаси

2

47.

Тошкент нав синаш участкаси

4

Фарғона вилояти

48.

Қўштепа нав синаш станцияси

3

49.

Бешариқ нав синаш участкаси

2

50.

Бағдод нав синаш участкаси

3

51.

Фарғона нав синаш участкаси

2

52.

Водил нав синаш участкаси

2

Хоразм вилояти

53.

Хива нав синаш станцияси

4

54.

Гурлан нав синаш участкаси

3

55.

Урганч нав синаш участкаси

2

Тошкент шаҳар

56.

Тошкент пахта толаси технология лабораторияси

15

57.

Тошкент кимё технология лабораторияси

8

Жами:

172

Т/р

Тадбирнинг номланиши

Амалга ошириш механизмлари

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайлари синови соҳасида кўрсатиладиган хизматларни такомиллаштириш, синовларни хорижий андозалари даражасига кўтариш

1.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрини юритиш тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил 20 ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Адлия вазирлиги

2.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига янги нав ва дурагайларни киритиш ва ундан чиқариш бўйича эксперт комиссияси фаолияти тартибини тасдиқлаш.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг буйруғи

2020 йил 15 июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3.

Соҳа тармоқлари бўйича етакчи хорижий давлатларнинг марказлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 — 2030 йилларда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

4.

Ўсимликларнинг янги навларини муҳофаза қилиш бўйича халқаро иттифоқ (UPOV)нинг миллий семинарлари, шунингдек, МДҲ давлатларининг қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказлари иштирокида ўтказиладиган «далакунлари» халқаро кўргазмасида Ўзбекистон Республикасининг вакиллари иштирокини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Интелектуал мулк агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

5.

Ўсимликлар селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказиш бўйича халқаро иттифоқ (UPOV) қўлланмаси асосида қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш ишларини ташкил қилиш ҳамда илғор хорижий тажрибани татбиқ этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Интелектуал мулк агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

6.

Қишлоқ хўжалиги экинлари янги навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини ишлаб чиқиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буйруғи

2020 йил 1 июль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

7.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази тизимидаги нав синаш станциялари ва участкаларининг йўналишларини белгилаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 15 июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

8.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилган янги нав ва дурагайларнинг кўргазмали ишлаб чиқариш синовларини ташкил этиш ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш орқали фермер, деҳқон хўжаликлари ва агрокластерларда янги нав ва дурагайларни танлаб олиш имкониятини ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

II. Қишлоқ хўжалиги экинлари селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказишни ривожантириш

9.

Ўсимликларнинг янги навларини муҳофаза қилиш бўйича халқаро иттифоқ (UPOV)нинг бош қароргоҳидан мутахассислар жалб қилиш ва селекция ютуқларининг патентга лаёқатлилигини экспертизадан ўтказиш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Интелектуал мулк агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

10.

Давлат дастуридаги грант маблағлари ҳисобига Ўсимликларнинг янги навларини муҳофаза қилиш бўйича халқаро иттифоқ (УПОВ)нинг қишлоқ хўжалиги экинлари навларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ўтказишга доир услубий қўлланмаларинидавлат тилига таржима қилиш ва чоп этишни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил март

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Интелектуал мулк агентлиги,

Фанлар академияси

III. Қишлоқ хўжалиги экинлари навлари синовининг ресурстежамкор ва инновацион технологиялар асосида ўтказилишини босқичма-босқич жорий этиш

11.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларида конкурс ва ишлаб чиқариш синовларини ресурс тежамкор технологиялар асосида ўтказилишини ташкил этиш.

Комплекс

чора-тадбирлар

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

12.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш ишларини ёпиқ майдонларда амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда техник кўмак маблағларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 5 та минтақасида иссиқхоналар барпо этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 — 2023 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги

13.

Маҳаллий ва чет элдан келтирилган нав ва дурагайларнинг конкурс синовларини олиб бориш давомида қимматли хўжалик белги ва хусусиятларини илмий асослаган ҳолда босқичма-босқич бойитиб бориш чораларини кўриш.

Комплекс чора-тадбирлар

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Фанлар академияси

IV. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларига ажратилган ерлардан самарали фойдаланиш

14.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларининг экин ерларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлиги ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш учун илмий асосланган алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давергеодезкадастр қўмитаси

15.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларининг экин ер майдонларидан самарали фойдаланишни назорат қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

V. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

16.

Халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантларини жалб этган ҳолда Марказ ва унинг тизимидаги қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкалари биноларини таъмирлаш ҳамда биноси мавжуд бўлмаган нав синаш станциялари ва участкалари учун бино қуриш ва жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021-2022 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси,

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги

17.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларини қишлоқ хўжалиги техникалари, шунингдек, замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 — 2022 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги

18.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш станциялари ва участкаларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 — 2022 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

VI. Соҳани малакали кадрлар билан бутлаш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантиришни яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш

19.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази ҳамда унинг тизимидаги нав синаш станциялари ва участкаларини зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан бутлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 15 июнь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

20.

Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида ҳамда бошқа олий таълим муассасаларда уруғчилик ва уруғшунослик кафедраларида таҳсил олувчи иқтидорли талабаларни қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш соҳасига қизиқтириш, «устоз-шогирд» тизимини йўлга қўйиш ва уларни келгусида соҳага жалб этиш ишларини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 ўқув йилидан бошлаб

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги

21.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази ходимларига арзон уй-жойлар қуриш учун қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони ҳамда тижорат банкларининг узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларини ажратиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 15 декабрь

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Давергеодезкадастр қўмитаси,

республика тижорат банклари

VII. Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари соҳасида Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг илмий салоҳиятини янада ривожлантириш ҳамда унинг техник базасини мустаҳкамлаш

22.

Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтнинг Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий генбанки фаолияти самарадорлигини ошириш ва генетик ресурсларни сақлаш шароитларини яхшилаш мақсадида халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда техник кўмак маблағларини жалб этган ҳолда янги замонавий ва халқаро талабларга жавоб берадиган бино ва махсус (фитопатология ва энтомология, қишлоқ хўжалиги экинлари коллекция намуналарига технологик баҳо бериш ҳамда микровиночилик) лабораторияларни лойиҳалаш, қуриш ва жиҳозлаш ишларини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 — 2022 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги,

«Ўзстандарт» агентлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги

23.

Қишлоқ хўжалиги экинларининг жаҳон генофондидан фойдаланган ҳолда ўсимликларда ташқи муҳитнинг ноқулай омилларига чидамлиликни шаклланиши қонуниятларини ўрганишга йўналтирилган фундаментал ва амалий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Фанлар академияси

24.

Қишлоқ хўжалиги экинлари коллекция намуналарининг дала тажрибаларини ўтказиш учун институтнинг машина-трактор паркини янги қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021-2022 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги

25.

Илғор хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан, долзарб илмий йўналишлар бўйича тадқиқотлар олиб бориш ҳамда соҳага доир илмий давра суҳбатлари, семинарлар ва конференцияларни ташкил этиш, ёш олимларни жалб этиш бўйича амалий чоралар кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси