11.05.2020 йилдаги 275-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биологик хилма-хиллик ҳақидаги Конвенциянинг биохавфсизлик бўйича Картахена протоколи (Монреаль, 2000 йил 29 январь) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг Биологик хилма-хиллик ҳақидаги Конвенциянинг биохавфсизлик бўйича Картахена протоколига қўшилиши тўғрисида (Монреаль, 2000 йил 29 январь)»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Биологик хилма-хиллик ҳақидаги Конвенциянинг биохавфсизлик бўйича Картахена протоколида (Монреаль, 2000 йил 29 январь) (кейинги ўринларда — Картахена протоколи) белгиланган Миллий мувофиқлаштирувчи марказ вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика марказига (кейинги ўринларда — Марказ) юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказга қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
генетик модификацияланган организмларнинг (кейинги ўринларда — ГМО) биологик хавфсизлиги бўйича илмий тадқиқотлар натижаларини ҳамда бошқа маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат хомашёси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда озуқа ва уруғларда ГМОни аниқлаш бўйича лаборатория тадқиқотлари, шунингдек, хўжалик шартномалари асосида таҳлилларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада синовдан ўтказилиши ёки ишлатилиши кутилаётган ГМО ва унинг асосида яратилган маҳсулотлар хавфсизлиги бўйича илмий асосланган экспертизалар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, юридик ва жисмоний шахсларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига биологик хавфсизлик тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб бориш, илмий, илмий-техник, экологик, ҳуқуқий ахборот ва тажриба алмашинувига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ахборот тармоқларидаги биологик хавфсизлик тўғрисидаги маълумотлар асосида миллий маълумотлар базасини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатлар биологик хавфсизлик ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан маълумотлар алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГМОларни аниқлаш ва уларни атроф-муҳитга чиқаришнинг хавфини баҳолаш соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биологик хилма-хиллик ҳақидаги Конвенция котибияти билан биологик хавфсизлик масалалари бўйича доимий алоқада бўлиш ва биологик хавфсизлик соҳасида воситачилик механизмини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик хилма-хилликни таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказига озиқ-овқат хомашёси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда озуқа ва уруғларда ГМОни аниқлаш бўйича референс-лаборатория вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, референс-лаборатория ГМОни аниқлашнинг лаборатория натижалари юзасидан мунозарали ҳолат юзага келганда «учинчи томон» сифатида қатнашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 2020 йилдан бошлаб белгиланган тартибда Картахена протоколи қоидаларининг бажарилиши юзасидан Биологик хилма-хиллик ҳақидаги Конвенция котибиятига ҳисобот бериб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, Марказнинг мазкур қарор 2-бандида белгиланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ қўшимча харажатлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган харажатлар сметаси асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (қўшимча жалб қилинган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашдан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик шартномаларидан тушган бюджетдан ташқари маблағлар (қўшимча жалб қилинган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш учун) ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Картахена протоколи қоидаларини амалга оширишда ўзларига тааллуқли қисми бўйича масъул ваколатли органлар этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Фанлар академияси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг буюртманомаларига биноан Картахена протоколи масалалари бўйича ташриф буюрувчи хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикасига кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Картахена протоколи бўйича Марказга юкланган қўшимча вазифаларни самарали бажариш мақсадида халқаро беғараз техник кўмак маблағларини (грантларни) жалб этишда кўмаклашсин ва бу борада донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ҳамда ноҳукумат ташкилотлар билан доимий равишда амалий иш олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биологик хавфсизликни таъминлаш, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда озуқа ва уруғлар таркибида ГМОни тадқиқ этишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларнинг танловлар асосида шакллантирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 11 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
275-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.05.2020 й., 09/20/275/0571-сон)